Мундарижа кириш


Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси



Download 237,26 Kb.
bet15/28
Sana22.02.2022
Hajmi237,26 Kb.
#91004
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
Тарих қўлланма

Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қурилишининг Конституциявий ва ҳуқуқий асосларини яратиш ва юксак тараққиётимизнинг кафолати ролини муваффақиятли бажармоқда.Мустақиллик томон қўйилган дастлабки қадамлардан бири-бўлажак суверен Республиканинг Конституциясини тайёрлаш ғояси биринчи Президент И.Каримов томонидан 1990-йилни март ойида илгари сурилди. Кўп ўтмай шу йилнинг июн ойида Олий Кенгашнинг иккинчи сессиясида Республика Президенти раҳбарлигида 64 кишидан иборат Конституциявий Комиссия тузилди. Комиссия Конституция лойиҳасини тайёрлаш жараёнида халқаро ҳуқуқ қоидаларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳужжатларига, Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларациясига амал қилди. Дунёнинг кўпгина тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатларнинг конституциявий ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Шу билан бирга бой тарихимиздаги давлат бошқарув тизими ва адолатли қонуншунослик анъаналари ҳам чуқур ўрганилди.Муст ақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўз моҳияти ва аҳамияти жиҳатидан Совет давридаги Конституциялардан, хусусан, 1978-йилги Ўзбекистон ССР Конституциясидан тубдан фарқ қилиши керак эди. Социалистик Ўзбекистон Конституцияси ўзининг мазмуни, руҳи билан собиқ Иттифоқ Конституциясидан келиб чиқиб, Ўзбекистонни бу Иттифоққа қўл-оёғи билан занжирбанд этди. Синфийлик, партиявийлик ғоялари билан суғорилган Конституция ғоят даражада мафкуралаштирилди ва сиёсийлаштирилди. Инсон маанфаатларига нисбатан давлат манфаатлари устун қўйилди.
Мустақиллик Конституцияси лойиҳасида Ўзбекистонда юз берган тарихий ўзгаришлар ҳисобга олинди. Хусусан, Ўзбекистон мустақиллигини қонунлаштириш, иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтишнинг шартлари, давлат ва жамият қурилишида демократик тизимнинг тамойиллари, инсон ҳуқуқининг устуворлиги ифодасини топди. Конституцияда баён этиладиган масалаларни бирма-бир ўрганиб чиқиш учун 35 кишидан иборат ишчи гуруҳ ва ҳар бир бўлимини алоҳида тайёрлайдиган кичик гуруҳлардан иборат комиссиялар ташкил этилди.Ишчи гуруҳ ва комиссиялар 1991-йилни октябрида Конституциянинг биринчи, 1992-йилни баҳорида иккинчи нусхасини тайёрлади ва шу нусхаси 1992-йилни 26-сентябрида умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Жойлардан тушган минглаб таклифлар ўрганиб чиқилиб, ноябр ойида иккинчи марта матбуотда босиб чиқилди.Тузатишлар ва аниқлашлардан кейин мустақил Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни 1992-йили 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХII чақириқ ХI сессиясида қабул қилинди. Мустақиллик Конституцияси муқаддима, олти бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлди. Биринчи бўлимда Конституциянинг асосий принциплари баён этилиб, унда Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги. Конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсатнинг бош йўналишлари ўз ифодасини топди. Асосий Қонуннинг иккинчи бўлими 35 моддадан иборат бўлиб, Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларига эга эканлиги, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилганлиги, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, виждон эркинлиги ва унинг кафолатланиши ёритилган. Инсоннинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали қатнашишлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатларга қўшилиш ҳуқуқлари таъкидлаб кўрсатилган. Асосий Қонунда фуқароларнинг мулкдор бўлиши, меҳнат қилиш, нафақа олиш, ўз вақтида дам олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш ҳуқуқларига эга эканлиги аниқ қилиб баён этилган ва бу ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади, деб таққослаб қўйилган. Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни, чунончи, қонунларга риоя қилиш, халқимизнинг тарихий, маънавий меросларини авайлаб сақлаш, атроф табий муҳитни асраш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ўз вақтида тўлаш, Ватанни ҳимоя қилиш каби бурчлари мажбурий эканлиги таъкидланган. Конституциянинг "Жамият ва шахс" бўлимида Ўзбекистон иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланиши, унинг негизини хилма-хил мулк шаклларининг тенг ҳуқуқга эга эканлигига кафолат берилди. Ишбилармонлик, тадбиркорлик ва ташаббускорлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилди ва мулкдорлар табақасини вужудга келтириш тамойиллари ишлаб чиқилди. Жамият ижтимоий бирлашмалари, оила ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни аниқ баён этиб берилган.Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатларига махсус тўртинчи бўлим ажратилган.Мустақил Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши бешинчи бўлимда (50 модда) ўз ифодасини топган. Давлат ва ҳокимият органлари, Президент, Вазирлар маҳкамасининг ваколатлари, уларни шакллантириш йўллари аниқ ва равшан баён этилган. Шу билан бирга бу бўлимда маҳаллий ҳокимият органлари, суд ва Прокуратура, Давлат Мудофааси масалалари ўз ифодасини топган. Мустақиллик Конституциясининг қабул қилиниши ғоят катта сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлди. Асосий Қонунимиз мамлакатда демократик тамойилларни амалга ошириш, халқимизни ҳуқуқий маънавий ва мафкуравий тарбиялашда катта ўрин тутмоқда.Биринчи Президент И.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги фармойишига асосан Конституциянинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини юксалтириш, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш учун 20 кишидан иборат махсус комиссия тузилди. Президентнинг Асосий Қонунни "...болалар боғчасидан бошлаб ўрганишни, мактабларда дарслик тариқасида ўқитишни, олий ўқув юртларида махсус бир дарс сифатида ўрганишни барча мутасадди раҳбар ва ташкилотларга топшириқ тариқасидаги" кўрсатмаси бутун Республикада Мустақиллик Конституциясини ташвиқот ва тарғибот қилишнинг дастури бўлди.



Download 237,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish