2.8. Мурожаатни қабул қилувчи шахс: 2.8.1. Телефон: ___________
2.8.2. Факс: __________
2.8.3. Мобил: _____________
2.9. Корхонанинг банк реквизитлари: Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «_______» маъсулияти чекланган жамияти хисоб рақами ТИФ «Миллий банк» Тошкент булимида очилган.
Х/Р: _____________________
ИНН : ______
МФО: ______
Институционал тахлил Инцитутсионал таҳлил асосан 2 қисмдан иборат бўлади:
Ташқи омиллар таҳлили;
Ички омиллар таҳлили.
Ташқи омиллар лойиҳа бошқарувчиларига боғлиқ бўлмаган омиллар бўлиб, инцитутсионал таҳлил жараёнида барча ташқи омиллар ўрганилади ва шу талабларга мослаштирилади.
Бизнес режани банкдан кредит олиш орқали режалаштирганмиз. Демак, лойиҳамизни амалга оширишдаги асосий омиллардан бири бўлиб кредит берувчи ташкилот – банк ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банклардаги кредит бериш фоиз ставкалари ўртача ҳисоблаганда 25 % ни ташкил этади. Лойиҳани амалга оширишимиз учун 580 миллион сўм миқдорда кредит олиш режалаштирилган. Кредитни қайтариш муддати 3 йилни ташкил этади.
Ўбекистонда МЧЖ рўйхатдан ўтказиш деганда Ўзбекистон Республикасининг 2001-йил 6-декабрдаги “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамиятини (МЧЖ) рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистонда МЧЖ рўйхатдан ўтказиш деганда Ўзбекистон Республикасининг 2001-йил 6-декабрдаги “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-ИИ сонли қонуни билан тартибга солинадиган ўз бизнесини ташкил этиш ва ривожлантириш назарда тутилади. Ўзбекистонда МЧЖни рўйхатга олиш ишлари қуйидагилардан иборат:
Низом жамғармасини шакллантиришда қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатномани тайёрлаш;
Дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш (буйруқ, меҳнат шартномалари), электрон рақамли имзони олиш;
Корхонанинг фирма номини олиш;
Таъсис ҳужжатлар пакетини, шунингдек, бошқа тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Солиқ инспекциясини рўйхатдан ўтказиш ва солиққа тортиш тартибини танлаш;
Ташкилот ходимларига ИНПС китобини олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш.
Бундан ташқари ушбу бизнес режани амалга оширишда мамлакатдаги турли институтлар ўз ваколатлари доирасида таъсир этадилар.
Биз логистик хизматларимизни йўлга қўйишда мамлакатимиз томонидан логитикани ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқаётган қонун, президент қарор, фармон ва фармоишларидан қуйидаги асосийларини алоҳида айтиб ўэтишимиз керак:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатда транспорт хизмати кўрсатишини ташкил этиш тизимини яняда такомиллаштириш мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун рақобат муҳитини ҳамда қулай шартғшароитларни яратишб шунингдекб республиканинг траспорт-транзит салоҳиятини ошириш мақсадида 2019 йил 6 мартдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4230 сонли Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида автомобил траспортида юкларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 213 сонли Қарори
Юқорида лойиҳанинг институционал таҳлилдаги ташқи омилларини кўриб чиқдик. Инцитутсионал таҳлилнинг иккинчи қисми ички омиллар таҳлилидан иборат. Ички омиллар лойиҳа бошқарувчиларига боғлиқ бўлган, улар бошқара оладиган омиллардир. Лойиҳа институционал таҳлилининг асосий йўналишларидан бири лойиха бошқарув тизимини шакллантириш ҳисобланади. Лойиҳамиз бошқарув тизимини қуйидагича акс эттиришимиз мумкин: