4. Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришдаги муаммолар.
Иқтисодчиларимиз Республикамизда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланишига тўсиқ бўлиб турган муаммолар сифатида қуйидагиларни кўрсатадилар:
Кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсатини ўз вақтида, изчил амалга тадбиқ этмаслик;
Муаммоли вазиятларда юқори малакали ишчи ва ходимларнинг етишмаслиги;
Кичик ва йирик корхоналар учун керакли ахборотларнинг номутаносиблиги;
Мулкдорлар ҳуқуқининг хусусиятлари аниқ ишлаб чиқилмаганлиги ва ўз маблағларининг етишмаслиги;
Ҳуқуқий базанинг тўлиқ мукаммаллашмагани;
Тадбиркорларнинг аниқ мақсад атрофида тўлиқ жипслашмаганликлари, тадбиркорлик жараёнларини давлат томонидан тартибга солишнинг аниқ бир даражада ва шаклига нисбатан якдилликнинг етишмаслиги;
Тадбиркорликда инновацион фаолиятни амалга оширишда иқтисодий таваккалчилик ва хавфнинг юқорилиги.
Юқорида такидлаб ўтилган омиллар сабабли кичик бизнес ташқи бозорда ўз мустаҳкам мавқега эга бўла олмайди. Уларнинг инновацион имкониятлари пастлиги оқибатида товарлар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги сусаяди, халқаро сифат стандартлари талабларига жавоб бермайди, натижада бозордаги самарали халқаро савдо ва сервис тармоқлари билан ҳамкорликдан маҳрум бўлишади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида самарали институтциявий муҳитни ташкил этиш орқали:
Қонун доирасида хўжаликни эркин юритиш ва бошқаришга имкониятлар яратиш;
Монополияни чеклаш ва ҳалол рақобатни рағбатлантириш:
Имтиёзли асосда инвестицияларни жалб этиш, кредитлаш ва молиялаштириш бўйича маслахатлар ва амалий ёрдамлар кўрсатиш:
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш каби долзарб вазифалар белгиланган.
Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб –қувватлаш шакллари ва турлари. Ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари.
Мустақилликдан сўнг мамлакатимзда кичик бизнес маълум даражада ривожланиб бормоқда. Лекин тадбиркорликни ривожлантириш йўлларида ҳали тўсиқлар, қийинчиликлар кўп. Уларни фақат давлатнинг комплекс ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий тадбир-чоралари асосида енгиб ўтиш мумкин. Бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий шакли бўлган кичик бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш бизнинг шароитимизда янги ва мураккаб жараёндир. Улар иш бошлаб, ўз фаолиятларини йўлга қўйгунларича жуда кўп қаршиликларга, қийинчиликларга дуч келадилар.
Маълумки Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ҳам, иқтисодий асослари ҳам етарли даражада яратилган. Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик фаолиятини айниқса, қишлоқ жойларида ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш, айниқса, аудиторлик, консалтинг, воситачилик, банк фаолияти билан боғлиқ илмий изланишларолиб боришини талаб қиладиган хизматлар ҳажмини кескин ошириш, аҳолида тадбиркорлик, бизнес ишлари билан шуғулланиш ҳохишини вужудга келтириш ва уларни бозор иқтисодиётига жалб қилиб, боқимандачилик, истеъмолчилик психологиясини бартараф қилиш мақсад қилиб қўйилган. Шунинг учун, 2000 йил 25 майда Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолотлари тўғрисидаги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Кичик бизнеснинг ривожланишини қўллаб қувватлаш шакллари ва турлари ниҳоятда хилма хилдир. Уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
Давлат-ҳуқуқий ёрдами:
Ташкилий ва бошқарув ёрдами:
Молиявий-иқтисодий ёрдам:
Моддий –техникавий ёрдам:
Ижтимоий- психологик ёрдам.
Ўзбекистон Президенти ҳузурида иқтисодий ислохатлар, тадбиркорлик ва хорижий инвестиция бўйича бошқармалар аро кенгаш ишлаб турибди. Бу кенгаш Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шаклларини белгилайди, кичик бизнеснинг умумий ғоясини яратади, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш стратегиясини, йўналишини, қўллаб- қувватлаш усуллари, шаклларини белгилайди.
Тадбиркорлар ўзини-ўзи қўллаб қувватлашнинг бир қанча шакллари яратилиб, ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексидаги солиқ имтиёзлари ҳам кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг муҳим чораларидан ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Кичик бизнес субъектларининг ЯИМ даги улуши қарийб 50 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнесни ривожлантиришда ва молиявий қўллаб-қувватлашда мамлакатимиз тижорат банклари муҳим роль ўйнамоқда.
Ҳозирда республикамиз банклари имтиёзли кредитлаш дастурларига эга. Ушбу дастур фоиз ставкаларини субсидиялаш, қулай муддатга кредитлар бериш хамда кредит бўйича асосий қарзни тўлаш учун имтиёзли муддат
беришни ўзида мужассамлаштиради.
Шу жумладан, кичик бизнес субъектларини имтиёзли кредитлашда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг фаолияти эътиборга моликдир. Ижтимоий ҳимоя ва меҳнат Вазирлиги қошидаги Бандлик фонди ва деҳқон ва фермер хўжалигини қўллаб-қувватлаш фонди ўзларининг тижорат банклардаги кредит линиялари орқали кичик бизнес субъектларига имтиёзли микрокредитлар бермоқда. Бунда имтиёзли микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий Банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисмидан то 45%ини ташкил этади. Бугунги кунда Марказий Банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 14% ни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарорига мувофиқ Республикамиз тижорат банкларида имтиёзли кредитлаш бўйича маҳсус фондлар ташкил этилди. Ушбу фондларнинг маблағлари ҳисобига банклар 5 йил мудатга Марказий Банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50% дан кўп бўлмаган фоиз ставкаси асосида кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун кредитлар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ташаббуси билан Очиқ акционерлик тижорат банки “Микрокредитбанк” ташкил этилди. Банкнинг асосий вазифаси кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга микромолиялаш хизматларини кўрсатишдир. Ҳозирда банк йиллик 7% ставка бўйича имтиёзли узоқ муддатли микрокредитлар бермоқда, йиллик 5% ставкада микролизинг хизматларини кўрсатмоқда, ҳамда йиллик 3% ставкада тадбиркорлик субъектларининг бошланғич капиталини шакллантириш учун микрокредитлар тақдим этмоқда.
Тақдим этилган кредитлар орқали кичик бизнесни қай даражада ривожланаётганини амалиётда кўриш мумкин. 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида кичик бизнес субъектларини кредитлаш хажми 1,4 трлн. сўмни ташкил этди. Бу эса, 2009 йил биринчи ярим йиллигига нисбатан 1,5 марта ўсганини кўрсатмоқда. Шу жумладан, микрокредитлар 270,4 млрд. сўмни ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилган кредит маблағлари ҳисобига республикамизда 135 мингга яқин иш ўринлари ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда, “Микрокредитбанк” нинг кичик бизнесни қўллаб-қувватлашдаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтишимиз зарур. 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Микрокредитбанк” кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 128 млрд. сўм миқдорда кредит ажратди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи ярмидан 1,5 марта кўпдир.
2010 йилнинг 11январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2010 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурига асосан “Микрокредитбанк” 56,5 млрд. сўм миқдорда микромолиявий хизматлар кўрсатди ва бунинг натижасида 45,1минг янги иш ўринлари ташкил этилди.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлиб, тижорат банклари томонидан халқаро молия ташкилотларининг кичик бизнес субъектлари
инвестицион лойиҳаларини кредитлашга йўналтирилган узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб этиш хисобланади.
Мисол тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 июлдаги 152-сонли “Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида “кичик ва микромолиялашни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорини келтиришимиз мумкин. Осиё тараққиёт банки(ОТБ) “Агробанк”, “Ипак йўли” банки ва “Хамкорбанк”ларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини микрокредитлаш учун
50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратмоқда. Бу иқтисодиётимизни модернизация қилиш борасида муҳим ўрин эгаллайдиган лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, кичик бизнес сохасини жадал ривожлантиришга кенг имкониятлар яратади.
ХУЛОСА
Ушбу ишга шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги кунда, Ўзбекистонда кичик ва хусусий тадбиркорларнинг фаолияти воқеликка айланди. Шуниси муҳимки, кичик ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг деярли барча сохаларида барпо қилинмоқда ва ривожланиб бормоқда.
Ана шундан келиб чиққан ҳолда, республика ҳукумати кўп қиррали иқтисодиётни шакллантиришни ва бунда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликкатбиринчи даражали аҳамият беришни “стратегик вазифа” сифатида белгилаб олди. Чунки, ўлкамизнинг ўзига хос хусусияти, ривожланган қишлоқ хўжалиги ва хом ашё базаси, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада фаол ривожлантириш учун барча имкониятларни юзага келтиради.
Бизнинг фикримизча, ана шу мақсадга эришиш учун:
Биринчидан, қонунчиликда кўзда тутилган рағбатлантириш ва имтиёзларнинг амалга оширилишини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқларга барҳам бериш зарур;
Иккинчидан, ислоҳотларнинг муҳим йўналиши бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб –қувватлаш учун янги манбаларни излаб топиши, мавжуд имкониятларни янада кенгайтириш лозим. Бунинг учун, аввало, ички манбаларни, банк кредитларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш керак. Халқаро тузилмалар, хорижий компаниялар ва жамғармалар, жумладан, Жахон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Германия техник ҳамкорлик жамияти, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Ўрта Осиё- Америка жамғармаси ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун салмоқли кредит ажратиш ва тегишли хизматлар кўрсатишга тайёр бўлиб, бу борада улар амалий ҳаракатлар қилмоқдалар. Кейинги йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурслари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларига йўналтирилди;
Учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – келажакда ишлаб чиқариш ва экспорт таркибида ҳаракатчан, тез ўзгариш қобилиятига эга бўлган тармоқ сифатида иқтисодиётда етакчи ўрин тутишига эришиш керак;
Тўртинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сифатли ҳамда замонавий техник база негизига эга бўлиши керак. Бозор инфратузилмасини махсус марказлар, лизинг компаниялари тармоғини ҳар томонлама сервис хизмати йўли билан ривожланиши лозим;
Бешинчидан, алоҳида ажратилган шахсий тармоқларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига жиддий эътибор бериш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |