Мундарижа Кириш Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари. Тадбиркорликнинг ташкилий –ҳуқуқий шакллари


Хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари



Download 103,47 Kb.
bet2/7
Sana23.04.2022
Hajmi103,47 Kb.
#576862
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5202216563901468257

1. Хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг моддий асосини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш энг муҳим ва долзарб муаммолардан биридир.
Кичик бизнеснинг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрнини ёритишдан аввал “Бизнес” ва “Тадбиркорлик” тушунчаларининг назарий- иқтисодий моҳитини аниқлаб олиш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги қабул қилинган “Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолотлари тўғрисида” ги қонунида тадбиркорлик ҳақидаги таъриф иқтисодий категория сифатида тадбиркорликнинг кўп қирралилигини, унинг ижтимоий- иқтисодий моҳиятини ифода этишга қаратилган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳозирги пайтда энг муҳим масалалардан бирига айланган. Юқорида айтилганидек, кичик бизнес алоҳида категория сифатида жамиятнинг барча ижтимоий- иқтисодий соҳаларига таъсир кўрсатиб, фуқаролар ҳаётининг, шунингдек, давлатнинг муайян тарихий- иқтисодий шарт-шароитларини акс эттиради.Тадбиркорлик тушунчаси XVI асрдан бошлаб иқтисодчилар, руҳшунослар, сиёсатшунослар фикрини ўзига жалб эта бошлади. Ж.Б.Сей, А.Маршалл, В.Зомбрамб, Й.Шумпетер, Ф.Нойтлар тадбиркорлик илмининг асосчилари ҳисобланади.
XVIIIасрнинг бошида иқтисодий назарияга биринчи бўлиб тадбиркорлик тушунчасини инглиз иқтисодчиси Р. Кантильон киритган эди. У тадбиркор деганда бировларнинг товарларини маълум бўлган баҳоларда сотиб олиб, ўзиникини эса ўзига ҳам маълум бўлмаган баҳоларда сотиш орқали олдиндан белгиланмаган миқдорда даромад олувчи кишининг тушунган. Бу ерда- таваккалчилик тадбиркорнинг энг асосий кўрсаткичи деб ҳисобланган.
XVIIIасрнинг охири – XIXасрнинг бошларида француз иқтисодчиси Жан Батис Сей тадбиркорни воситачи, ишлаб чиқариш омилларининг координатори, тажриба ва билим эгаси деб, таърифлайди.
Немис иқтисодчиси В. Зомбард (XIX аср охири – XX аср бошларида) таъкидлашича, тадбиркор - бу забт этувчи, таваккалчиликка тайёр туриш қобилиятига эга бўлган, маънавий эркин, ғояларга бой, шижоатли ва ўз сўзини ўтказадиган, ташкилотчи, биргаликда бажариладиган ишга кўплаб кишиларни уюштира оладиган шахсдир.
Тадбиркорлик назариясига муҳим ҳисса қўшган олимлардан бири австрия иқтисодчиси И. Шумпетердир.У ўзининг 1912йилда ёзган “Иқтисодий тараққиёт назарияси” китобида тадбиркорни ишлаб чиқариш омилларидан фойдланишнинг янги комбинацияларини амалга оширадиган ва шу билан иқтисодий тараққиётни таъминлайдиган киши деб айтади. У янги комбинацияларни амалга ошириш деганда турли хилдаги янгиликларни жорий этиш, илгари номаълум бўлган янги нарсаларни ишлаб чиқариш ёки маълум нарсаларнинг сифатларини янгилаш, янги технологияларни қўллаш, маҳсулот сотиладиган янги бозорларни, хом ашё манбаларини ўзлаштириш, хшжалик фаолиятида ташкилий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутган эди.
Шумпетер фикрича, агар янги комбинациялар амалга оширилмайдиган бўлса,у ҳолда тадбиркорлик тўғрисида гапиришга асос йўқдир. Тадбиркор, энг аввало иқтисодий соҳада намоён бўлса ҳам, аслида у кўпроқ ижтимоий-иқтисодий ҳодиса эмас, балки психологик воқеликдир.
Кенг маънода тадбиркорлик ҳолати- бу кишининг ташаббускорлиги, новаторлиги, манфаатдорлиги, ишга янгича ёндошувидир.
Шумпетер тадбиркорлик фаолиятининг уч асосий жиҳатини алоҳида таъкидлаб кўрсатади: 1.Устиворликка,ҳукмрон бўлиш ва эркинликка интилиш. 2.Курашишга хоҳиш ва муваффақият учун муваффақиятга интилиш.3.Ўз ишидан хурсанд бўлиш, ҳузур қилиш.
Шумпетер иқтисодий омилларнинг аҳамиятини инкор этмай, уни эътироф этган ҳолда хусусий мулк ва фойда тадбиркорликни ифодаловчи хусусиятлар билан ёнма-ён туришини таъкидлайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, назариячи иқтисодчи олимлартадбиркорликка анча кенг тавсиф берганлар ва унга психологик томонларни ўз ичига олган ижтимоий-иқтисодий воқелик деб қараганлар.
Шундай қилиб, тадбиркорга турли даврларда тадқиқотчилар томонидан турлича таърифлар бериб келинган:

  • Тадбиркор – бу янги технология, янги ишлаб чиқариш ва янги хизмат турларини ишлаб чиқувчи новатор;

  • Таваккалчилик шароитида фаолият олиб борувчи кучли инсон;

  • Ҳар қандай имкониятдан юксак фойда оладиган киши;

  • Ташаббус кўрсатувчи, ишбилармон, ижтимоий-иқтисодий мехижтимоий-иқтисодийанизмни ташкил этувчи инсон.

Тадбиркорлик бозор иқтисодиётининг категориясидир, чунки бу бозор қонун- қоидаларига асосланган фаолият ҳисобланади. Буни умумиқтисодий категория бўлган тежамкорлик ва ишбилармонликдан фарқлантириш керак. Булар азалдан бўлган, улар чекланган ресурслардан яхши фойдаланиб чексиз эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади. Бироқ бунга ҳар хил воситалар билан эришилади. Тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос бўлган усулдир, чунки бу бозор қонун-қоидаларига асосланган, у яратган иқтисодий воситалар ёрдамида амалга ошади. Тадбиркорлик маҳсус гуруҳга мансуб кишиларнинг фойда топиш борасидаги иқтисодий ҳатти-харакатларини англатади.
Тадбиркорлик моҳиятан бизнеснинг асосий тури. Аммо ҳар қандай бизнесни тадбиркорлик деб бўлмайди. Бунинг учун бизнес яратувчилик белгиларига эга бўлиши лозим. Бизнес кенг маънода пулдан пул чиқаришга қаратилган фаолият. Аммо бундай фаолиятда яратувчилик бўлганда тадбиркорлик юзага келади, яъни биронта ишга капитал қўйиб, ресурсларни самарали ишлатиб товар ва хизматларни яратиш ташкил этилганда буни тадбиркорлик деб айтиш мумкин. Агар капиталнинг ёки бошқа бир ресурснинг эгаси уни ижарага бериб пул топса-ю, ўзи хеч нарса қилмасдан фақат рискка бориш билан чекланса, гарчи бизнес бўлсада, бу ерда тадбиркорлик юз бермайди. Кимки моддий ва пул ресурсларини товар ва хизматлар яратиш йўлида ишлатиб бундан наф топса, бу тадбиркорлик қилгани бўлади.
Тадбиркорлик бошқа фаолият турларидан ўзининг бир қатор белгилари билан ажралиб туради:

  1. Тадбиркорлик муайян мулкчиликка таянади. У билан шуғулланувчилар аксарият холларда хусусий мулк соҳиби бўладилар. Ресурслар ва яратилган маҳсулотлар шу мулкка таалуқли бўлади. Бироқ тадбиркорлик чекланган тарзда бўлсада, жамоа - гуруҳ ва давлат мулкига таянади.

  2. Тадбиркорлик пул топишни, яъни фойда олиб бой бўлишни кўзлайди, аммо бунинг учун кишиларга керакли товар ва хизматларни яратиб, уларни бозорга етказиб бериш талаб қилинади.

  3. Тадбиркорлик рискли, яъни хавф-хатарли иш бўлади, бунда ютиш ва ютказиш, бой бўлиб кетиш ёки синиб банкрот бўлиш эҳтимоли ёнма-ён туради.

  4. Тадбиркорлик ноёб қобилиятталаб қилувчи фаолият, у билан ҳамма эмас,балки сараланган кишилар шуғулланади. У махсус истеъдод ва тайёргарликни талаб қилганидан бу иш билан фақат қўлидан келганлар шуғулланади.

  5. Тадбиркорлик рақобатбардошликни талаб қилувчи фаолият, у билан шуғулланганлар рақобат муҳитида ишлайдилар, муқаррар равишда ўз рақиблари билан курашда бўладилар.

  6. Тадбиркорликка яратувчилик, доимо изланишда бўлиш, новацияга (янгиликка) мойиллик хос бўлади, чунки буларсиз рақобатда ғолиб чиқиб бўлмайди, янги товар ва хизматларни яратибгина бойиш мумкин.

  7. Тадбиркорлик сабр-тоқат талаб қилувчи фаолият, қўйилган мақсад сари изчиллик билан боришни, шошма шошарликка йўл қўймасликни билдиради.

  8. Тадбиркорлик бебошлик эмас, балки жамиятдаги тартиб-қоидаларга амал қилган холда, давлат қонунлари белгилаган тартибда ва рухсат этилган ишлар билан шуғулланиб пул топишни бидиради.

  9. Тадбиркорлик маълум ахлоқий қоидаларга эга бўлади, булар ёзилган ва ёзилмаган ахлоқий меъёрлардир. Улардан бири қонунларда кўрсатилган бўлса, бошқаси ахлоқ – одоб удумлари шаклида бўлади. Тадбиркорлик тўқрисидаги қонунларга кўра рухсат этилган, ман этилмаган иш билан давлат идоралари рўйхатдан ўтгандан сўнг ва белгиланган тартибга риоя этган ҳолда шуғулланиш мумкин.

  10. Тадбиркорлик доимо ривожланиб, янгиланиб борувчи фаолият. Тадбиркорликка кириб келиш ва уни тарк этиш биргаликда боради, тадбиркорликнинг янги ва янги турлари пайдо бўлиб туради.

Айтилган белгилар мужассам этилганда тадбиркорлик тизими ҳосил бўлади.
Тадбиркорлик тизими - бу тадбиркорликка хос бўлган иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликнинг ҳуқуқий - ташкилий жихатлари ва унга оид сиёсатнинг яхлитлиги, мажмуасидир.


Download 103,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish