3) Тармоқни бошқариш даражаси.
Тармоқни бошқариш даражасида чақирувларни бошқариш амалга оширилади. Бу даражадаги асосий технология – мослашувчан коммутациядир, у чақирувларни бошқариш учун ишлатилади.
Мослашувчан коммутатор (Soft swich): Бу NGN тармоқнинг асосий компоненти бўлиб, асосан чақирувларни бошқариш, медиашлюзларга киришни бошқариш, ресурсларни тақсимлаш, протоколларни қайта ишлаш, маршрутлаш, аутентификация ва хизматлар қийматини ҳисобга олиш, ҳамда абонентларга асосий товушли алоқа хизматлари, Мобил хизматлар, мультимедиа хизматлари, ҳамда иловаларни дастурлаш интерфейсларини (API) амалга оширади.
4) Хизматларни бошқариш даражаси.
Хизматларни бошқариш даражасида асосан қўшимча хизматлар тақдим этиш, хамда боғланишлар ўрнатилганда ишлашни қўллаш амалга оширилади. IOSS икки системадан иборат эксплуатацияни қўллашнинг интегралли системаси: NGN нинг тармоқли элементларини марказлаштирилган ҳолда бошқариш ва хизматлар тарификациясининг интеграллашган системаси учун тармоқни бошқариш системаси (MMS) дир.
Policy server: Алоқа воситаларини абонентга тақдим этувчи бошқариш учун ишлатилади, буларга имконийликни назоратлаш рўйҳати (ACL), ўтказиш йўлаги, трафик, хизмат кўрсатиш сифати ва ҳоказолар киради.
Application server: Иловалар сервери, қиймати қўшилган турли хизматларнинг мантиқий ва интеллектуал тармоқ хизматларини яратиш ва бошқариш, ҳамда хизматларни ишлаб чиқиш бўйича инновацион платформадан фойдаланиш учун ва дастурланадиган иловаларнинг (API) очиқ интерфейслари ёрдамида ташқи (четки) провайдерларнинг хизматларидан фойдаланиш учун ишлатилади. Тармоқли бошқарувнинг даражасида жойлашган иловалар сервери физик тарзда ажратилган қурилма бўлгани учун, Soft Swich ускунасига боғлиқ эмас. Бу ҳол хизматларни тақдим этиш функциясини чақирувни бошқариш функциясидан ажратиш ва янги киритиш имконини беради.
Locat server: Жойлашув ўрни сервери, NGN тармоғида мослашувчан Soft Swich коммутаторлари ускуналари ўртасида маршрутларни динамик тақсимлаш учун ишлатилади, мўлжалланган пункт билан боғланиш ўрнатиш имконини аниқлайди, йўналишлар алмашинуви жадвалини ишлатишни аъло самарадорлигини уни соддалаштириш ва уни ишлатиш имкониятларини орттириш ҳисобига таъминлайди, ҳамда маршрутларнинг мураккаблашувини камайтиради.
Rad server: Олислаштирилган чақирувчи фойдаланувчиларни аутентификация хизмати сервери; фойдаланувчиларни марказлаштирилганҳолда аутентификация қилиш, паролни шифровкалаш, хизматларни таъминлаш ва филтрлаш, ҳамда хизматларни марказлаштирилган ҳолда тарификация қилиш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |