Мундарижа Кириш i-боб: IX асрда Моварауннаҳр ва Ҳуросондаги сиёсий вазият. Сомонийлар давлатининг ташкил топиши 1


Сомонийлар даврида давлат бошқаруви ва ер эгалиги тизими



Download 56,8 Kb.
bet5/7
Sana09.06.2022
Hajmi56,8 Kb.
#646990
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
сомонийлар шохин

2.2. Сомонийлар даврида давлат бошқаруви ва ер эгалиги тизими
Исмоил Сомоний бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Мана шундай ислоҳотлардан бири давлатни бошқариш маъмуриятини жорий қилиш бўлди. Бу ислоҳотга биноан давлатни идора қилиш саройи ва 10 та девон (ҳарбий фуқаро маҳкамалари) ташкил этилди. Исмоил Сомоний давлатнинг мажмуини ташкил этишда сосонийлар Эрон ва Араб халифалигида қабул қилинган тажрибалардан фойдаланди ва уни замон талабига қараб мукаммаллаштирди.
Сомонийлар ўз давлатларини ўзларигача бўлган Шарқ давлатларининг бошқарув анъаналарини чуқур ўрганган ҳолда, уларга суяниб, замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиб бошқаришга ҳаракат қилдилар. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Муҳаммад Жайхуний ва Абуфазл Муҳаммад Баламийлар каби зодогонларнинг нуфузи ва давлат бошқарувидаги хизматлари катта бўлган. Умуман, сомонийлар ҳукмдорлиги даврида вазирлик мансабига асосан шу икки сулола вакилларидан тайинланган. Давлат мажмуини даргоҳ ва девонларга бўлиниши маълум даражада расмий бўлган. Чунки саройнинг нуфузли кишилари кўп ҳолларда девонларнинг ишларига аралашиб турганлар. Саройда сиёсий ҳокимият «соҳиби хорас» қўли остида бўлган. Соҳиби хорас Амирнинг фармонлари бажарилишини назорат қилган. Саройда шарбатдорлар, дастурхончилар, таштадорлар, отбоқарлар, хўжалик беклари каби турли хизматчилар бўлган. Саройдаги ҳамма хўжалик ишларини «вакил» бошқарган. Вакил саройдаги эътиборли кишилардан бири ҳисобланган. Наршахийнинг ёзишича, Наср II Сомоний ҳукмронлиги даврида ўн девонга Бухоро Регистонида ўнта маҳсус бино қурилган10.
Девонлар орасида вазир ѐки "хўжайи бузург» девони алоҳида ўрин тутган. Бу девонга бошқа ҳамма девонлар бўйсунган. У ҳамма маъмурий, сиёсий ва хўжалик маҳкамаларини назорат қилган. Давлатни идора этишда «мустауфий девон» ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу девон давлатнинг бутун молия ишларини бошқарган ва назорат қилган. Девон хазинадор томонидан бошқарилган.
Сомонийлар ҳокимияти йирик ер эгалари ҳамда мулкдор савдогарларнинг манфаатини ҳимоя қилгани туфайли мамлакатдаги мавжуд ер ва сувнинг катта қисми давлатга ва зодагон табақаларга тегишли бўлган. Айни вақтда ердан фойдаланиш ва унга эгалик қилишнинг бошқа турлари ҳам мавжуд эди. Давлат тасарруфидаги ерлар «мулки султоний», ҳукмрон сулола вакиллари, зодагон деҳкон ва аслзодаларнинг тасарруфидаги йирик ҳамда меҳнаткаш қишлоқ аҳолисига тегишли майда хусусий ерлар «мулк ерлари» деб аталарди. Масжид, мадраса, хонақоҳ ва мақбараларга вақтинча ёки муддатсиз фойдаланиш учун берилган ерлар «вақф ерлари» дейилган. Барча турдаги ердан фойдаланувчилар давлатга ҳосилнинг 1/3 хажмида хирож тўлар эди. Олий мартабали руҳоний ва саидларга қарашли ерлар («мулки хос») давлат солиқларидан қисман ѐки тамомила озод этилган. Бундай имтиѐзга эга бўлган мулкдорлар давлатга ҳосилнинг 1/10 ҳисобида (баъзан пул билан) «ушр» солиғини тўлар эди. Шунингдек, ҳукмрон сулола ҳамда олий табақа вакилларига давлат олдидаги хизматлари эвазига ҳадя қилинган мулклар (вилоят, туман ёки айрим шаҳар ва қишлоқлар) иқто ёки «тума ерлар», унга эга бўлган мулкдорлар «муқто» ёки «иқтодор» деб юритиларди. Иқто тарзида эса айрим вилоят, воҳа, рустоқ (туман) ёки шаҳарлар ҳадя этилган. Иқто, даставвал, асосан, сулола аъзолари амирзодалар ва айрим мансабдорларга инъом этилган. Иқто мулклари аввалда маълум муддатда берилиб наслдан-наслга ўтказилмаган. Иқтодорлар иқтоларидан тўшадиган даромадни ёки унинг маълум қисминигина йиғиб олиш ҳуқуқига эга бўлганлар, ҳолос. Бутун бир вилоят иқто қилиб берилган ноиб - вазирга баъзан ўз номида чақа пул зарб этиш ҳуқуқи ҳам берилар эди. Бу кўпинча марказий ҳоқимиятни кучсизлантириб, маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари кучайишига олиб келар эди11.
Деҳқонлар зиммасига суғориш тармоқларини мунтазам лойқадан тозалаш, канал қазиш, тўғон ўрнатиш, кўприк қуриш, сув омбори барпо этиш каби оғир ишлар ҳам юкланган эди. Бўлардан ташқари меҳнаткаш омма масжид, мадраса, хонақоҳ, мақбара ва карвонсаройлар каби қурилишларда, шаҳар ва қалъаларнинг мудофаа деворларини таъмирлаш, янгидан қуриш ва йўл тузатишда текинга ишлаб беришга мажбур эди. Аҳоли, айниқса, Сомонийларнинг ҳарбий юришлари, ҳукмрон сулоланинг ички низолари, маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари билан боғлиқ ўзаро курашларидан безор бўлган эди. Бундай ички сиёсий вазият оқибатда мамлакатни иқтисодий тангликка олиб келди. Бундай оғир аҳволдан чиқиш учун 942 йилда аҳолидан икки марта солиқ ўндириб олинади. Сиёсий вазият, айниқса, Нуҳ ибн Наср (943-954) ва унинг набираси Нуҳ ибн Мансур (976— 997) ҳукмронликлари даврида ниҳоятда кескинлашди. Кетма-кет такрорланган исёнлар марказий ҳоқимиятни заифлаштирди. Бу даврда Еттисув вилоятида ташкил топган Қорахонийлар давлатининг Мовароуннаҳрга қилган ҳужумидан 999 йилда Сомонийлар ҳоқимияти бутунлай барҳам топди.
Сомонийлар даврида кучли ва мустақил давлатнинг пайдо бўлиши деҳқончилик, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг тараққиѐти ўз навбатида ички ва ташқи савдони янада узвийлашувига ва тараққиётига олиб келди. Аввало, шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги савдо кенгайди. Иккинчи томондан шаҳар ва қишлоқларнинг қўшни кўчманчи халқлар ва бошқа давлатлар билан алоқаси ривожланди. Хусусий шахсларга тегишли мулк ҳукмдор табақа хонадони, деҳқонзодагонларга, саййидлар, сипоҳсолор, бадавлат савдогарларга тегишли мулклар ҳисобланган. Шартли ер эгалиги ҳам бўлган. Вақф мулклари, диний муассасалар ва мадрасаларга тегишли мулк. Бу мулкни муассаса мутаваллиси бошқарган. Жамоа мулки: яйлов, тоғ ёнбағирларидаги лалми ерлар.
Сомонийлар даврида ерлар қайтадан тақсим қилинди. Ер эгаларининг янги гуруҳи ташкил топди. Уларнинг кўпи сипоҳийлардан чиққан эди. Масалан, Алптегиннинг Хуросонда ва Мовароуннаҳрда 500 кишилари бўлиб, бирор шаҳар йуқ эдики, унда унинг қасри ё боғи, ёхуд карвонсаройи бўлмаса. Унинг тасаруффида минглаб отлар ва чорва моллари бўлган.
Сомонийлар даврида қудратли марказлашган давлатнинг вужудга келиши натижасида Мовароуннаҳр ва Хуросонда маълум барқарорлик қарор топди. Бу ҳолат мамлакат иқтисодий ҳаѐтига катта таъсир кўрсатди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Мовароуннаҳр ва Хуросон бу вақтда Шарқнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ўлкаларидан ҳисобланган12. Хуросон ва айниқса, Мовароуннаҳр деҳқончилик ўлкалари қаторига кирган. Бу ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғоришга асосланган.



Download 56,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish