Болаларни мактабга тайёрлашда мактабгача тарбия муассаса ва мактаб ҳамкорлиги.
Болалар МТМси билан мактаб ўртасида ўрнатиладиган хамкорликнинг хар томонламалиги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш вазифасини муваффақиятли амалга оширишнинг асосий шартидир.
Болалар МТМси ва мактаб ўртасидаги боғлиқлик бир томондан болаларни мактаб таълими талабларига жавоб берадиган даражада умумий ривожлантириб ва одобли қилиб тарбиялаган холда мактабга ўтказишни , иккинчи томондан, ўқитувчининг катта МТМ ёшидаги болаларнинг эгаллаган билим, малака сифатларига ва тажрибаларига таяниб, улардан ўқув тарбиявий жараёнда фойдаланишни тақозо этади.
Болалар МТМси ва мактаб ўртасидаги ўзвий боғлиқлик катта МТМ ёшидаги болалар ва мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларига таълим-тарбия бериш шароитини яқинлаштиришга ёрдам беради.
Мактабгача тарбия муассаса ходимлари биринчи синфда болалар олдига қўйиладиган талабларни яхши билишлари,мактабга тайёрлов гурухидаги болаларни шунга мувофиқ равишда таълим олишга тайёрлашлари керак.
Мактаб ва МТМ ўртасидаги ўзвий алоқа мураккаб ва кўп томонлама тўзилишга эга.Унда таълим-тарбиявий ишларнинг мазмуни , метод ва усуллари, ташкилий шакллари, шунингдек болаларнитарбиялаш шарт-шароитлари ва педагогик талаб каби етакчи томонларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Бунда қуйидагиларга этибор бериш керак:
Мактаб талаби нуқтаи назаридан болалар билимларни чуқурроқ эгаллаб олишлари лозим.
МТМ нуқтаи назаридан болаларни мактаб талаби даражасидаги билим, малака, кўникмалар билан қуроллантириш зарур.
Болаларни мактабга рухий тайёрлиги.Бу ерда вазифа болалар мехнатнинг хар қандай турига тайёр туришлари, уларда ақлий мехнат- билишга қизиқишни ўстириш, уларни келажакдаги мустақил хаётга тайёрлашдан иборат.
Мактаб билан МТМ ўртасида ўзвий аълоқа асосини болалар МТМси ва мактабда амалга ошириладиган таълим – тарбия ишлари мазмунини белгиловчи дастурлар ўртасидаги боғлиқлик ташкил этади.
Ҳозирги бошланғич синфлар дастури билан МТМ дастурини олиб солиштирадиган бўлсак, улар ўртасида бирқанча ўзаро боғлиқликни кўрамиз. Бу энг аввало дастурларда асос қилиб олинган принципларнинг умумийлиги билан белгиланади. Уларнинг мазмуни болаларни ҳар томонлама тарбиялаш мақсад ва вазифаларига мос келиш принципи, ҳаёт билан боғлиқлик, илмийлик принциплари, таълимнинг тарбияловчи ва ривожлантирувчи хусусиятга эгалиги ва фалсафий, руҳий нуқтаи назарларнинг бирлигида намоён бўлади.
Биринчи синф ўқув дастури айрим предметлар бўйича болалар МТМси дастури билан солиштирганда уларда умумийлик кўплигини кўрамиз. Масалан, болалар МТМсида она тилига ўргатиш ва бошланғич синфлардаги она тили дарсига болалар нуқтаи ҳар томонлама ривожлантириш каби умумий ғоя асос қилиб олинади.
Болалар МТМси бу иш болаларнинг луғатини бойитиш, товушларни тўғри талаффўз қилишга, ифодали ўқишга ўргатиш, боғланган нутқни шакллантириш орқали амалга оширилади. Мактабда эса болаларда мана шу МТМда эгалланган билим, малака, тушунчаларга асосланиб, ёзма нутқ малакаси, орфография хат малакаси шакллантирилади, уларга морфология ва синтаксис элементлари ўргатилади. Шу билан бир қаторда МТМда бошланган болалар луғатини бойитиш, нутқнинг ифодалилиги, боғланган нутқни ривожлантириш давом эттирилади.
Болалар МТМсида ҳам, мактабда ҳам табиатшунослик тўғрисидаги билимлар организм билан муҳитнинг бирлиги тўғрисидаги умумий ғояга асосланган ҳолда олиб борилади. Шу асосда болаларга жонли ва жонсиз табиат, табиат ва кишилар ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида билим ва тушунчалар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |