САТХ УЛЧАГИЧЛАР ХАКИДА МАЬЛУМОТ Вазнли сатҳ ўлчагичлар Бункер ва бошқа қурилмалардаги моддаларни сатҳини ўлчашдан анча фарқ қилади. Сочилувчан моддаларнинг сатҳ ўлчагичлари материалларнинг бункерга бир меъёрда тушадиган пайтларда ишлатилади.
Мессдозали сатҳ ўлчагичнинг схемаси 25.1-расмда кўрсатилган. Асбоб комплекти сатҳ ёки вазн бирлигида даражаланган ва манометр 3 билан найчалар орқали уланган гидравлик мессдоза 1 дан иборат. Бункер 2 оёқларидан бирининг таянчи бўлган мессдоза поршенли металл корпусдан иборат.
Бундай сатҳ ўлчагичлар учун манометр стрелкасининг шкаладаги бошланғич (ноль) ҳолати бункернинг бўш ҳолатига мос келади. Шундай қилиб, шкала бункерни тўлдирадиган материал вазнини кўрсатади.
Вазнли сатҳ ўлчагичларнинг хатолиги ±10% дан ошмайди.
Пружиналар тегишли электр сигналини таъминлайди. Сатҳнинг пасайиши билан пружина мембрана ва контактларни бошланғич ҳолатга қайтаради.
Электр сатҳ ўлчагичлар Ўлчашнинг барча электрик усуллари ичида сиғимли усул кўпроқ қўлланилади. Бу сиғимли ўзгарткичлар лойиҳасининг соддалиги, уларнинг бир жинссизликка кам сезгирлиги билан тушунтирилади.
Сатҳ сигнализаторлари сифатида ўлчашнинг резонанс схемали (кўприкли эмас) сиғимли сигнализаторларидан фойдаланиш мумкин, масалан ЭСУ-1, ЭСУ-2 ва бошқа типларидан.
Бундай қурилмаларда электрод 1 ва бункер девори 2 (25.3- расм) дан тузилган сиғимли ўзгарткич индуктивлик ғалтаги билан бирга тебраниш контурини ташкил этади. Унинг резонанс частотаси ўзгарткич сиғими билан, яъни сатҳнинг қиймати билан аниқланади. Контурнинг резонанс частотаси билан генератор Г нинг кучланиш частотаси (сатҳнинг чегаравий қийматига мос келган) устма-уст тушса, Р реле сигнализация схемасини улайди.