Электр дифференциал трансформатор ёрдамида узатиладиган ротаметр схемаси.
Бошқа турдаги сарф ўлчагичлар
Суюқлик оқиб чиқадиган тирқиш сарф ўлчагич: 1-пьезометрик трубка; 2- икки штуцерли тўртбурчак корпус; U-симон манометр; 4-стаканга (ҳавони назорати учун); 5-манометр; 6-редуктор; 7-фильтр (ҳавони тозалаш учун)
Индукцион сарф ўлчагичлар.
Магнитнинг N ва S қутублари орасидан магнит майдони чизиқлари йўналишига перпендикуляр равишда суюқлик трубопроводи 1 ўтади. Трубопроводнинг магнит майдонида ўтадиган қисми номагнит материалдан тайёрланади ёки изолятор 2 ўрнатилади.
Ультратовуш сарф ўлчагичлар.
Ультратовушли сарф ўлчагичлари қуйидаги асосий қисмлардан иборат:
-УТГ- ултратовуш генераторининг таъминлаш манбаи;
-НЎ1 ва НЎ2 -нурланувчи ўзгарткичлар;
-ҚП1 ва ҚП2 -қабул қилувчи пьезоўзгарткичлар;
- ФҚ-фаза ўзгартирувчи қурилма фазовий силжишлари ўзгартгичлар каналли ассиметрияси йўли билан бартараф этади:
К— электрон кучайтиргич ва ЎА—ўлчаш асбоби.
Пьезоэлементлар кварц, титанат — цирконит, сопол хамда магнитострикцион бўлиши мумкин.
Суюқлик ҳаракатсиз бўлган пайтда импульсни D масофага узатиш вақти.
t=D/Са (5)
бу ерда, t импульсни узатиш вақти, с; Са- суюқликдаги товушнинг тарқалиш тезлиги, м/с.
Ультратовушли сарф ўлчагичнинг тузилиш схемаси
Суюқлик ва сочилувчан моддалар сатҳини баландлигини ўлчаш технологик жараёнларни автоматлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Сатҳ баландлигини ўлчаш модданинг идишдаги миқдорини аниқлаш ва технологик жараёнда иштирок этаётган ишлаб чиқариш аппаратида сатҳ ҳолатини назорат қилишдан иборат.
Ишлаш характери жихатидан сатҳ баландлиги ўлчагичлари узлуксиз ва узлукли (релели) бўлади. Улар сигнализация мақсадида ишлатилади ва сатҳ баландлиги сигнализатори дейилади. Бу асбоблар ишлаш принципи жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Сатҳ баландлигини назорат қилиш асбоблари шкалали ва шкаласиз бўлади. Шкаласиз асбоблар одатда иккиламчи асбоблар билан бирга ишлатилади ва сатҳ баландлигининг чегараси ҳақида мустақил сигнал беради.
Сатҳ баландлигини ўлчаш асбоблари ўлчанадиган муҳитнинг характери ва ишлаш принципига кўра: кўрсатиш ойнаси; қалқовичли; гидростатик; электрик (сиғимли, индуктивлик ва бошқалар); радиоизатопли, ультратовушли; радитўлқинли, термокондуктометрик ва бошқаларга бўлинади.
Кўрсатиш ойнаси.
Кўрсатиш ойнаси суюқлик сатҳининг баландлигини ўлчайдиган энг содда мослама. Кўрсатиш ойнаси туташ идишлар принципи бўйича ишлайди. Кўрсатиш ойнаси идишга пастги учи ёки иккала учи билан уланган бўлади. Шиша найчадаги суюқлик сатҳи холатини кузатиш натижасида идишдаги сатҳнинг ўзгариши ҳақида фикр юритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |