4. Лойихани амалга оширишда қонуний ва меъёрий хужжатлар.
5. Бозор холатининг тахлили.
6. Ишлаб чиқариш режаси.
7. Ташкилий режа.
8. Молиявий режа.
9. Таваккалчилик ва лойиханинг самарадорлиги.
10. Молиявий натижа.
11. Пул маблағларини харакати.
1. КИРИШ.
Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Республикамиз ҳукумати томонидан қурилиш соҳаси ва хизмат кўрсатиш соҳасини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун хукуматимиз томонидан салмоқли имтиёзлар ҳамда молиявий кўмаклар берилмоқда. Шу сабабли ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини ривожлантириш орқали жамият ва халқ манфаатларини кўзлаб харакат қилмоқдалар. Ҳозирги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш қанчалик унумли ва арзон бўлса, корхона, ташкилот ҳамда аҳолини ушбу маҳсулот ва хизматларга бўлган талабини қондириш шунча яхши бўлади.
Булардан ташқари бугунги кунда вилоятимизда катта қурилиш ишлари авж олган бир пайтда қурилиш хизматлари кўрсатишга талаб ортиб бормоқда. Масалан, туманларда қолаверса Урганч шахрида ҳам янги колледжлар, эски мактабларни реконструкция қилиш ишлари, туманларнинг қишлоқ жойларида янги замонавий наъмунавий уйлар, медицина пунктлари, туман (шахар) марказларида хам ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда республикамиз ахолисининг кўпчилигини ёшлар ташкил қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёш оилаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шуларга асосан хозирда вилоятимизда ёш оилалар учун кўп қаватли домлар қурилиш ишлари деярли барча туман (шахар)ларда амалга оширилмоқда.
Шулар билан бир қаторда ёш оилаларга ўзларида мавжуд биноларни, яшаш жойларини реконструкция қилишга яъни капитал таъмирлашга хам республикамиз банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда.
Булардан қўшимча корхона жойлашган туманга энг яқин 2 та туманда (яъни Урганч, Богот туманлари) курилиш материаллари улгуржи савдоси ва курилиш таъмирлаш хизмати кўрсатиш корхоналари мавжудлиги ва ушбу хизматлар нархлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ушбу туманларнинг қурилиш материаллари савдоси ва курилиш таъмирлаш хизмати кўрсатишга бўлган талабига келсак юқорида айтиб ўтилганидек ушбу туманларнинг барчасида ёш оилалар учун туман банклари томонидан ипотека кредити хисобига берилиши кўзда тутилган кўп қаватли домлар қурилиш ишлари яқин кунларда бошланиши режалаштирилган.
Булардан ташқари 2 та туманнинг хеч бирида 2011 йил 1 чораги давомида тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан янги экскаватор погрузчиклар туманларга олиб келинмаган.
Корхона ушбу ўрганиш ишларига асосан замонавий қурилиш хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш билан бир қаторда ушбу кўрсатиладиган хизматлар нархини бошқа корхоналарда мавжуд нархлардан 15-20 % арзон сотишни режалаштирган ва бозорда ўз ўрнини маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва арзон нархларда сотиб топишни, бозорга киришни мақсад қилган.