Mundarija: I. Kirish II. Asosiy qism


Hamkorlikda o’qitish texnologiyalari



Download 32,07 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2022
Hajmi32,07 Kb.
#262530
1   2   3
Bog'liq
HAMKORLIK PEDAGOGIKASI TEXNOLOGIYASI

2.3. Hamkorlikda o’qitish texnologiyalari.
O’qituvchi har bir kichik guruh axborotini tinglaydi va test savollari yordamida bilimlarni nazorat qilib baholaydi.
O’quvchilarning kichik guruhlardagi o’quv faoliyati o’yin (turnir, musobaqa) shaklida, individual tarzda ham tashkil etilishi mumkin.
O’qituvchi va o’quvchining hamkorlikdagi faoliyatiga doir tadqiqotlarda asosiy e`tibor o’zaro munosabatning rivojlanishini o’rganishga qaratiladi, o’qitishni guruhli tashkil qilish jarayoni bayon qilinadi.
Psixolog A.V. Petrovskiy jamoadagi shaxslararo munosabatlar faoliyatdan kelib chiqishini o’rganib, ta`lim jarayonidagi o’qituvchining o’quvchilar bilan hamkorligini tashkil qilish faqat ularni muloqotga ehtiyojini qondirish vositasi emas, balki o’quv materialini o’zlashtirishning ham vositasi ekanligini ta`kidlagan edi.
O’zaro hamkorlikning muhim omili va o’quvchilarning o’zaro munosabati xususiyatini belgilovchi asos o’qituvchi bilan o’quvchi hamkorligining shakllaridir. Hamkorlikdagi o’quv faoliyati o’qituvchi va o’quvchi munosabatlarining va birgalikdagi xatti-harakatlarining alohida turidirki, u o’zlashtirish ob`ektini, bilim faoliyatining barcha qismlarini qayta qurishni ta`minlaydi.
Hamkorlikdagi o’quv faoliyatining maqsadi o’zlashtiriladigan faoliyat va birgalikdagi harakatlar, munosabat va muloqotning boshqarish mexanizmini yaratishdir. Hamkorlikdagi faoliyatning mahsuli o’quvchilar ilgari surgan yangi g’oyalar va o’zlashtirilayotgan faoliyatning mohiyatiga bog’liq maqsadlar va sheriklikdagi shaxs pozitsiyasini boshqarish istaklarining yuzaga kelishidir.
Hamkorlikdagi faoliyat usuli deganda, o’qituvchi bilan o’quvchining birgalikdagi hatti-harakatlarining tizimini tushunish kerak. Bunday xatti-harakat o’qituvchining o’quvchiga ko’rsatadigan yordamidan boshlanadi;
O’quvchilarning faolligi asta-sekin o’sib borib, butunlay ularning o’zi boshqaradigan amaliy va aqliy harakatiga aylanadi; o’qituvchi bilan o’quvchi o’rtasidagi munosbata esa sheriklik pozitsiyasi xususiyatiga ega bo’ladi.
Pedagogika – psixologiya fanida hamkorlikning 8 ta shakli mavjud. Ular quyidagilardan iboratdir:
1) faoliyatga kirish;
2) mustaqil harakatlar o’qituvchi bilan o’quvchi hamkorlikda bajaradilar;
3) o’qituvchi harakatni boshlab beradi va unga o’quvchini jalb etadi;
4) taqlid harakatlari (o’qituvchidan ibrat olgan o’quvchi anna shu namuna asosida harakat qiladi);
5) madad harakatlari (o’qituvchi o’quvchiga oraliq mAqsadni va unga erish usullarini tanlashda yordam beradi va oxirgi natijani nazorat qiladi);
6) o’zini – o’zi boshqarish harakatlari (o’qituvchi umumiy maqsadni ko’rsatishda oxirgi natijani baholashda ishtirok etadi);
7) o’zini – o’zi ko’rsatuvchi harakatlar;
8) o’zini – o’zi uyushtiruvchi harakatlar.
Interaktivlik – o’qituvchi va o’quvchining o’zaro ta`siri. Hamkorlik faoliyatini takomil bosqichiga o’tish jarayonida o’zaro ta`sir o’tkazish harakatini baholashdan o’z-o’zini baholash darajasiga ko’tarilishi sodir bo’ladi. Ushbu jarayon hamkorlik dinamikasidan dalolat beradigan eng muhim omillardan biri vazifasini o’taydi.
2. Ҳамкорлик педагогикасининг ўзига хосликлари
“Ҳамкорлик педагогикаси”нинг таснифий белгиларига қуйидагилар киради:
Қўлланиш даражасига кўра: умумпедагогик.
Фалсафий асосларига кўра: инсопарвар.
Асосий ривожланиш омилларига кўра: мажмуавий, биоген, социоген ва психоген.
Шахсга йўналтирилганлигига кўра: ҳартомонлама баркамол шасхни шакллантириш.
Мазмунли характерига кўра: таълимий + тарбиявий, дунёвий, инсонпарвар, умумтаълимий.
Бошқариш турига кўра: кичик гуруҳлар тизими.
Ташкилий шаклларига кўра: академик + клубли, индивидуал + гуруҳли, табақалашган.
Болага ёндашувга кўра: шахсий-инсонпарвар, субъект-субъектли(ҳамкорлик).
Методларни қўлланилишига кўра: муаммоли-изланувчан, ижодий, диалогли, ўйинли.
Таълим олувчилар тоифасига кўра: оммавий.
Мақсадга йўналганлиги:
• Талабчанлик педагогикасидан муносабатлар педагогикасига ўтиш.
• Болага шахсий-инсонпарвар ёндашув.
• Таълим ва тарбия бирлиги.
Ҳамкорлик концепцияси.
“Ўқитувчи-ўқувчи” муносабатларидаги ҳамкорлик, бу фаолиятнинг бориши ва натижаларининг биргаликдаги таҳлили, маънавий дунёда бир-бирига самимийлик, ўзаро бир-бирини мустаҳкам тушуниш, катталар ва болаларнинг ҳамкорликдаги ривожлантирувчи фаолияти ғояси. Анънавий таълим педагогик жараёнда ўкитувчининг субъект сифатида, ўқувчини эса объект сифатида иштирокига асосланган. Бу қоида ўкувчи ўз ўкув фаолиятининг субекти ҳақидаги тасаввур билан алмашинади. “Ўқувчи-ўқувчи” муносабатлари ҳамкорликнинг турли шакллари(ҳамкорлик, бирга қатнашиш, бирга қайғуриш, бирга ижод қилиш, биргаликда бошқариш)да қабул қилинган умумий жамоа ҳаётий фаолиятида амалга ошади.
Ҳамкорлик педагогикасининг тўртта асосий йўналиши мавжуд:
• шахсий-инсонпарвар ёндашув;
• дидактик фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи мажмуа;
• тарбия концепцияси;
• атроф-муҳитни педагогизациялаш .
1. Шахсий-инсонпарвар ёндашув:
• шахсга янгича қараш таълим беришнинг мақсади сифатида, яъни таълим-тарбия жараёнининг шахсга йўналтирилганлиги: шахс субъектдир, ҳар бир боланинг қобилияти бор……
• Педагогик мулоқотни инсонпарварлаштириш ва демократиялаш:
- болаларга муҳаббат, уларнинг тақдирига қизиқиш;
- боладаги умидли мшонч;
- ҳамкорлик, мулоқот маҳорати;
- тўғридан-тўғри мажбур қилишни бекор қилиш;
- ижобий рағбатлантиришнинг муҳимлилиги;
- болалардаги камчиликларга сабрли бўлиш;
- ўқитувчи ва ўқувчи ҳуқуқларини тенглаштириш;
- боланинг эркин танлаш ҳуқуқи;
- хато қилиш ҳуқуқи;
- шахсий қарашларга бўлган ҳуқуқ;
- бола ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияга амл қилиш;
- ўкитувчи-ўқувчи муносабатлари усули: тақиқлаш эмас, йўналтириш; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; мажбурлаш эмас, ишонтириш; буйруқ бериш эмас, ташкиллаштириш; чегараламаслик, эркин танлашни йўлга қўйиш.
• замонавий шароитда натижаларга олиб келмайдиган туғридан-тўғри мажбурлашдан метод сифатида воз кечиш:
- мажбурловсиз, ишончга асосланган талабчанлик;
- туғма қизиқувчанликни ҳисобга олиб ўқитиш;
- мувафаққиятсизликка сабаб бўладиган мажбурий истакни алмаш-тириш;
- болаларнинг мустақиллиги ва мустақил фаолиятини ўрнатиш;
- жамоа орқали бевосита талабларнинг қўлланиши.
• Индивидуал ёндашувнинг янги талқини:
- ўрта ўқийдиган ўқувчиларга йўналтиришни бекор қилиш;
- шахснинг энг яхши сифатларини излаш;
- шахсни психологик-педагогик ташхис этиш(қизиқищлари, қобилия-ти, йўналганлик, Мен-концепцияси, характери, фикрлаш жараёнларининг ўзига хослиги)нинг қўлланилиши;
- ўқув-тарбия жараёнида шахснинг ўзига хосликларини ҳисобга олиш;
- шахс ривожини башорат қилиш(прогнозлаш);
- ривожланишни, уни коррекциялашнинг индивидуал дастурларини ло-йиҳалаш.
2. Дидактик фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи мажмуа:
- таълим мазмуни шахс ривожланишининг мазмуни сифатида қаралади;
- билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ва умумлашган фикрлашга ўргатиш;
- мактаб фанларини интеграциялаш, умумлаштиришга ўтилиши;
- таълимнинг вариативлиги ва табақалашганлиги;
- ўргатишнинг ижобий рағбатларидан фойдаланилади.
3. Тарбия концепцияси:
- Билимлар мактабини Тарбия мактабига алмаштириш;
- барча тарбиявий тизимлар марказида ўқувчи шахсини қўйиш;
- тарбияга инсонпарвар ёндашув, умуминсоний қадриятларни шакл-лантириш;
- боланинг ижодий қобилиятларини, унинг индивидуаллигини ри-вожлантириш;
- миллий ва маданий анъаналарни тиклаш;
- индивидуал ва жамоавий тарбияни ҳисобга олиш.
4. Атроф-муҳитни педагогизациялаш.
Оила, мактаб ва ижтимоий борлиқ ўсиб келаётган авлодни шакллантирувчи муҳим ижтимоий институтлар сифатида акс этади. Натижалар барча учта тарбия манбаларининг биргаликдаги ҳаракатида аниқланади. Бундан болаларни ҳимоя қилувчи ижтимоий ва давлат инстититутларига таъсир этувчи ота-оналар билан ҳамкорлик, омилкор бошқариш ғояси келиб чиқади.
2.4. Ҳамкорлик педагогикасига асосланган педагогик технологиялар мазмуни
Ҳамкорлик педагогикаси доирасида кўплаб педагогик технологиялар яратилган бўлиб, улар орасида В.Я.Ляудиснинг “Биргаликдаги самарали фаолият технологияси” ва “С.Френе мактабидаги ўқитиш технологиялари”ни мисол қилиб келтириш мумкин.
Биргаликдаги самарали фаолият (В.Я.Ляудис концепцияси). Ўқитувчининг талабалар билан ҳамда талабаларнинг талабалар билан биргаликдаги самарали фаолияти концепциясини профессор В.Я. Ляудис ишлаб чиққан. Бу ўқув вазияти бир-бири билан боғлиқ тўрт қисмдан иборат:
 ўқув предметининг мазмуни;
 шароит;
 ўзаро харакатдаги ўқув тизими;
 барча қисмларнинг ўзаро алоқа динамикаси.
Биргаликдаги самарали фаолият вазиятини ташкил этишга қўйиладиган талаблар:
1. Ўқишнинг бошидан қатнашчиларни ижодий самарали фаолиятга қўшиш;
2. Оралиқ вазифалар тизимини ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг биргаликда режалаштириши;
3. Ўқув фаолиятида ҳамкорлик, мазкур фаолиятга ўзининг хиссасини қўшишини аниқлашга йўналтириш;
4. Ўқитишнинг бориши қонуниятлари: фаолиятга кириш, харакат, имитацион харакатлар, харакатни қўллаш, ўзи тартибга келадиган ва ўзи харакатланадиган харакатлар.
БСФ концепцияси табиий холда “ҳамкорлик педагогикаси” ичига киради ва қўйидаги ғояларга асосланади:
 қийин мақсад ғояси;
 таянч ғояси (асосий тушунчалар, сигналлар);
 эркин танлаш ғояси (кўп масалаларнининг ичидан);
 катта блоклар ғояси;
 диалогли фикрлаш ғояси.
С. Френе мактабидаги ўқитиш технологияси. XX асрнинг 20-30 йилларида француз мактабларини модернизациялаш биринчи навбатда ушбу олимнинг номи билан боғлиқ. Унинг педагогик таж-риба-синов ишлари бутун дунёга кенг ёйилди. У шахс ривожланиши учун мустақил муҳим босқич сифатида болаликнинг аҳамиятини тушунмаслик бор, шунинг учун мактабда болани ҳақиқий ҳаётга тайёрлашга ўргатиш ке-рак, деб ҳисоблади. Френининг мактаби – бу меҳнат мактабининг модели. Бундай мактабнинг асосий техник воситаси – бу эркин матнлар, тарқатма материаллар деб номланадиган босмахона, баъзи техник воситалар ҳамда мактабнинг ўзини-ўзи бошқариши.
Мактаб педагогик ишларини ташкил этилишининг бутун марказида – босмахона. Лекин одатдаги мактаб босмахонасидан фарқли равишда бу ўзида муҳим дидактик ва тарбиявий вазифаларни жамлайди.
Ўқитиш технологияси:
1. Френе мактабида натижасида ўқитувчи ва ўқувчи ҳақиқий яқин ки-шиларга айланадиган инсоний муносабатларга оид ўкув ишига ўқувчилар-нинг қизиқишларни рағбатловчи иш методлари уйғунлашади.
2. Ўқитувчи турли ёш гуруҳидаги ўқувчилар(7-14 ёш) билан ишлайди. Машғулот матнни муҳокама қилиш билан бошланади, бу пайтда синф гуруҳ-ларга бўлинмайди, чунки муҳокама учун катта ва кичик ёшдаги болалар ке-рак.
3. Болаларнинг қизиқишлари, масалалар аниқланади.
4. Ҳар бир кишининг имкониятига қараб вазифа бўлинади.
5. Катталар гуруҳларга бўлинишади ва бирданига мустақил ишлашга киришишади. Ўқитувчи ўқувчилар билан дастлаб жамоа бўлиб ишлайди, сўнг ҳар бири алоҳида топшириқ олади.
Масалан, катта ёшдаги ўқувчилар. Бир гуруҳи деворий газета чиқариш устида ишлайди: биттаси одатдаги шрифтда, бошқаси кичкина болалар учун катта шрифтда матн теради; иккитаси турли белгиланган мавзулар («Идиш-ларнинг туташуви», “Сув қувури”) бўйича матнни тасвирловчи гравюралар тайёрлайди. Яна иккитаси кутубхонада ишлайди, картотека тўлдиради. Баъзи бир болалар докладлар тайёрлашади. Иккита бола “Сув ва унинг хусусиятлари” мавзуси бўйича материаллар тўплаш учун қишлоққа кетишади, иккитаси мактаб метереология майдончасида ишлайди.
Шундан сўнг ўқитувчи кичик болаларга алоҳида топшириқ берганидек, ўрта ва кичик ёшдаги болалар билан ишлашга киришади.
Назарий мунозара тажриба-синов ишлари билан алмашинади. Ўқувчи-лар мустақил равишда ахборий хариталар тузишади ва назоратли хариталар ёрдамида ишнинг сифатини текширишади. Шундай қилиб, бутун жамоа фао-лияти доирасида ҳар бир ўқувчининг ишини ташкил этиш С. Френе мактаби-даги янги таълим технологиясининг бош ўзига хосликларидан бири сифатида акс этади.Френе мактабидаги ўқитувчилар билимларни ўзлаштиришнинг сама-рали йўли сифатида кузатиш ва демонстрация эмас, аксинча тажриба орқали билиш деб ҳисоблашади. Френе фикрий қобилият фаолиятда шаклланади ва кўринади, деб ҳисоблайди. Чунки кучли одам унда ўзидаги эгалланган таж-рибадан фойдаланади, шунда унинг равнақи тезлашади. “Агар биз асалари сингари у асал ишлаб чиқишда гул нектарини йиғиш учун ҳар бир очиқ кун-дан фойдалангани сингари ҳаракат қиламиз. Шунинг учун биз турли фаоли-ятга бой инсонни сўнг синфда уларни асал билимларга айлантириш учун атроф-олам ҳақида маълумот тўплашга жўнатамиз ”.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР PЎЙXATИ
1. Каримов И.А Баркамол авлод - Ўзбекистон тapaққиётининг пойдевори //Ўзбекистон Республикаси Президента И.А.Каримов томонидан Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида cўзлaнгaн нyтқ - Т.:Шapқ, 1997. – 19 6.
2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмoқдa. -Т.:Ўзбекистон, 1999. – 47 б.
3. Ўзбекистан Республикасининг «Таълим тўғpиcидa»ги Қoнyни // Баркамол авлод - Ўзбекистан тapaққиётининг пойдевори -Т.: Шapқ, 1997. – 20 - 29 б.
4. Азизхўжаева Н.Н. Ўқитувчи тайёрлашнинг педагогик технологияси. –Т.: Низомий номли ТДПУ, 2000. - 52 б.
5.. Закиров И.И. Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни татбиқ этишнинг назарий-амалий асослари (касб-ҳунар коллежлари мисолида): Педагогика фанлари номзоди. … дисс. – Т., 2005. – 124 б.
6. Зиёмуҳаммедов Б. Янги педагогик технология: назария ва амалиёт. -Т.: Chinoz ENK, 2002. – 124 б.
7. Соғлом авлодни шакллантиришда янги педагогик технлогияларнинг ўрни. Тошкент вилояти ёш олимларининг II- илмий-амалий анжумани мат. - Т.: ТВХТХМОИ, 2002. - 76 б.
. 8.Толипов Ў.Қ.,М.Усмонбоева. Педагогик технология асослари // «Мактаб ва ҳаёт» журналига илова. – Т.: ЎзПФИТИ, 2003. - 32 б.
9. Фарберман Б. Янги педагогик технологиялар. - Т.: Фан, 2001. –146 б.
Download 32,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish