8.5.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида асосий ва қўшимча тармоқлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида асосий тармоқни ривожлантиришда қўшимча тармоқларнинг ҳиссаси юқори бўлиб уни қўшиб олиб бориш ишларини ташкил этиш асосий мақсадлардан бири бўлиб ҳисобланади. Асосий тармоқ учун мўлжалланган техника, технология, ишчи кучи ва бошқа ресурсларёрдамидақўшимча тармоқлар фаолияти ташкил этилади. Агар асосий тармоқ учун таъминот, хизмат кўрсатиш, сақлаш, ташишдаги база етарли бўлса, қўшимча тармоқнинг ривожланишига ижобий таъсир ўтқазади.Демак,бу ўз навбатида, бозор муносабатларини самарали ривожлантириш, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек, ноқишлоқхўжалик фаолиятини таъминловчи бозор инфратузилмасини шакллантириш учун зарур бўлган қонунчилик ҳамда меъёрий асосларнинг яратилиши ва ривожлантирилишини талаб этади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилиши мумкин:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш йўналишларида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик субъектларига агротехник, иқтисодий, техникавий, зооветеринария ва бошқа соҳаларда хизматлар кўрсатиш йўналишларида;
енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларида;
аҳолига савдо, транспорт, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ташкил этилиши мумкин.
фермерларнинг ўзини ўзи бошқариши жараёнларини кучайтириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш мақсадида 2012 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган фермерликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар Дастури“асосидаишлар ташкил этилди.Натижада бугунги кунга келиб кўп тармоқли фермер хўжаликлар сони 75 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилди. Ҳамдакўп тармоқли хўжаликларифаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини қуйидаги йўналишларда амалга ошириш кўзда тутилди (8.5.1-чизма).
Республикада фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришда инновацион тажрибасини қўллаш натижасида фермер хўжаликларида асосий тармоқ билан бирга ёрдамчи ва қўшимча тармоқларни қўшиб олиб бориш кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиради. Республикада кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда“Кўп тармоқли фермер хўжалиги” – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олишшартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этиб маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |