Қисқача хулосалар.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари билан таъминлашда меҳнат бозорининг вазифаси, таркибий қисмлари, бандликни таъминлашда олиб борилаётган давлат сиёсати, меҳнат ресурслари ва ундан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошишида бажариладиган тадбирлар, меҳнарга ҳақ тўлашнинг вақтбой ва ишбой шакллари, таъриф стаккаси, шу билан бирга меҳнатчининг меҳнат қилишдаги ҳақ ҳуқуқлари, иш жараёнларида меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш йўллари,кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятида меҳнат ресурсларинисамарали бошқариш, ишчи раҳбар ходимларнинг меҳнат муносабатлари ва доимий ва вақтинчаликишчи кучини ёллаш йўллари кўрсатиб берилган.
Назорат ва мунозора учун саволлар
1.Меҳнат бозорининг бандликни таъминлашда тутган ўрни нимадан иборат?
2.Меҳнат бозори таркибий қисмининг асосий элементларига нималар киради?
3.Меҳнат ресурслари ва ундан фойдаланиш йўлларини айтинг?
4. Фермер хўжалигида меҳнат муносабатлари қандай ҳужжат орқали тартибга солинади?
5.Меҳнатни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари деганда нимани тушунасиз?
6.Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тушунтиринг?
7. Меҳнан унумдорлиги ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини айтинг?
8.Ёлланма ишловчиларни ишга жалб этишнинг ҳуқуқий асосларини тушунтиринг?
9.Янги иш ўринларини ташкил қилиш учун нима ишлар қилинади?
VII Боб. Фермер хўжалиги фаолиятида замонавий технологияларни қўллаш
Таянч иборалар: технология, ресурс тежамкор, ресурс чекланганлиги, агротехнология, инновация, моддий-техника, тадбирлар, Магнум трактори, поёнка тўшаб, текислаш, саккиз қаторли, сеялка, икки ярусли, қўш қатор, томчилатиб суғориш, интенсив боғлар, экин новлари, ташкилий-тадбирлар.
7.1.Фермер хўжаликлари фаолиятида замонавий технологияларни қўллашнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти
Аграр тармоқда ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш масаласи нафақат республикада балки дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Чунки, табиий ва моддий ресурсларнинг чекланганлиги, уларнинг сотиш баҳоси қимматлашиб бораётганлиги, уларга бўлган талабни ошганлиги, атроф муҳит ва экологик ҳолатга салбий таъсир кучайиб бораёрганини кўриш мумкин. Дунёда моддий ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Республиканинг аграр тармоғини ривожлантиришда бу муаммонибартараф қилишучун қонун ва қонун остимеъёрий хужжатлар, стратегик дастурлар ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Республика Президенти томонидан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш; пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, бўшаган ерларга азиқ-овқат экинлариниэкиш, экин майдонларини маъқбуллаштириш; маҳсулотларини қайта ишлаш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш; юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш;ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ишларини кенгайтириш ишлариниривожлантириш мақсад қилиб қўйилган. Юқоридаги муаммоларни ҳал этишнинг асосий йўлларидан бири қишлоқ хўжалигидаер, сув, ўғит, техника, технология ва хизматлардан самарали фойдаланиш учун илмий асосланган тавсияномаларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхонаси деб, давлатга карашли бўлган ерни узоқ муддатга ижарага олиб, уз жамоаси меҳнати ва ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида, бизнес режа ва ички хўжалик ҳисоби тизимига таянган холда, юридик хукукка эга бўлган товар қишлоқхўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, хўжалик юритувчи субъектлар тушунилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд ресурслардан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган меъёрий – хуқуқий хужжатлар асосида ресурсларни тежаш ва улардан тежамкорлик билан фойдаланиш, сарф-харажатларни қисқартириш, ресурстежомкор технологияларни жорий этиш ва самарадорлигини ошириш орқали фойдаланиш ҳисобланади.
Узоқ йилларгача қишлоқ хўжалигида режали тақсимот асосан марказлашган ҳолда фондларни тақсимлаш тизими сақланиб қолганлиги сабабли қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолияти суст ривожланиб, хўжаликларнинг суғориш, ўғитлаш ва техник сервис хизматларига бўлган талаби етарли даражада қондирилмай келди. Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатда барча истеъмолчилар томонидан моддий-техника ресурсларини фонд биржаларидан оладиган бўлди. Давлат буюртмасидаги экинларга қаътий нархва кредит ставкалари белгиланибсоғлом рақобат муҳити шаклланди. Лекин хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг замонавий муқобил ва нодавлат шаклларини ташкил этиш,зарур бўлган инвестицияларни жалб қилиш, инновацион-ресурстежамкор технологияларни амалиётга жорий этиш талаб даражасида эмас. Мавжудларида ресурсларни тежовчи технологиялар талаб даражасида қўлланилмайди. Бу эса ўз навбатида ресурсларни ташиш, ортиш, ортиқча сақлаш, ишлатишда нархларнинг ортишига ва ресурсларнинг фойдаланиш коэффиценти камайиб бориши, хизматлар қониқарли бажарилиши ва хизмат нархларининг стихияли ортиб бориши аввало хўжаликнинг оладиган даромадига ва меҳнат жараёнларини оқилона ташкил этишгатўсиқ бўлмоқда.Шунинг учун аграр тармоқдаресурстежовчи агротехнологиялардан самарали фойдаланиш,ортиқча сарфларни тежаш,хизматлар бозорини шакллантириш, деҳқоннинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий манфаатдорлик меҳанизмини яратиш, фермер ўзи учун зарур бўлган сифатли ресурларни хохлаган жойдан сотиб олиш, сифатлихизмат кўрсатувчилар билан шартнома асосида фаолиятини йўлга қўйиш, малакали мутахассислар билан таъминланишорқали юқори тежамкорликка эришилади..
Кўпчиллик фермер хўжаликлартомонидан маҳсулотларини етиштиришда ресурстежовчи ва инновацион технологиялардан фойдаланишни тўғри йўлга қўйилганлиги сабабли, маҳсулотларини етиштиришда сарф-харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга эришилмоқда.
Илмий адабиётларда “Технология”: (техно-моҳирлик, усталик+логос-билим) – агротадбирларни, бажариш усуллари, қонуниятлари, воситалари ва навбати тўғрисидаги маълумотлар мажмуи. Ресурстежамкорлик – бу меҳнат, моддий – техник ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш жараёнидир. Унинг мақсади – ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш харажатларини қисқартириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати кўрсаткичларини яхшилаш ва юқори иқтисодий натижаларга эришидир.Шу сабабли маълум технологияга асосланган техник кўрсаткичларга эга бўлган машина ускуналардан норационал фойдаланишга барҳам бериш мақсадида, улардан фойдаланишнинг меъёрий кўрсаткичларига эришиш, яъни ресурстежамкорликнинг ташқилий–иқтисодий меҳанизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Аграр соҳада ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида асосий эътибор инновацион фаолликни оширишга қаратилган бўлиб, унинг вазифаси ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштиришдан иборат. Аграр соҳада инновацион технологиялар -қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янгича усулда ишлаб чиқариш, қайта ишлаш,сақлаш, айирбошли ва истеъмол қилиш борасида хуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатларни шакллантириб ва асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ер ва бошқа воситаларгабўлган мулкчилик муносабатлари аграр муносабатларнинг ҳуқуқий ва ижтимоиймуносабатлари яратилади.Мамлакатимизиқтисодиёт соҳаларида банд бўлган аҳолининг учдан бир қисми қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилмоқда. Ижтимоий-иқтисодийсоҳани ривожлантиришдааграр муносабатлар – бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш технологияларини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги воситаларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган турли-туман субъектлар ўртасидагимуносабатлар тушунилади.Иқтисодий адабиётларда инновация (ингл. innovation) – потенциал илмий-техник тараққиётни (ИТТ) янги маҳсулот ва технологиялар кўринишида реал тараққиётга айланиши, деб таърифланади.Бозор иқтисодиётида инновацияларни тизимли тақдим этиш услубиёти халқаро стандартларга асосланган ва уларга мувофиқ инновация деганда, бозорга кириб келган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, амалиётда қўлланилаётган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёки ижтимоий хизматларга бўлган янгича ёндашув кўринишидаги инновациявий фаолият натижаси тушунилади. Иқтисодий адабиётларда инновация (ингл. innovation) – потенциал илмий-техник тараққиётни (ИТТ) янги маҳсулот ва технологиялар кўринишида реал тараққиётга айланиши, деб таърифланади.Бозор иқтисодиётида инновацияларни тизимли тақдим этиш услубиёти халқаро стандартларга асосланган ва уларга мувофиқ инновация деганда, бозорга кириб келган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, амалиётда қўлланилаётган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёки ижтимоий хизматларга бўлган янгича ёндашув кўринишидаги инновациявий фаолият натижаси тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |