6.2.Фермер хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш.
Моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш иккита зарур таркибий қисмдан: бир томондан, моддий ресурслар ва иккинчи томондан, инсон ресурсларидан, яъни касб малакалари ва билимларига эга бўлган ходимлардан иборат бўлади. Инсон ресурслари моддий ресурслар билан бир қаторда иқтисодий ривожланиш омили сифатида намоён бўлади.
Инсон ресурслари – булар одамлардир, улар фақат моддий неъматлар яратиб қолмай, шу билан бирга уларни истеъмол ҳам қиладилар. Одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари жиҳатидан унчалик бир хил эмаслар. Бунга уларнинг жинси, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи, маълумот даражаси ва бошқа ижтимоий, психо-физиологик сифатлари сабаб бўлади, шунинг учун бир киши иккинчисига ўхшамайди.
Меҳнат ресурсларимамлакат аҳолисининг ўз психологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга қадар бўлган қисмидан иборатдир.
Меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда иштрок этадиган меҳнатга қобилятли кишиларга айтилади. Кишиларнинг меҳнат қилиш қобилияти, уларда бўлган жисмоний ва маънавий қобилиятлар йиғиндиси иш кучи дейилади. Иш кучи одамнинг меҳнат қобилияти бўлиб, ҳар кандай жамиятда ва ишлаб чиқариш шароитларида турлича фаолият кўрсатади.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқаролар меҳнат ресурслари деб аталади. Уларнинг ҳуқуқий асослари Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган «Меҳнат кодекси»да (04.1996 й.), «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (05.1998 й.) қонунда батафсил кўсатилган. Меҳнат ресурслари 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 55 ёшгача бўлган аёллар ҳисобланади. Шу билан биргаликда меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ўсмирлар ва нафақахўрлар ҳам меҳнат ресурслари саналади. Қишлоқ хўжалигида фан техника ва чет эл технологиялари натижасида оддий меҳнат мураккаб меҳнатга, қишлоқ хўжалик меҳнати эса интелектуал меҳнат турига айланиб бориши керак. Бу эса бозор талаби бўйича қишлоқда меҳнат ресурсларининг малакасини оширишни талаб этади.
Меҳнат ресурслари билан таъминланиш даражасини мавжуд ресурсларнинг йиллик иш вақти фондини, ишлаб чиқаришнинг иш кучига бўлган талабига бўлиш йўли билан аниқланади. Хўжаликнинг иш кучига бўлган талаби, технологик карта бўйича бажариладиган иш ҳажмига қараб аниқланади. Қўл кучи билан бажариладиган ишлар киши-куни, киши-соати ҳисобида белгиланади. Ўзбекистон шароитида йилнинг 282 куни давомида деҳқончилик ишларини бажариш мумкин. Ишловчининг йиллик иш вақти фондини аниқлаш учун йилнинг ишга яроқли кунидан дам олиш (52 кун), байрам (19 кун) таътил кунларини чиқариб ташлаш керак. 282-52-19 кунни ташкил этади. Фермер хўжаликларинингмеҳнат ресурслари таркиби: доимий ишчилардан - муддатсиз ишга қабул қилинганлар; ишчилардан-6 ойгача муддатга қабул қилинганлар; ишчилардан-2 ойгача муддатга қабул қилинганлардан шунингдек, штатда турувчи ўсмирлар , нафақахўрлардан иборат. Тарихда меҳнатга лаёқатли ёш чегаралари ижтимоий ва иқтисодий сабабларга кўра ўзгариб турган. Ҳозирги вақтда “меҳнатга лаёқатли ёш”нинг қуйи чегараси 16 ёш, юқори чегараси эркаклар учун 59 ёш ва аёллар учун 54 ёш ҳисобланади19.
Иқтисодиётининг олдида турган долзарб муаммолардан бири меҳнат бозорини шакллантириш ва самарали ривожлантиришдир. Ижтимоий ва иқтисодий тизимлар ривожланишининг объектив қонунларидан онгли равишда фойдаланиш меҳнат бозорининг ривожланишига олиб келади..
Меҳнат ресурсларини ҳисоблашда уларнинг қуйидаги таркибидан фойдаланилади: Меҳнат қилиш ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (МЁ) (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар); меҳнат қилиш ёшидан ошиб ишлаётган шахслар –нафақахўрлар (60 ёшдан ошган эркаклар, 55 ёшдан ошган аёллар) ва 16 ёшдан кичик бўлган ўсмирлар (НЎ);меҳнат қилиш ёшида бўлиб, ҳеч қаерда банд бўлмаган аҳоли сони(ББ). Бу гуруҳга уй-рўзғор ишлари билан ва ёш болаларни тарбиялаш билан шуғулланаётган аёллар ва имтиёзли нафақахўрлар киради. Ишламайдиган IваII гуруҳ ногиронлар (Н);Демак, меҳнат ресурслари сонини (МП) ҳисоблаш учун биринчи ва иккинчи гуруҳдаги аҳоли сонлари йиғиндисидан учинчи ва тўртинчи гуруҳлардаги аҳоли сонларини чегириб ташлаш керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |