Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотига маҳаллий ва жаҳон бозорида бўлган талабни ўрганиш



Download 2,2 Mb.
bet163/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

15.2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотига маҳаллий ва жаҳон бозорида бўлган талабни ўрганиш


2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади.44 Мустақил тараққиётимизнинг ўтган қисқа даврида Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини тубдан диверсификация қилиш ва аҳолимизни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, уларни катта миқдорда экспорт қилишни йўлга қўйиш имконини берди.
Республикада етиштирилган ва ишлаб чиқилган маҳсулотларни экспорт қилиш стратегиясини шакллантириш ўз ичига бир қатор омиллар ва босқичларни қамраб олади:
1. Жаҳон бозорларини таҳлил қилиш асосида экспорт қилиниши мумкин бўлган, яъни талаб юқори бўлган маҳсулотлар турларини ва миқдорини аниқлаш.
2. Жаҳон озиқ-овқат бозорлари конъюнктурасини таҳлил этиш. Бунда жаҳон озиқ-овқат бозорларида мавжуд потенциал рақобатчиларнинг устунлик ва заифлик томонларини чуқур ўрганиш.
3. Экспортга чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлик даражасини таҳлил этиш. Бунда экспортга чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларига жаҳон бозорларида қўйиладиган мажбурий талабларни ўрганиш ва ўз маҳсулотларини уларга мос келишини таҳлил этиш муҳим саналади.
4. Экспорт учун танланган мамлакатда амал қиладиган ташқи савдо режими ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмларини ўрганиш.
5. Экспортга чиқариладиган маҳсулотлар сифатига қўйиладиган халқаро талабларни ўрганиш.
6. Маҳсулотларни экспортга чиқариш каналларини ўрганиш.
7. Маҳсулотларни экспортга тайёрлашга қўйиладиган талабларни ўрганиш ва маҳсулотларни экспортга тайёрлаш.
8. Хориждан харидорларни излаб топиш, улар билан экспорт бўйича музоқаралар олиб бориш.
9. Экспорт шартномаси, унинг бўлимлари, халқаро “Инком­термс-2010” ҳамда қонунчилик доирасида шартномаларни расмийлаштиришга қўйиладиган асосий талабларни ўрганиш.
10. Экспортга чиқариладиган маҳсулотларни давлат стандартлари талаблари бўйича сертификатлаш талабларини ўрганиш.
11. Экспорт учун транспорт коридорларини танлаш ва маҳсулот юкланадиган транспорт-логистика тизимларини ўрганиш.
12. Экспорт юкларини ортиб жўнатиш ва суғурталаш тизимини ўрганиш.
13. Экспортга чиқариладиган маҳсулотларни миллий божхона постларида расмийлаштириш талаблари ва босқичларини ўрганиш.
14. Экспорт бож тўловлари, йиғимлари ва солиқлар тўлаш тартиби ва қийматларини аниқлаш.
15. Маҳсулотни хорижий бозорга киритиш йўллари, воситалари ва усулларини танлаш.
16. Маҳсулотларни жаҳон бозорларига олиб кириш, силжитиш ва сотишнинг маркетинг ва нарх стратегиясини ишлаб чиқиш.
Экспортга чиқариладиган маҳсулот турлари ва экспорт салоҳиятини аниқлаш қуйидаги кўрсаткичлар асосида амалга оширилади: жаҳон бозорларида талаб юқори маҳсулотлар турлари ва уларнинг хусусиятлари; қайси турдаги маҳсулотларни қанча миқдорда экспортга чиқариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигига баҳо бериш; экспорт маҳсулотининг ички ва жаҳон бозорларидаги нархлари, уларни ишлаб чиқариш ва экспортга чиқариш харажатлари, бож ва солиқлар асосида олинадиган фойдани таҳлил қилиш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб, бу серқуёш заминда етиштирилаётган мевалар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотларни қайта ишлаш натижасида олинган озиқ-овқат маҳсулотлари дунё бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин. Мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароити жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган мева ва сабзавотларни етиштиришга имкон яратади. Бугунги кунда “биз дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради45”.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш натижасида олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш борасида интеграциялашув жараёнларининг кучайиши мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларидан жаҳон бозорларига кириб бориш учун маълум бир билим ва кўникмалар ҳамда ишончли ахборот каналларига эга бўлишни талаб этади. Шу туфайли агросаноат мажмуаси озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспортга чиқаришнинг назарий ва ташкилий-иқтисодий асос­ларини ўрганиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан саналади.
Муайян бир мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорларига экспортга чиқариш заруриятини юзага келтирувчи шарт-шароитлар энг аввало халқаро савдо назариялари билан боғлиқ. Россиялик иқтисодчи олимлар И.В.Кокушкина, М.С.Воронинларнинг фикрича: “Халқаро савдо - халқаро иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи бўлиб, анча мураккаб ва кўп қиррали ҳолат ҳисоблангани учун унинг турли таърифлари мавжуд. Умум эътироф этилган таърифга кўра халқаро савдо дунёнинг барча мамлакатлари ташқи савдоларининг йиғиндисини ифодалайди. Халқаро савдо – бу муайян мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан савдоси бўлиб, у товарлар, ишлар ва хизматларни мамлакатдан олиб чиқиш (экспорт) ва мамлакатга олиб киришдан (импорт) ташкил топади46”.
Халқаро савдо турли мамлакатлар ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар) айрибошлаш билан боғлиқ муносабатларни англатиб, у мамлакатларнинг ўзаро нисбий ва таққослама афзалликларига асосланади. Бу борада фанда бир қанча назариялар мавжуд бўлиб, биз улардан айнан жаҳон аграр ва озиқ-овқт бозорларига қўллаш мумкин бўлганларини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Аввалом бор мамлакатлар ўзларидаги ички истеъмолдан ортиқча рақобатбардош маҳсулотларни халқаро бозорларда сотиш орқали валюта ишлаб топиб, ўзларида ишлаб чиқарилмайдиган товарларни харид қилишга ҳаракат қиладилар. Турли мамлакатлар турли пул бирликларини ишлатишларини эътиборга олсак, халқаро бозорларда амалда бўлган валюталарни ишлаб топиш учун маҳсулотларни экспорт қилишга тўғри келади.
Агросаноат мажмуаси озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш зарурияти ва шарт-шароитларини таҳлил қилишдан олдин “экспорт” тушунчасининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятларини ўрганиш лозим бўлади.
Экспорт” тушунчасига таъриф беришда турли манбаларда бир-бирига яқин ва ўхшаш ёндошувлар учрайди. Хусусан, Россиялик иқтисодчи олимлар Е.В.Вавилова ва Л.П.Бородулиналарнинг таъриф беришича: “Экспорт деганда товарлар ва хизматларни ташқи бозорларда сотиш учун мамлакатнинг миллий чегараси орқали олиб чиқиш тушунилади. Экспорт предметлари бўлиб мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) ҳамда ташқаридан мамлакатга олиб кирилиб, қайта ишлаб ташқарига сотишга мўлжалланган товарлар ҳисобланади. Экпортнинг алоҳида шакли сифатида реэкспорт, яъни мамлакатга олдин олиб кирилган товарларни қайта ишламасдан ташқарига чиқариб сотиш юзага чиқади47”.
Жаҳонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳажмлари 1996 йилда энг юқоричўққисига чиққан бўлиб, кейинги йилларда эса бир қатор ривожланаётган давлатларда, асосан Хитой ва Ҳиндистонда ўсган бўлишига қарамасдан унинг камайиши кузатилган. Ривожланаётган давлатлар ЯИМда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳиссасини юқори бўлиши бу мамлакатларда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини, жумладан, хизмат кўрсатиш у қадар ривожланмаганлигидан далолат беради. Ривожланган давлатларда эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари йилдан йилга камайиб борган.
Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларисавдоси билан бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатлари иштирок этмоқда. Сўнгги йилларда дунёда ишлабчиқарилаётган маҳсулотлар ва хом ашёнинг тўртдан бир қисми халқаро савдога чиқарилаётганлиги ҳам бундан далолат бериб турибди.
Қуйидаги жадвалда бугунги кунда дунёда энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи 10 та давлат ва уларнинг экспорт ҳажмлари келтирилган. 15.2.1-жадвал.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish