14.1.Ёрдамчи тармоқлар фаолиятини ташкил этиш
Қишлок хўжалиги хилма-хил товар махсулоти ишлаб чиқарувчи, бир-бири билан узвий боғлик ва бир-бирини тулдирувчи тармоклар мажмуасидан ташкил топган.Тармок деб, бир-биридан ишлаб чиқариш техникаси, технологияси, фойдаланиладиган асосий ва айланма воситаларнинг таркиби, ишчи кучларининг характери, малакаси, касби ва пировард махсулоти билан фаркланадиган сохаларга айтилади.
Кишлок хўжалик корхоналарида дехкончилик ва чорвачилик тармоклари бир-бири билан узвий боғликдир. Бу тармоклар уз навбатида катор яна хам чукўр ихтисослашган тармокларга бўлинади. Дехкончилик соҳасида ишлаб чиқариладиган махсулот турига караб: дончилик, пахтачилик, картошкачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва бошкалар; чорвачилик соҳасида эса моллар турига қараб: корамолчилик, қўйчилик,отчилик, паррандачилик, баликчилик, асаларичилик ва хоказолар.Тармоклар уз навбатида асосий ёкиасосий, қўшимча ва ёрдамчи тармокларга булинади. Бундай туркумлаш асосида тармокларда ишлаб чиқариладиган товар махсулотларининг салмоги ва тутган ўрни хисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан деҳқончилик ва чорвачилик тармоғидан иборат. Уларнинг ҳар бирининг таркибидатармоқ тузилмаси мавжуд. Деҳқончиликда тармоқлар экиладиган экинларнинг тури ва гуруҳигақараб бўлинади. Масалан: ғалла ишлаб чиқариш, пахтачилик, ктехник экинларва бошқалар. Сабзавотчиликда очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот етиштирилади. Боғларэсаданакли ва уруғлиларга бўлинади. Чорвачиликда эса молларнинг турларигақараб тармоқларга бўлинади: қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик, пиллачилик ва бошқалар. Бундан ташқари ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг характерига қараб: сут, қорамолчилик, гўшт-сут, қўйчилик, жун-тери олиш бўйича ва бошқалар.
Ишлаб чиқаришдаги фаолиятива иқтисодий аҳамиятига қараб қишлоқ хўжалик тармоқлари: асосий (етакчи), қўшимча ва ёрдамчи тармоқларга бўлинади.
Асосий тармоқ - қишлоқ хўжалик ялпи ва товар маҳсулотида юқори салмоқни эгаллаган тармоққа айтилади. Асосий тармоқ корхонанинг ихтисослашиш даражасинианиқлайди. Асосий тармок корхонада ишлаб чиқариладиган товар махсулотининг 2/3 (учдан икки) кисмини ёки 66 фоизидан ортиғини бериши лозим. У хўжаликнинг ихтисослашганлигини белгилайди, ишлаб чиқариш таркиби шу асосий тармокка боғлик.
Қўшимча тармоқ бош тармоққа нисбатан, ялпи ва товар маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши камроқ бўлади. Уларни қўшиб олиб бориш меҳнат, ер ва моддий ресурслардан тўлиқ фойдаланишни таъминлайди. Кушимча тармок - ялпи ва товар махсулотининг энг камида 1/3(учдан бир) кисмини ташкил этадиган тармокка айтилади. Кушимча тармоклар асосий тармокнинг ривожланишига бевосита ижобий таъсир этиб, корхонада мавжуд булган ишлаб чиқариш ресурсларидан тула ва самарали фойдаланиш учун шароит яратиб беради. Қўшимчатармокларга -пахтачилик хўжаликларида - пиллачилик, сут ва гушт ишлаб чиқарувчи фермалар, сабзавотчилик, картошкачилик ва хоказолар киради.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги тармоқлариданташқари деҳқончилик ва чорвачиликка хизмат қилувчи тармоқлар - таъмирлаш хизмати, электр хўжалиги, автоторанспорт ва бошқаларфаолият кўрсатади.
Ёрдамчи тармоқлар таркибига- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ва цехлар, қурилиш устахоналари, қурилиш материаллариишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқалар киради.Ёрдамчи тармок (ёрдамчи саноат корхонлари)бажарадиган ишларнинг тури ва етиштириладиган маҳсулотларига қараб қуйидаги турларга бўлинади.
Қишлок хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар- тегирмон, гуруч цехи,мойжувозлар, сутни кайта ишловчи цехлар, вино цехи, томат цехи, мева қуритадиган цехларсабзавот, мева, узумни кайта ишлайдиган корхоналар,
Қурилиш материаллари тайёрлайдиган корхоналар: гишт, шефир, черепица заводлари, тахта тиладиган - пилорамалар, инвентарлар ясайдиган, кўрилиш материллари таёрлайдиган устахоналар;
Ишлаб чиқаришни таъмирловчи корхоналар-ремонт устахоналари, темирчилик, идиш ясаш цехлари, электр станциялари, сувни тортибчиқариш ва бошқалар.
Маданий-маишийхизмат кўрсатадиганкорхоналар- ошхона, нонвойхона, тикувчилик, кир ювиш хоналари, клуб, кутубхона, спорт заллари, пойафзал ва бошқалар киради.
Қишлоқ хўжалигини бозор мунособатларида ривожлантириш натижасида ишлаб чиқаришнинг янги шакиллари пайдо булишига олиб келди, уларда янгича мехнат таксимоти шаклланмокда, хамда асосий, кушимча. ва ёрдамчи тармокларни мувофиклаштиришнинг янгича шакллари вужудга келмокда. Тармокларни мувофиклаштиришдан кўзда тутилган максад, кишлок хўжалиги ишлаб чиқаришида асосий восита булган ердан янада унумли фойдаланишдир. Тармокларни тўғри, илмий асосда мувофиклаштириш барча ишлаб чиқариш воситаларидан самарали фойдаланиш, транспорт харажатларини кискартириш, маблаглар айланишини тезлатиш ва соф даромадни ошириш имконини беради. Бундан ташқари аҳоли эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда экин экиш, уни жойлаштириш, ихтисослаштириш орқали тармоқларни қўшиб олиб бориш ҳисобига олдимиздаги эҳтиёжларни қондириш масалалари ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |