Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Кўп тармоқли фермер хўжаликларида асосий ва қўшимча тармоқлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари



Download 2,2 Mb.
bet100/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

8.5.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида асосий ва қўшимча тармоқлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари


Кўп тармоқли фермер хўжаликларида асосий тармоқни ривожлантиришда қўшимча тармоқларнинг ҳиссаси юқори бўлиб уни қўшиб олиб бориш ишларини ташкил этиш асосий мақсадлардан бири бўлиб ҳисобланади. Асосий тармоқ учун мўлжалланган техника, технология, ишчи кучи ва бошқа ресурсларёрдамидақўшимча тармоқлар фаолияти ташкил этилади. Агар асосий тармоқ учун таъминот, хизмат кўрсатиш, сақлаш, ташишдаги база етарли бўлса, қўшимча тармоқнинг ривожланишига ижобий таъсир ўтқазади.Демак,бу ўз навбатида, бозор муносабатларини самарали ривожлантириш, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек, ноқишлоқхўжалик фаолиятини таъминловчи бозор инфратузилмасини шакллантириш учун зарур бўлган қонунчилик ҳамда меъёрий асосларнинг яратилиши ва ривожлантирилишини талаб этади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилиши мумкин:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш йўналишларида;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик субъектларига агротехник, иқтисодий, техникавий, зооветеринария ва бошқа соҳаларда хизматлар кўрсатиш йўналишларида;

  • енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларида;

  • аҳолига савдо, транспорт, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ташкил этилиши мумкин.

фермерларнинг ўзини ўзи бошқариши жараёнларини кучайтириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш мақсадида 2012 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган фермерликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар Дастури“асосидаишлар ташкил этилди.Натижада бугунги кунга келиб кўп тармоқли фермер хўжаликлар сони 75 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилди. Ҳамдакўп тармоқли хўжаликларифаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини қуйидаги йўналишларда амалга ошириш кўзда тутилди (8.5.1-чизма).
Республикада фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришда инновацион тажрибасини қўллаш натижасида фермер хўжаликларида асосий тармоқ билан бирга ёрдамчи ва қўшимча тармоқларни қўшиб олиб бориш кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиради. Республикада кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда“Кўп тармоқли фермер хўжалиги” – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олишшартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этиб маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳисобланади.




Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish