Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Замоновий иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни ташкил этиш ва бошқариш



Download 2,2 Mb.
bet120/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

10.5. Замоновий иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни ташкил этиш ва бошқариш


Республика мустақил давлат бўлиб шаклланган кундан бошлаб аҳолини турли-туман озиқ-овқат маҳсулотгари билан мавсумдан ташқари таъминлаш олдимиздаги асосий долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Мавсумдан ташқари пайтлардаянги сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда ҳимояланган ерларда сабзавотчиликни замоновий саноатлаштирилган технологияларни жорий этиш ҳисобига аҳолнинг сабзавотга бўлган талабини қондириш кўзда тутилган. Гидропон бўлиб бу саноатлаштирилган технологияларда сабзавотларни етиштиришда тупроқсиз муҳитда маҳсулот усулидир. Бугунги кунда ҳимояланган ерларда сабзавотчиликни ривожлантиришда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Гидропон усули асосан иссиқхоналарда олиб бориб, технологик жараёнлари меҳанизациялаштирилган ва автоматлаштирилган тарзда олиб борилади. Бу усулни қўллаш ҳисобигаматериал ва меҳнат харажатлари кескин камаяди. Ходимларнинг ишлаши учунсанитария ва гигеник шароитлари яна ҳам яхшиланади. Гидропон иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланиш самараси бир қатор олимлар томонидан кўрсатиб ўтилган33.
Гидропон услубда ўсимликлар парвариш қилингандатупроқ ўринда турли хилдаги субстрантлар ёрдамида илдизларни озиқлантирилади. Ўсимликларни озиқлантириш манбаси бўлиб минерал тузларнинг сувдаги эритмаси субстандарт ёрдамида амалга оширилади.
Гидропоника тушунчаси грекча hydor – сув, нам ва ponos – меҳнат, иш сўзларидан келиб чиққан. Ўсимликларни гидропоникага қарама-қарши ҳолда тупроқда ёки ерда ўстиришни энди геопоника (geo – ер грекча сўздан олинган) деб аталмоқда. Ўсимликларни тупроқсиз муҳитда ўстириш қишлоқ хўжалигининг саноатлашган тармоқларидан бири бўлиб уни яратилиши ўсимликлар озиқланишини ўрганиш бўйича олиб борилган изланишлар натижасида юзага келиб, у XVII-XIX асрнинг машҳур физиолог олимлари номлари билан боғлиқдир. Россия давлатК.А.Тимирязев номидаги Қишлоқ хўжалик академияси олимлари томонидан ўсимликларни тупроқсиз шароитда ўстиришни оммалаштириш мақсадида 1896 йил Нижегород ярмаркасида кўргазма ташкил этган. Гидропоника атамасини Калифорния университети профессори У.Герике киритган, саноатлашган гидропоникани ривожланиши уни номи билан боғлиқдир. У 1929 йилда сув ўсимлиги услубини қўллаб, 1 м2 дан йил мобайнида 60 кг помидор олишга муваффақ бўлган. Бу АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия ва хусусан Японияда гидропоникани яна ҳам такомиллаштиришга асос бўлиб хизмат қилди ва 1946 йил Токио яқинида энг катта 22 гектар майдонда гидропон иншоот барпо қурилган эди. 1970-1980 йиллардаМДҲ мамлакатлари бўйича120 га иссиқхонада гидропоника услубига ўтказилган. Ўзбекистонда эса 1970 -1980 йилларда Тошкент иссиқхона комбинатида 4 га гидропон иссиқхона такил этиб ўз фаолиятини юритган.
Ўсимликнинг озиқланадиган муҳитинингфизик-кимёвий хусусиятлари, озиқланиш тизими, технологик жиҳозларининг конструктив ҳал этилиши билан ажаралиб турадиган гидропоникани қуйидаги 5 асосий турлари мавжуд: сувли экин – илдиз озиқланадиган муҳит озиқ минерал тузларининг сувдаги эритмаси ҳисобланади; агрегатопоника – илдиз озиқланадиган муҳит қаттиқ материалли (агрегатли) субстрат (лотинчада aquareqatus – меҳаник аралашма ёки бир хил заррачаларнинг меҳаниқ бирикмаси) бўлиб вақти-вақти билан минерал ўғитларнинг эритмаси бериб турилади; хемоэкин (хемокультура) (лотинча chemia – кимё, culturaетиштириш, ишлов бериш сўзларидан олинган) бунда илдиз озиқланадиган муҳит озиқали эритма билан ҳўлланиб туриладиган, ғовак органиқ материалдир; ионитопоника – илдиз озиқланадиган муҳит икки турдаги мумларни (катионит ва анионитларда) аралашмаларидан иборат; аэропоника (грекча aer – ҳаво сўзидан олинган) – ҳаво илдиз озиқланадиган муҳит ҳисобланади. Бунда ўсимликларнинг илдиз тизими махсус сўкчакларнинг қоронғи ҳаво бўшлиғига жойлаштириб озиқа эритмалар илдизга форсункалар ёрдамида вақти-вақти билан пуркалади ёки илдизлари трубага жойлаштирилиб вақти-вақти билан шу труба орқали озиқа эритма оқизилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish