Мундарижа Contents № Мавзулар Бет Page



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/19
Sana12.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#546473
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
A Handbook for U4 Operators

Чўзиш прибори деталлари: 
Drafting Unit components: 
1.
3 та цлиндр, 4 та валик (ўртадаги валик ремешокли). 
2.
Юклагич (ричаг). 
3.
Харакат узатувчи ремешок. 
4.
Хаво канали. 
5.
Глазок. 
6.
Кўк рангли флета, мичка сўрувчи патрубкалар. 
7.
Доска (қора рамка). 
8.
Дисковер (кўз ойнак). 
Тасмаларнинг (ремешок) асосий вазифаси чўзиш приборидаги сузиб юрувчи 
толаларни назорот қилиш, ип нотекислигини яхшилашдан иборат. 
Мичка сўрувчи труба - ип узилганида чўзиш приборидан келаётган тутамчаларни 
хаво ёрдамида сўриб, узилишлар сонини олдини олади. Сўрилган тутамчалар хаво 
трубалари орқали титиш ва саваш бўлимидаги агрегатга келади. 
Компакт системаси 
Compacting System 
 
Сўрувчи барабан компакт йигирувдаги узоқ муддатли, барқарор сифатнинг асоси 
бўлиб келмоқда. Барабаннинг кам зарарланувчи юзаси узоқ вақт мобайнида яхши сифат ва 
ипнинг бир текис бўлишини таъминлайди. Сўриш барабани ортиқча таъмир ва 
тозаловларсиз юқори даражада машина самарасини таъминловчи ягона компакт 
системасидир. “Bright” деб номланган сўриш флетасидаги оптимал ва ўзгармас хаво оқими 
воситасида толалар дастасига толалар оптимал равишда бирлашади. Хаво оқими чанг ва 
тола пухларининг йиғилишини олдини олади. Натижада тўлиқ компактлашган ип олинади. 
“Detect” деб номланган хавони йўналтирувчи элемент аниқ миқдордаги хаво оқимини 
таъминлайди. Сўриш барабани ва сўриш флетаси билан биргаликда, оптимал компактлаш 
натижасига эришилади. Толалар тутамининг икки ён томонидан ўтадиган хаво оқими барча 
толаларни тутади ва уларни ип толасига бириктиради. Натижада пишиқлиги юқори ва энг 
кам тукдорликка эга ип олинади.


35 


36 
Лекин, оптимал хаво оқимига қарамай, баъзан пухлар йиғилиб қолиши мумкин. Агар 
пухлар миқдори кўпайиб кетса, хаво йўналтирувчи элемент қизил белгиси тозалаш 
кераклигини кўрсатади. 
Йигирув машинасида пилик ингичкалаштирилиб, толаларнинг учлари тўғриланиб ва 
бир –бирига нисбатан параллел холда тутамчалар чиқади. 
Пишитиш - бундай юпқа тутамчани мустахкам ипга айлантириш учун унга бурам 
бериб пишитиш керак. 
Пишитиш механизимига қуйидаги ишчи қисмлар киради: 
Ограничниклар (сепаратор) - хар бир урчуқнинг 2-урчуқдан ажратиб туради. 
Ип ўтказгич – вазифаси чиқувчи цилиндрдан то шпулгача бўлган оралиқда махсулот 
таранглилигини тўғрилайди. 
Югурдак – халқа бўйлаб айланаётган югурдак урчуқдан орқада колади, шунинг 
хисобига олд цилиндрдан чиқаётган ип патронга зич қилиб ўралади. Ип қанча йўғон бўлса, 
шунча оғирроқ югурдак танланади. 
Халқа – йигириш машинасида халқалар, халқа планкасига ўрнатилган бўлиб, у 
югурдакнинг харакатланиши учун йўналтирувчи юза ва таянч хисобланади. 
Шпул (найча) - ип ўраш учун хизмат қиладиган деталдир. Халқали ип йигирув 
машинасида шпулларнинг ранги мухим ахамиятга эга, чунки ипларнинг номерига қараб 
шпул ранги хам бир-биридан фарқли бўлади. Сабаби, икки хил номердаги иплар бир-бири 
билан аралашиб кетмаслиги учун. 
Урчуқ (Веретино) - йигириш машинасининг пишитиш ва ўраш жараёнларини 
бажаради, айланма харакат қилиб шпулни айлантириб ип ўрашга ёрдам беради. Урчуқ 
харакати тормоз орқали қўл билан тўхтатилади. Тормозни 3 минутдан ортиқ тўхтатиб 
турмаслик керак, сабаби тормоз пластмассадан ясалганлиги учун емирилиб, ишдан чиқади 
ва тасмаларни узилиб кетишига сабаб бўлади. Битта тасма узилса 4 та урчуқ харакатдан 


37 
тўхтайди. Бу иш унумдорлигига таъсир қилади. Ёнма-ён турган 2 та тормозни бирданига 
тўхтатиб бўлмайди. Акс холда урчуқни харакатлантирувчи тасма узилиб кетади. 
Югурдак халқа бўйлаб 1 марта айланганида ип бир марта буралади. Бурам бериш 
натижасида тутамчадан бир–бирига параллел чиқаётган толалар ипга нисбатан қадами ва 
радиуси турлича бўлган мураккаб винтсимон чизиқ холатда жойлашади. Натижада 
толаларнинг бир–бирига ишқаланиши ва узувчи кучларга қаршилик кўрсатиши ортади. 
Чўзиш приборидан чиқаётган тутамча урчуқнинг айланиши ва урчуқнинг айланиш 
тезлигидан унинг атрофида 2 маротаба ортда қолиб айланаётган югурдакнинг хисобига, 
цилиндр билан валик оралиғидан чиқаётган тутамча эшим олиб шпулга (найчага) ип бўлиб 
ўралади. 
Ўраш механизими. Халқали йигириш машиналарида ишланаётган ипни бирор 
шаклда шпулга ўраш вазифасини ўраш механизими бажаради. 
Ип шпулга энг қуйи қисмидан аввал ўрам уясини хосил қилиши учун энг кичик 
масофада ўрала бошлайди. Бу масофа аста-секин катталашиб бориш билан бир қаторда 
масофага юқорига силжиб боради. Натижада патроннинг пастки қисмидан баландликлари 
ортиб, бир-бирига нисбатан силжиган қатламлардан ташкил топган, сирти сферик шаклли 
уя хосил қилади. 
Автосъём – хаво босими ёрдамида ишлайди. Ипга тўлган шпулларни чиқариб олиш 
ва бўш шпулларни урчуқларга жойлашни автоматик равишда бажаради. Автосъём битта 
машинадаги съёмни ечиб бўш шпулларни машинага кийдириб машинани юргизиб 
юборишига кетган вақт 3 минут оралиғида бўлади, бу иш унумдорлигини оширади. 
Халқали йигирув машиналари қайта ўраш машинаси билан конвеер орқали 
туташтирилганлиги учун ягона паток пайдо бўлиб, ипни пишитишга ёки қайта ўрашга 
тайёрлаш жараёнларининг бир қисми бажарилиб, конусларда тайёр махсулот сифатида 
чиқади. 


38 
Конвейер - машинада белгиланган узунликдаги ип шпулга ўралиб бўлгунича, яъни 
съём бўлгунча қадар пастки шпуль йўлагидан (конвейердан) келаётган шпулларни оператор 
назорат қилиб бориши керак. Шпуль кийдирилмай ёки бошқа рангли шпуллар аралашиб 
қолмаслиги учун назорат қилиб борилади. 
Йигирувда 1 та съёмга, яъни ип ўрашга кетган вақт ип номерига қараб турлича 
бўлади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish