Мундарижа Contents № Мавзулар Бет Page



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana12.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#546473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
A Handbook for U4 Operators

Card TC 11 
Мутахассисларнинг “Кардинг йигирув фабрикасининг юраги” ва “Кардинг яхши 
бўлса, ипни ярим йигирилган деб хисоблаш мумкин” каби иборалари кардингни 
йигирувнинг якуний натижасига таъсири қанчалик катта эканлигини кўрсатиб турибди. 
Кардинг бевосита сифатга ва унумдорликка ўз таъсирини кўрсатади. 
Блов румда пахта хом-ашёси бўлакларга титилса (очилса), кардингда ушбу бўлаклар 
хар бир толасигача очилиши керак. Хом-ашёни индивидуал толаларга очилиши пахтадаги 
ифлосликларни олиб ташлаш ва йигирувнинг кейинги босқичларида бажариладиган бошқа 
жараёнлар учун мухим хисобланади. 
Замонавий кардингда ифлосликларни олиб ташлаш даражаси жуда юқори бўлиб, 80-
95% ни ташкил қилади. Блов рум ва кардингни бирга қўшиб хисоблаганда тозалаш 
даражаси 95-99% га етади. Лекин кардингдан чиққан лентада барибир 0.05-0.3% бегона 
жисмлар мавжуд бўлади. Кардинг машинасида хом-ашё чанглардан хам тозаланади. 
Блов румда амалга ошириладиган жараёнларда хом-ашё машинадан машинага ўтгани 
сари ундаги тугунлар сони ортиб боради. Кардинг машинаси эса ушбу тугунлар сонини 
камайтириб, уларнинг аксарияти очиб ташлайди. 
Кардинг машинасидаги жараёнлардан ўтган хом-ашёни йиғиш, ташиш ва кейинчалик 
қайта ишлаш учун шунга мос оралиқ махсулот тайёрланиши керак. Бу махсулот пилта 
(лента, слайвер) деб номланади. 
Замонавий кардинг машиналарига хом-ашё трубалар (1) орқали машинадаги бункер 
(шут фид) га (2) етказиб берилади. Шут фитда сиқилган бир текис қатлам хосил қилинади. 
Транспорт валиги (3) ушбу материални хом-ашё етказиб берувчига (4) узатади. Бу етказиб 
берувчи валик ва тарелкадан иборат бўлиб, тола қатламини секин-аста қабул барабанига (5) 
итариб беради. Етказиб берувчи валикдан келган қатлам қабул барабани томонидан 
таралади ва бўлакларга ажратилади. Бўлаклар решётка (6) устидан ўтиб, асосий цилиндрга 
етказиб берилади. Пичоқлар, решёткалар ва кардинг сегментлари (6) ёнидан ўтиб, материал 


15 
ўзидаги аксарият чиқиндилардан халос бўлади. Сўрувчи трубалар чиқиндини олиб кетади. 
Хом-ашёнинг ўзи асосий цилиндр томонидан олиб кетилади ва цилиндр билан шляпкалар 
орасида индивидуал толаларга тараб очилади. Шляпкалар 80-116 та индивидуал 
қозиқчалардан иборат бўлиб, улар айланувчи лентага бириктирилган бўлади. Лента айланиб 
қайтишида тозаловчи қисм (11) қоизиқчалардаги толалар, тугунлар ва бегона жисмларни 
олиб қолади. Бир жойга қотирилган кардинг қозиқчалари (9 ва 12) кардинг жараёнига ёрдам 
беради. Решётка ёки қоплама тарелкалар (13) асосий цилиндрнинг остки қисмини қоплаб 
туради. Кардинг жараёни тугаганидан сўнг, асосий цилиндр хом-ашёни съём барабани 
(доффер) га (14) узатади. Ечиб олувчи восита (15) материални доффердан ечиб олади. 
Йиғувчи валиклар (16) лентани маълум даражада сиққанидан кейин тахловчи (18) лентани 
тазларга (17) тахлайди.


16 
 
Корхонамизнинг 4-фазасида Trutzschler фирмасининг 30 та кардинг машиналари 
ўрнатилган. Машиналар 3 та линияга ажратилган бўлиб, 1-линияга 6-15, 2-линияга 1-25, 3-
линияга 1-5 ва 26-30 номерли кардинг машиналари киради. 
Кардинг машинасининг олди томонида машинанинг монитори мавжуд бўлиб, ушбу 
монитор воситасида машинанинг тегишли созламалари амалга оширилади. Бундан 
ташқари, ушбу монитордан керакли барча маълумотларни олиш мумкин. 
TC 11 машинасида ленталар тазга тахланишидан олдин лентанинг хар бир метри 
текширилади. Бунда лентанинг рақами (каунти), унинг бир текислиги, қалин жойларнинг 
миқдори каби маълумотлар йиғилади ва натижа диаграмма кўринишида экранда пайдо 
бўлади. Агар олдиндан белгилаб қўйилган чегаралардан чиқиб кетиш содир бўлса, машина 
автоматик равишда тўхтайди. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish