Изотактик полипропилен зичлиги 900-910 кг/м3, суюқланиш ҳарорати 165-170оС га тенг бўлган қаттиқ термопластик полимердир.
Қуйида полипропиленнинг асосий физик-механик хоссалари келтирилган:
Молекула массаси
|
80000-200000
|
Чўзилишдаги бузилиш кучланиши, МПа
|
245-392
|
Узилишдаги нисбий узайиш, %
|
200-800
|
Зарбий қовушқоқлик, кДж/м2
|
78.5
|
Бринелл бўйича қаттиқлик, Мпа
|
59-64
|
НИИПП усули бўйича иссиқбардошлик, оС
|
160
|
Юксиз ишлатиш мумкин бўлган ҳарорат, оС
|
150
|
Мўртланиш ҳарорати, оС
|
-5 дан -15 гача
|
Сув шимиши (24 с), %
|
0.01-0.03
|
Солиштирма ҳажмий қаршилик, Ом*м
|
10 14-10 15
|
Диелектрик йўқотишнинг тангенс бурчаги
|
0.0002-0.0005
|
50 Гс да диелектрик сингдирувчанлик
|
2.1-2.3
|
Полипропилен полиетиленларга нисбатан анча юқори иссиқбардошлика эга. Диелектрик хоссалари кенг ҳарорат чегарасида
сақланади. Жуда кам сув шимганлигидан уни диелектрик хоссалари нам муҳитда ҳам ўзгармайди.
Полипропилен полиетиленга нисбатан секинроқ ўз хусусиятларини йўқотади ва агрессив муҳит таъсирида ёрилишга чидамлироқ бўлади.
Полипропилен пардалари юқори тиниқликка эга бўлиб, иссиқбардошлик, мустаҳкамлик ҳамда газ ва буғ сингдирувчанлиги билан ажралиб туради. Полипропилен толалари бақувват бўлиб, улардан техник матолар, арқонлар, қоплар олинади.
Полипропилен олиш технологияси ушбу босқичларни ўз ичига олади: катализатор комплексини тайёрлаш, пропиленни полимерлаш, реаксияга киришмаган мономерни ажратиб олиш, катализатор комплексини парчалаш, полимерни ювиш, полимердан эритувчини сиқиб чиқариш, полимерни қуритиш, полипропиленга охирги ишлов бериш, эритувчини регенирлаш.
УГКМ да полипропилен ишлаб чиқариш схемаси қуйидаги зоналардан иборат:
- Катализатор тайёрлаш ва узатиш;
- Полимерланишгача ва полимерланиш;
- Дегазация ва мономерни ажратиш;
- Сополимерланиш;
- Полимерни ажратиш;
- Технологик жихозларни ювиш, тозалаш;
- Мономерни қайта ишлаш;
- Гранулалаш;
- Гранула холидаги махсулотни сақлаш.
Юқори босимда дегазациялаш
R-5202 реакторида хосил бўлган шлам реакторнинг пастки қисмидан тушириб олинади. Бу массанинг тахминан 50% и полимер ва 50% ини пропан ва пропен газлар аралашмаси ташкил этади. Бу шлам ярмини углеводородлар ташкил этар экан, уларни алохида ажратиш керак. Биринчи жараён (1) буғлатувчи барабанига боргунча буғлатувчи қувирда, юқори тезликда суюқликни тўлиқ буғлатишдан иборат. Буғлатувчи қувир қобиқли бўлиб, суюқликни буғлатиш қобиғига берилаётган буғ орқали амалга оширилади. Буғлатувчи қувир қобиғидаги буғ ҳароратни аниқлаш учун терморегулиятор ўрнатилган. Қобиққа берилаётган буғнинг босими каскадли бошқарув орқали ростланади. Яъни буғлатувчи барабаннинг (1) юқори қисмидан чиқаётган аралашма ҳароратига қараб (69÷79,6С), буғ берилиши (босими) ростланади. буғлатувчи барабан (1) юқори қисмидан газлар аралашиб чиққанда, пастки қисмида қаттиқ аралашма йиғилади, уларнинг ҳарорати ва минимал сатхи ушлаб турилади. буғлатувчи барабан (1) пастки қисмида йиғилган қаттиқ ва унда қолган газли аралашмадан намуна (2) орқали М-5602 га юборилади. Полипропиленнинг гомополимер, статик сополимер ёки учлик сополимер маркалари ишлаб чиқаришда барабани пастки қисмидан аралашма газ ажратувчи фильтрга юборилади. Блок сополимер ишлаб чиқаришда эса барабани (1) пастки қисмидан аралашма R-5401 газофазний реакторига юборилади. (1) барабанидан чиқаётган газ ҳарорати ва оқим тезлиги ростланиб турилади. Ҳароратни ростлаш буғлатувчи қувирга берилаётган буғ босими билан бошқарилади, бу вақда эса оқимни ростлаш буғлатувчи қувирдаги оқимига, реакторидан шламни тўкиб олиш тезлигига ва унга берилаётган пропилен оқими тезлигига ўзаро боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |