6. Асосий жиҳоз баёни Саноатда ишқор ва тузларни сувли эритмасини минерал ва органик кислоталарнинг ва кўп атомли спиртларни буғлатилади. Буғлатиш деб учувчан бўлмаган моддалар эритмаларини таркибидаги эритувчини қайнатиш орқали чиқариб юбориш йўли билан қўйиқлаштириш жараёнига айтилади. Буғланиш жараёни қайнаш ҳароратидан паст ҳароратда суюқликни юзасида рўй берса, буғлатиш жараёнида эса буғ эритманинг ҳажмида ажралиб чиқади. Саноатда буғлатиш жараёни бир ва кўп корпусли қурилмадаларда амалга оширилади. Асосан кўп корпусли, яъни бир нечта қурилмалардан ташкил топган буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Кўп корпусли қурилмаларнинг фақат биринчи қурилмасига иситувчи буғ берилади. Кейинги қурилмаларни иситиш учун олдинги қурилмалардан чиққан иккиламчи буғ ишлатилади. Натижада иситувчи буғнинг сарфи камаяди. Буғлатиш жараёни кимё ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Бу жараёндан эритмаларни кўтарилиши ва эриган ҳолдаги моддаларни ажратиб олишдан ташқари, тоза эритувчилар олиш, совуқ ҳосил қилиш техникасида фойдаланилади. Ишлаш режимига кўра буғлатиш қурилмалари даврий ва узлуксиз бўлади. Кичик масштабли ишлаб чиқаришда ва айрим вақтда эритмаларни юқори концентрациялашда буғлатишда даврий ишлайдиган буҳлатиш қурилмалари ишлатилади. Кимё саноатида асосан узлуксиз ишлайдиган буғлатиш қурилмалари ишлатилади.Буғлаш жараёнида иситиш учун ишлатилаётган буғ бирламчи буғ дейилади. Эритмани қайнатганимизда қайнаган буғ иккиламчи буғ дейилади. Кўпикланувчи ва иссиқликка чидамсиз эритмалар учун плёнкали буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Бундай қурилмаларда эритма иситиш трубаларининг юзаси бўйлаб суюқликлар плёнка холида ҳаракат қилади. Плёнкали буғлатиш қурилмалари иситиш трубаларида ҳаракатланаётган эритманинг йўналишига қараб икки хил (кўтарилувчи ва пастга йўналувчи плёнкали) бўлади. Кўтарилувчи плёнкали буғлатиш қурилмасининг иситиш камераси труба турига ўрнатилган, узунлиги 7-9 метрли трубалар тўпламидан ва ажратувчи сеператордан иборат бўлади. Иситувчи буғ трубалар орасидаги бўшлиққа берилади. Буғ таъсирида эритма қайнаганда трубаларнинг қолган қисмлари буғ суюқлик аралашмаси билан тўлади. Бу аралашма иситиш трубаларининг девори атрофида суюқлик плёнкасига ва унинг марказида буғга айланган бўлади. Суюқлик плёнкаси буғ оқимига ишқаланиши сабабли юқорига қараб трубаларнинг ички юзаси бўйлаб катта тезликда ҳаракат қилади ва буғланади. Иситиш трубларининг юқори қисмида буғнинг миқдори кўпайиб боради ва натижада эритманинг концентрацияси ҳам ошиб боради. Иситиш қурилмаларидан чиқаётган иккиламчи буғга аралашган суюқлик томчилари сеператордаги тўсиққа урилиб, пастдаги иситиш трубаларига тушади. Намланган буғ томчи ушлагичга йўналишида кириб айланма ҳаракат қилади. Томчи ушлагичда иккиламчи буғ таркибида қолган сув томчилари марказдан қочма куч таъсирида деворга урилиб, пастга тушади, иккиламчи буғ эса қурилманинг юқори қисмидан чиқиб кетади.Қўйилтирилган эритма сеператорни пастки қисмида ўрнатилган штуцер орқали олинади. Кўтарилувчи плёнкали буғлатиш қурилмаларининг умумий баландлигини камайтириш мақсадида иситиш камераси билан сеператор алоҳида тайёрланиб, ёнма-ён ўрнатилади. Қўйилтирилган эритмалар ва буғлатиш натижасида ҳосил бўлган қаттиқ моддаларни осон ҳамда арзон қайта ишлаш ва сақлаш, бошқа жойларга жўнатиш мумкин. Буғлатиш жараёнида иситувчи агент сифатида асосан сув буғи ишлатилади. Бундай буғ бирламчи буғ деб юритилади. Буғлатиш жараёнида ажралаётган эритувчи буғи эса иккиламчи буғ дейилади.