3
Мундарижа
1.
2.
Кириш............................................................................................
Умумий қоидалар........................................................................
4
5
2.1. Малакавий амалиёт мақсади ва вазифалари.............................
5
2.2. Малакавий амалиётнинг мазмуни ва таркиби...........................
6
2.3. Малакавий амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш.................
12
3.
Малакавий амалиёт мобайнида талаба амал қилиши лозим
бўлган қоидалар...........................................................................
13
4.
Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни
ҳимоя қилиш...............................................................................
14
5.
Малакавий амалиёт натижаларини баҳолаш тартиби ва
мезонлари.....................................................................................
14
6.
Рейтинг натижаларини қайд қилиш тартиби............................ 16
7.
Илова...........................................................................................
17
4
КИРИШ
Замон талабларига жавоб берадиган билимдон ва юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш олий ва ўрта махсус таълимнинг долзарб
вазифаларидан биридир. Ушбу долзарб вазифаларни ижобий ва самарали
амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев Олий Мажлисдаги Мурожаатномада қуйидаги фикрларни таъкидлаб
ўтганлар “...товар ва молия бозорларида эркин рақобат муҳитини
шакллантириш ҳамда тадбиркорларга хомашё сотиб олиш учун тенг
имкониятлар яратиш зарур. Ҳозирги кунда электр энергияси, газ, қимматбаҳо
металлар, минерал ўғитлар, транспорт хизматлари каби йўналишларда монопол
бозорлар мавжуд бўлиб, уларда кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда. Шу
ўринда бир масалага алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Иқтисодий фаоллик ва
аҳоли даромадлари ўсгани сайин, энергия ресурсларига бўлган талаб ортиб
боради”
1
.
Ҳозирги кунда республикамиз олий таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни
замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда
мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳатлар
талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат
таълим йўналиши – фан ва ишлаб чиқариш соҳасидаги йўналиш бўлиб, касбий
фаолиятларининг объектлари қуйидагилар ҳисобланади: иқтисодиётнинг
тармоқлар ва соҳалар бўйича ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб
чиқариш мажмуалари, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар, холдинг,
ишлаб чиқариш бирлашмалари, фирма ва компаниялар, шунингдек, турли мулк
шаклидаги корхоналарни бошқариш, илмий тадқиқот муассасалари ва
маҳаллий давлат органларида иқтисодий фаолиятни таъминлаш ҳамда ишлаб
чиқариш жараёнлари ҳисобланади
Юқорида санаб ўтилган ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва
муассасаларда 5230100 – “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим
йўналиши 2-курс талабаларининг малакавий амалиётини тўғри ташкил қилиш
бўлажак ёш мутахассисларни реал ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлаш,
танлаган касбининг хусусиятларини билиш ва психологик мослашиш энг
муҳим шартлардан ҳисобланади.
Ушбу дастур 5230100 – “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)”
таълим йўналиши 2-курс талабалари малакавий амалиётини ташкил этиш ва
амалга оширишнинг асоси ҳисобланади.
1
Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi, 29 dekabr,
2020 yil. Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining rasmiy sayti:
http://www.press-service.uz
.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |