Мулоқотга ўргатиш машқлари р е ж а



Download 33,61 Kb.
bet2/3
Sana06.07.2022
Hajmi33,61 Kb.
#750794
1   2   3
Bog'liq
МУЛОҚОТГА ЎРГАТИШ МАШҚЛАРИ

Мулоқот - муомала одоби

  • Мустаҳкам оила - юрт таянчи

Муомала одоби — инсон кўрки, инсонга бўлган самимий меҳр-мурувват мезони. Бу мезонга изчил амал қилиш одамларни бир-бирига яқинлаштиради, ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Шу боис мамлакатимизда балки бошқаларга нисбатан чин хайрихоҳлик асосида, самимий, беминнат ва беғараз амалга оширилиши лозим. Бу эса муомала одобининг муҳим талабларидан бири. Хушмуомалалик, хушфеъллик ва меҳр-мурувватли бўлиш барчамиз учун, айниқса, раҳбарлик лавозимида ишлаётганлар учун ниҳоятда зарур.

Муомала одоби аслида «Ассалому алайкум, ваалайкум ассалом» сўзларидан бошланади. Бу сўзлар, таниш ёки нотанишликдан кдтъи назар, ўзаро муносабатларимизда бир- биримизга бўлган самимий ҳурмат ва эҳгиромни ифодалайди.


Киши кундалик ҳаётининг асосий қисми меҳнат қилиш, таҳсил олиш ва бошқа жамоат ишларини бажариш билан ўтади. У касбдошлари, тенгдошлари, раҳбарлари, ташкилотчилари билан мулоқотда меҳнат қилади, таҳсил олади. Оилага хурсандчилик билан қайтиш, узоқ умр кўриш гарови раҳбар ва ишчи касбдошлар, тенгдошларнинг дилхушлик билан ўзаро мулоқоти ҳисобланади. Раҳбарнинг манманлиги, қўпол муомаласи, ўзини билимдон, бой-бадавлатдек баланд тутиши, қўл остидагиларни назарга илмаслиги бутун жамоанинг асабига салбий таъсир этади.

Носоғлом муҳитни вужудга келтиради, бундай муҳитда ишлаш ёки ўқиш киши саломатлигига, ҳатто оиланинг маънавий соғломлигига ҳам путур етказади. Қаерда бўлмасин, киши мансаби, мавқеи, давлати, ёшига қараб эмас, балки ўзаро инсон сифатида мулоқотда бўлиши лозим. Меҳмон ва мезбоннинг ўзаро илтифоти, меҳмондорчилик одобига риоя этиш, кичик ёшдагилар мулоқотида кичикларнинг катгалардан олдин гапирмаслиги, сергап бўлмаслиги, улар билан тортишмаслик сўзларни тўлиқ, маъноли қилиб, кам гапириб, кўп эшитиш маънавий маданиятнинг муҳим ўлчовларидан бири.

Жамоат жойларида, умумий транспортларда, турли характердан оммавий тантаналарда гўзал хулқли, гўзал сўзли бўлиш, сўзлашиш маданиятига риоя этиш кишининг иззат- обрўсини оширади, халқнинг эътиборига, таҳсинга сазовор эгади.

Кайковус ўғлига насиҳат қилиб дейди: «Халқ олдида гапирадиган сўзинг гўзал бўлсин, бу сўзни халқ қабул қилсин. Ҳалойиқ сенинг сўзинг билан баланд даражага эришганингни билсин, чунки кишининг мартабасини сўз орқдли биладилар. Сўзнинг мартабасини киши орқали билмайдилар, чунки ҳар кишининг аҳволи ўз сўзи остида яширинган бўлади. Яъни бир сўзни бир ибора билан айтса бўлади, эшитган кишининг эса кўнгли паришон бўлади, шу сўзни бошқа бир ибора билан айтса, эшигган кишининг кўнгли баҳра олади...

Эй фарзанд, сўзнинг юз ва орқа томонини билган, уларга риоя қилгин, сўзлаганингда маъноли гапир, бу нотиқликни аломатидир.

Ҳар бир сўзга қулоқ сол, қайсар тезлик қилма. Ўйламасдан сўзлама. Ҳар бир сўзни ўйлаб гапир, шунда айтган сўзингдан пушаймон бўлмагайсан. Ҳар кдндай сўзни эшитшцдан сиқилма. У сўз ишингга хоҳ ярасин, хоҳ ярамасин, уни эшит, токи сенинг учун сўз эшиги ёпилиб қолмасин ва сўзнинг фойдаси тамом бўлмасин.

Совуқ сўз сўзлама… Кўп билу, оз сўзла: кам билсанг, кўп сўзлама, чунки ақлли киши кўп сўзламайди деганларки, жим ўтириш саломатлик гаровидир.

Жамоат жойларида, тўй-ю, тантаналарида оммавий хордиқ чиқариш жойларида нотаниш кишилар билан эҳгиёт бўлиб, ҳар бир сўзни ўйлаб гапириш зарур. Бундай жойларда пайдар- пай, ноахлоқий гапларни гапириш атрофдагиларнинг ғазабини келтиради, улар учун ҳурматсизлик ҳисобланади. Атрофдагиларнинг суҳбатларини яширинча тинглашга интилиш энг ёмон иллат бўлиб, гап ўғрисига айланиб қолиш ҳисобланади. Ёш жиҳатидан катта кишиларнинг сўзларига қулоқ тутмоқ уларнинг фикрлари нотўғри, ноўрин бўлган тақдирда сукут сақлаб, диққат билан эшитмоқ фарзи айндир».

Суҳбатдош сўзларни тугатгач, у ҳақидаги фикрлар сўнг баён этиладн. Ғофил, бадмаст киши билан қанчалик нотўғри фикрлар билдирмасин, тортишмаслик, мунозара қилмаслик, обрўни сақламокдик зарур. Бир кишидан эшитган гапни иккинчи кишига етказиш, чақимчиликни, ёлғончиликни одат қилиш, руҳий нопок кишининг иши. Донишмандларимиз айтганларидек, «Дилинг оғриб, асабийлашишни тиламасанг, жоҳил, аблаҳ кишилар билан сўзга боришиб ўтирма»

Мулоқотда суҳбатнинг сўзларини охиригача сабр билан тинглаш ҳам санъат. Сабрсизлик билан ўзининг турли фикрларини, нуқтаи назарини айтиб, суҳбатдошларини чалғигиш маданиятсизлик белгиси ҳисобланади.

Мулоқотнинг самимияти, софлиги, мусаффолиги ҳамсуҳбатларнинг ҳамфикрлилигига, қарашларнинг бирлигига, дўстона муносабатларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Чунки: «Икки яхши одам билан ўтириш гўё мушканбардек, ёмон одам билан бирга бўлиш эса темирчининг босгани каби. Мушканбари бор кишидан хушбўй ҳид тарқалади, сен уни сотиб олишинг ёки хушбўй ҳиддан баҳраманд қилишинг мумкин. Темирчининг босгани эса кийимингни куйдириб қўйиши ёки лоақал ундан қўланса ҳид келиши мумкин.

Яхши улфат бамисоли аттор. Аттордан бирор нарса олмасанг да, ундаги нарсаларнинг ҳидидан баҳраманд бўлиб турасан».


Мулоқотда гапни топиб гапириб, кишининг кўнглига озор етказмасдан, мулойим, тавозе билан гапиришда ҳикмат кўп.
Бир куни Хорун ар-Рашиднинг тушида тишлари битта ҳам қолмай тушиб кетибди. Эрталаб фолбинни чақириб, бунинг таъбирини сўраса, у:
Улуғ халифамизнинг умрлари узун бўлгай, лекин яқин орада қариндош-уруғларингиздан битта ҳам қолмай ўлиб кетадилар, -деди.
Халифанинг жаҳли чиқиб: «Уни юз дарра уринглар», — деб буюрибди. Сўнг бошқа фолбин чақиртириб, тушининг таъбирини сўрабди.
«Тушда кўрганларингиз шунга ишораки, — дебди фолбин тавозе билан — халифамизнинг умрлари узоқ бўлгай. Сизнинг сояи давлатингизда қариндош-уруғларингиздан бошқа барча омонлик топгай».
Хорун ар-Рашид хурсанд бўлибди ва фолбинга юз динор мукофот берибди.

Сўзлашганда ўйлаб, чиройли сўзлар билан гапириш эзгулик бахт йўлини очади. Ҳикоятлардан кўриниб турибдики, битта туш таъбирининг икки хилда изоҳланиши ўйламасдан, тўғридан-тўғри гапирган фолбин бошига ҳам соясини солди. Халифанинг дилини оғритмасдан, унинг руҳини тушкунликка туширмай сўзлар топиб сўзлаган фолбин бойликка муяссар бўлди.

Шундай қилиб, бир оғиз ширин сўз кишининг ҳаёт нашидасини суришга илҳомлантиради, аччиқ сўз эса яшашдан кўнглини совитади. Демак, мулоқот маданиятига, одобига амал қилиш кишини юксаклик сари етаклайди. Ҳаётда иззат-ҳурматда бўлишга сазовор этади.

Саломга алик олмаслик ёки унга лоқайдлик билан қараш такаббурлик белгиси. Шундай одамлар борки, салом берсангиз, ўзини эшитмаган киши қилиб кўрсатади. Салом бериш фарз бўлса, саломга алик олиш қарз эканини улар тушуниб етмайдилар, шекилли.

Ўзбекона муомала одобининг зийнати фақат самимий саломлашишдагина эмас, айни вақтда бир-биримизга сизлаб мурожаат қилишда хам. Шарқ маданияти ва анъаналари руҳида тарбияланган оилаларда бешикдаги болакайга сизлаб мурожаат қилишади. Фаргона, Наманган ва Андижон вилоятларида оталар ҳатто ўз фарзандларини сизлайдилар. Сен ҳам сиз ҳам бир оғиздан чиқади. Сизлаш бошқаларга нисбатан самимий ҳурмат ва эҳтиром экан, бир-биримизни сизлаб мурожаат этишга нима етсин.

Муомала одобида доно кексалар ёки илм аҳиллари суҳбатида бўлганда сукут сақлаб, уларни кўпроқ эшитиш мақсадга мувофиқ экани маълум, албатта. Аммо баъзан ўта эзма шундай кишнларга дуч келамизки, улар кимнингдир ғийбатини қилади, керак ва нокерак гапларни тинмай гапираверади. Бундай ҳолда тингловчи ҳолдан тояди, нафрати ошади. Шуни назарда тугиб, Шайх Саъдий «Гулистон» асарида мантиқсиз, ёлғон-яшиқ гаплардан, сергапликдан кулади, кишини мазмунан маъноли сўзлашга чақиради:


Ўзбекона муомала одоби, айниқса, хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай вазиятда ҳам қўпол муносабатда бўлмасликни, аксинча, ўга илтифотли бўлишни, эъзозлашни тақозо этади.
Муомала одоби яна шуни тақозо этадики, ҳар бир киши бошқалар томонидан иззат-икром ва ҳурмат қилишларини истар экан, у бошқаларнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиши лозим. Зеро, айтилган сўз ёки иборанинг ўзи кандай оҳангдалигига қараб кишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади.

Шуни ҳам унугмаслик керакки, қандайдир бойликка эга бўлиш, юксак лавозим, ҳатто кексалик ёхуд кайфиятнинг бузуқтиги ҳам атрофдагилар билан қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Чунки дил жароҳатини ҳеч бир малҳам. дори тузата олмайди. Демак, аллома Абу Али ибн Сино айтганидек, «инсон ҳар доим навқирон, бардам бўлиши учун бошқа одамларни ранжитмаслиги, дилини вайрон қилмаслиги ҳамда ўзи хуштабиатли бўлмоғи лозим».

«Миллий ғурур-маънавий комиллик мезони»
китобидан олинди

Таълим — бу аввало ахборот жараёнидир. Ўқитувчи ўқувчига билимларни маълум қилади ва ўз навбатида тескари алоқа тарзида ундан маълум қилинган билимлар қандай ўзлаштирилганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган ахборот олади. Ўзаро биргаликдаги ҳаракат моҳиятлар даражасида амалга оширилади.

Педагог тарбия вазифаларини амалга ошираркан, ўқувчиларга кўрсатадиган таъсир тарбияланувчилар кўриб, эшитиб ва бажариб бораётган мазмунларнинг муайян даражада ўзгаришини тақозо қилади. Педагог кўрсатадиган таъсирнинг турлича самара касб этиши замирида унинг шахсиятига оид хусусиятлар, унинг ўзини давом эттириш, ўзининг шахсиятига оид мазмунларни ёшларга ўтказа билиш қобилияти, унинг педагогик муносабати ҳарактери ва самарадорлиги акси мужассамлашгандир.

Мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро яқинлиги билан, бир-бирлари билан мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганлигининг юксак даражаси, жавоб тариқасидаги ҳис-туйғулар ва афзалликнинг ўзаро тахмин қилиниши билан белгиланадиган ўзаро муносабатлар ва ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг барқарор индивидуал-танлаш тизими сифатидаги дўстлик кишилар муносабатининг алоҳида шакли сифатида юз беради. Дўстликнинг ривожланиб бориши унинг ўзаро ҳамжиҳатликнинг зарурлигини, ошқоралик ва очиқликни, ишончни, ўзаро фаол ёрдамлашувни, самимийликни ва ҳис-туйғуларнинг беғаразлигини қарор топтирувчи ёзилмаган қонун — қоидага амал қилишини тақозо этади. Таълим — бу аввало ахборот жараёнидир. Ўқитувчи ўқувчига билимларни маълум қилади ва ўз навбатида тескари алоқа тарзида ундан маълум қилинган билимлар қандай ўзлаштирилганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган ахборот олади. Ўзаро биргаликдаги ҳаракат моҳиятлар даражасида амалга оширилади.

Педагог тарбия вазифаларини амалга ошираркан, ўқувчиларга кўрсатадиган таъсир тарбияланувчилар кўриб, эшитиб ва бажариб бораётган мазмунларнинг муайян даражада ўзгаришини тақозо қилади. Педагог кўрсатадиган таъсирнинг турлича самара касб этиши замирида унинг шахсиятига оид хусусиятлар, унинг ўзини давом эттириш, ўзининг шахсиятига оид мазмунларни ёшларга ўтказа билиш қобилияти, унинг педагогик муносабати ҳарактери ва самарадорлиги акси мужассамлашгандир.

Мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро яқинлиги билан, бир-бирлари билан мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганлигининг юксак даражаси, жавоб тариқасидаги ҳис-туйғулар ва афзалликнинг ўзаро тахмин қилиниши билан белгиланадиган ўзаро муносабатлар ва ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг барқарор индивидуал-танлаш тизими сифатидаги дўстлик кишилар муносабатининг алоҳида шакли сифатида юз беради. Дўстликнинг ривожланиб бориши унинг ўзаро ҳамжиҳатликнинг зарурлигини, ошқоралик ва очиқликни, ишончни, ўзаро фаол ёрдамлашувни, самимийликни ва ҳис-туйғуларнинг беғаразлигини қарор топтирувчи ёзилмаган қонун — қоидага амал қилишини тақозо этади.


Дўстона мулоқот ўрнатиш ва дўст тутиниш муаммоси ўспиринлик ёшида айниқса долзарб масалага айланади. Педагогларнинг кузатишлари, ўспиринларнинг сир сақланадиган кундаликлари, уларнинг
Download 33,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish