Пантомимика: инсон танаси ёки унинг қисмлари ёрдамида ифодаланадиган ҳаракатлар тизимидир
Мулоқот томонлари:
Мулоқотнинг перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчи томонларнинг бир – бирларини идрок этишлари ва тушинишлари билан боғлиқ бўлган мураккаб психологик жараён).
Рефлексия – мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясида туриб, ўзини тасаввур қилишдир, ўзига бировнинг кўзи билан қарашга интилишдир.
Стереотипизация – одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган, кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш, бундай стереотиплар баъзан мулоқотни тўгри юналишини таъминласа, баъзан хатоликларга сабаб бўлади.
Новербал сигналлар:
юз қизариб кетиши-уят, жаҳл
юзнинг оқариб кетиши-қўрқув, айб
бирданига тишларни кўрсатиш-агрессияни намоён этиш
юз терлаши-уялиш, ёлғон, жаҳл, асабийлашиш
кўз қорачиғининг тез-тез ҳарақатланиши-хаяжонланиш, уят,
қўрқув, ёлғон
кўз қорачиғларнинг кенгайиши сухбатга қизиқиш уйғониш
кўз қорачиғларнинг торайиши салбий муносабат
Дастлабки мулоқатда ижобий
таъсурот қолдириш формуласи: 1.Қандай? (0-20 сония давом этади)
овоз шаклига эътибор берилади,
2. Нима? (21-60сония давом этади) нутқнинг мазмунига эътибор
берилади.
3. Ким? 90 сония (61- берилади.давом этади)
суҳбатдошнинг шахсига эътибор берилади
Мулоқат давомидаги турли холатлар:Авторитар,демократик,Либерал,Салбий
Мулоқот жараёнида бир-бирини идрок этишнинг
қуйидаги механизмлари мавжуд: идентификация (лотинча тенглаштириш) –у кишига тенглаштириш,бараварлаш маъносини англатиб, инсоннинг ўзини хаёлан суҳбатдоши ўрнига қўйиш орқали унинг фикрлари ва
тасаввурларини тушунишга интилиши, рефлексия лотнча акс эттирш инсоннинг сухбатдоши томонидан қандай идрок этилаётганлиги ва тушунилаётганлигини англашга интилиш, стереотипизация грекча ўзгаришсиз, такрорланиш деган маънони билдириб,инсоннинг суҳбатдошини тушунишга интилиши йўлида муайян шаблондан фойдаланиши, эмпатия инсонинг ўзини хаёлан суҳбатдоши ўрнига қўйиш орқали унинг кечинмалари ва ҳиссиётларини тушунишга интилиши
Мулоқот мавзуси ва йўналишига кўра, унинг: ижтимоий йўналтирилган (кенг жамоатчиликка қаратилган ва жамият манфаатларидан келиб чиқадиган мулоқот);
гуруҳдаги предметга йўналтирилган (ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш
мобайнидаги мулоқот — меҳнат, таълим жараёнидаги ёки конкрет топшириқни бажариш жараёнида гуруҳ аъзоларининг мулоқоти);
шахсий мулоқот (бир шахснинг бошқа шахс билан ўз муаммоларини очиш мақсадида ўрнатган муносабатлари); педагогик мулоқот (педагогик жараёнда иштирок этувчилар ўртасида амалга ошириладиган мураккаб ўзаро таъсир жараёни)турлари фарқланади.
Паралингвистика---овоз вакализациясидан иборат бўлиб,унга овоз сифатлари, диапазони киради.
Экстралингвистик тизимга-паузалар, йўталиб қўйишлар, йиғи, кулги, нутқ темпи киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |