Мукаммал муносабатларни ҳаётимизга қандай киритамиз Мундарижа



Download 87,13 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi87,13 Kb.
#80191
Bog'liq
Дарья Трутнева Мукаммал муносабатлар2


Дарья Трутнева
Мукаммал муносабатларни ҳаётимизга қандай киритамиз
Мундарижа
Менинг ўтмишим ---------------------------------------------------------------------------2
Мен кимлар учун ёзаман? ----------------------------------------------------------------5
Бу усул кимга мос келмайди?------------------------------------------------------------ 7
Мукаммал муносабатлар нима дегани?---------------------------------------------- 10
Амалиёт 1-----------------------------------------------------------------------------------12
Икки асосий савол: нима учун ва нима мақсадда?--------------------------------- 17
Амалиёт 2-----------------------------------------------------------------------------------20
Онглилик – айбсиз маъсулият----------------------------------------------------------23
Онг ости нима?---------------------------------------------------------------------------- 24
Эркак тимсоли, аёл тимсоли------------------------------------------------------------27
Амалиёт 3-----------------------------------------------------------------------------------29
Сизнинг муносабатларингиз қандай вужудга келади?---------------------------- 32
Сиз ўз муносабатларингизни бошқара оласизми?--------------------------------- 35
Ўз ўрнашувларимизни қандай қилиб кўрамиз?------------------------------------ 38
Амалиёт 4-----------------------------------------------------------------------------------39
Қабул қилинмайдиган хислатлар-------------------------------------------------------41
Ўзимизга ҳаммасини қабул қилиш нима учун муҳим, асосийси эса қандай қилиб?----------------------------------------------------------------------------------------43
Амалиёт 5-----------------------------------------------------------------------------------45
Сизнинг муносабатларингизга ёқимсиз фазилатлар қандай таъсир қилади?-47
Амалиёт 6-----------------------------------------------------------------------------------49
Онг ости орқали ўз ҳамкорига қандай қилиб таъсир ўтказилади?--------------51
“Тараққий этганлар” учун ёки турмуш масалалари--------------------------------53
Эркак ва аёл нима дегани?-------------------------------------------------------------- 57
Инсоннинг икки вазифаси---------------------------------------------------------------59
Амалиёт 7-----------------------------------------------------------------------------------62
P.S.: Онг ости билан ишлаш методикасидан фойдаланаётганлар учун мен хам албатта совға таёрладим – бир неча сахифа мендан жуда самимий, очик маълумотлар. Бу оламнинг тузилишига бўлган менинг қарашим холос. Лекин мен бунга чин юракдан ишонаман. Шунинг учун илтифот кўрсатишингизни сўрайман--------------------------------------------------------------------------------------65
“Тараққий этганлар” учун: сохта истаклар масаласи------------------------------66
“Тараққий этганлар” учун: эътиқод масаласи---------------------------------------69
“Тараққий этганлар” учун: ўзгаришнинг икки варианти-------------------------72
Ирода кучи ва муддаога эришиш------------------------------------------------------75
“Тараққий этганлар” учун: болалар нима мақсадда керак?---------------------- 77
www.masterkit.info
Онг ости билан ишлашнинг патентланган инновацион технологияси.
Менинг ўтмишим
Салом азиз дўстлар! Мана мен ўзимнинг иккинчи китобимни ёзишни хам бошладим. Яширмайман, уни ёзиш бироз мураккаб. Нима учун? Гап шундаки, менинг ундан маълум бир умидим бор. Биринчи китобимни кўпрок ўзим учун ёзганман, буни эса – сиз учун.
Бу биринчи сабаби.
Иккинчи сабаби шундаки, бу мавзу мен учун анча мураккаб бўлиб кўринди, гарчи ҳатто ҳозир ҳам менинг бунга ишонишим қийин бўлса ҳам.
Гап шундаки, ўзимниг 24 йиллик ҳаётим мобайнида мен бу методикани тартибга солмагунимча, бу ҳақида кейин айтиб бераман, мен чин юракдан ишонгандимки, бу оламда энг мураккаб нарса- бу пул эканлигига. Инсонлар орасидаги муносабатлар ва севги – анчайин иккинчи даражали нарса деб ишонардим. Шунга қарамай мен эрта турмушга чиқдим, севгидан кўра кўпроқ хўжа кўрсинга, охирида тушунишим бўйича. Мени ўзаро муносабатлар мавзуси қизиқтирмас эди ва шунинг учун у мен учун бутунлай оддий ва аҳамиятсиз бўлиб кўринарди.
24 ёшимгача мен биринчи навбатда моддий масаламни ҳал қилиш учун борлиқни бошқариш усулларининг ҳамма қисмларини бир бутунга йиғдим. Бу ерда мен ўз ўтмишимни такрор айтмайман, у “Катта маблағни ҳаётимизга қандай киритамиз” номли китобимда анча кенг тасвирлаб берилган. Лекин бу изланишнинг оқибати онг ости билан ишлаш методикаси бўлиб чиқди ва бу менга, менинг дўстларим ва мижозларимга жуда зўр натижаларни берди.
Бироқ менинг моддий соҳада жавоблар излашимга қарамасдан, бу методика бўйича ишлашда ёқимли қўшимча бонуслар, натижалар бор эканлиги маълум бўлди. Бизнинг онг остимиз ўзимиздан фарқли равишда бахтнинг ҳамма ўлчовларининг ўзаро алоқасини аниқ-равшан ҳис қилади. Ва ҳатто сиз бу методикадан фойдаланган ҳолда ўз йўлингизни пул масаласини ҳал қилишдан бошласангиз ҳам, сиз ҳамиша сиздаги бахтнинг барча тўрт доираси боғлиқлигини кўрасиз. Онг ости орқали сиз фақатгина пул масаласини эмас, балки сиз ўзингизнинг ҳамма муаммоларингизни ҳам ҳал қиласиз, бу қанчалик баландпарвоз бўлиб эшитилмасин.
Айнан мана шу мен билан содир бўлди. Мен ҳеч қачон муносабатларни излаш масаласини сўрамаганман. Менинг биринчи масаламда муносабатлар йўқ эди, лекин мен ўз онг остим билан ишлай бошлашим билан, том маънода тўрт ойдан сўнг мен ўз орзуимдаги йигитни учратдим. Гарчанд, агар виждонан айтадиган бўлсам, уни менинг орзуимдаги йигит деб аташ мумкин эмас, чунки бундай ажойиб инсон ҳақида мен ҳатто орзу қилишга ҳам ботина олмасдим. Мен қонни қайнатувчи ва ҳаммасини мазмунан тўлдирадиган ўз севгимни, ҳақикий севгимни учратдим.
Уч кун ичида биз бир биримиз учун яралганимизни тушундик. У ҳам мени излаган, ўзи севиб айтганидек, барпо қилган. Умуман, уйғунлик қонунияти ўзининг барча кўркамлигида. У ҳақида биз сиз билан сал кейинроқ гаплашамиз. Бу муносабатларга мана 3 йилдан ошиб қолди. Эҳтимол мен шунинг учун ахийри бу китобни ёзишга ўтиргандирман. Худди шу каби, пул билан бўлганидек, мен сиз билан сизнинг онг остингизни сиз учун очадиган ноёб имкониятлар ҳақида шунчаки бўлишмоқчиман.
Севги-муҳаббат мен учун энди мутлақо муқаддас нарса: никоҳлар самода тузилади. Ва мен яна ўзим ҳақимда сизга кўп бор ҳикоя қиламан. Бироқ ҳозир...
Мен ким учун ёзаман?
Дарҳақиқат бу жуда қизиқ савол. Афтидан, бунга бир йўла нуқта қўймоқчидирман, сизнинг бу сатрлар орасидан ўзингизни топишингиз учун. Ёки топмаслигингиз учун. Сўнгги пайтларда эркаклик ва аёллик масаласи ҳаддан ташқари кескин қўйиляпти. Биз бунинг ҳаммасини сезиб турибмиз. Эркак дегани нима дегани? Аёл дегани нима дегани? Бу жинсларнинг ҳар бирининг қандай ҳуқуқлари ва вазифалари бор? Биз бир-биримизга нимададир бурчлимизми? Умуман, севги керакми ёки шунчаки оиланинг, ўзаро хурматнинг ўзи етарлими? Аёлга кучли бўлиш мумкинми? Аёлга ўз бурчларини адо этишида ривожланиш мумкинми? Аёл шахс ҳисобланадими? Нима учун биз аксар ҳолларда заиф эркакларни учратамиз? Нима учун эркаклар ўзларини заиф ҳис қилишади? Биз ўз ҳусусий ривожланишимиз ва севги-мухаббат ўртасида танлов қилишимиз керакми? Ва шахсан мен учун энг асосий масала – буларнинг ҳаммасига қандай қилиб таъсир ўтказиш мумкинлигидир. Агар сизни бу масалалар ташвишга солаётган бўлса, унда илтифот кўрсатишингизни сўрайман.
Мен учун онг ости билан ишлаш методикаси бир текис шаклланиб бўлганида, менинг ҳаётимда қандайдир мустаҳкам асос пайдо бўлди. Бу мустаҳкам асос – бу шуки, мана 3 йилдан кўпроқ вақт мен шунга таяниб келаяпман. Бу шуки, мана шунга менинг ўқувчиларим таянишади, ва бу шуки, мана шу мен учун оламнинг тузилиши тушунчасига ойдинлик киритган. Мен уни аксиома 1-1 деб атайман.
Биз ўзимизнинг бутун борилиғимизга, атрофимиздаги нарсаларга таъсир ўтказамиз. Ва биз буларга онг остимиз ёрдамида таъсир ўтказамиз. Менинг борлиғимда нима бўлса, булар хаммаси – менинг онг остимдаги ўрнашувлар (истаклар) натижасидир. Би ибора билан кўникишга таёрмисиз? Агар ҳа – унда қўрқмай давомини ўқишингиз мумкин, чунки биз бундан кейин онг ости нима ва ўрнашувлар нима эканини шунчаки таҳлил қилиб ўтирмаймиз, балки ўз борлиғимизни қандай ўзгартиришни таҳлил қиламиз! Ўз муносабатларимизга қандай таъсир ўтказамиз? Ўз орзумиздаги муносабатларни қандай қилиб яратамиз? Ёки сиз ҳатто ҳали орзу қилиб улгуришга ҳам ботинолмайдиган шундай нарсаларни таҳлил қиламиз.
Демак, келинг таҳлил қиламиз. Агар мен тўғри тушунаётган бўлсам, сиз бу китобни ўз ҳаётингизга мукаммал муносабатларни киритиш учун қўлингизга олгансиз. Ёки мукаммал муносабатларни барпо қилиш учун, ёки мавжудликнинг форматини қорнингизда капалаклар пайдо бўлиб, елкангингиздан эса қанотлар ўсиб чиқишига ўзгартириш учун. Мен ҳақманми?
Унда шунчаки давомини ўқинг!
Бу усул кимга мос келмайди?
Жуда кўп ҳолларда бизда қачон муносабатларда муаммо пайдо бўлса, биринчи навбатда биз нима қиламиз – айблаймиз. Ўзимизни. “Мен қандайдир шундай эмасман”.
Ўз ҳамкоримизни ёки бизнинг яқинларимизни.
Ва нима келиб чиқади, қачон биз ўз мусибатларимизда кимнидир айбласак? Ҳеч нима ўзгармайди. Ҳаммаси ўз ўрнида қолади. Биз кўпинча шундай иборани эшитамиз: инсонни қайта тарбиялашнинг иложи йўқ. Уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш керак. Лекин буни шундай деб ҳеч қачон онг ости билан ишлаш методикаси билан, сиз бу китобда ўқишингиз мумкин бўлган методика билан дуч келмаганлар айтишади.
Бу муносабатлардаги иккита одатий кенг тарқалган ёндашув:
Жанжаллашиш, инсон ҳаиқида нима ўйласанг, шуни изҳор қилиш, айблаш, ранжиш, қўрқитиш.
Кўникиш. Ҳаммасини қандай бўлса, шундай қабул қилиш. Ураяптими – демак севади.
Мен сизни муносабатларда мутлақо бошқача нуқтаи назар билан таништирмоқчиман. Бу нуқтаи назар онглилик деб аталади. Биз ҳали сиз билан бу китобда бу қизиқарли термин ҳақида кўп маротаба гаплашамиз. Онглилик – бу айбсиз масъулият.
Агар сиз онглилик билан сизнинг муносабатларингизга ва сизнинг ҳаётингизга боришга тайёр бўлсангиз, агар сиз онг остингизда қандайдир сабаб билан ҳоҳлаётганингиздек ҳаётингизда ҳаммаси шундай амалга ошаётгани фактини қабул қилишга тайёр бўлсангиз, унда шунчаки давоминни ўқинг.
Бу ёндашув мураккаб бўлиб туюлиши мумкин. Аслида эса у оддий, мантиқли, энг асосийси эса бу ҳолда сиз ростдан ҳам ўз муносабатларингизни бошқара бошлайсиз ва бутунлигича ўз ҳаётингизни ҳам.
Сиз ўзингиз учун бу китобда ёзилган қоидаларни олганингиз заҳоти, бу ҳаётда ҳаммаси жуда тушунарли ва мантиқли эканлигини сиз тушуниб етасиз. Сиз нафақат муносабатларингиздаги нохуш вазиятларнинг ёки муносабатларнинг умуман мавжуд эмаслиги сабабларини тушуниб етасиз, балки энг асосийси уларни янгилай оласиз. Сиз ўз ҳаётингизни қандай ҳоҳласангиз, шундай ясаб оласиз. Ва бу ерда истисно йўқ.
Лекин дархол огохлантираман. Айбга бирданига ва умрбод бархам беришга тўғри келади. Энди кимгадир масъулиятни ағдариш кетмайди. Агар менинг йигитим менга совғалар бермаётган бўлса, бу менга онг остимда – ғайришууран нима учундир керак. Сабабларни излаймиз, ўзгартирамиз, тарс-турс-совға бера бошлайди. Яқинда ўз хаётида онг ости билан ишлаш методикасини қўллайдиган унинг йигити унга миллион рубл хадя қилганини менга ёзиб юборди. Ва Jaguar ни. Машинани. Хўш нима қипти шунга дейди кимдир. Бироқ шунгача бу қизга хеч нарса хадя қилишмаган, хатто собиқ эри алимент хам тўламаган. У билан қандай мўъжиза содир бўлди? Мўъжизаки, у хозир бу мўъжизага хотиржам муносабатда бўлмоқда. У ўз онг остидаги унинг учун мухим бўлган ягуар хадя қилишмаётгани ва эркаклар пул хам беришмаётгани сабабларини топди. Мана шундай.
Энг асосийси – агар бизда нимадир йўқ бўлса, биз буни ғайришууран хохламаётганимизни тушунишимиздир. Ортиғи билан айтсак, бу нарсанинг бўлмаслиги бизнинг онг остимиз учун жуда-жуда мухим. Агар сиз бу фикрни қабул қилишга тайёр бўлсангиз – бизнинг сиз билан йўлимиз битта.
Хар бир инсонда, хар бир аёлда ёки эркакда ўз шахсий онг ости сабаблари бор. Лекин энг қизиғи – уларни алмаштириш мумкин. Масалан, бир қизга йигити ғамхўрлик қилмаяпти, совғалар бермаяпти, у онг ости сабабини кўриб чиқса шундай эканки, гўёки йигити унга совғалар ва пуллар берса – у бузуқ бўлармиш. Хўш дархақиқат, онг ости учун уни бу туйғулардан хамма эхтимоли бўлган ва эхтимоли бўлмаган усуллар билан асраш жудаям мухимдир. Ва у ўз тарозусида совғаларни рад қилишни ва бузуқликни тортиб кўрганидан сўнг нима диб ўйлайсиз, у нимани танлайди? Албатта биринчисинида.
Муносабатларда биз жуда кўп холларда хиссиётга бериламиз. Шунинг учун бизга онглиликда қолиш айниқса мураккаб бўлади. Лекин агар биз уриниб кўрсак, агар хамма гап бизда эканлигини тушуниб етсак, ўз аччиқ қисматимизга кўникишимиз муқаррар эмаслигини тушунсак ва бошқа вариантлар эхтимоли борлигини тушунсак – унда хамма хаммаси бизнинг қўлимизда бўлади.
Мукаммал муносабатлар нима дегани?
Сиз учун мукаммал муносабатлар нима?
Сизда энди улар борми?
Одатда учта вариант бўлади:

  1. Муносабатлар йўқ, лекин хохлайман.

  2. Муносабатлар бор, севги хам бор, лекин бир уюм даъволар.

  3. Муносабатлар бор, хатто даъволар йўққа ўхшайди, лекин буни севги деб атай олмайсан.

Сизда қайси вариант?
Аниқладингизми?
Сизга эхтимол, мен хозир сизга мукаммал муносабатлар таъриф тавсифини берадигандек туюлаётгандир. Муносабатларда нима ёмонлигини, нима эса яхшилигини, нима нотўғрию нимаси тўғрилигини айтадигандекман.
Бироқ мен бундай қилмайман.
Чунки аслини олганда фақатгина сиз биласиз, сиз учун мукаммал муносабатлар нима эканлигини деб хисоблайман чин қалбимдан. Улар қандай, у қандай – сизнинг йигитингиз ёки аёлингиз. Сиз биргаликда нима билан шуғулланасиз. Сиз қанча вақтни биргаликда ўтказасиз, сиз қандай алоқада бўласиз. Жинсий алоқа билан қанча шуғулланасиз.
Аслида асосий мезон битта – сизнинг бахту саодатингиз. Қанақа муносабатларда сиз бахтли бўласиз. Бу ерда бир нарса мутлоқ тушунарли. Ўзаро севги мухаббат бўлган муносабатларда. Сиз севасиз, сизни севишади. Қолган барчасини эса, мархамат қилиб пастроққа ёзиб қўйинг. Сиз ўзингизда қандай тасаввур қилсангиз, шундай қилиб мукаммал муносабатларни таърифлаб ёзинг.
Аслини олганда бу биринчи қадам ва у жудаям мухим. Онг ости бўйича ишлаш методикасига биринчи қадам – онгли равишда (бу қанчалик ғалати бўлмасин). Биз хар доим ўз истакларимиздан бошлаймиз, биз нимани хохласак, ўшани аниқлаштиришдан бошлаймиз. Ва буни белгилаб олишдан. Чунки кўпинча шундай бўладики, хаммаси ёмон, нимани хохлайман – билмайман. Мен буни бўтқа деб атайман. Ва мана шу бўтқани биз тўғрилаймиз.
Амалиёт 1
Муносабатлар йўқ, лекин хохлайман
У қандай, сизнинг мукаммал хамкорингиз? Уялманг ва ўзингизни хеч нарсадан чекламанг. Нимани хақиқатан хохласангиз, шунинг хаммасини ёзинг.
Сиз вақтни биргаликда қандай ўтқазасиз? У нима билан шуғулланади? Сиз қандай алоқада бўласиз?
-------------------------------------------------------
-------------------------------------------------------
-------------------------------------------------------
-------------------------------------------------------
2. муноасабатлар бор, севги хам бор, лекин бир уюм даъволар.
Сизнинг муносабатларингиздаги барча муаммоларингизни ўйлаб хам ўтирмасдан жуда тез таърифлаб ёзинг.
------------------------------------------------------
------------------------------------------------------
------------------------------------------------------
------------------------------------------------------
Хозир хамма муаммоларни бир устунга рўйхат қилиб ёзинг:
1)
2)
3)
4)
5)
6)
7)
Энди эса хар бир муаммони мукаммал вазиятга ағдаринг.
Масалан, менинг йигитим жуда кам пул топади – муаммо.
Менинг йигитим хар ойда ............ пул топади – мукаммал вазият (бўш жойга сиз хохлаётган суммани ёзинг)
1)
2)
3)
4)
5)
6)
7)
Хўш қандай?
Агар охирги 7 – пункт сизнинг борлиғингизда моддийлашса, бу мукаммал муносабатлар бўладими? Агар хали йўқ бўлса, унда ўзингиз хохлаган бошқачароқ “истак” ларингизни (муносабатлардаги) ёзиб қўйинг.
1)
2)
3)
4)
5)
6)
7)
Шундай қилиб тайёрми? Мен ўйлайманки, Ха.
3. Муносабатлар бор, хатто даъволар йўққа ўхшайди лекин буни севги деб атай олмайсан.
Бу алохида ходиса. Ва биз унга бутун бир бобни бағишлаймиз. Чунки – ва буни хам – тузатса бўладиган.
Шунчаки давомини ўқинг.
Икки асосий савол: Нима учун? ва Нима мақсадда?
Бизда қачон нимадир содир бўлса, нимадир ёпишмаса, одатда биз ўзимизга қандай савол берамиз? “нима учун хаммаси шундай?”. Айнан шундай саволни сиз ўзингизга кўп бора бергансиз, тўғри эмасми?
Афсуски, бу савол бизга хеч нарса бермайди. Асосли хеч нарса. У биз билан содир бўлган вазиятга хеч қанақасига таъсир қилишига изн бермайди. У бизни айбловга бошлайди холос. Ўзимизни ёки бошқаларни.
Келинг мисолда мухокама қиламиз. Айтайлик бир қизга эри хиёнат қилмоқда. Нима учун? чунки у пасткаш. Ёки шунинг учунки, уни ярамас аёллар алдаб илинтиришади. Ва нима? Кейин нима? Биз бу вазиятга шунчаки қандайдир изох топишни эмас, балки бу вазиятга таъсир кўрсатишни хохлаймизку, тўғрими ахир? Бу саволни аслида биз ўзимизга яна айбдорлик хисси туфайли берамиз. Қайсики бизни кемираётган.
“Хўш нима учун менда шундай?! Нима учун айнан менда? Хўш мен нима айб қилдим?! Хаммаси ажойиб кетаётган эдику”. Бу шундай ўзига хос эътироз. Биз қачон айбдорлик хиссида бўлсак, бу туйғуни туйиш бизга жуда нохуш бўлади ва биз ўзимизни қандай қилиб бўлсада тинчлантиришга уринамиз. Лекин бу ишламайди.
Бу масала мутлақо асосли эмас. У биз билан содир бўлган вазиятга таъсир кўрсатишга хеч қанақа изн бермайди.
Ва бутунлай бошқа савол – бу савол “Нима мақсадда?”.
Бундай саволни фақатгина онглилик холатида бўлган инсонгина бериши мумкин. Қайсики тушунади, унинг борлиғидаги мавжуд бўлган хамма нарсани унинг ўзи барпо қилаётганини. Хамма – хаммасини. Ва бу ерда истиснолар йўқ. Бундай саволни биз ўзимизга фақат агар хаётимиздаги мавжуд хамма нарсалар бизга нима учундир кераклигини тушуниб етсаккина беришимиз мумкин. Бизда хаммаси бошқача эмас, худди шундай бўлиши кераклиги хақида онг ости сабабларимиз бор. Хатто агар фахмлаш даражасидан қаралганда бизга бу сабаблар тоза ахмоқона бўлиб туюлса хам (англаш даражасида бизнинг фикр даражамизда). Бироқ ана шунинг учун хам бу онг остидир, қайсики хаммасини мутлақо бошқача ўлчовлар билан ўлчайдиган ва мутлақо қоидалар бўйича ишлайдиган.
Келинг мисолда кўрамиз. Менинг онг ости билан ишлаш методикасини қўллайдиган бир мижозим, сиз бу китобда у хақида ўқишингиз мумкин, менинг олдимга шундай талаб билан келди: у ўз хотинини жудаям севади, уларни иккита боласи бор, улар анчадан буён никохда лекин хотинининг унга бўлган муносабати яхши эмас, совуқ. Хамма вақт, улар никохда эканлар, бу йигит доимо, бир умр азият чекади. Лекин у ўз хаётида хаммасини ўзи барпо қилишини тушунганидан сўнг биринчи навбатда албатта ўзига “нима мақсадда?” деган саволни берди.
Бу пайтга келиб унинг хотини амалда энди бошқа эркак билан яшаётган эди. Никохдаги 20 йилдан сўнг. Яъни унга хиёнат қилди. У хаддан ортиқ ғам чекди, амалда ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб етди.
У методика ёрдамида бу вазиятга рўйи-рост ва чин дилдан қаради ва телбаларча хайратланди ва ўзига шу саволни берди. Аён бўлишича хотинининг ундан қочиб кетишига унинг жуда-жуда муҳим сабаби бор экан. Хотини доимо у билан бирга бўларди. Хар доим ўйнашиб, хеч қачон охиригача бормасди. Четтан қараганда, гўё хотини унинг устидан мазах қилаётгандек бўлиб кўринарди.
Гап шундаки, онг остида унга бу керак эди. Хотини доимо ундан қочаётганда фақат шундагина у “овчилик” инстинктини туя олар эди. Фақат мана шу холда унга бу муносабатларда хақиқатан қизиқарли бўларди. Унинг онг ости учун шундай туюлардики, гўё аёл киши агар фақат доимо охиригача эришилмас бўлсагина, у бу аёлни сева оларди.
У хатто ўйлай хам олмаган эди, бутун бу вазиятни шакллантирган бу ўрнашувнинг унда бор бўлиши мумкинлигини ва хақиқатан, унинг учун аёлига бўлган севгисининг ўзи шундай мухим эди, онг остининг бу севгининг хамжихатликда бўлмаслигини танлаши мухим эди. Биз хали сиз билан хамжихатликдаги севги хақида кўп гаплашамиз. У йигит хотинининг худди доимий қочиб юрадиган “ўлжа” лигидан кайф қилар эди. Лекин энг қизиғи шуки, у онг ости билан ишлаш амалиёти ёрдамида бу ўрнашувни ўзгартирганида, унинг севги хақидаги тасаввури тўлиқ янгиланди. У ўз онг остига бу фақат унинг боғлиқлиги эканлигини етказди, ва бутун хаёти мобайнидаги шундай етишолмаган хамжихатликдаги севгини олди.
“Нима мақсадда” саволи биз учун калит сўздир. У хамма жавобларини беради, хар қандай масаланинг ечимини беради. Агар бу саволга дархол жавоб олиш рўёбга чиқмаса, хавотир олманг. Лекин бирдан бир нарма хақиқатан билишга арзийди – бу унга доимо жавобнинг борлигидир. Мутлақо хар доим. Мастер кит номли онг ости ишлаш курсидан 2 мингдан ортиқ киши ўтиб бўлди ва уларнинг хар бири ўзи учун бу саволларга жавоб бера олди. Сиз хам уддалай оласиз.
Келинг нақ хозирданоқ синаб кўрамизми?
Амалиёт 2
Бас шундай экан, мархамат сал юқорида биз ёзган сизнинг муаммоларингизни очинг.
Аввало сал оддийроқ бўлган “Нима учун?” деган саволга жавоб беринг.
Нима учун хаммаси шундай бошқача эмас?
1)
2)
3)
4)
5)
6)
7)
Энди эса “нима мақсадда?” деган саволга жуда ростгўйлик билан, чин юракдан, максимал холислик билан жавоб беринг. (бошқача қилиб бу саволни шундай шакллантириш мумкин: нима учун менда хаммаси айнан шундай бўлиши шунчалик мухим?)
Бу саволда иккиламчи фойдани топишимиз бизга зарур. Бу жавоблар хар доим “мусбат” билан бўлади. Уларда хеч қачон айбловлар бўлмайди.
Биз юқорида мухокама қилган мисол:
Нима учун хотиним мен билан мен унга қилганимдек муносабатда бўлмайди?
Чунки у совуқ, у севишга қодир эмас (жавоб-айблов).
Нима мақсадда? Нима учун хотинимнинг мен билан мен унга қилганимдек муносабатда бўлиши мен учун шунчалар мухим?
Мен уни севишим учун, мен унга бўлган қизиқишимни йўқотмаслигим учун (жавоб “мусбат” билан, бу мен учун жуда мухим).
“нима мақсадда” га ўз жавобларингизни ёзинг. Бу жуда мухим.
1)
2)
3)
4)
5)
6)
7)
Онглилик – айбсиз маъсулият
Шундай қилиб онглилик ҳақида гаплашишнинг айни вақти.
Жуда кўп ҳолларда биз эшитамизки, ўз ҳаётимизда ҳаммаси учун масъулиятни бўйнимизга олишимиз кераклигини. Ва дарҳақиқат жуда тўғри. Биз ўз ҳаётимизни ўзимиз бунёд этамиз.
Бироқ кишилар қачон ўз ҳаётидаги ҳар бир вазият ортида онг ости сабаби борлигини ўйлаб кўрмасалар, унда айбдорлик ҳисси келиб чиқади.
Ва агар шундай экан, биз ўзимиз ўз воқелигимизни бунёд этишимиз ҳақида ҳатто билмаганимиз яхши ва айнан шу туйғу туфайли кишилар ўзларига масъулият олишга тайёр эмаслар. Чунки масъулиятни гўёки олишади, лекин у билан нима қилиш керак, тушунарсиз бўлади.
Лекин биргина айбдорлик ҳиссининг ўзи мутлақо асоссиз бўлиб қолади. У ўз хусусий ҳаётимизни бошқаришнинг ҳар қандай дастагини тортиб олади. Ва бу ерда муҳим эмас, биз ўзимизни айблаймизми ёки атрофдагиларни айблаймизми. Биз эримизнинг хиёнати учун ўзимизни айблаймизми ёки у хиёнат қилгани учун уни айблаймизми, бу ҳеч нарса бермайди. Бунинг устига, бу ҳамма жавобларни ёпади, бизнинг ички сезгимизни – интуияциямизни тўсиб қўяди. Биз қачонки ўзимизни айбласак айнан у бизнинг ҳаётимизни юритишига қарамасдан, бизда онг остимиз билан алоқа узилади.
Бизга келувчи кўп кишилар айтишадики, ҳаммаси ўзларига боғлиқлигини тушуниб етганларида, янаям кўпроқ нохуш вазиятларга тушиб қолишади (бу ҳақда кўп тренингларда гапиришади, ва бу ўз-ўзидан ажойиб). Мен буни “Айб 2.0” деб атайман. Бундай вазиятга тушмаслиг учун бизнинг онг остимиз ўзи нима эканлигини тушунишимиз керак.
Онг ости нима дегани?
Тасаввур қилинг, бир қиз йигитлар билан ҳеч қанақа муносабат ўрната олмаяпти. Ҳеч нарса ёпишмаяпти. Ҳам ақлли, ҳам гўзал шекилли, йигитлар эса эътибор беришмайди.
Сиз энди албатта биласиз, унда бунга онг ости сабаблари борлигини.
Бу масалада онг ости қандай рол ўйнашини ўзимизга бу ҳолда қандай қилиб яққол тасаввур қиламиз?
Ҳар душанбада мен ўтказадиган “Master kit”да кўпинча мен шундай мисолни келтираман:
Сиз ойнаси йўқ, фақат эшиги бор хонада қамаб қўйилгансиз. Сиз билан ёнингизда сизнинг хизматкорингиз – хитойлик бор. Унда эшикнинг калити бор. Эшик ортида, бошқа хонада сиз муносабат ўрнатишни ҳоҳлаётган қандайдир фараз қилинган киши бор ва сиз унинг олдига чиқишни ҳоҳлаяпсиз ва ниҳоят сиз севгини ҳоҳлаяпсиз. Ҳақиқийсини.
Бироқ сизнинг хитойингиз сизни чиқариб юбормаяпти.
У русчани тушунмайди. Ва сиз уни урсангиз ҳам, унга қанча бақирсангиз ҳам у сизга калитни бермайди, хонадан сизни чиқармайди. Нима учун? Гап шундаки, қачонлардир анча олдин сиз ўзингиз онг остингизда (хитойчасига) унга сизни эркаклар олдига юбормасликни, эркаклар билан муносабат ўрнатишга йўл қўймаслигини буюрган эдингиз. Бу сизнинг болаликдаги ёки кейинроқ олган тажрибангиз туфайли содир бўлди. Айнан мана шу тажрибадан, нохуш вазиятдан сизнинг онг остингиз муносабатлар – бу қўрқинчли эканлигини, эркак киши ранижитиши мумкинлигини кўрганидан кейин сизда ўрнашув шаклланган (хитойлик учун буйруқ – муносабатларга йўл қўймаслик). Бундай вазиятларни биз кўпинча унутиб юборамиз, лекин қайта ишлаш пайтида улар қўлимизга чиқади. Ва бизга ҳаммаси тушунарли бўлади.
Дарҳақиқат хитойлик учун сизни ташқарига чиқармаслик жуда муҳим. Ва агар сиз ҳатто ирода кучингиз орқали муносабатларни ўрнатишга ўзингизни мажбурласангиз ҳам, афсуски бу муносабатлар ҳеч ҳам яхшилик билан тугамайди. Шунинг учун кўпинча кишилар ўз интуициянгизга қулоқ солишингиз кераклиги ҳақида гапиришади. Чунончи интуияция – бу ўз онг остимизни сезишдан бошқа нарса эмас.
Бироқ бу интиҳо эмас. Энг ҳайратланарлиси, агар сиз бирдан хитойчасига сўзлаб ва унга бу фақат сизнинг ўрнашувингиз эканини ва фақат сиз муносабатлар – бу қўрқинчли эканига қарор қилганингизни хитойчасига (яъни онг остингизда) тушунтириб етказсангиз, у сизни эшитади. Ва мана шунда мўъжиза юз беради. Шунда хитойлик нафақат сизнинг муносабатларингизга эшикни ўзи очиб беради, балки муносабатлар ҳам сиз ўзингиз энг ажойиб орзуларингизда тасаввур қилганингиздек бўлади.
Чунки айнан онг ости ўрнашувлари бизнинг воқелигимизни бунёд этади.
Эркак киши – махлуқ деган ўрнашув бор бўлса, муносабатлар бўлмайди, агар ҳатто бўлса ҳам, бунда махлуқ билан бўлади.
Ўрнашувлар йўқ бўлса (онг остида эркак тимсолини янгиладингиз) – воқеликдаги муносабатлар – бу сизнинг мукаммал муносабатларингиз бўлади. Ва шундай енгиллик билан, оғир азобли кучанишларсиз ўзлари сизга келишади. Негаки сизнинг онг остингиз дарҳақиқат, мутлақо қудратли кучдир. Бироқ бу кучни идора қилишни ўрганиш керак. Айнан мана шунинг учун мен ўйлайманки, сиз мана шу китобни ўқияпсиз.
Яна бир бор такрорлайман, хитойлик билан курашиш бефойда. Лекин унга ўрнашувни янгилаш мумкинлигини етказишнинг имкони бор. Биз уларни топганимизда улар бизга мутлоқ хақиқат бўлиб туюлишига қарамасдан ҳам.
Онглилик – бу онгсиз масъулият. Бу шуки, қачонки сен тушунсанг онг ости борлигини ва у билан курашиш бефойдалигини, бироқ уни бошқариш мумкинлигини. Буни бажаришни ўрганишни ҳоҳлайсизми? Унда келинг давом этамиз.
Эркак тимсоли, аёл тимсоли
Бизнинг ҳар биримизда аёл ва эркак ҳақида ўз онг ости тасаввуримиз бор. Ва айнан мана шу тасаввур, бошқа ҳеч нарса эмас, бизнинг муносабатларимизни шакллантиради.
Бизнинг бир мижозимиз менга жуда қизиқ бир тарихни ҳикоя қилиб берган эди. У уч марта уйланган эди. Булар азалдан ҳар хил характердаги ўзига ва эрига нисбатан ҳар хил муносабатдаги, ишига ва уй ишларига нисбатан ҳар ҳил муносабатдаги мутлақо ҳар ҳил аёллар эдилар. Бироқ бу эркак билан никоҳидан қандайдир вақт ўтганидан сўнг уларнинг ҳаммаси бир хил типга айланиб қолишар эди. “Учинчи хотинга уйланганимда нимадир бу ерда бошқача эканлигини тушуниб қолдим – кулади у – эҳтимол сабабини ўзимдан излашим керакдир”.
Биринчидан, албатта онг ости сизнинг тасаввурингиздаги худди ўшандай шерикни сизга жалб қилади. Бу факт. Иккинчидан, ҳатто агар инсон бошидан мутлақо ўзгача бўлган бўлса ҳам, шундай дейиш мумкинки, у барибир сизнинг таъсирингиз остида ўзгариб бораверади.
Ва бу ерда муносабатлар ўртасида чексиз “сакраш” мумкин, ёки сиздаги муҳрланиб қолган эркак ёки аёл тимсолини бирданига ва бир умрга таҳлил қилиб олиш мумкин.
Бу тимсол қаердан олинади? Шубҳа йўқки, бизнинг тажрибаларимиздан. Биз кўрган бошқа аёл ва эркакларнинг муносабатларидан. Албатта ўз ота-оналаримизнинг муносабатларидан. Кўпинча қиз болада отаси “эркак” бўлиб гавдаланади, ўғил болаларда ҳам худди шундай – онаси “аёл” бўлиб гавдаланади. Бироқ сиз ўз ота-онангиз ўтмишини такрорлашга мажбур эмассиз. Ҳатто агар сизнинг оилангизда сиз орзу қилган муносабатлар бутунлай бўлмасада – буни ўзгартириш мумкин, лекин бунинг учун албатта маълум бир кучларни ишга солиш керак. Бир умрга шаклланган бу тимсол сизни ҳаётингиз мобайнида таъқиб қилади ва сизнинг воқелигингизда айнан шундай эркаклар ва айнан шундай аёллар учрайди.
Масалан, жиддий муносабатлар ўрнатишни жудаям ҳоҳлаётган бир эркак менга шикоят қилиб дейдики, ҳамма аёллар – товуқлардир. Улар ҳаммаси бефаросатлар, улар билан ҳеч нарса ҳақида гаплашиб бўлмайди. Бу ерда қандай қилиб жиддий муносабатлар ҳақида гап бўлиши мумкин?
Ва ҳақиқатан ҳам унинг воқелигида у учратган аёлларнинг ҳаммаси айнан шундай эди.
Энг ажабланарлиси, афтидан онг ости билан ишлаш методикасида – бу шуки, биз бунинг ёрдамида нима учун ҳеч турмушга чиқолмаётганимизни нафақат тушунамиз, балки буни ўзгартиришимиз ҳам мумкин. Мен ўйлайманки, бу ҳақиқатан ҳам керак бўлган нарса. Бунинг устига буни қилиш етарлича оддий – унга ҳаётнинг 20 йили талаб қилинмайди.
Демак шундай экан, энди эса энг қизиғи!
Ҳозирнинг ўзида сизда гавдаланган эркак/аёл тимсоли қандайлигини билишни ҳоҳлайсизми?
Сиз учун эркак нима дигани? Аёл нима дигани?
Амалиёт 3
Қулайроқ ўтириб олинг, ўтиришингиз шарт, ётманг ҳам, турманг ҳам.
Кўзларингизни юминг.
Ўз фикрий назарингизни кўкрак соҳангизга қаратинг ва талаффуз қилинг: “Менинг аёлим/менинг йигитим”, табиийки сизнинг жинсингизга қараб (аёл менинг йигитим деб талаффуз қилади ва аксинча).
Сиз бунда нимани кўраяпсиз? Нима кўраётган бўлсангиз шуни ёзиб қўйинг
.....................................................................................................................................
.....................................................................................................................................
.....................................................................................................................................
.....................................................................................................................................
.....................................................................................................................................
.....................................................................................................................................
Кўкрак соҳасида ноҳуш туйғу пайдо бўлдими? Бу асабий зўриқиш деб аталади.
Нима учун у пайдо бўлади? Бу туйғу шундай ҳолда пайдо бўладики, агар сизнинг онгли тасаввурингизда ўз ёнингизда қандай эркак/аёл бўлишини ҳоҳласангизу ва бу онг ости тасаввурингизга мос тушмаса. Бу эса ўз муносабатларини таҳлил қилишни ҳоҳловчи кишиларда 95% ҳолларда бўлади.
Ва айнан мана шу тимсол билан, шу асабий зўриқиш билан биз бундан бўён ишлаймиз, бизнинг онгимиз ва онг остимиз уйғунликда бўлишлари учун. Биз ўзимиз онгли равишда тасаввур қилган мукаммал шеригимиз онг остимизга ўтиши учун.
Аввалроқ сиз ўз мукаммал шеригингизнинг онгли портретини тасвирлаган эдингиз, сиз буни иш орасида, амалиёт 1ни бажараётганингизда қилган эдингиз.
Ўз онг остингиздан олганингиз билан ўз онгли баркамол шеригингизни таққосланг. Ва сиз асабий зўриқиш нимадан пайдо бўлаётганини кўрасиз.
Сизниг муносабатларингиз қандай вужудга келади?
Мен ўйлайманки, сизда асабий зўриқишни келтириб чиқарган ўз онг ости тимсолингизни кўрганингизда сиз унда сизнинг йўлингизда учрайдиган ўша эркак ёки аёлларни танишингиз мумкин. Сиз у ерда аниқ шахсни кўрмаслигингиз мумкин, тасвир ҳар доим ҳам равшан бўлавермайди, бироқ асосийси, у бизда ҳиссиётни уйғотади.
Айнан онг ости бизнинг воқелигимизни барпо қилади, биз ҳаётимизда эга бўлган айнан шундай кишиларни бизга жалб қилади, айнан шундай ҳодисаларни яратиб беради.
Агар сизга сизнинг онг остингизда нима борлиги қизиқ бўлса унда шунчаки ўгирилиб, сизни ўраб турган мана шу ҳаётингизга назар солинг.
Гап шундаки, бизнинг бутун воқелигимиз – бу бизнинг онг остимизнинг проекцияси, тасвиридир. Биз ўз воқелигимизнинг марказида жойлашганмиз ва ҳаётда кўраётган ҳамма нарса онг остидан лойиҳалаштирилади, худди кинодагидек.
Онг остида миллионлаб ва миллионлаб ўрнашувлар бор, маълум бир фактларга ишончнинг бир парчаси бор. Ва бизга шундай туюладики, гўё бизда ҳаммада битта олам, аслида эса бизлардан ҳар биттамиз ўз оламимизнинг марказида жойлашганмиз. Ва ўз ҳаётимизни, ўз муносабатларимизни ҳаётимизга севгини, ва бизга нима керак бўлса ҳаммасини киритишга ўзгартиришимиз учун – бизнинг онг остимиз бўлиб ҳисобланган бу қаттиқ дискнинг бир парчасини янгилашимиз керак, бизнинг ҳаётимизга мутлақо бошқа кино харакатга келиши учун.
Ва биз буни мустақил бажаришимиз мумкин ва фақат мустақил.
Методика бизнинг онг остимиздаги мақсад ва орзуларимизга мувофиқ келмайдиган ўрнашувларни топишга ва уларни янгилашга ёрдам беради. Қачонки биз методика ёрдамида қандайдир ўрнашувни янгиласак биз ўзимизга ҳеч нарсани ўрнатмаймиз. Бу шу маънодаги аффермация усулига мутлақо ўхшамайди. Биз шунчаки шундай тушунча, масалан севгидан шундай тушунча, масалан оғриқни ечиб оламиз. Ва агар шу пайтгача бизнинг ҳаётимизда севги фақат ва фақат оғриқ билан юрган бўлса, унда амалиётдан кейин севги – бу шунчаки севги, оғриқ – бу шунчаки оғриқ бўлиб қолади. Бироқ энди булар боғланмаган тушунчалардир. Биз айтмаймиз масалан, оғриқ бу ёмон, севги эса яхши деб. Биз шунчаки уларни алоҳида алоҳида қилиб ҳаммасини тартиб билан жойлаштирамиз.
Сиз “матрица” фильмини эслайсизми? Қачонки бизлардан ҳар биттамиз ўша “Неонинг” ўзилигини тушуниб етсак, унинг ҳаётида фақат у, бошқаси эмас, нимани кўришни ҳоҳласа шундай қилиб ҳаммасини ўзгартира олишини тушуниб етсак, ана шундагина ҳар бир киши ўз ҳаётини юргиза олади. Аслини олганда кишилар истаги уйғунлик қонуни деб аталмиш шундай қизиқ тушунча туфайли бир бирига зид бўлмайди. Сиз онг остингизда ниманидир ҳоҳлаяпсиз – ва бу сизнинг ҳаётингизда амалга ошади. Бошқа инсон ҳоҳлайди – ва бу унинг ҳаётида амалга ошади. Бироқ ҳар доим сиз билан уйғунликда.
Масалан икки киши бор. Улардан биттаси онг остида уни хафа қилишларини истайди. Биз энди биламизки, унда буни ҳоҳлашга жудаям муҳим сабаби бор. Масалан бу инсон “Севги – бу раҳм-шафқат” деган онг ости боғламига эга, ва фақат унга раҳмлари келсагина уни севишларини у сеза олади. Мана шундай қилиб унинг тажрибасидан шу боғланиш келиб чиқди.
Иккинчи инсон хафа қилишни истайди. Чунки фақат шу йўл билангина у ўз кучини ҳис қилиши ва ўзини кучли деб ҳис қилиши мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз, улар учрашишадими?
Албатта ҳар доим. Униси ҳам, буниси ҳам, бири ҳафа қиладиган, иккинчиси ҳафа бўладиган вазиятни ҳоҳлашмоқда. Ва бу доимо уйғунликда содир бўлади. Улардан қай бири, масалан биринчи бўлишни ҳоҳлаганини айтиш мумкин эмас. Ёки улардан қайсиси кучлироқ бўлишни ҳоҳлаганини. Улар бир вақтда ҳоҳлашди. Мана шунинг ўзи уйғунлик принципидир.
Онг ости учун яхши ёки ёмон ҳам, тўгриси ҳам нотўғриси ҳам йўқ. Доимо ҳаммаси шундай содир бўлиши учун, бошқачаси эмас, жуда муҳим онг ости истаклари ва жуда муҳим сабаблари бор.
Мана нима учун айб мутлақо бефойда экан. Лекин асосийси, биз учун фақат бизнинг сабабларимиз муҳимлигини тушунишдир. Бизга бировнинг сабабларини таҳлил қилишнинг мутлақо кераги йўқ, чунки бизга бу ҳеч қанака ёрдам бермайди. Ўзимизникини эса биз ўзгартиришимиз мумкин. Бироқ бунинг учун буни бажаришни ўрганиш керак.
Сиз ўз муносабатларингизни бошқара оласизми?
“Биз шундоғам ўзимизнинг воқелигимизни бошқараяпмиз, фақат буни англамаймиз”
В.Тарасов.

Аслини олганда ҳам биз шундоғам ўзимизнинг муносабатларимизни бошқараяпмиз. Онг остида. Айнан шунинг учун биз буни англамаймиз.


Ҳар бир инсон – кема капитани. Фақат у негадир капитан эканлигини унутган. Каютага беркиниб олган, кема гоҳ пўртанада қолади, гоҳида тинч сувда ажойиб қирғоқларга сузади, лекин бу инсон нима учун шундай бўлаётганини тушунмайди. Ва қачонки у палубага чиқиб штурвални қўлига олиб уни бошқаришни ўрганса, у умуман қаёққа сузишни ҳоҳлаётганини ўйлаб кўрса – ана шунда у ўз кемасини онгли равишда бошқара бошлайди. У қояларни ва маржон қояларни айланиб ўтади, ажойиб қирғоққа бориб тўхтайди, ҳақиқатан қаёққа ҳоҳласа ўша ёққа сузади.
Ўз онг остимизни бошқара туриб, биз бизнинг ҳаётимизда нима содир бўлаётган бўлса ҳаммасини бошқарамиз. Бизнинг шеригимиз қандай намоён бўлишини, бизга совғалар беришини, турмуш қуришни, уришқоқми ёки эҳтимол ҳатто олишади ёки ҳушмуомала? Унга ғамҳўрлик кўрсатиш мумкинми? Ва ниҳоят севиш мумкинми?
Агар сизнинг воқелигингизда булар бўлмаса унда мен мутлақо очиқчасига айта оламан – мумкин эмас. Ҳозирча онг остида бу сизга нимагадир мумкин эмас. Ва бунинг учун ўзингизни айбламанг. Сизнинг онг остингизда бу мумкин бўлмагани учун жуда-жуда муҳим сабаблар бор. Лекин агар сиз уларни янгиласангиз – мумкин бўлади, Ва бу осон, ҳудди сеҳрли таёқчанинг ишорасидек амалга ошади.
Масалан бир қиз сева олмаётганидан изтиробга тушмоқда. Гўёки унга униси ҳам, буниси ҳам, турмушга чиқишни таклиф қилишаяпти. У уларинг севишларини сезади, лекин унинг ўзи жавобан шундай туйғуни ҳис қилмаяпти. Аён бўлишича, анча ёшлигида у бахтсиз севгини бошидан кечирган ва онг остида севги – бу оғриқ, севиш мумкин эмас, бўлмаса изтиробли бўлади, деган ўрнашув ўтириб қолган. Айнан шунинг учун онг ости гўёки уни бу изтиробдан асраш учун унга севишга изн бермаяпти.
Ёки бир қиз турмушга чиқишни ҳоҳлайди, уни севадиган ёш йигити ҳам бор, лекин у ҳечам таклиф билан чиқмаяпти. Маълум бўлишича, унда турмушга чиқиш – бу тўлиқ тутқунлик, деган турмушга чиқиш ҳақидаги тасаввури бор экан. Агар сен турмушга чиқсанг, ўз севимли ишингни ташлашинга тўғри келади, ўсишдан тўхташингга тўғри келади ва шунчаки хотин бўлиб қоласан. Мутлақо тушунарли бу тасаввурлардан сўнг онг ости турмушга чиқишга изн бермайди. Агар у ўз тарозусида озодликни ва турмушга чиқишни тортиб кўрса, албаттада у озодликни танлайди. Мана шу муайян вазиятда.
Нима учун мен мана шу муайян вазиятда деяпман? Чунки кишиларнинг ўрнашувлари мутлақо индивидуал – ўзига ҳосдир. Улар инсон бошидан кечирган ноёб тажрибалардан, у эшитган сўзлардан, у туйган қайғулардан, уни ўраб турган инсонлардан шаклланиб боради.
Шунинг учун кимнингдир онг остиси озодлик қимматли деб қарор қилиши мумкин, ким учундир эса бу бундай бўлмаслиги мумкин.
Бу ерда энг асосийси шуки, биз бошимиздан кечирган тажрибамиз ҳаётда эҳтимоллиги бўлган яккаю-ягона вариант эмас. Бизнинг онг остимиз эса буни яккаю-ягона деб ҳис қилади. У бу тажрибага мутлақо бошқача сабот билан ишонади. Бироқ биз амалиёт ёрдамида унга бу фақат бизнинг боғламимиз эканини, фақат бизники эканини етказишимиз керак, ва агар биз ҳаммасини қадамлаб бажарсак, жараёнда тўғри ҳиссиётларни туйсак – унда трансформация – ўзгариш юз беради. Ва онг ости бошқачасига ҳисоблай бошлайди. У бу ўрнашувга бошқа рахбарлик қилмайди.
Масалан “Уради – демак севади” деган ибора нимани билдиради? Авлоддан авлодга, йилдан йилга ўтиб келаётган ўрнашувдан бошқа нарса эмас. Қўйингки, албаттада агар у сизнинг ўрнашувингиз бўлган бўлса, у албатта ишлаб кетади. Онг ости ўрнашувларида битта жудаям ўзига хос хусусият бор – улар ҳар доим яхши ишлайди.
Ўз ўрнашувларимизни қандай қилиб кўрамиз?
Биз сиз билан “Нима мақсадда?” деган саволга жавоб берадиган амалиётни қилганмиз.
Аслида ҳам, агар сиз ҳаммасини тўғри қилган бўлсангиз, ҳозир сизда мавжуд бўлган шундай муносабатларни шакллантирадиган ўз ўрнашувларингизнинг қисмларини топиб бўлгансиз. Ёки муносабатларнинг йўқлигини шакллантирадиган. Албатта бу ўрнашувни топишнинг энг мураккаб усулидир, энг оддийси – онг ости билан ишлаш амалиётини қилишдир. Бироқ бунинг учун бу амалиётни бажаришни ўрганиш керак. Сиз бу китобга сиғмайдиган ҳамма намуналарни, онг ости билан ишлаш методикасининг бутун назариясини билишингиздан олдин, мен сизга озгина сўзлаб берган онг ости билан ишлаш бўйича йиғилган маҳсулотдаги билимларни ва методикани ва ўқитиш жараёнини максимал даражада енгиллаштириш учун, келинг сизнинг ўрнашувларингизни шакллантиришга уриниб кўрамиз.
Мен аввал айтган эдим, ўрнашув – бу бизнинг онг остимизга бошимиздан кечирган тажрибаларимиздан маҳкамланиб қолган қандайдир боғламдир, у ҳар доим бир нечта ҳодисаларни “агар... унда...” формулалари бўйича боғлайди. Нимага бўлса ҳам эга бўлмасликнинг онг ости сабаби айнан шундай кўринишда бўлади.
Масалан, юқорида биз сиз билан ҳеч ҳам турмушга чиқолмаётган қиз ҳақидаги вазиятни таҳлил қилгандик. Унинг ўрнашувининг маъноси шундай эди : “Агар мен турмушга чиқсам, мен эркин бўлолмай қоламан, менинг эрим мени доимий назорат қилиб туради”. Агар бу формулага диққат билан қараб кўрсангиз, шуни аниқлаш мумкинки, бу формуланинг биринчи қисми бизниг орзуимизни, онгли истагимизни ўз ичига олади, иккинчи қисми эса – унга эга бўлмасликнинг сабабини ўз ичига олади.
Амалиёт 4
Сизнинг мукаммал муносабатларингиз меъзонлари рўйхатидаги ва “Нима мақсадда?” саволига жавоблардан сизнинг ўзингиз орзу қилган муносабатларга эга бўлишга йўл бермаётган сизниг онг ости ўрнашувларингизни шакллантиринг. Формуланинг биринчи қисмига бизнинг онгли истагимизни қўямиз (амалиёт 1даги рўйхат), иккинчи қисмига – унга эга бўлмасликнинг онг ости сабабини қўямиз (“Нима мақсадда?” деган саволнинг жавоблар рўйхати, амалиёт 3).
1) Агар _________________________________________________________
Унда ___________________________________________________________
2) Агар _________________________________________________________
Унда ___________________________________________________________
3) Агар _________________________________________________________
Унда ___________________________________________________________
4) Агар _________________________________________________________
Унда ___________________________________________________________
5) Агар _________________________________________________________
Унда ___________________________________________________________
6) Агар _________________________________________________________
Унда ___________________________________________________________
Қачонки бизда нимадир бўлмаса, бизда унга эга бўлмасликнинг жуда муҳим онг ости сабаби бор. Юқорида мен айтиб ўтгандимки, онг ости ўрнашувлари ҳар доим ишлайди, бу чексиз аниқ ноёб меҳанизмдир. Ва ҳатто агар қаршилик кўрсатиш орқали, ўз онг остимиз билан кураш орқали унинг ҳоҳишига қарши борсак ҳам, ўрнашув, афсуски ёки бахтимизга ишлайверади. Биз ўз онг остимизни қандай қилиб алдашимиз мумкин? Ирода кучи орқали.
Биз ҳар биримиз ўз ҳаётимизда нимадир қилишни ҳоҳламаганимизда ўзимизни мажбурлаб, тер тўкиб ва машаққатлар чекиб мажбурлаб қилган пайтларимизни эслаймиз. Ва агар бунда бизнинг ўрнашувимиз ўзгармаган бўлса – ҳаммаси фақат ёмонлик билан тугаган. Бундай ҳолларда биз одатда шундай иборани талаффуз қиламиз: “Интуицияга қулоқ солишим керак эди, ахир мен сезган эдимку”.
Бизнинг ўрнашувларимиз албатта нафақат онг ости билан ишлаш амалиёти орқали, балки ҳаёт орқали ҳам, биз ўқиган китоблар орқали, биз кўраётган фильмлар орқали, биз эшитаётган қўшиқлар орқали ҳам ўзгаради.
Бироқ улар бунда назоратсиз ўзгаради. Ўзгаришлари ҳам, ўзгармасликлари ҳам мумкин.
Атроф муҳитни алмаштириш билан ҳам худди шундай. Агар биз атроф муҳитимизни кескин ўзгартирсак, масалан, бошқа шаҳарга ёки бошқа мамлакатга кўчиб ўтсак, бизнинг жуда кўп ўрнашувларимиз янгилана бошлайди. Бу ҳар доим жараёнда асабий зўриқиш билан ва эйфория билан ёки охирида ёқимли инсайт билан баравар юз беради. Мен ишонаманки, сиз ўз ҳаётингиздаги бундай лаҳзаларни эслайсиз.
Методика – бу ўрнашувларнинг янгиланишини назорат қиладиган воситадан бошқа нарса эмас. Бу бизнинг идрокимизни гўёки кенгайтиради. Шундай бўлиши ҳам, бошқача бўлиши ҳам мумкин. Айбловларсиз, баҳоловларсиз.
Қабул қилинмайдиган хислатлар
Методиканинг яна битта жуда муҳим қисми борки, буларсиз онг ости орқали мукаммал муносабатларни ўрнатишнинг иложи йўқ – бу ёқимсиз хислатлар ҳақидаги қисмдир.
Ҳар бир инсон – бу мутлақо тенги йўқ ноёб хислатлар тўпламидир.
Биз ўзимиздаги бу хислатларни инкор қилишга ғоятда катта қувватимизни сарфлаймиз, лекин ҳаммаси бефойда. Нима учун?
Гап шундаки, бизнинг онг остимиз хар қандай хислатда, ҳатто биз ўзимизда инкор қилганимизда ҳам, фақат бизгагина берилган улкан куч ётганини биздан кўра яҳшироқ тушунади. Айнан шунинг учун ҳам онг остимиз бизга ҳеч қачон бу хислатдан қутулишга ва бу хислатни ўзимиздан “итқитиб” юборишимизга изн бермайди.
Мен ўзимнинг “Катта маблағни ҳаётимизга қандай киритамиз” деб номланган китобимда қабул қилинмайдиган хислатларнинг инсоннинг молиявий аҳволига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида гапириб ўтган эдим. Шу ерда келинг бу муносабатларга қандай таъсир кўрсатишни таҳлил қиламиз.
Гап шундаки, бизнинг аввал бошдан ёқмаган баъзи хислатларимизни биз ҳаёт орқали, хаётий тажрибалар орқали қабул қиламиз. Айнан шунинг учун қачонки биз ўзимиздаги қандайдир хислатни қабул қилмасак, онг остимиз бизнинг ҳаётимизда шундай вазиятларни яратишга интиладики, унда бу хислатлар ғоят яққол намоён бўлади. У буни нима учун қилади?
У буни шу умидда қиладики, инсон охир оқибат буни ўзига қабул қилиши учун ва бунда ўз кучини кўриши учун. Бироқ хаётда буни бажариш жуда ёқимсиз ва биз бу хислат билан қанча кўп курашсак, онг остимиз шунча кўп дарғазаблик билан бизни шундай вазиятларга ҳайдай бошлайди.
Ўз хусусий хислатларимизни, ўзига ҳос белгиларимизни таҳлил қилаётганда шундай жиҳат – инсон табиатидаги икки ёклиликни хисобга олишингиз жуда мухим хисобланади.
Маълум фурсатларда ва маълум шароитларда куч-қувват заифлик бўлиб кўриниши мумкин ва аксинча. Бунинг устига фақатгина ҳақиқий заиф инсон ҳақиқатан кучли бўлиши мумкин. Фақат ҳақиқий ёвуз инсон ҳақиқатан марҳаматли бўлиб кўриниши мумкин. Ва фақат ҳақиқий дангаса инсон ҳақиқатда меҳнатсевар бўлиши мумкин.
Келинг хуснсизлик мисолида тахлил қиламиз.
Дунёнинг энг гўзал аёллари – аслида энг хунукдирлар. Нима учун? Чунки улар бошқалардан фарқ қилишади. Уларнинг ташқи қиёфасида ким учундир ҳунук ёки ҳатто бадбашара бўлиб кўринадиган маълум бир ўзига хос белгилар бор.
Анжелина Жолини олайлик. Уни бенуқсон гўзал деб хисоблаш қийин, лекин унинг ўзига хослиги эркакларда завқу шавқни ва аёлларда рашкни уйғотади. Нима учун шундай содир бўлади? Чунки у икки ёқламалик қоидасини тушунади ва ўзига биз уни қандай билсак, шундай бўлишга изн беради. Агар сиз қачондир унинг таржимаи ҳолини ўқиган бўлсангиз, унда унинг ҳаётида узоқ вақт давомида у ўзини жудаям хунук деб хисоблаганини эҳтимол биларсиз. У ҳатто шу туфайли ўзини ўлдиришни ҳам ҳоҳлаган. Бироқ бахтга кўра, у ўзининг ёқимсиз хислатини ҳаёти орқали қабул қилди ва биз энди уни мода ва хушқоматлик санами деб ҳисоблаймиз.
Вера Брежнева, Мерилин Монро... Уларнинг ҳар бири ўзларини маълум фурсатларда жуда қўрқинчли деб ҳисоблашган. Бироқ ўз ўзига хослигини қабул қилиб, улар ўзларининг гўзаллиги мана шунда эканлигини тушуниб етишган.
Ўзимизга ҳаммасини қабул қилиш нима учун муҳим, асосийси эса, қандай қилиб?
Онг ости билан ишлаш методикаси ёрдамида хислатларни қабул қилиш қандай қилиб юз беради? Гап шундаки бизнинг онг остимизда хислатларга нисбатан, худди аёл/эркак тимсолига нисбатан бўлганидек, онг остимизда тасаввур бор. Ва бу тасаввур айнан жамиятга ёт – ёқимсиз хислатларга нисбатандир. Айнан шунинг учун ҳам инсон бу ҳислатдан қутулишга интилади. Бироқ агар биз онг ости билан ишлаш амалиёти ёрдамида бу хислат ҳақидаги ўз тасаввуримизни янгиласак, биз осонлик билан унинг кучини топамиз. Айнан ўша кучники, бизнинг онг остимиз ўша туфайли бизга ундан қутулишга изн бермаяпти.
Бу куч доимо мутлақдир. Бу нима дегани? Бу шу деганики, у икки ёқли ютуқ вазиятини вужудга келтиради. Яъни бу куч сизнинг ўзингизга ҳам, сизнинг атрофингиздаги кишиларга ҳам бирдек керак. Ва сизга бу хислат қандай дахшатли бўлиб кўринмасин, бу куч унда доимо бордир.
Нима учун бу хислатларни ўзимизга қабул қилишимиз шунчалар муҳим? Биринчидан, мен аввал айтиб ўтгандим, ёқимсиз хислат ва бундан келиб чиқадиган доимий айб ақлий қувватнинг улкан миқдорини тортиб олади. Ўша қувватни, қайсики сиз бемалол биронбир зўр нарсага эришишга ишлатишингиз мумкин бўлган, ўз вазифаларингизни амалга оширишга ишлатишингиз мумкин бўлганини.
Иккинчидан қачонки биз ёқимсиз хислатларни (ва бу ҳақда ҳам биз гаплашган эдик) қабул қилмасак, онг остимиз ҳамиша уни бизга ҳаёт орқали кўрсатишга уринаверади. Бу ҳам етмаганидек, биз уни фақатгина ўзимизда эмас, балки атрофимиздаги ҳаммада кўрамиз. Оқибатда ҳамма нарса бизнинг жаҳлимизни чиқараверади. Агар биз масалан, ҳаракатсизлик, мақсадсизликни ўзимизга қабул қилмасак – атрофимиздаги ҳамма кишилар бизга ҳаракатсиз ва мақсадига интилмайдиган бўлиб кўринишади. Ва ҳаммаси бизнинг жаҳлимизни чиқара бошлайди. Бизни атрофимиздаги кишилар ғашимизни келтиради, ва биз ўзимиз ўзимизнинг ғашимизни келтирамиз. Бунда ҳеч қанақа ёқимли нарсанинг ўзи йўқ.
Бироқ онг остимиз орқали бу хислатни ўзимизга қабул қилишимиз, унинг тимсолини янгилашимиз ва қувватни топишимиз биланоқ, эртаси куниёқ бу хислат гўё ғойиб бўлади. Биз уни ўзимизда сезишни бас қиламиз, биз бошқа кишиларда уни энди кўрмаймиз. Гап шундаки, қабул қилинган хислат гўё ўз ўрнида қолаверади ва унинг кучи бизнинг керакли токчада жойлашган ва керак пайтда фойдаланишга тайёр бўлган воситамизга айланади ва ҳатто агар сиз бу хислатдан келажакда фойдалансангиз ҳам, у ҳақиқатан керакли ва ҳаммага фойдали бўлиб қолаверади.
Амалиёт 5
Сиз ўзингизга қандай хислатларни қабул қилмайсиз?
Эҳтимол сиз бу тестдан ўтиб бўлгандирсиз. Лекин бу унинг бундай таъсири камайганини билдирмайди. Марҳамат, пастга сизга ёқадиган уч кишининг ва сизга ёқмайдиган уч кишининг номини ёзинг.
Исмлар тўғрисига айнан қайси хислат сизга ёқмаслигини ёзинг.
Булар аниқ кишилар бўлиши керак. Эхтимол сиз билмайдиган кишилар бўлиши мумкин, лекин хислат шахсиятдан ажралмаган ҳолда инсонга тегишли бўлиши керак.
Жуда тез ёзинг, вақтни белгиланг, ҳамма машққа сизда 5 минутдан ортиқ вақт кетмаслиги керак.
Кишилардаги сизга ёқадиган хислатлар:
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Кишилардаги сизга ёқмайдиган хислатлар:
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Хислат ______________________________________________________
Исм ______________________________________________________
Ёздингизми? Жуда соз. Биринчи учталикда ёзилган кишилар жуда кучли ёқадими? Улар сизга қандайдир супер хислатга эга бўлиб кўринадими? Диққат жавоб: бу хислатлар – сизнинг бир қисмингиз, улар сизнинг ўзига хослигингизнинг бир қисмидир.
Мана буниси эса дарҳақиқат ёқимсиз, бу шуки, қайсики сизда салбий, ғашга тегадиган хислатлар ҳам борлиги. Бу сизнинг ўзига хослигингизнинг инкор қилинадиган қисмларининг худди ўзгинасидир. Сизнинг ҳаётингизга мукаммал муносабатларни киритиш учун бизнинг олдимизда айнан шулар билан ишлаш лозим бўлиб турибди.
Диққат қилинг бизни кўпроқ жалб қиладиган ва бизни ўзидан итарадиган хислатлар моҳияти жиҳатидан бир-бирига зиддир.
Ўз жавобларингизда бу бир-бирига зид хислатларни топинг.
Масалан, битта инсон ёзиши мумкинки, уни опасининг ҳаракатсизлиги ғашига тегади – у ҳеч нарса қилмайди, ҳеч нарсага интилмайди. Шу билан бирга унга дўстининг интилувчанлиги жуда ёқади. Бу иккиёқлилик деб аталади. Бу босқичда ўз ҳислатларингизни таққосланг, ўз иккиёқлилигингизни топинг.
Сизнинг муносабатларингизга ёқимсиз хислатлар қандай таъсир қилади?
Гап шундаки, ёқимсиз хислатлар шубҳасиз бизнинг муносабатларимизга таъсир қилади.
Ва буни биз қандай қилиб сезишимизнинг икки варианти бор.
Бизнинг шеригимиз бизнинг ғашимизга тегади. Биз уни севамиз, бироқ у ниманидир қандай бажарса, бизга жуда ёқмай кетади. Хислатлар ўрнашувлардан нимаси билан фарқ қилади? Бу айнан унинг нима қилаётгани эмас, қандай қилаётганидир. Масалан сизга сизнинг йигитингиз дангаса эканлиги ёқмайди. Ва унда ҳаммаси оддий чиқаётганга ўҳшайди, ва пул ҳам топади, бироқ нима учун у буни шундай осонлик билан қилаяпти? Сизга қандайдир нотўғридек бўлиб туюлади. (Хислат ўрнашувдан айнан шу билан фарқ қиладики, сизга инсоннинг нима қилаётгани, қандай натижаларга эришаётгани эмас, балки у буни қандай қилаётгани ёқмайди. Агар сизга сизнинг йигитингиз кўп ишласаю лекин етарли муқдорда пул топмагани ёқмаса – бу энди ўрнашув ҳақидаги бобда, биз бу фарқни Master kit онг ости билан ишлаш бўйича ўқитишда батафсилроқ муҳокама қиламиз.).
Бизни бизнинг ўзимиз ғашимизга тегамиз. Масалан кўпинча аёллар ўз заифлигини қабул қилишмайди. Бизнинг бир мижозимиз эркак киши билан муносабат ўрнатишни жудаям ҳоҳлаганди. У кучли, у ҳақида ғамҳўрлик қиладиган, таъминланган эркакни ҳоҳларди. Бунда у ҳеч қандай ҳолда ҳам заиф бўлиш мумкин эмаслигини ҳис қиларди. У Master kit нинг “Мен заифман” деган ёқимсиз хислатлар учун тренажёри орқали қараганида, у даҳшатли манзарани кўрди. У фақат буни юмуқ кўзлари билан талаффуз қилиб тимсолда уни эркак киши ураётганини кўрганини айтди. Бу унинг ўз хусусий заифлиги ҳақидаги тасаввури эди. Ва албатта у бу хислатда ҳеч қандай кучни кўрмади, аёл киши заиф бўлиши керак деган аёллар тренингидан неча марталаб ўтган бўлмасин. Ва бу мутлақо мантиқли. Бу хислатнинг бундай онг ости тимсоли билан заифликни қабул қилиш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши ҳам мумкин эмас.
Бироқ унинг онг ости тимсоли янгилангани заҳоти у кучни кўрди. У охир оқибат тушундики, унга заиф бўлишга имкон бор! Унга ҳам, унинг йигитига ҳам фақат яхши бўлади. У ўз ҳусусий заифлигида кучни топди – бу заифлик унинг йигитини уни деб ютуқларга эришишга рухлантиради. Ва ниҳоят ҳаммаси ўз ўрнига тушди!
Амалиёт 6.
Қулайроқ ўтириб олинг, бу машқни ўтириб бажариш шарт, ётиб ҳам, туриб ҳам эмас.
Кўзларингизни юминг, ўз фикрий назарингизни кўкрак соҳасига йўналтиринг ва талаффуз қилинг:
Мен кучлиман
Мен заифман
Мен маъсулиятлиман
Мен маъсулиятсизман
Сиз бунда нимани кўраяпсиз? Нима кўрсангиз шуни тасвирланг:
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
Бу тимсоллардан сиз асабий зўриқишни ҳис қилаяпсизми? Улар сизда нохуш ҳиссиётларни уйғотаяптими?
Агар улар бор бўлса – демак бу хислатлар сизда ёқимсиз ва бу сизнинг орзуингиздаги муносабатларни тузиш учун қабул қилишингиз зарур бўлган биринчи нарсадир.
Онг ости орқали ўз шеригига қандай қилиб таъсир ўтказилади? Мен шундай фурсатни пайқадимки, пулларда ва ҳаётнинг бошқа жабҳаларида биз ўзимизни онглиликка енгил олиб чиқамиз.
Ҳиссий муносабатларда эса шу қадар кучлики, бизни жуда кўп ҳолларда онглиликдан чиқариб юборади. Ва бу меъёрийдир.
Асосийси ҳамиша ёдда тутиш лозим: мен марказда жойлашганимга ва ҳар қандай лаҳзада ўз безакларимни, ўз воқелигимни янгилашим мумкин, бу қанчалик қўпол бўлиб эшитилмасин, қачон инсонни севсанг “Бу менинг безакларим” деб гапириш мураккаб, бироқ бу қайсидир маънода ҳақиқат. Фақат шундай қилибгина биз севимли инсонимизнинг миясини “Ёпиштирмаслигимиз” мумкин, балки ҳаммаси фақат бизга боғлиқлигини тушунишимиз керак.
Бу ерда уйғунлик принципи – энг калит белгилардан биридир. Биз у ҳақида кўп гапирганмиз. Кўп ҳолларда одатий ҳаётда биздан яширин бўлган бизнинг онг ости истакларимиз мавжуддир ва бу воқеликни бошқаришдаги ва орзуимиздаги муносабатларни тузишдаги энг асосий калитчадир. Шу планда эмаски, албатта биздан бошқа ҳеч нарса мавжуд эмас ва онгли равишда қандай ҳоҳласак шундай қилишни ва ҳамма бизнинг истакларимиз бўйича сафланиши маъносида эмас. Ҳеч ким ҳеч қачон сизнинг онгли истакларингиз остида сафланмайди, агар сиз буни онг остида ғайришууран ҳоҳламасангиз.
Мана агар сиз буни ғайришууран ҳоҳлаганингизда эса, унда қандайдир мўжиза содир бўлади, чунки сизнинг воқелигингизнинг ва шеригингизнинг воқелигининг қандайдир парчалари борки, улар кесишадилар. Ёки бу лаҳзада агар сиз муносабатда бўлмасангиз улар кесишмайди.
Бу факт, ҳар қандай факт ортида эса ўрнашув туради. Сиз муносабатдамисиз ёки йўк-шундай ёки ҳеч қандай бошқача бўлмаслигига сабаб бор.
Шундай бўлганми, сабаб борлигини сиз унутганмисиз? Албатта. Ва менда ҳам кўп марта шундай бўлган. Бироқ энг асосийси – унинг барибир борлигини эслаш ва воқеликнинг мана шу парчаси биз қандай ҳоҳласак шундай бўлиши мумкинлигини тушунишдир.
Нима учун шундай? Биз сиз билан уни жуда чуқур муҳокама қиламиз, шундай экан таёрланинг. Фақат шундагина тушунарли бўлади уйғунлик, инсон иродаси нима дегани, чунки шундай кишилар борки, улар айтишадики ўрнашувни ишлай туриб сиз бошқа инсоннинг инон-ихтиёрига таъсир кўрсатасиз. Бу бир тарафдан шундай ва бошқа тарафдан шундай эмас.
Аслини олганда биз вақтнинг ҳар қандай лаҳзасида бошқа инсоннинг инон-ихтиёрига таъсир кўрсатамиз. Ва умумман ҳар бир киши ўз воқелигида ўз қоидалари билан яшашига қарамасдан, бу ҳақида Исо пайғамбар шундай дейди: Мен ва менинг тўғримдаги инсон – битта инсон, ҳақиқатан менинг нуқтаи назарим бўйича ҳақиқатдир.
Шундай қилиб қандайдир инон-ихтиёр, кимнингдир истаги мавжудми меники бўлмаган?
Йўқ мавжуд эмас. Ҳамма кишиларнинг ҳамма истаги - бу меники. Айнан шунинг учун ҳам мен бунга таъсир кўрсата оламан. Ва аслида ҳам таъсир кўрсатмоқдаман. Фақат қандай қилиб? Мана шуни муҳокама қилиш зарур.
“Тараққий этганлар” учун, ёки турмуш масалалари.
Биз муносабатлар ҳақида гапираётганимизга қарамай келинг турмуш масалаларидан, “Мен” нинг борлигини тушунишдан, Аллоҳнинг борлигини тушунишдан бошлаймиз. Мен ўз воқелигимга қандай таъсир қила оламан ва бу Аллоҳ томонидан қандай қабул қилинади, ўз воқелигига таъсир кўрсатиш тўғрими ёки нотўғрими – эҳтимол бу умуман жинниликдир?
Биз нима мақсадда буни қилаяпмиз. Китоб муносабатлар ҳақида эди шекилли.
Аслида ҳам бу онг ости билан ишлаш амалиётидан фойдаланиш осонроқ бўлиши учун ва сизнинг орзуингиздаги муносабатларни ўрнатишингизда ҳеч қандай қаршиликлар туғилмаслиги учун ўзимиз учун ойдинлаштириб олишимиз керак бўлган муҳим масаладир.
Агар мен ва ердаги ҳамма инсонлар – ҳаммамиз бир инсон эканмиз, унда менинг истакларим ва бошқа кишиларниг истаклари – бу қандайдир маънода биттами? Битта мазмунда.
Нима учун мен ва ҳамма инсон – бу битта ва ягона?
Мен сизга олам қандай яралгани, умуман олам ва Аллоҳ нима экани ҳақидаги ўз фикримни сўзлаб бераман.
Азалдан ҳаммаси ва ҳеч нима – мутлоқ ва бўшлиқ мавжуд эди. Мен аввал айтгандим, олам икки ёқлама деб. Бу унинг биринчи икки ёқлиги Аллоҳнинг икки ёқлиги. Аллоҳ ҳаммаси билан ва ҳеч нарса билан бўлган. Нима учун? Чунки у ўзи билан атрофидаги бутун фазони тўлдирган (агар буни фазо, бўшлиқ деб аташ мумкин бўлса) ва бу ҳаммаси ҳеч нарса эди, яъни ҳеч қандай элементлар, молекулалар йўқ эди, бу мутлоқ бўшлиқ эди, мутлақо ҳеч нима. Оламнинг икки ёқламалиги қоидаси мана шунда. Аллоҳ икки ёқли.
Ва у бор эди ва вақт йўқ эди. Чунки ўзгаришлар йўқ эди.
Вақт аслида ҳам мавжуд эмас, фақат ўзгаришлар бор.
Вақт эса – бу шуки, шу билан биз бу ўзгаришларни ўлчаймиз.
Биз соатлар, йиллар, миллион йиллар билан ўлчашимиз мумкин, бироқ аслини олганда бу мавжуд эмас, фақат содир бўлаётган ўзгаришлар бор.
Қачон ҳаммаси ва ҳеч нима бўлганида ўзгаришлар ҳам бўлмаган эди, ҳаммаси мутлоқ доимий, ўзгармас бўлган эди.
Ва Аллоҳ яна бир икки ёқлиликни яратишга қарор қилди. Қарор қилди: Мен хаммаси ва ҳеч нарса деб ва буни иккига бўлиб, моддийлаштиришни бошлаб, ички қувватни ташқи қувватга тўкишга қарор қилди. Ва шундай қилиб олам, коинот вужудга келди.
Ёруғлик ва қоронғилик, кун ва тун вужудга келди, ҳаммаси иккиланган бирликларга бўлина бошлади.
Шу жумладан онгли ҳам, онгсиз ҳам.
Ўзгаришлар бошланди, уларни ўлчайдиган вақт пайдо бўлди. Бироқ вақт – шартли тушунча.
Инсон вужудга келиши билан онг-тафаккур вужудга келди, мантиқ вужудга келди.
Инсонникидан ташқари бошқа ҳеч кимда улар йўқ. Жуда кўп ҳолларда биз ақлга ҳаддан зиёд муҳим ўрин берамиз ва унутамизки, у бор йўғи биз билан содир бўлаётган ҳамма нарсани таҳлил қиладиган воситалигини. Биз унинг ёрдамида вақтни, масофани ва айнан бир чексиз фаолиятдан келиб чиқаётган ҳар қандай ўзгаришларни ўлчашимиз мумкин – ички Аллоҳнинг ташқарига моддийлашишини, ичкаридан ташқарига тўкилишни.
Таффаккур пайдо бўлиши билан, инсон онги пайдо бўлиши билан инсон тафаккури ўзини англаши мумкин: мен бу менман. Мана бу мен – тафаккур, мантиқнинг ўзидир. Бироқ ҳамма ниятларни ростдан ҳам амалга оширадиган ички куч – онг ости қолиб кетди. Онг ости – бу Аллоҳ ҳам, қалб ҳам эмас, бу ниятларнинг, истакларнинг моддийлашишини рўёбга чиқарадиган воситадир.
Аллоҳнинг азалий ғояси – бу руҳиятни моддиятга моддийлаштириш эди. Шунинг учун қачон айтишсаки, руҳият бу тўғри, моддиёт эса нотўғри, бало, руҳиятдан нимаси биландир ажралади деб, унда бу моддиёт нималигини ва қаердан пайдо бўлганини тушунмасликдир.
Моддиёт қандай қилиб ёмон бўлиши мумкин, агар бу Аллоҳнинг ўзи бўлса? Фақат моддийлашган Аллоҳ ва у бизнинг ҳар биримизда мутлақо бордир.
Айнан шунинг учун ҳар бир инсон бу мен, унда бу руҳ бор, қайсики азалдан бор бўлган, ҳеч қаёққа кетмаган ва ҳар куни моддийлашмоқда. Ва коинот кенгаймокда.
Моддий коинот пайдо бўлган лаҳзасидан бошлаб кенгаймоқда ва чексизликкача кенгаяверади. Ҳўш Аллоҳ бошқа керак эмас деб қарор қилмагунича ва у бошқа ҳоҳламагунича, қандайдир лаҳзагача. Бу Аллоҳнинг олам деб аталган ўйинидир – ички оламнинг моддийлашуви.
Шунда ҳам биз буларнинг ҳаммасини қаттиқ деб сезамиз, бироқ агар сиз физикани ўрганган бўлсангиз ҳамма нарса атомлардан тузилган, атом эса 99% фоиз бўшлиқдан иборат. Ҳаммаси шунчалик хаёлийки (яхши маънода), бу ҳаммаси Аллоҳнинг ўзидир. Ҳар бир тош, ҳар бир ит, сиз ва мен, ҳар бир инсон – Аллоҳнинг моддийлашувидир. Худди шундай, тоғлар ҳам, ўрмонлар, дарёлар, машиналар.
Ниманинг ҳисобига булар ҳаммаси моддийлашади? Қандайдир қўзғовчилар ҳисобидан. Биз билан сиз учун кўзғовчилар нима? Бу бизнинг онгли истакларимиз. Биз ниманидир ҳоҳлаймиз ва буни моддийлаштирамиз. Ва буни Аллоҳ бизнинг ичимизда моддийлаштиради.
Охир оқибатда биз билан нима содир бўлса, бу бош Илоҳий ниятларнинг моддийлашувидир.
Шунинг учун мен доимо айтаманки, бизнинг онгли мақсадларимиз бу қандайдир жуда муқаддас, бизнинг ичимиздаги истаклар оловини гуноҳ деб аташ мутлақо нотўғри, чунки Аллоҳнинг қанчалик мутлоқлигини агар тушунсак, у ҳеч қанақа шайтонни ва гуноҳни шунчаки яратмаган бўларди.
Шунинг учун ҳам мен ва менинг шеригим – бу ҳаммаси Аллоҳ, унинг ҳар ҳил моддийлашувидир. Агар Аллоҳ – баркамол экан, у нима бўлса ҳаммасини, ҳар қандай ўзига ўҳшашини ярата олади.
Эркак ва аёл нима дегани.
Аллоҳ эркак ва аёлни яратди. Нима мақсадда? У уч, олти, ҳар хил жинсларни ёки кимнидир биттасини яратиши мумкин эди. Бироқ у айнан икки кишини яратди: эркакни ва аёлни.
Бу яна битта икки ёқлилик, мутлақо бир-бирига зид ва алоҳида мавжуд бўлмайдиган. Қўпол қилиб айтганда, эркак ва аёл биргаликда бу қандайдир бутунлик бўлади. Бизнинг ҳар биримиз – бу инсон, бироқ биз ҳаммамиз эркаклар ва аёллармиз.
Ва бу шунчаки шундай яратилмаган. Буни муҳокама қиламиз, чунки бу бир-бирига зид нарсалар ва улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмасликларини тушуниш жудаям муҳим.
Албатта эркаклик ва аёлликнинг бошланиши масаласи ИН ва ЯН рамзида ҳаммасидан яҳши акс эттирилган. Бу рамз нимани англатади? Иккиёқлиликни. Биз шунча гапирганимиз ўша иккиёқлиликни. Иккиёқлиликнинг қисмларини нима бирлаштиради? Севги.
Севги нима дегани? Бу саволга жавобни кўплаб кишилар излашган. Менимча у Аллоҳ яратган эркак ва аёлнинг бир-бирига табиий тортилишидир. Ва у ўз моҳияти жиҳатидан жудаям соз.
Эркак ва аёл қачонки бирга бўлиб қўшилса уларнинг ҳар бири оргазмни бошидан кечиради. Лаззатнинг олий авж нуқтаси, эркак ва аёлнинг бирга бўлиш мақсади – бу ҳаётдан лаззатланиш, уни тўлиқ ҳўпламлар билан ичиш, ёрқин ҳиссиётларни туйиш, унутилмас тажрибалар олишдир. Тўлиб тошиш шунинг учунки, кейин ўзига хосликнинг вазифаларида бу севгининг ҳамма тўкислигини оламга тўкиш учун.
Эркак билан аёл бир-бирисиз мавжуд бўлишлари мумкин. Бироқ улар бахтли бўладиларми? Менинг ўйлашимча, йўқ.
Мен ўзим узоқ вақт севгисиз яшаганман. Ва ёмон эмас эди шекилли. Бироқ севги – бу қандайдир шунақақи, қонни кўпиртиради. Менинг эрим кўпинча айтадики, севги маънога эга эмас, бироқ у қолган ҳамма нарсани маъно билан тўлдиради. Мен унга тўлиқ қўшиламан. Бу дарҳақиқат шундай. Ва айнан шунинг учун менинг сезишимча, у инсоннинг иккинчи вазифаси бўлади.
Инсоннинг икки вазифаси.
Нима учун иккита? Ва ҳал қилиш мумкинми, уларнинг қай бири муҳимроқлигини? Йўқ. Иккита вазифа орасида қай бири муҳимроқ эканини танлаш мумкин эмас. Чунки улар – яна икки ёқлилик. Ким муҳимроқ: эркакми ёки аёл, айтиш мумкин эмас, худди шундай, инсоннинг қайси вазифаси муҳимроқ: ўзига ҳослик вазифасими ёки жинсийми, айтиш мумкин эмас. Улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайдилар. Аниқроғи бўла оладилар, бироқ инсон бахтсиз бўлади ва онг остида ўлимни анча эрта танлайди. Ва бу холда ҳам, ва бошқа ҳолда ҳам.
Бу нима учун шундай?
Умуман инсонлар нимадан вафот этадилар? Қариликданми?
Инсонлар вафот этишади, чунки яшашдан безор бўлишади ва шунда онг ости касалликларни, бахтсиз тасодифларни, қариликни ўйлаб чиқаради. Инсон организми жуда узоқ яшаши мумкин, ва ёшлик ҳолатида яшаши мумкин.
Биз қариймиз. Бу гормонлар орқали бошқарилади. Гормонлар эса онг ости орқали бошқарилади. Аслида қариш жараёни ортида, худди бошқа ҳаммасининг ортида бўлганидек онг ости сабаблари бор. Бироқ бу ҳақида менинг кейинги “Мукаммал танни қандай яратамиз” номли китобимда гаплашамиз. Униси ҳам бошқа вазифа ҳам бизнинг ҳаётимизнинг сифатига ҳам, давомийлигига ҳам таъсир кўрсатади. Агар биз узоқ ва ёрқин яшашни ҳоҳласак, бизга ўз фазифаларимизнинг ўзига ҳослигини кўришимиз зарур бўлади: кишиларга нима бера олсак, ўша жуда яхши нарсани беришимиз, бу нима бўлсаям барибир – қандайдир нодир маҳсулот ёки ёрдам ва инсонлардан улар учун қилаётган ишимиз учун миннатдорчиликларини олишимиз керак. Бироқ афсуски ёки бахтга кўра бу бизнинг бахтимизнинг фақат ярмигинаси. Иккинчи ярмиси – жинсий вазифа, қайсики икки сўз билан шу иборада тасвирлаш мумкин: севиш ва севимли бўлиш, ўзаро севги.
Ўзига хослик вазифаси ҳақида ва уни қандай очиш ҳақида биз сиз билан менинг “Ўз вазифамизни қандай очамиз” номли китобимда чуқур мулоҳаза юритамиз.
Бу ерда эса айнан жинсий вазифани кўриб чиқамиз. Бизни мана бу ерга нафақат биз нимадир яратишимиз учун эмас, балки ўзимизнинг меҳнатимиз ва бошқа инсонларнинг меҳнатлари меваларидан роҳатланишимиз учун ҳам юборишган. Жаннат айнан мана шу билан фарқ қилади. Роҳатланиш билан. Роҳатланиш ва бериш орасидаги мувозанат билан. Чунки агар бу мувозанат бор бўлса, унда бериш ҳам мутлақо бошқача бўлади.
Кишилар кўпинча нима учун ёки унисини ёки бошқасини танлашади? Ҳар ҳил сабабларга кўра. Бироқ ҳозирги кундаги оламда бу масала жуда кескин турибди. Одатда инсон унисига ёки бошқасига интилишни танлайди. Ҳудди шундай, ҳудди машҳур маталдагидек: қиз ёки гўзал бўлиши мумкин ёки ақлли. Бироқ бу ёки таёқча ёки ўрнашув. Ва ўрнашувдан бошқа ҳеч нима. Бизнинг сиз билан вазифамиз буни “ва” қилиб ўзгартиришдир. Гўзал ҳам, ақлли ҳам бўлиш мумкин. Ва севимли ва ўз-ўзича ишлайдиган. Бироқ бунинг учун биз бу ўрнашувни қайта ишлашимиз зарур.
Нима учун қайта ишлаш шунчалик муҳим? Нима учун ёки жинсни ёки ўзига ҳослик вазифа – бурчларини танлаш мумкин эмас?
Келинг мисолда таҳлил қиламиз. Бир қиз ўзини ишлатишни рад қилди ва фақат хотин бўлишга қарор қилди. Қандайдир вақтдан сўнг нима юз беради? Унга зерикарли бўлиб қолади. Ва қанча орқасини ликиллатмасин ва қанча спа-салонга бормасин ҳечам шод-хуррам бўла олмайди. Нима учун? Чунки унинг ичида нимадир муҳим, керакли иш қилиш истаги ўтирибди. Ўзига ҳослик ташқарига жўшиб чиқмоқда. Нафақат ўз болалари ва ўз эрига, балки бутун оламга ўнгланмас фойда келтириш истаги бир тўп муаммоларни пайдо қилади. Ўзи буни пайқамаган ҳолда, бу қиз онг остида эрига молиявий муаммоларни тилайди, унга охиригача ишлашга йўл қўймайди, чунки бунда ўзининг ҳусусий кераклигини сезмайди. Ва қанча аёллар тренинги ва амалиётларига қатнама, онг ости билан бахслаша олмайсан, ижод қилиш ва ишлаш истаги ва бунинг учун пул топиш (ўз вазифасидан пул олиш эса жуда муҳим) истаги унинг воқелигини бошқаради.
Кўпинча бу болалар касал бўлиши билан бирга бўлади, ҳаётда маъно бўлиши учун. Яъни ҳозирги маънонинг бошқа ёқимсизроғига алмашиб қолиши содир бўлади. Бундай инсон ёниб турмайди ва аста секин у билан қизиқарли бўлмай қолади ва ҳеч нарса ҳақида гаплашиб бўлмайди, бу эса турган гапки севги ва муносабатларга таъсир кўрсатади. Аёл севгилисига мия “ёпиштиради”. Онгли равишда. Бўлмаса у нимаям қилсин? Қандайдир қилиб кўнглини чоғ қилиши керакку.
Ўз жинсий вазифасини ишлатмаган инсон мисоли мен ишонаманки, ҳаммага машҳур. Бу Стив Жобс. Унда севги унинг ишига, бизнесига, унинг ижодига халақит қилади деган ўрнашув бор эди. Оқибатда қайғули нихоя – онкологиядан 56 ёшда ўлим. Тасаввур қилаяпсизми, у яна қанча яратиши мумкин эди. Ўзига ҳослик вазифасида у яна қанча ажойиб ишларни қилиши мумкин эди.
Бизнинг ҳар иккала вазифамиз ҳам бир-бирига керак ва бир-бирига улкан таъсир кўрсатишади. Шунинг учун ҳам аёлга ҳам, эркакка ҳам ўз-ўзига ҳослик вазифасини кўриши ва унда ҳаракат қилиши шунчалар муҳимдир.
Амалиёт 7.
Келинг ҳозиринг ўзида таҳлил қиламиз, сизга биринчи навбатда қайси вазифангиз билан ишлаш олдингизда турганини. Ҳар қандай ҳолда бу сизнинг муносабатларингизга таъсир қилади. Бизга боғламни топишимиз жудаям муҳим. Сизнинг ҳолингизда “ёки/ёки” қандай амалга ошади?
Сизга қандай туюлади, қайси вазифада сиз бу фурсатда камроқ ривожлангансиз?
Сизда муносабатлар, севги борми?
Сизда сизнинг ҳаётингизнинг юмуши борми?
Кўзингизни юминг, қулайроқ ўтириб олинг ва талаффуз қилинг:
Агар сиз биринчи саволга “Йўқ” деб жавоб берган бўлсангиз “Мен севгимни топдим, бунда менинг ҳаракатим қандай кўринишда бўлади? Менинг фаолиятимда нима мени саросимага солаяпти?”
Қуйига жавобларни ёзинг:
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________

Агар сиз иккинчи саволга “Йўқ” деб жавоб берган бўлсангиз “Мен энди ҳаётимнинг машғулотини топдим, бунда менинг муносабатларим, менинг севгим қай кўринишда бўлади? Менинг муносабатларимда мени нима саросимага солади?”


Қуйига жавобларни ёзинг:
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
Мана энди биз сизнинг муносабатларингизга жуда кучли таъсир кўрсатаётган иккита вазифанинг боғламини топдик. Онг ости орқали айнан мана шу боғламни биз қайта ишлаймиз, қачон буни бажаришни ўргансак. Уни фақатгина онг ости билан ишлаш амалиётида хал қилиш мумкин. Буни бажариш учун сизга ташқи импульс зарур – сизга махсус андаза бўйича айнан сизнинг ўрнашувингизни у ўзгармагунича айтиб турадиган овоз.
Бироқ ўша сизнинг топганингиз – энди жуда жуда муҳим. Агар сиз уни тополмаган бўлсангиз, хавотир олманг – тренажёр ёрдамида сиз буни анча осон бажарасиз, бироқ афсуски тренажёрни китобга тикиб бўлмайди.
Мана бу китоб ҳам ниҳоясига етди. Тўғрими, у катта эмасми? Мен умид қиламанки сиз унда ўзингиз учун кўп қизиқарли нарсаларни топдингиз. Агар бу шундай бўлса мендан совға олинг – “Master kit” нинг 8 биринчи қадамини мен кўп айтганман. Мен бу совғани сиз биринчи “Албатта жуда муҳим” қадамда орзудаги муносабатларни ўрнатишда тўхтаб қолмаслигингиз учун – китобни ўқиб чиқиб, балки амалиётга ҳозирнинг ўзида киришишингиз учун қилишни ҳоҳлайман.
https://master-kit.info/
P.S.: Онг ости билан ишлаш методикасидан фойдаланаётганлар учун ҳам мен совға таёрладим – менда бир неча саҳифа жуда очиқ маълумотлар.
Бу олам тузилишига фақатгина менинг қарашим холос. Бироқ мен унга самимий ишонаман. Шунинг учун марҳаматингизни дариғ тутманг.
“Тараққий этганлар” учун : сохта истаклар масаласи.
Методика ҳаммасини жуда тип-тикка қилиб жой-жойига қўйиб қўяди. Назарий жиҳатдан эмас, буям керак бўлса ҳам, амалиётда осонроқ бўлиши учун. Методикада суяниш мумкин бўлган қаттиқлик бор – бу биз билан сизнинг туйғуларимиз. Ва асосийси туйғулар – эйфория эмас, балки биз ҳаммасини ўлчашимиз мумкин бўлган асабий зўриқишдир. Айнан у ички ҳолатнинг ташқи ҳолатга моддийлашишига йўл очиб беради. Бу жуда муҳим. Шунинг учун асабий зўриқишни рад қилган кишилар уни мусибатлар ва касалликлар манбаи деб ҳисоблашади (ҳамма касалликлар стресс туфайли, муносабатларда чидаш ва кўникиш керак – булар ҳаммаси зўриқишни рад этишдир), Аллоҳнинг азалий ниятидан бош тортишади. Асабий зўриқиш жуда муҳим қисм, агар у бўлмаганда эди, моддийлашиш жараёни рўй бермаган бўлар эди.
Ўзларини ниҳоятда ақлли деб ҳисоблайдиган кишилар айнан асабий зўриқишдан қутулибгина бахтга эришилади, деб ҳисоблашади ва улар қайсидир даражада ҳақдирлар. Лекин асабий зўриқишдан қутулишнинг иккита кенг тарқалган варианти бор:

  1. Стресс ва асабий зўриқиш билан кўникиш ва курашиш орқали. Мисол: “Ҳаётда ҳаммаси яҳшиликка, қандай бўлмасин барибир ҳаммаси яҳши бўлади.” Дарҳақиқат яҳши, бироқ фақат онг ости нуқтаи назаридан. Истаклар йўқ – стресс йўқ – ўсиш ва ҳаракатлар йўқ – зерикарли – ўлим.

  2. Муаммоларнинг онг ости сабабларига бўлган онгли безовталик, асабий зўриқишдан. Ҳаммаси даврий бўлиб қолади, ички ҳолат қўзғатувчи – онгли истакни учратгани туфайли ташқи ҳолатни ифодалашни ҳоҳлайди. Бола овқатланишни ҳоҳлайди – очликни ҳис қилади – асабий зўриқиш пайдо бўлади – у овқатланади ва шу туфайли ўсади.

Аллоҳнинг ниятларининг моддийлашиш мисоли. Агар болада асабий зўриқиш бўлмаганида ва овқатланишни ҳоҳламаганида у вафот этган бўларди. Нима учун? Чунки жараён узилиб қолди, Аллоҳнинг нияти бошқа моддийлашмайди. Бунинг устига оқим ҳолати ҳам бу вазиятда пайдо бўлади. Чунки оқим ҳолати – бу онг остининг ва онгнинг уйғунлигидир. Фақат бу тенгламани биринчи вариант бўйича тенглаштирибгина, биз онгли истаклардан бош тортамиз. Иккинчиси бўйича – онгли истаклар рўёбга чиқади, стресс янги мақсадларга эришиш учун гўёки ялтироқ қоғоз каби қабул қилинади. Методикада биз ўрнашувларни қайта ишласак, ўзгартирсак нима қиламиз?
Биз бу асабий зўриқишдан ташкари ва ичкарини уйғунлаштиришда фойдаланимиз. Чунки ҳақиқатан ҳам бизда асабий зўриқиш бўлмаса, биз бахтлимиз ва биз оқим ҳолатида бўламиз.
Бироқ бунда, яна бир бор такрорлайман, биз буни икки усул билан қилишимиз мумкин. Методика бўйича қайта ишлай туриб, сиз қандайдир мақсадни қўясиз, қилганингиздек, майли шундай бўлсин: менинг эрим ойига 1 миллион рубль топади. Бу онгли истак қандай пайдо бўлди? Шунчаки истаб қолдим. Онг остида бу бўлмаса – воқеликда ҳам бўлмайди. Биз эслаймизки, онг ости – бу шуки, менинг борлиғимда нима бор бўлса, Аллоҳнинг нияти амалга ошиб, моддийлашган бўлади. Сизда барча мавжуд бўлган ютуқларингиз шу сценарий бўйича моддийлашган.
Гўдак болада зўриқиш суст, чунки у сутни ҳоҳлаши биланоқ, шунчаки кўкракка ёпишса етарли бўлади, истак ва унинг амалга ошиши орасида тўсиқ йўқ. Бироқ агар ўрнашув бўлса – нимагадир эга эмасликка сабаблар бўлса, унда стресс пайдо бўлади. Агар ўрнашувлар бўлмаганда эди, истаклар шу заҳоти амалга ошган бўларди, худди онасининг кўкрагида ётган ёш боланикидек ва унда озиқланмаслик учун сабаб йўқ.
Онг ости истаклари онгли истаклардан ҳеч нимаси билан яҳши ҳам, ёмон ҳам эмас, бироқ битта лекини бор. Бизнинг онг остимиздаги истаклар дарҳол рўёбга чиқади. Сизнинг ҳар бирингиз шундай ҳолларни эслайсизки, сиз қачон нимани ҳоҳлаган бўлсангиз, уни шу лаҳзада олганингизни. Бу хотиржамликда, ҳеч қандай асов шодликсиз ва эйфориясиз бўлган ва бу қойилмақом, чунки нимадир табиий, ўз-ўзидан фаҳмланадиган ва ният қилинган нарса содир бўлади. Ўша ўрнашувларнинг борлиги, бу ёмон ҳам, яҳши ҳам эмас. Бизнинг онг остимиз нимагадир эга бўлмасликнинг ҳамма сабабларини ўзида сақлайди. У унинг нуқтаи назаридан қаралганда биз учун мукаммал бўлган воқеликни қатор қилиб қўяди. Мен аввал ҳам айтгандим, инсон ақлга ҳаддан зиёд кўп аҳамият беради, ақл ва онгли истаклар уни бошқаради, деб ҳисоблайди.
Бироқ афсуски ёки бахтимизга, ақлда, онгда нима пайдо бўлса, ўз-ўзидан амалган ошолмайди, чунки у шунчаки мияда пайдо бўлгани учун.
“Тараққий этганлар” учун : эътиқод масаласи.
Онг остида Швейцария соатларидан ҳам зўр ишлайдиган, бекаму-кўст ишлайдиган қандайдир асбоб бор. Бироқ топширилган ўлчовлар бўйича ишлайди, бу ўлчовларни янгилаш учун мен ўрнашувларим – охирги босқичдаги ҳақиқат эмаслигини билишим керак. Гарчанд биз ўрнашувларимизни топмаганимизда ҳаммаси фақат шундай бошқача бўлиши мумкин эмасдек бўлиб бизга туюлса ҳам. Ахир нима учун биз шундай деб ҳисоблаймиз? Чунки бизнинг ҳаётимизда нима амалга ошса, ҳаммаси эътиқоднинг ёрдами билан амалга ошади.
Аллоҳ шунга ишондики, инсон бўлиши мумкинлигига ва уни яратди. Моддийлашиш жараёни – нимагадир эътиқод қилиш натижасидир.
Мен ишонаман ва у моддийлашади. Бироқ бу бизга ҳеч нарса ҳақида гапирмайди, “Ишон ва ҳаммаси бўлади”, дейиш мумкин эмас, гарчи бу ҳақиқат бўлса ҳам. Бироқ табиий савол туғилади: ахир қандай ишонаман? Менда камида савол ҳар доим туғилган.
Агар биз ишонмасак, унда сабаби бор ва у онг остида жойлашган. Буни ҳурмат қилиш керак, бу сабабларга ҳурмат дегани айбдорлик ҳиссининг йўқлигининг ўзидир. Аллоҳнинг танловини рад қилишнинг йўқлигидир. Бироқ ақл-идроқ – бу ҳам Аллоҳ, келинг буни унутмайлик. Онг ости билан ишлаш методикасида бўлиниш мавжуд эмаски, қалб – бу қандайдир яҳши, ақл эса – ёмон деган, ва инсон нима ўйласа ҳаммаси “шайтондан”, қалб нимани “ўйласа” – хаммаси тўғри ва шундай яшаса арзийди деган.
Чунки Аллоҳ ҳар ерда ҳозирдир. Биз қачон онг остимизда Аллоҳни рад қилсак – бу айбдорлик ҳисси, қачон Аллоҳни ақлда рад этсак – бу куникиш. Аллоҳ бор, унинг танловини рад қилиш бемаънилик, чунки барибир у бизни воқелигимизни бошқараверади. Бошқа масала – бунинг қандай содир бўлишини тушуниш ва “Мен”нинг борлигини ва Аллоҳнинг борлигини тушуниш, бу қанчалик баландпарвоз бўлиб эшитилмасин.
Мантиқ ва ақлни Аллоҳ инсон онгли равишда нимадир ҳоҳлаши учун ва бу онгдаги нарсани моддийлаштириши учун яратган, билъакс, у ўз-ўзи билан курашиши ва ўз истакларидан онг остида ёки онгли равишда воз кечиши учун эмас.
Сиз кўп динларда интилишадиган тарки дунёчилик ҳолати ҳақида эшитганмисиз? У ёққа жуда оддий усул билан бориб етиш мумкин – ўлиб, Аллоҳнинг ўша яратган азалги ҳолга, қайсики шундан ҳаммаси бошланган. Савол: Нима мақсадда? Агар Аллоҳ мени буёққа ҳоҳлаш, ҳоҳишларни рўёбга чиқариш, севиш, севимли бўлиш учун юборган экан, нима мақсадда мен бунинг аксини қилишим керак? Фақат асабий зўриқишдан қутулиш учунгинами? Ундан қутулишнинг бошқа усуллари ҳам бор ва бу усуллар онгли истакларни сусайтирмайди ва Аллоҳнинг ниятларини кескин ўзгартирмайди ва бемалол фойдаланса бўлади.
Чунки ўз ички ҳолатини ўз истакларидан ажратиб олиш ҳолатига ҳаракат қилиш – бу Аллоҳнинг ғоясини мутлақо йўқликка ўзгартиришдир. Ички ҳолдан ташқи ҳолни моддийлаштирмаслик, балки орқага қайтиб ичкарига кириш ва ҳеч нарсани моддийлаштирмасликдир. Бу заррача ҳам қизиқарли эмас.
Мен тушунаман, нима учун кишилар тарки дунё қилиб кетишган – чунки улар ўзларининг мақсадларини сақлай туриб ва амалга ошира туриб, қандай қилиб зўр ички ҳолатга, оқим ҳолатига кириш мумкинлигини тушунишмаган. Улар фақат асабий зўриқишни четга олиб ташлай олишган ва ўзларини яхши ҳис қилишган, бироқ бу хаёлан “яхши”. Бундай “яхши”да Аллоҳ инсон яралишидан ва умуман моддийлашишидан олдин ўтирган. Лекин у бу ўйинни бошлашга жазм қилди ва у ҳақиқатан қизиқарлидир. Агар ўзгартириш усулини билсак у бутунлай мураккаб эмас.
Трансформация ёрдамида қандай қилиб биз Аллоҳнинг ниятларини рўёбга чиқаришимиз ёки аксини қилиб, тарки дунёчилик ҳолатига кетишимиз мумкинлигини кўрсатаман. Агар уёққа боришни кучли ҳоҳлаётган бўлсангиз, унда мен сизни уёққа боришни ўргатаман, лекин шахсан мен уёқни ҳоҳламайман, чунки бу шунчаки орқага йўлдир. У ёмон ҳам, яхши ҳам эмас, бироқ бу ортга йўлдир.
“Тараққий этганлар” учун: ўзгаришнинг икки варианти.
Трансформация усули ўз-ўзидан жуда кўп ишлатилади, қайсики – ибодат қилиш, аффермациялар, мантралар...
Бу эмоционал ҳолатларнинг алмашуви, туйғуларни ўзгариши, овоз чиқариб айтилган сўзлар ёрдамида онг остидаги эътиқод.
Биз усулдан ҳар хил мақсадлар учун фойдаланишимиз мумкин. Агар бизнинг мақсадимиз – Аллоҳнинг ниятини рўёбга чиқариш бўлса, унда биз ундан ақлдан онг остигача фойдаланамиз. Агар бизнинг мақсадимиз – таркидунёчилик ҳолатига тескари ҳаракат бўлса, унда биз ундан ҳам фойдаланишимиз мумкин, лекин тескари йўналишда. Бу шунчаки усул, қандай фойдалансак ўшаёққа борамиз.
Биринчи ва иккинчи мақсад орасидаги фарқ шунчалик кичикки, агар бунга урғу берилмаса, биз буларнинг бутунлай ҳар хил нарсалар эканлигини сезмаслигимиз ҳам мумкин.
Яна бир бор мисолни оламиз: менинг эрим бир ойда бир миллион рубль топишини ҳоҳлайман (хотиним топ модельга ўхшашини ҳоҳлайман).
Биз буни онг ости билан ишлаш методикасида қандай бажарамиз? Ўзимизга савол берамиз: “Нима мақсадда мен эрим... ҳоҳламайман”.
Иккинчи вариантда биз ўзимизга жуда ўхшаш савол берамиз: “Нима мақсадда мен эрим... ҳоҳлайман?”.
Фарқни сезаяпсизми? Бундай саволни бериш керак эмас, чунки агар мен ҳоҳласам, унда бу ўз-ўзидан муқаддасдир. Нима мақсадда бу менга керак, деган саволлар эса тўппа-тўғри кўникишга олиб боради.
Агар мен ўзимга нима учун мен шундай... ҳоҳламайман деган саволни берсам, унда менга эҳтимол, ўрнашув келади: унда у ҳолда учта жазмани бўлади, мен эса буни ҳоҳламайман, шунинг учун эримнинг миллион топишини ҳоҳламайман. Онг остида жойлашган бу сабаб шу лаҳзада ҳақиқатан менга амалий факт бўлиб туюлади. Ва энг қизиғи агар мен эримни севолсам ва у миллион топа бошлайди, унда бу учта жазман ҳақиқатан пайдо бўлади, чунки бу онг ости ўрнашуви. У ёмон ҳам, яхши ҳам эмас, у шунчаки амалга ошди. Онг ости шундай ишлайди, бу амалий факт бўлади, чунки менинг ўрнашувим моддийлашди.
Ҳозирча менинг онг остим мени ҳимоя қилар экан, мен ирода кучимни ишга солмайман, эримнинг бошига миллион топмаётгани учун урмайман ва ҳаммаси меъёрида.
Бироқ агар мен ирода кучимни ишлатиб, яъни онгимни ўз ўрнида фойдаланмай, эримга онгли равишда босим ўтказсам, унда булар ҳаммаси амалга ошади.
Лекин агар мен бу ўрнашувни қайта ишласам, ўзимга ҳа менга шундай ўйлашга имкон бор эди, бу ўрнашувга эга бўлишга, бироқ у фақат меники бўлганини етказа олсам. Мен бунга нисбатан ўз ишончимнинг бир парчасини янгилайман ва қайта ишловдан сўнг мен эримнинг жазманлари ва унинг пуллари орасида ҳеч қандай боғлам йўқлигини сезаман. Ва эрим ҳақиқатан миллион ишлаб топади ва жазманлари ҳам бўлмайди, чунки улар энди боғлиқ эмас.
Яъни ҳеч қандай ҳолда ўз истакларимизни таҳлил қилишимиз керак эмас, уларни қандайдир муқаддас деб қабул қилишимиз керак, Аллоҳнинг ниятларини моддийлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган бизнинг олов каби. Мана буни эса нима мақсадда сизда нимадир йўқлигини сўраш эса, ҳар доим керак – айбдорлик ҳиссисиз, эътирозсиз.
Шундай қилиб иккинчи вариантда биз ўзимизга “Нима мақсадда мен буни ҳоҳлайман?” деган савол берамиз. Нима мақсадда мен эрим миллион ишлаб топишини ҳоҳлайман. Ва қандай жавоб келиши мумкин? Менга пўстин сотиб олиши учун, масалан. Нима учун керак пўстин сотиб олиш? Ўзимни зўр ҳис қилишим учун. Ва буни олиб ташласак, унда миллионнинг кераги бўлмайди: мен ўзимни шундоғам, эримнинг миллионисиз ҳам зўр ҳис қиламан. Ва ўз – ўзидан бу ёмон эмас – менинг эрим миллион ишлаб топмайди, мен эса шундай ҳам ўзимни жуда зўр ҳис қилаяпман, қандай соз. Кимгадир бу тўғри келади. Ёлғиз ўзингизнинг ишингиз, ўз ҳаётингизни қайси вариант бўйича барпо қилиш.
Бироқ сиз қандай хисоблайсиз, мен қачон ўрнашувимни қайта ишласам ва менинг эрим ҳақиқатан миллион ишлаб топса, менда асабий зўриқиш бўладими? Йўқ. Мен оқим ҳолатида бўламан. Чунки асабий зўриқиш – бу атиги бир восита, у табиийки керак бўлмайди, бу ерда мен бунга эришганим учун завқу-шавқ ва ёввойи эйфория бўлмайди.
Бироқ асабий зўриқиш кейин бўлади ва бу қойилмақом. У миллион рубльда йўқолади, кейин эса беш, ўн, миллиард ва ҳар хил бошқа истаклар бўлади ва ўзимизда, ичимизда бўлган нарсаларни янада кўпроқ моддийлаштираверамиз.
Яна бир бор эътиборингизни қаратаман: бунда ўрнашув бўлмайди, у моддийлашмайди, биз уни ажратиб юборганмиз. Сизда ички ҳолат жуда зўр, асабий зўриқишни эса сиз аста-секин қандайдир ёмондек эмас, балки қандайдир зўрдек ҳис қиламиз: “Менда асабий зўриқиш, мен яна мана буни, буни ва бунисини қайта ишлашим мумкин”. Ва уни онгли равишда қандай барпо этиш – кўзланган мақсадлар, орзулар масаласидир. Онгли истакларни қандай барпо этиш – бу ўй-хаёлларга баҳона, чунки сиз онг ости билан ишлаш методикасини ўз ҳаётингизда қўллашни бошлаганингиз заҳоти, жуда тезлик билан сизнинг истакларингиз рўёбга чиқа бошлайди. Ва зудлик билан янгиларини орзу қилишни бошлаш керак бўлади.
Ирода кучи ва муддаога эришиш.
Методика ёрдамида мен тўлиқ қулайлик ҳолатига кирдим. Менда бир тўп моддий мақсадлар, муносабатларга нисбатан мақсадлар, болалар билан муносабатларга нисбатан мақсадларга қарамасдан ҳам. Бироқ агар нимагадир ирода кучи ёрдамида эришилса, унда қувонч қисқа муддатли бўлади, асабий зўриқиш эса улкан бўлади ва фақат ўсади. Онг ости билан ишлаш орқали эса, мақсадларга эриша туриб, биз авваламбор тўлиқ ишончлилик, хотиржамлик ҳолатини ҳис қиламиз. Нимагадир ирода кучи орқали эришилганда асабий зўриқиш нега ўсади?
Сабаб қолди, мақсадга ирода кучи орқали эришилган, бироқ асабий зўриқиш улкан, чунки онг ости кучлироқ ва у ҳар доим ғалаба қозонади. Ва ким ирода кучи орқали озса, кейин қайта семиради, чунки онг ости ўзини ҳимоя қилади. Онг ости ўрнашуви доимо рўёбга чиқади. Онг ости ҳимояланади, ҳимояланади, ҳимояланади, қандайдир лаҳзада ирода кучи ғалаба қилади ва биз мақсадга эришамиз, бироқ биз орқага думалаб кетамиз, чунки онг ости бизни “Хафа қилиб қўймайди”. У ҳозирча бизга бу мақсаддан ёмон бўлишини сезар экан, у буни меъёрида рўёбга чиқишига йўл қўймайди.
Қачонки биз онг ва онг остининг уйғунлашуви ёрдамида мақсадга эришсак, сабабни мақсаддан ажратиб олсак, асабий зўриқиш бошқа бўлмайди, мақсадга эса ўз-ўзимиз билан курашувсиз, осон эришилади.
Биз қачон ўзимиздан сўраганимизда эса: “Нима мақсадда мен ниманидир ҳоҳлайман”, биз мақсадни олиб ташлаган бўламиз. Мақсад йўқ, асабий зўриқиш ҳам, ахир у энди керак эмас. Мақсаддан воз кечдик, кўникиш ҳолатига кирдик.
Кўпинча мен 300 йил яшаган икки тибет монахи ҳақидаги тарихни ҳикоя қиламан. Уларнинг ўлимидан сўнг кишилар уларни ёриб кўриб, уларнинг ичида нима борлигини, улар қандай қилиб шунча узоқ яшаганларини билмоқчи бўлишади. Аён бўлишича, бирор бир аъзо ҳаётга мос келмайди, улар ҳаммаси чириган, ҳамма аъзоларда онкология бор. Нима учун бундай содир бўлди?
Масалан бошида биз менинг эрим қанчадир пул топиши мақсадидан, кейин ўзим пул топишим мақсадидан, кейин умуман муносабатларда бўлиш мақсадидан воз кечамиз. Биз ахир бахту-саодатли ҳолатга кетяпмиз, демак мақсад бизга бахтимиз йўлида халақит берар экан, унда биз ундан воз кечамиз. Нима мақсадда менга эр, бахтли бўлишим учун. Нима мақсадда болалар, нима мақсадда пул, нима мақсадда овқат, нима мақсадда тан, нима мақсадда соғлик? Биз моддиётдан тўлиқ воз кечишга қараб бораяпмиз, чунки у бизда асабий зўриқишни чақиради. Ҳаммасидан воз кечамиз, чунки мутлоққа қараб бораяпмиз. Бироқ аслида эса биз шуёққа бораяпмизки у ерда Аллоҳ азалдан бўлган эди, унга уёққа керак эмас. Агар унга уёққа бориш керак бўлганида, у бизни яратмаган бўларди. Нима мақсадда унга керак инсонлар, тоғлар, океанлар, яратилган ҳамма ажойиботлар? Ҳар доим икки вариант бор: ўз мақсади сари олдинга юриш ва орқага юриш. Шунчаки осилиб туриш – бу ҳам орқага юришдир.
“Тараққий этганлар” учун: болалар нима мақсадда керак?
Болалар – булар ҳақиқатнинг парчаларидир, улар бу дунёга хатоларсиз келишади, уларда айбдорлик туйғуси йўқ, универсал ўрнашувларнинг мутлоқ тўплами киритилган, улар ўзларини фақат вақт ўтиши билан инкор қила бошлашади. Кичкина гўдак ўзини шунчаки шундай севади, ўз истакларини жуда ҳурмат қилади, бутун олам уни рўёбга чиқариш учун яралганини ҳис қилади. У ўз хусусий ўзига хослигини сезади, у ўзини жуда енгил ифодалайди, буни қилмасликка сабаб кўрмайди – бу табиий, у йиғлайди, кулади, қичқиради. Бу менинг истакларим ва ўзига ҳослигим универсал ўрнашувларимнинг кўриниши натижасидир. Олам билан ўзаро таъсирлашиб, бола кейинчалик айбдорлик ҳисси билан, жазо ва баҳолаш билан тўқнашади. Бу лаҳзалар унинг учун ниманидир нимагадир ёпиштириб, ўрнашувларни шакллантиради. Ва бу ўрнашувлар онг остига тушади ва кейин унинг воқелигини барпо қила бошлайди. “Шунчаки шундай севиш мумкин эмас – унда мен ривожланмай қоламан”. “Ўзига ҳослигимни намоён қилиш мумкин эмас: акамни севишад худди унингдек бўламан, шунда мени ҳам севишади”. Ва у онг орқали онг остига чексиз ўрнашувларни йиға бошлайди, бу то умрининг охирига қадар давом этади, бироқ инсон қанча катта ёшли бўлса, ўрнашувлар шунчалик қийин онг остига киради, шунинг учун катта ёшли кишини қайта тарбиялаб бўлмайди, деб ҳисобланилади. Шундай қилиб бизда нейрон боғламлари ҳосил бўлади. Ўрнашувлар бу физиологик даражадаги нейрон боғламларининг ўзидир.
Менинг кузатувимдаги бир қизча менга деди: “Мен аксиома 1:1ни қабул қила олмайман. Агар бу ҳақиқат бўлганида, болалар туғилганидан бошлаб уча олишарди”. Ва бу шундай, улар учадиган инсон орасида туғилганларида улар ҳам учишарди. Яъни онг ости бизнинг атрофимизда нима рўй берса, ҳаммасини идроқ қила бошлайди ва буни асосли қилади. Бу шундай экан, демак бу асосли. Тимсоллар шаклланади – оила, ота-она, ўзи. Муносабатлар тимсоли. Бу тимсоллар воқеликнинг фактларига айланади, ахир биз ҳаёлий оламда яшай олмаймизку. Биз бунинг асосли бўлишини ҳоҳлаймиз. Тимсоллар тўплана бошлайди, бизнинг воқелигимиз нима йиғилган бўлса, шуни ўзида акс эттириб шакллана бошлайди. Бошида болакай ахир ҳатто кўрмайди, эшитмайди, бу ҳаммаси энг бошидан ривожлана бошлайди. Унинг атрофида ким бўлса, ўшаларнинг таъсири остида ўрнашувлар шаклланади.
Агар янги инсонни, болани олсак, унда у оламни таний бошлайди, унда нейрон боғламлари шакллана бошлайди, унинг олам ҳақидаги тасаввури шакллана бошлайди ва унга бу воқеалар рижовининг яккаю-ягона варианти бўлиб туюла бошлайди. Шунинг учун агар бола бой оилада, ота-онаси ирода кучи орқали эмас, шунчаки уларнинг пулга шундай муносабатлари туфайли кўп пул топишадиган бой оилада туғилган бўлса, унда бу бола бошқачасига яшай олмайди. Унинг эркалиги туфайли эмас, балки унда бошқача ҳаёт тўғрисида тасаввур йўқлиги туфайли ва у худди шундай яшайди. Камбағал оилада туғилган болалар эса, фақат ёки ирода кучи орқали, ёки ўзгариш орқали ўз воқеликларини янгилашлари мумкин. Фақат шуни тушуниш орқалики, улар яшаган воқелик – бу ягона вариант эмас, кўплаб вариантлар бор ва улар ўзлари уларни танлашлари мумкин. Бу асосли эмаслигини, балки биз ўзимиз буни қабул қилганимизни ва акс эттирганимизни.
Бола нима мақсадда келади? Бу эркак ва аёл муносабатларининг мазмуни эмас. У биз ҳақиқат билан унинг бирламчи кўринишида тўқнашишимиз учун келади.
Қачон сиз янги телефон сотиб олсангиз, у ерда функция бор – завод созламаларини қайтариш. Унда ниманидир янгилаш мумкин, бироқ агар бу тугмачани боссангиз, унда ҳаммаси қайтади. Универсал ўрнашувларни қабул қилиш – мана шу бизнинг ичимиздаги шу тугмача бўлади.
Бола эса – бу завод созламалари билан бўлган янги телефондир, ва ундан бу ҳақиқатни, бузилмаган ростликни олиш – сиз билан бизнинг мақсадимиздир. У эса биздан олади.
Бу озиқлантириб ўстириладиган қўғирчоқ эмас. Бу яна битта сиздан ҳам муҳимлиги кам бўлмаган шахсдир, унда сиздаги, сиздагидан кам бўлмаган Аллоҳ бор, унинг ўз истаклари, ўз мақсад, вазифалари бор, бу Аллоҳнинг яна битта моддийлашувидир. Бола керак, инсон ўз авлодини давом эттиришга мажбур, дейиш тўғри эмас. Биз ҳеч кимга ҳеч нарсада қарздор эмасмиз. Шунчаки болалар бу зўр. Болага қараш ва унда ўзингни топиш жудаям зўрку, бу жудаям ёқимли, бунга ҳаддан ташқари жиддий муносабатда бўлиш керак эмас. Ҳар қандай “даркор”, ёки “мажбур” – бу ақлга, онгга ва мантиққа ҳаддан ташқари аҳамият беришдир. Энг қизиғи, айнан мана шу “даркор” туфайли кишилар кўпинча болага эга бўлмайдилар. Онг ости бизга даркор бўлган нарсани, ҳеч нарсани бермайди. У фақат биз нимани ҳоҳласак, шуни беради.
Download 87,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish