Мукаддима



Download 0,82 Mb.
bet67/100
Sana14.06.2022
Hajmi0,82 Mb.
#668000
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100
Bog'liq
Botanika Mustafayev 2010

Пукак ва пустлок.Камбий фалояти натижасида поя энига уса боради. Элаксимон утказувчи найлари оркали мураккаб органик моддалар харакати содир буладиган юмшок катлами пояни ураб туради.
Поянинг ёгочлиги билан луб катлами орасида камбий халкаси жойлашган. Унинг фаолияти натижасида озика моддаларни харакатга келтирувчи луб катлами пустлок булади. Шунинг учун хам усимлик поясининг пуст кисмини сидириб олинса у курийди. Чунки усимлик аъзоларинг баргда фотосинтез натижасида хосил буладиган озика моддалар билан таъминлайдиган орган- пуст нобуд булади. Бундай усимлик хаёти учун хавфли ишни купинча кемирувчи хайвонлар ва эчкилар бажаради. Эрта бахорда куп каватли юпка пустли камбий ксилемани шакллантираётган пайтда иккиламчи пустнинг камбий уки чегарасида енгиллик сидириб олиш мумкин. Поянинг йугонлаша бориши ва унинг пустини маълум босим остида таъсири натижасида эпидермис йиртилади. Урта иклимли минтака шароитида бу ходисани усимликнинг узунасига усиши тухтаган органларида бир йилдан кейинок кузатиш мумкин. Поянинг периферик кисмидаги эпидермиснинг йиртилиши натижасида тилим- тилим ёрикдлар хосил булади ва улар остида феллоген моддаси тупланади. Натижада усимлик поясининг сиртида калин пустлок деб юритиладиган улик катлам вужудга келади.

Барг.


Барг усимликнинг фотосинтез, транспирация ва газ алмашуви сингари мухим физиологик жараёнлари содир буладиган хаётий мухим аъзоси хисобланади. Бу уч хаётий мухим вазифадан ташкари барг озика моддалар тупланадиган уриндик ва вегетатив вазифасини бажарадиган орган хам хисобланади. Хар кандай орган хам барг сингари узгарувчанлик кобилятига эга эмас.
Барг новдада урнашган. Гулли усимликлар барги усиш конусининг меристема хужайраларидан вужудга келади. Усиш конусининг уч кисмидан бир кадар пастрокда ён хужайра катламлари вужудга келади. Бу катламлар бирларламчи усиш конусининг бирламчи буртмалари булиб, улардан вакт утиши билан барглар шаклланади. Баргларнинг хосил булишида корпус ва туника хужайралари иштирок этади. Туника усаётган поянинг усиш нуктасидаги 1-4 кават меристема хужайраларида иборат. Бу хужайралар усиш конусига нисбатан тескари йуналишда булинади. Туника остида жойлашган хужайралар комплекси корпус деб юритилади. Унинг хужайралари хар томонга турли йуналишда булиниш кобилятига эга.
Баргнинг гистологик жихати морфогенези тугрисида хилма-хил фикрлар мавжуд. Масалан, бугдой барги ва туника хужайраларининг булиниши натижасида вужудга келади бошка усимликларда баргнинг вужудга келишида усиш конусининг субэпидермал хужайралари мухим урин уйнайди.
Меристема тукималарнинг булиниши натижасида дастлаб баргнинг периферик кисми хосил булади. Шундан сунг, барг шапалоги хужайраларининг булиниши натижасида у катталаша боради. Барг шапалоги шакллангач, у барг шапалоги ва барг бандига ажралади. Купинча шу пайтнинг узида усимликларда барг олди ён баргчалари хам хосил булади.
Бошлангич баргнинг уст кисмидан барг шапалоги ва барг банди, пастки кисмидан эса, барг бандининг поя билан бирлашадиган жойида хосил буладиган барг кини хосил булади. Барг банди шапалоги тулик шакллангандан сунг хосил булади. Барг бандининг йугонлашуви, асосий тукима хужайраларининг булиниши натижасида содир булади.
Барг банди барг шапалогини куёшнинг йуналишига узгартириб туриш махкамлик вазифасини бажаради. Баргда одатда, бир ёки бир нечта барг шапалоги булади. Барг шапалоги, барг банди, барг кини ва барг олди баргчалари баргнинг аъзолари хисобланади.
Барг факат барг шапалогидан иборат булиб, бандсиз ёки барг бандининг ости кисми пояни ураб туриши мумкин. Бу хилдаги баргларни гулли усимликларнинг турли вакилларида учратиш мумкин. Айрим усимликларда барг бадди усимлик поясининг бугин оралигини тулик ураб олиши мумкин. Баргнинг пояни ураб турган кисми барг кини, унинг кенгайган кисми барг гилофи хисобланади. Бундай барг поадошлар, килёкдошлар, соябонгулдошлар учун характерлидир. (расм-44) Поадошларда барг кини билан барг шапалогининг бирлашган жойида майдагина пластинка мавжуд булиб, у тилча деб юритилади.
Барг олди баргчалари барг бандининг поя билан бирлашган кисмида жойлашган. Улар турли-туман шаклларда булади. Айрим адабиётларда улар ён баргчалар деб хам юритилади. Одатда, улар барг бандининг хар иккала томонида жуфт холда жойлашади. Ён баргчалар барг култигидаги ён куртакларни химоя килиш вазифасини бажаради. Бу хилдаги баргчаларни гузада, ок акацияда, нухатда ва бошка дуккакли усимликларда учратиш мумкин. Барг бандидаги баргларнинг сони ва жойлашишига караб оддий ва муракаб барглар тафоаут килинади. Битта барг бандида бирнеча барг шапалоги жойлашган булса, улар мураккаб барглар деб юритилади. (расм-45)
Мурккаб баргда хар бир баргни уз банди билан умумий барг бандига бирлашган булади. Мураккаб барглиларга мисол тарикасида себарга, беда, люпин, ёнгок, нухат, мош сингари усимликларни келтириш мумкин. Оддий баргда бир барг бандида битта барг шапалоги жойлашган булади. (расм-46)
Барг шапалогининг шаклларига кура, оддий барглар овал, тухумсимон, тескари тухумсимон, нинасимон, юраксимон, чузик наштарсимон, киличсимон, понасимон ва бошка куринишларда булиши мумкин.
Агар барг шапалогининг чети текис булса, бундай барг, текис киррали, уймалар шаклида булса, уйма барг, агар барг четидаги уймалар уткир учли булса, тишли барг дейилади. Барг четидаги уймалари уткир ва бу уймалар бир катор барг учига томон караган булса арра тишли барглар деб аталади.
Барг шапалоги учининг тузилишига караб, уткир учли, учи тумток, учлари уткирлашган ва бошка тур баргларга булинади. Барг шапалогининг асосини (паст кисмини ) шаклига караб понасимон, юраксимон, туёксимон, киличсимон барглар фарк килинади.
Юкоридагилардан ташкари, барг шапалоги чети уйилган, чети киркилган, булинган шаклдаги барглар хам тафовут килишади. Барг шапалогининг уйик жойида умумий сатхининг 1-4 булагини эгаллаган уйма барг булади; агар барг уйик, ундан ортик кисмини эгаллаган булса, булма барг деб юритилади. Баргнинг киркилиш чегараси барг сатхининг марказий томирига кадар етган булса, бундай барг кесик барг деб юритилади. Булма ва кесик барглар панжасимон, патсимон, жуфт патсимон ва шунга кура, панжасимон кесик барглар, ток патсимон кесик, жуфт патсимон кесик барглар тафовут килинади. (расм-45)
Одатда баргларнинг пояда жойлашган урни, тузилиши ва бажарадиган вазифасига кура, пастки, урта ва учки барглар фарк килинади. Бу фаркни барглар куртакни ураб турган пайтидаёк куриш мумкин. Пастки барглар кунгир ёки окиш рангли булиб, куртакни уст томонидан ураб туради. Ташки куринишига кура, кипик шаклида булиб, банд барг бандчаси ёки гул олди барги деб юритилади. Улар куртакни химоя килиш вазифасини бажаради. Бундай хилдаги баргларни илдиз поя куртагида, илдиз тугунакларида, куриш мумкин. Пиёзнинг устки курик кобиги хам пастки барг хисобланади. Куртакнинг усиш даврида купинча пастки барглар тушиб кетади. Икки паллалиларнинг биринчи ер устига чикадиган уруг палласини хам пастки барг деса булади.
Урта барглар усимликнинг поя ва новдаларда жойлашган баргларнинг асосини ташкил этади.
Устки барглар усимликнинг гул кисмида жойлашган. Улар хар хил рангда ёки рангсиз булиши мумкин. Одатда, улар гул олди ёки банд баргчалари деб юритилади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish