Лойиҳа янгиликларининг инновациялар табиатига кўра таснифи.
“Инновация” (инглизча “innovation”) - янгилик киритиш, татбиқ этиш, қўллаш деган маъноларни билдиради. “Инновация” тушунчаси дастлаб XIX асрда маданиятшунослик соҳасидаги тадқиқотларда пайдо бўлиб, бир маданият турларини иккинчи бир маданиятга киритиш тушунилган. XX асрга келиб эса, янги соҳа – янгиликлар киритиш ҳақидаги фан пайдо бўлди. Бу фан доирасида моддий ишлаб чиқариш соҳасига техник янгиликлар киритиш қонуниятлари ўрганила бошланди. Янгиликлар киритиш ҳақидаги фан фаолиятида янгича таълим тизимига ўтиш йўлидаги ҳаракатлар билан асосланади. Шунга кўра янги билимларга эҳтиёж, янгилик инновация, инновацион хизмат кўрсатиш ғояларини татбиқ этишга қаратилган эҳтиёждан келиб чиққан. Янгиланишларни педагогика фанига нисбатан қўллаганда таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш ва унинг натижаларини яхшилашга қаратилган педагогик тизим ичида ўзгаришлар киритиш тушунилади. Россияда педагогик инновацияларнинг пайдо бўлиши мактабларни тез ривожлантириш эҳтиёжи билан уларни ўқитувчилар томонидан амалга оширишдаги қийинчиликлар, қарама-қаршиликлардан келиб чиққан. Ўзбекистон татбиқ этиш таълим тизимини ислоҳ қилиш масалалари билан боғлиқ равишда тайёр ахборотларни беришга асосланган анъанавий ўқитиш туридан, инновацияларни ўрганиш, уни таълим жараёнига талабаларнинг изланишга, маълумотларни ўзлари излаб топишга ўргатадиган жараёнлар каби тушунчалар моҳиятини англашга эҳтиёж кучаяди. “Янгилик киритиш” (инновация) тушунчаси янгиликларда ҳам, ушбу янгиликни амалиётга татбиқ этиш жараёни сифатида ҳам тушунилади. Янгилик муайян таълим тизими ичида мавжуд бўлиб, янгиланиш асосида юзага келади. Шу тарзда янгиланишни янгилик яратиш, қўллаш ва ўзлаштириш ҳисобига таълим ривожланиши жараёни сифатида тушуниш мумкин.Янгиланиш таълим жараёнининг қайси бўлагига ўзгартириш киритишни аниқлашдан бошланади Педагогик янгиланиш предмети янгиланиш жараёни самарадорлиги ва уларни аниқловчи омиллар орасидаги боғлиқлик, шунингдек, ўзгаришлар самарадорлигини ошириш мақсадида шу омилларга таъсир этиш усулларидан иборат. Инновацион жараёнлар қуйидаги босқичларга ажралади: 1. Янги ғояларнинг туғилиши ва янгиланиш концепциясининг пайдо бўлиш босқичи. Бу шартли равишда фундаментал ва амалий изланишлар натижаси тарзида янгилик яратиш дейилади. 2. Яратиш босқичи. Муайян объектда амалга оширилган янгилик-моддий ёки маънавий нарса-намуна. 3. Янгилик киритиш босқичи. Яратилган янгилик амалиётга татбиқ этилади, қайта ишланади. Бу босқич киритилган янгилик-дан юқори самарага эришиш билан якунланади. Сўнг янгиликнинг мустақил ҳаракатланиши бошланади. Янгиликлар қўлланилиш жараёнида янада бошқа босқичларга ажралади. 4. Янгиликларнинг ҳаётга татбиқ этиш босқичи. Янгиликларни бошқа соҳаларга ҳам кенг қўллашда намоён бўлади. 5. Муайян соҳада янгиликнинг турғун хизмат қилиш босқичи. Янгиликни қўллаш давомида у ўзининг янгилик хусусиятини қотиб боради. мазкур босқич янгилик ўрнига ундан ҳам самарали янгиликларни татбиқ этиш билан якунланади. Бир янгилик ўрнини ундан ҳам самаралироқ бўлган бошқаси эгаллайди. 6. Янгиликларни бошқа янгилик билан алмаштириш мақсадида янгиликлар кўламини қисқартириш босқичи. Таълим соҳасида инновацион жараёнлар икки турга бўлинади: 1. Стихияли равишда амалга ошадиган инновациялар. Инновацион жараённи амалга ошириш шартлари, восита ва йўллари тузилишини тўлиқ англамаган ёки уни туғдирган эҳтиёжга боғланмаган ҳолда амалга оширилади. Бу тарздаги инновациялар кўпинча илмий асослар билан боғлиқ бўлмай, эмпирик асосда вазият талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бундай инновацияларга новатор ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар фаолиятларини мисол келтириш мумкин. 2. Таълим тизимидаги инновациялар онгли, мақсадга йўналтирилган, илмий ишлаб чиқилган фанлараро фаолият натижаси ҳисобланади. Таълим соҳасидаги инновация таълим-тарбия мақсади, мазмуни, усул ва шакллари, педагогик жараённи ташкил этишда янгиликлар киритишни назарда тутади. Инновацион жараён бир неча босқич ва воситалар йиғини ёрдамида илмий янгилик ёки ғоя, ижтимоий янгиликка, шу қаторда таълим янгилигига айланади. Бунда янгилик киритишга инновация натижаси сифатида қаралади, инновацион жараён эса, умумий тарзда қуйидаги уч босқичнинг ривожланиши сифатида тушунилади: ғояларни бериш (илмий янгилик очиш), ғояларни амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш. Инновацияларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 1. Функционал имкониятларига қараб, барча педагогик инновациялар: янгиликлар самарали таълим жараёнини таъминлайдиган шартлар (таълимнинг янги мазмуни, инновацион таълим муҳитлари, ижтимоиймаданий шароитлар); янгилик-педагогик восита, технологик таълим лойиҳалари ва ҳоказо; ташкилий бошқарувга оид янгиликлар (таълимнинг сифатли хизмат қилишини таъмин-лайдиган ечимлар). 2. Инновацияларни амалга ошириш ва татбиқ этиш соҳасига қараб: таълим мазмунида; ўқитиш технологиялари, таълим тизимининг тарбиявий соҳасида; педагогик жараён қатнашчилари ўзаро таъсири тизимида, педагогик воситалар тизимида. Тизимли инновациялар – бу муайян муаммо доирасидан келиб чиқадиган, аниқ мақсад, вазифаларга эга инновациялардир. Булар ўқитувчи ва талабалар қизиқишлари асосида тузилиб, узвийлик характерига эга бўлади. Бундай инновациялар пухта тайёрланиб, экспертлардан ўтади ва зарур воситалар билан таъминланади (кадрлар, моддий, илмий-методик таъминот).7 Маълумки, педагогик инновация фаолиятининг субъекти ўқитувчи ва унинг шахсий имконияти ҳисобланади. Бунда ўқитувчи шахсининг ижтимоий-маданий, интеллектуал ва ахлоқий имкониятлари юксак аҳамиятга эга бўлади. Инновацион жараённинг моҳияти – ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти мазмунида акс этади, мазкур жараёнда педагог талабаларга юзага келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Педагогик ёрдамнинг асосий моҳияти инновацион услубнинг тавсифи, унинг мақсадга йўналтирилганлиги, шунингдек, шахсни шакллантириш ва тарбиялаш борасида ҳал этиладиган вазифалар билан ифодаланади. Талабаларнинг шахсий хислатлари педагогик жараённинг субъекти сифатидан қуйидагиларни ўз ичига олади: ўқитишнинг ҳозирги ва келгуси босқичлари учун қабул қилинган ўқув-тарбия жараёнининг мақсади, вазифаси ва кўрсатмаларни англай билиш; интеллектуал меҳнатнинг янги турларини эгаллаш; мақсадга мувофиқ касбий ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таҳсил олиш, қийинчиликларни аъло даражада енга билиш, ўсиш ва мустаҳкам ўрин эгаллашнинг кенгаяётган интеллектуал ва касбий имкониятлари, истиқболлари билан қониқиш, ўзининг ижтимоий роли функциясини бажаришда фаол муносабатда бўлиш ва ҳоказо. Инновацион педагогик жараённинг энг муҳим йўналишларидан бири ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш. Бундай йўналиш ўқувчи-талабаларнинг ўқув жараёнин фаоллаштиришни, уларнинг касбий ихтисослашишини аниқлаб олиш фаоллигини ўз ичига олади. Талабаларнинг инновацион фаолиятини яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият сифатида баҳолаш мумкин. Инновацион фаолиятга аксиологик ёндашув инсоннинг ўзини янгилик яратиш жараёнига бахшида қилиши, у томонидан яратилган педагогик қадриятлар йиғиндисини англатади. Аксиология инсонга олий қадрият ва ижтимоий тараққиётнинг бирдан-бир мақсади сифатида қарайди. Ўқитувчининг инновацион фаолияти тузилмаси креативлик ва рефлексия компонентларидан иборат. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг энг муҳим тавсифи креа-тивликдир. Креативлик индивиднинг янги тушунча яратиши ва янги кўникмалар ҳосил қилиш қобилияти, хислатини билдиради. Ўқитувчи инновацион фаолиятидаги креативликнинг бир неча босқичлари мавжуд: биринчи босқичда тайёр методик тавсиялар кўчирилади; иккинчи босқичда мавжуд тизимга айрим мосламалар (мо-дификациялар), методик усуллар киритилади, учинчи босқичда ғояни амалга ошириш мазмуни, методлари, шакли тўла ишлаб чиқилади; тўртинчи босқичда ўқитиш ва тарбияланишнинг бетакрор концепцияси ва методикаси яратилади. Ўқитувчининг инновацион фаолияти тузилмасидаги энг муҳим компонент бу рефлексиядир. Рефлексия ўқитувчининг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ҳамда таҳлил қила олишидир. Рефлексия (лотинча “Ret lxio”- ортга қайтиш) субъектнинг ўз (ички) психик туйғу ва ҳолатларини билиш жараёнидир. Инновацион педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир. У очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини билдиради. Ўқитувчининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга ошишини кўзда тутади. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга ўқитувчининг тайинли мулоқоти, акс фикрларга нисбатан беғараз муносабат, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида ўқитувчи ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мавзу (мотив)га эга бўлади. Ўқитувчи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини билиши ва яратувчилиги каби мавзу (мотив)лар муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўқитувчи шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини беради.Янгилик киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини туғдиришдир. Мулоқотнинг янги вазияти – бу ўқитувчининг ўз мустақиллик мавқеини, педагогика фанига, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш қобилиятидир. Ўқитувчи ўз нуқтаи назарларига ўралашиб қолмайди, у педагогик тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммаллашиб боради. Бундай вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб боради, ҳиссий туйғулари ривожланади. Кейинги шарти – бу ўқитувчининг маданият ва мулоқотга шайлиги. Ўқитувчининг инновацион фаолияти воқеликни ўзгартиришга, унинг муаммолари ва усулларини ечишни аниқлашга қаратилгандир. Ўқитувчи ва ўқувчи-талаба ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгариши инновацион фаолият шартларидан биридир.Янги муносабатлар, анъаналарда бўлганидек, қистовлар, ҳукмга бўйсуниш каби унсурлардан ҳоли бўлиши лозим. Улар тенгларнинг ҳамкорлиги, ўзаро бошқарилиши, ўзаро ёрдам шаклида қурилган бўлиши даркор. Улар муносабатларидаги энг муҳим хусусият бу ўқитувчи ва ўқувчи-талабанинг ижоддаги ҳамкорлигидир. Ўқитувчининг инновацион фаолияти қуйидаги асосий функциялар билан изоҳланади: касбий фаолиятининг онгли таҳлили; меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув; касбий янгиликларга нисбатан шайлик; дунёга ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш; ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва интилишларини касбий фаолиятда мужассам қилиш. Демак, ўқитувчи инновацион педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |