38-савол.Иккинчи даражали бўлакларнинг гапдаги вазифаси нима?
38-Жавоб. Бош бўлакларга боғланиб, гапнинг мазмунини тўлдириш.
39-Савол.Гапда қайси сўз қайси сўзга боғланганини қандай аниқлаш мумкин?
39-Жавоб. Сўроқлар ёрдамида.
40-Савол. Қуйидаги гапда қайси сўз қайсига боғланади? Bahor keldi.
40-Жавоб. Ега кесимга боғланади деган қоида бор. Bahor бу ерда эга, шу сабаб keldi га боғланади.
41-Савол. Иккинчи даражали бўлаклар эгага боғланадими ё кесимга ?
41-Жавоб. Қўшимчаларига кўра эгага ҳам, кесимга ҳам.
42-Савол. Shahzoda muhtasham qasrga yaqinlashdi. Ушбу гапда иккинчи даражали бўлакларнинг
айнан қайси сўзларга боғланаётганлигини кўрсатинг.
42-Жавоб. muhtasham - бу ерда qasrga сўзига боғланади, qasrga сўзи эса yaqinlashdi сўзига
боғланади.Демак, иккинчи даражали бўлаклар нафақат бош бўлакларга, балки бир-бирига ҳам
боғланиши мумкин экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |