9
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. «Бобурнома» туркча
таржимасида паремиялар ифодаланишининг таҳлили жараѐнида ишлаб
чиқилган таклифлар асосида:
паремиология ва паремия тушунчаларига доир мавжуд илмий қарашлар,
паремияларнинг ўзбек ва турк тилларида ўрганиш тарихига оид илмий
хулосалардан Туркия жумҳурияти Карабук Давлат университетида
«Матн
шарҳи», «Чиғатойча», «Туркий лаҳжалар муқоясаси», «Илмий тадқиқот
усуллари» каби фанларни ўқитишда фойдаланилган (Туркия Республикаси
Карабук Давлат университетининг 2020 йил 12 октябрдаги 015/12-сон
маълумотномаси). Натижада университет талабаларининг паремиологияга
оид билимларининг оширилишига эришилган;
«Бобурнома»
таржималарида
миллий
калоритнинг
берилиши,
фраземаларни таржима қилиш тамойилларига оид хулосалардан «Инглиз ва
ўзбек тилларининг электрон (инсон қиѐфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий
тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш» мавзусидаги И-ОТ-20 19-42
рақамли инновацион лойиҳасининг «Миллий тимсоллар тасвири таржимаси»
бобида таржимада миллий колоритнинг акс эттирилиши муаммосини
асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим
вазирлигининг 2020 йил
07
октябрдаги
89-03-3744-сон
маълумотномаси). Натижада мақолларда миллий калоритнинг акс этишига
доир, шунингдек, «Бобурнома»даги мақол ва иборалар статистикасига оид
маълумотларнинг юзага келишига сабаб бўлган;
«Бобурнома»даги паремияларни аниқлаш ва уларни тўғри таржима
қилиш тамойилларига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий
телерадиокомпаниясининг
«O„zbekiston»
ва
«O„zbekiston
tarixi»
телеканалларининг «Шоҳ ва шоир», «Заҳириддин Муҳаммад Бобур»,
«Мавзу» ва «Тарихий савол» номли туркум кўрсатувлари сценарийларини
тайѐрлашда кенг фойдаланилган. («O„zbekiston» телерадиоканали давлат
унитар
корхонасининг
2020
йил
26
августдаги
01-13/785-сон
маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали «Бобурнома»даги
паремаларнинг таржималарига оид янгиликларни тақдим этишга эришилган;
«Бобурнома» туркча таржимасидаги қўлланилган паремияларнинг
статистикаси, мақол, матал, афоризм ва фраземаларнинг структур-семантик
хусусиятларига оид хулосаларидан Ахсикент илмий-тадқиқот ижодий
бирлашмаси томонидан нашр этилган «Буюкларга бешик бўлган Ахсикент
ѐхуд Фарғона алломалари», «Хонзодабегим Умаршайх қизи» каби асарларни
тайѐрлашда фойдаланилган («Ахсикент» Халқаро илмий-тадқиқот жамоат
бирлашмасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 4/09-сон маълумотномаси).
Натижада «Бобурнома» туркча матнининг тил хусусиятлари, мақол, матал,
афоризм ва фраземаларга доир илмий нашрларнинг юзага келишига асос
бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: