Мухаммад пайғамбар алайҳис-с-салом қиссаси



Download 103,1 Kb.
bet17/19
Sana26.02.2022
Hajmi103,1 Kb.
#467827
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
“Мухаммад пайғамбар алайҳис–с–салом қиссаси” (Балкиз Аладдин)

Пайғамбар
Макка олинган бўлса–да, ҳамон Муҳаммадга қарши курашиб, унга ташвиш орттирувчи қабилалар оз эмас эди. Кўп ўтмай, яна Ҳунайн, Тоиф ва Табукда жанглар бўлади.
Пайғамбар катта–кичик йигирма олти жангда иштирок этади. Қўшинни кўпинча жангга ўзи бошлаб борар ва душманга ҳамиша асосий нишон бўлар эди. Бу жиҳати билан у ўзидан олдин ўтган подшо –– пайғамбар Сулаймон ва Довудга ўхшаб кетар эди. Лекин, улардан фарқли ўлароқ, Муҳаммад ҳар бир нарсани икир–чикиригача ўзи назардан ўтказмагунича тинчимасди. Шунингдек, у бошқа ҳукмдорларга ўхшаб ҳашаматли саройларда яшамас, хизматида чўрилар ҳам, мулозимлар ҳам йўқ эди. Ҳаттоки бутун Арабистонга ҳукмдор бўлиб, айтган сўзи қонун тусини олган шароитда ҳам, у содда ва камтарин ҳаёт кечирарди.
Маккада иккита уйи бор эди. Мадинага қочаркан, уйларини мусодара этишади. Лекин у Маккага қайтгач, ўша уйларини қайтариб олишни ўйламайди ҳам. Ухлаш учун тўшаги ҳам йўқ эди, тўнини икки қатлаб мук тушарди–да, чўзилиб ётаверарди. Пахта ўрнига қум солинган битта болиши бўларди. Меҳмон келганда болишни унга узатиб, ўзи ерга ёнбошларди.
Биров билан кўришганда ҳеч қачон биринчи бўлиб қўлини олмасди –– ранжитиб қўйишдан қўрқарди. Пайғамбар Маккада экан, бадавлат бир оила Анас исмли болани унга дастёрликка беради. «Хўжайиним менга иш буюрмайди», дейди Анас. Муҳаммад йиртиқ–ямоғини ўзи тикади, ковушини ўзи ямайди, кийим–бошини ўзи ювади. У одатда овқатни оз ер, кўпинча бева–бечораларга тарқатар эди. Янги кийим кийса хижолат чекар, гўё бировнинг нарсасига шерик бўлиб қолгандек, ўзини ноқулай сезарди.
У узун бўйли бўлмаса–да, бўйчан кўринарди. Қотмадан келган, қирғий бурунли, кенг қабоқли, қуюқ қошли эди. Қоракўзлари чақнаб боқар, чеҳрасидан нур ёғар эди. Ҳамиша ўйчан ва самимий эди. Йиллар ўтгани сайин ўйчанлиги орта боради. Кийимлари ҳам, одатлари ҳам фавқулодда тоза, мусаффо эди. Сочини узун ўстириб, тез–тез ювиб, тараб юрар эди. Икки бўлак матодан або кияр, этаги ўша замон зодагонларига ўхшаб ер супурмас, фуқаронинг кийимидек қисқа ва ихчам бўларди. Жун кўйлак кияр, ипак кўйлак киймасди. Бошқалар тўйиб овқатлансин учун ўзини таомдан тортар эди. Очлик азоби қийнаганда фақир арабларга ўхшаб қорнига тош боғлаб оларди. Яқинларидан бири айтганидек, Пайғамбар ҳеч қачон тўйиб овқатланмас эди.
У айниқса хотинлар ва болаларни эъзозларди. Баъзан тиззасида ухлаб қолган болани уйғотмай, шу кўйи ибодат этар эди. Узун тунлар қоронғу бурчакда ўзи ёлғиз Аллоҳга сиғинар, токи бошқалар кўриб ва эргашиб, соатлаб ибодат этиш мажбурияти остида қолмасин, дерди. Ҳечқачон мойчироқ ёқмасди.
«Мойимиз бўлса, ёқмасдик, ер эдик», деган эди Ойиша.
У инсонларнинг тенглигига астойдил ишонарди. Бир гал жангда Зайд бошчилик қилишини эшитиб, араблар норози бўлишади: «Бу нимаси! Қул бизга саркарда бўладими!» –– деб қичқиришади улар. «У мусулмон!» –– дейди Пайғамбар қатъият билан ва баҳсга чек қўяди. «Ўзга динларни ҳурматланг», дерди у ҳамиша. Хотинларидан Мариям –– христиан, София –– яҳудий эди. У христианларга ҳам, яҳудийларга ҳам диний расм–русмларини адо этиш учун тўла ҳуқуқ берган эди.
«Илм эгалланг! –– дерди у издошларига. –– Илм –– саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида –– таянч, ёлғизлик дамларида –– йўлдош, бахтиёр дақиқаларда –– раҳбар, қайғули онларда –– мададкор, одамлар орасида –– зебу зийнат, душманларга қарши курашда –– қуролдир».
У касаллардан аҳвол сўраш ёки таъзияга боришдан эринмасди. У тоат–ибодат этишни юксак баҳоларди.
«Муҳаммад пайғамбар ибодатни ҳамма нарсадан устун қўйди, –– деган эди доктор Сарваралли Радхакришнан, –– у бутун дунёни улкан масжидга айлантирди».
У ҳеч қачон илоҳийлик давосини қилмасди. «Мен ҳам сизга ўхшаш бир одамман, –– дерди у, –– мен илоҳий пайғомлар олдим, холос. Мендан сўнг пайғамбар ўтмайди. Мендан олдин эса кўп пайғамбарлар ўтишган: Одам Ато, Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Ёқуб, Юсуф, Шуайб, Мусо, Аърон, Лут, Довуд, Сулаймон, Илёс, Закариё, Жон Баптист, Исо… Мен ҳам шулар қатори худо сўзини сизга етказувчиман».
Кўкдан тўрт муқаддас китоб насиб этган: Мусога –– Таврот, Довудга –– Забур, Исога –– Инжил, Муҳаммадга –– Қуръони мажид… Улар пайғамбарларга илоҳий пайғом –– ваҳий бўлиб келган. Муҳаммад ваҳий етганда ранги бўздек оқариб кетар, ерга мук тушиб ётар, жиққа терга ботар, тани беҳад оғирлашиб кетарди. Бир гал, ваҳий етаркан, оёғи тўсатдан ёнида ўлтирган бировнинг оёғи устига тушиб қолади.
«Пайғамбарнинг оёғи шу қадар оғирлашиб кетдики, –– дейди ҳалиги киши, –– мен қанча уринмай, бари бир оёғимни қимирлата олмадим. Назаримда оёғим устига улан бир қоятош ағдарилгандай ёки туя чўкиб ётгандек эди».
У инсонларни жон–дилдан севар, нима топса, бошқалар билан баҳам кўрар эди.
Унинг умри курашлар, синовлар, ҳақирликлар, машаққатларга тўлиб, ғоят оғир кечади. Яқинлари ўзаро низолар, баҳсу муноқашалар билан унинг тинчини тез–тез бузиб, тинка–мадорини қуритишади. У жанжалларни бартараф этади, насиҳат ила тарафларни муросага келтиради, уларни тўғри йўлга бошлайди ва яшашга ўргатади. Дейдиларки, у вафот этганда ўша атрофдаги ягона бир дарахт қаттиқ силкиниб, танасига дарз тушган ва одамга ўхшаб дод–фарёд солганмиш… Муҳаммад пайғамбар эди, лекин у ҳам савдогар, ҳам оила бошлиғи, ҳам қози, ҳам воиз, ҳам таъқибга учраган қочоқ, ҳам қонунлар жорий этгувчи аллома, ҳам жангчи, ҳам давлат арбоби, ҳам саркарда ва ҳаттоки подшо бўлолган ягона пайғамбар эди.
Беҳад–беҳисоб машшақатларга қарамай, у ҳеч қачон ножўя йўлга қадам қўймайди. У айтганига ҳамиша амал қилади ва ўзгалардан ҳам шуни талаб этади.
Унинг ҳаёти –– инсон камолотининг тиниқ тимсолидир.

Download 103,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish