Рақамли ИМСлар классификацияси,маркаланиши ва схемаларда шартли белгиланиши
1.1. ИМС белгиланиш тизимини ўрганиб чиқиш ва берилган ИМСлар мажмуидаги ҳар бир ИМС учун қисқача характеристика бериш: функционал вазифаси, технологиясининг тури, қўлланиш соҳаси, асосий параметрлари ва х.з.
2.1. Намойиш қилувчи макет ва кўргазмали қуроллар билан танишиб чиқинг.
2.2. Берилган мажмуадаги ИМСнинг номини, турининг классификациясини ва ҳар бир ИМС туркумини аниқланг.
2.3. Маълумотномадан фойдаланиб ўрганилаётган ИМСга характеристика беринг: бажарадиган вазифаси, қўлланиш соҳаси, асосий электр параметрлари.
2.4. ИМС тайёрлаш асосий босқичларидан фойдаланиб, ИМС тайёрлаш технологик босқичларининг кетма – кетлиги ҳақида умумий баён беринг ва уларга қисқача характеристика беринг.
2.5. Рим ўтказгич пластина намунасининг микроскопнинг кўриниш соҳасига ўрнатинг, аниқ тасвирга эришинг ва кўринаётган тасвирни чизиб олинг.
2.6. Кузатилаётган тасвир қайси технологик босқичга таълуқли.
Do'stlaringiz bilan baham: |