5350300 – “АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент” таълим йўналиши негизидаги:
5А350303- Рақамли иқтисодиёт
магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун махсус (ихтисослик) фанларидан
Д А С Т У Р
Аннотация
Дастур 5А350303- Рақамли иқтисодиёт магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5350300-Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Иминова Н.А. - ТАТУ “Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент.
Қўчқоров Т.С. – ТАТУ “Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт” кафедраси профессори в.б., и.ф.д.
Дастур “Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент” факультетининг 2020 йил 23 июндаги № 11 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
КИРИШ
5350300-Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент таълим йўналиши - Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари соҳасидаги йўналиши бўлиб, у юқори суръатлар билан ривожланаётган ахборот технологиялари дастурларидан фойдаланган холда, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги корхоналар бўлинмаларининг иқтисодий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги корхоналарини ривожлантириш бўйича қисқа муддатли башоратлар ишлаб чиқиш, мутахассислик бўйича бошқарув тизимлари соҳасида мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш, таклифлар киритишни билиш ва амалга ошириш йўллари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси - талабалар билимларини назарий ва амалиётда қўлланиладиган иқтисодий билимларини чуқурлаштириш, АКТ соҳаси корхоналарининг бошқарув тузилишини ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини, корхона фаолиятини рeжалаштириш ва тартибга солиш тамойиллари ва усулларини, ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини, мeҳнатни ташкил этиш ва уни рағбатлантиришнинг энг мукаммал тизимини ишлаб чиқаришни ва жорий этиш йўлларини, корхона фаолиятини юритишда содир бўладиган турли вазиятларни таҳлил этиш, тўғри хулосалар қилишни, тадқиқот мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, библиографияларни тузиши, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги корхоналар бўлинмаларининг иқтисодий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш, ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси иқтисодиёти ва унинг имкониятларини ўргатиш асосида уларнинг етук, юқори малакали мутахассис бўлишлари ҳамда олинган билимлари асосида ўқитиш ва илмий изланишларни давом эттиришларини таъминлашдан иборатдир.
5350300-Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент таълим йўналиши негизидаги 5А350303- Рақамли иқтисодиёт магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 3 та ихтисослик фанлари бўйича: “IT иқтисодиёт”, “Ҳисоб асослари”, “Микромакроиқтисодиёт” фанлари бўйича тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |