5350600 – Ахборотлаштириш кутубхонашунослик таълим йўналиши негизидаги:
– 5А350602 - Электрон кутубхона ва архивлар
магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун махсус (ихтисослик) фанларидан
Д А С Т У Р
Аннотация
Дастур 5А350602- Электрон кутубхона ва архивлар магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Тузувчи: Б.И.Ганиева – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборот-кутубхона тизимлари” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент;
Дастур Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ магистратура бўлимининг 2020 йил 23 июндаги № 10 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
Кириш
5350600 – Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик бакалавриатура таълим йўналиши негизидаги мутахассисликлар бўйича магистрларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган умумий талаблар Давлат таълим стандартида келтирилган.
“Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” таълим йуналишида таҳсил олишдан асосий мақсад талабаларга ахборот-кутубхона муассасаларида қўлланиладиган фанлар асосларини ўргатиш асосида уларнинг етук ва юқори малакали мутахассис бўлишлари ҳамда олинган билимлари асосида ўқитиш ва илмий изланишларини давом эттиришларни таъминлашдан иборатдир.
5А350602 – Электрон кутубхона ва архивлар мутахассислиги дастурнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини яратиш;
электрон-кутубхоналарда давлатни ички ва ташқи сиёсатларини олиб бориш, архивларнинг ривожланишидаги ахборот технологияларининг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, жумладан давлат сирини ҳимоя қилиш талабларига, риоя қилиш қобилиятига эга бўлишни ўрганиш;
талаб ва таклиф функцияларини тузиш ва улар ёрдамида фойдаланувчиларни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш;
интернет тармоғидан ахбротларни олиш, сақлаш, қайта ишлаб чиқаришнинг асосий методлари, усуллари ва воситаларига эга бўлиши, ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши, ва улар ёрдамида ахборот-кутубхонанинг тўлиқ матнли электрон ресурслар фондини яратишни таҳлил қилиш;
ахборот-кутубхона муассасаларида глобал компьютер тармоқларида маълумотлар билан ишлаш қобилиятига эга бўлиши ва ишлаб чиқариш омиллари бозорини, рақобатлашган ва рақобатлашмаган бозорларни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш;
замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш ва ахборот-кутубхона муассасаларининг эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш усуллари ва механизмларини ишлаб чиқиш, меҳнат бозорига таъсирини ўрганиш.
Дастур ижтимоий – гуманитар, умумиқтисодий, ахборот технологиялари, информатика ,табиий ва математик фанлар билан узвий алоқадор бўлиб, бу фанлар талабаларнинг шу соҳадан олаётган билимларини чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради.
5А350602 – Электрон кутубхона ва архивлар мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар, умумий тарзда қуйидаги билимларга эга бўлиши керак:
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасининг ташкилий тузилмаси, ҳолати;
фойдаланувчиларга янги ахборотни зудлик билан етказиш;
жамиятни ахборотлаштиришда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини роли;
соҳа ахборот-кутубхона муассасаларининг салоҳиятини шаклланиши;
қарорларни қабул қилишда ахборот-кутубхона таъминоти;
ахборот-кутубхона фаолияти таҳлилининг асосий усуллари ва услублари (методлари);
Do'stlaringiz bilan baham: |