Муаммоли маруза матни молия фанидан



Download 2,17 Mb.
bet105/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

Молия кўрсаткичлар- бу корхонани фаолиятини ҳар томонлама таърифлашга, пул фондларининг ва жамғармаларини яратиш ва сарфлашни таърифлайдиган режали, ҳисоботли ва ҳисоб-китобда ишлатиладиган кўрсатгичлардир.
Молиявий режалаштириш ва молиявий прогнозлаштириш-хўжалик режасини бир қисми ва молия меҳанизмини асосий қисми бўлиб, пул маблағларини яратиш , тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ва фойдаланишни режали равишда бошқаришдир. Молиявий режалаштриш иқтисодий пропорционал ва балансни ривожлантиришга йўналтририлган ва умумий ҳалқ хўжалигини комплекслар фаолиятини ҳамма бўғинларини координаталаштириш, ижтимоий ишлаб чиқаришни юқори ўсиш суратини таъминлаш ва ҳалқни моддий фаровонлигини тўхтовсиз ўсиб боришига қаратилган чора-тадбирлардир.
Молиявий бошқариш-бу субъектларни молиявий муносабатлар тузилган тартиб орқали амалга оширилади ва улар тарихий, иқтисодий ва сиёсий шартлар билан таъминлабдавлат сиёсатига бўйсинади.
Молиявий ричаклар ва рағбатлантириш дастаклари –уларга фойдани тақсимлаш усуллари, солиқлар, турли фондларга тўловлар, санкциялар, жарималар пул маблағлари фондлари, фондларни ва тўловларни миқдорий тўловларни аниқлаш усуллари киради.
Молиявий резервлар - деб, кутилмаган ҳодисалар ва махсус эхтиёжларни таъминлаш учун давлат бошқариш органларида, корхоналарда йиғиладиган пул маблағларига айтилади.
Молия механизмининг соҳа ва бўғинлари мураккаблик даражаси билан ва айрим элементларини сертармоқлиги билан ажралади.
Масалан: бюджет механизми:
-солиқ турларининг кўплиги;
-уларни ундириш усулларни турли-туманлиги;
-молиялагтириш усулларининг турличалиги;
-бюджет маблағларидан фойдаланишнинг кўп йўналишлари мавжудлиги билан характерланади.
Корхона молия механизми орқали эса:
-корхона пул жамғармалари шақиллари белгиланади;
-фойда ва даромадлар тақсимланади.
-молиявий ресурслар жалб қилади;
-турли мақсадли фондлар тузилади ва улардан фойдаланиш таъминланади.
Молия механизмининг ҳар-бир соҳа ва алоҳида бўғини бир бутуннинг таркибий қисми. Улар ўзаро боғлиқдир ва ўзаро қарам. Шу билан бирга, соҳалар ва бўғинлар бир-бирига нисбатан мустақил фаолият қилади. Бу шарт молия механизмининг доими таркибини мослаштиришга зарурият туғдиради. Молия механизмининг таркибий қисмларини ички боғликлигини уни амалий таъсирини муҳим шартидир.

Моливий механизм элементлар таркибида:


-фондлар ва тўловларни миқдор жиҳатдан аниқлаш усуллар қисми энг ҳаракатчан ва тез ўзгарувчан бўлиб,улар ишлаб чиқариш шарт-шароитлри-нинг ўзгаришига қараб тез-тез ўзгариб,корректировка қилиниб туради.
Масалан,пул маблағлари фондларининг шакллари ўзгармаган ҳолда, фойдани
Тақсимлаш усуллари бир неча бор ўзгаради.(қолдикларни таксимлаш усуллари ва норматив усули).
Солиқ турлари узгармагани ҳолда, уларни ставкалари, улар бўйича имтиёзлар, санкция ва жарима каби жазо чоралари иқтисодий талаблари бозор талабларига кўра тез-тез қайта қурилиб,ўзгариб туради.
Ҳар бир давлат молиявий меҳанизмни ташкил этар экан у албатта бу механизмнинг у ёки бу даврдаги молия сиёсатига мос туширишга интилади. Бу эса ўз навбатида шу молиявий сиёсат олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг амалга ошиши гарови ҳисобланади. Ҳар доим ҳам молия механизми ва унинг элементларининг шахс ва жамият манфаатларига мос келтиришга интилади. Юқоридагиларни ўзаро мос келиши ўз навбатида молиявий механизмнинг самаралигини таъминлайди. Давлат даромадини жалб этиш усуллари.
Давлат ва давлат корхоналари ихтиёридаги молиявий ресурслари шақиллантириш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатлар йиғиндисига давлат даромадлари дейилади.
Давлат ихтиёрида шақилланаётган молиявий ресурслар мажмуаси марказлашган пул ресурслари ва давлат корхоналари иҳтиёридагилар эса, марказлашмаган пул фондларидир. Марказлашган давлат даромадлари асосан солиқлардан, ажратмадлардан ва ташқи иқтисодий фаолият даромадларидан ташкил топади. Корхоналар ўзларининг даромад ва жамғармаларида шақилланаётган молия ресурслари йиғиндиси марказлашмаган пул даромадларини ташкил этади.
Давлат даромадларини иккига бўлишдан мақсад, ҳозирда умумдавлат ва жамоа истеъмолларини қоплаш ҳамда малга оширилишини назорат қилиш билан боғлиқдир.



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish