2.Бюджетдан ташқари фондлар - умумдавлат молиясининг бўғини
сифатида.
Бюджетдан
ташқари
фондларга
тушадиган
маблағларнинг
фойдаланиш йўналишлари, бу фондларни мақсадларига, конкрет иқтисодий
шароитга караб ишлаб чикилган ва амалга ошириладиган режалар асосида
белгиланади. Маблағларнинг бир қисми таъсис фаолиятга йўналтирилади,
ҳамда қимматли қоғозларни олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.
Бюджетдан ташқари фондлар инвесторлар ва молиявий бозорнинг
қатнашчиси бўлиши мумкин, чунки:
Биринчидан, одатда пул маблағлари билан фойдаланиш вақти
уларнинг вужудга келиши билан тўғри келмайди.
Иккинчидан, инвестицион фаолият натижасидаги даромадлар тегишли
фондларнинг ҳаражатларни молиялаштириш учун қўшимча манба бўлади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш хуқуқга республика ва
махаллий органлар эга. Республика даражасида ташкил этилган бюджетдан
ташқари фондлар, одатда махаллий хукумат органлар ихтиёрига бир
қисмини ажратиш билан ҳарактерланади.
Бу республика ва махаллий бюджетдан ташқари фондларга
тушадиган солиқларниг улушини аниқлаш йўли билан амалга ошириладн.
Бундай йўл билан нафақа фонди, давлат ижтимоий суғурта фонди,
аҳолининг бандлик фонди ва бошқалар ташкил этилади.
Махаллий манбалар эвазига махалла даражада ўз бюджетдан ташқари
фондлар ташкил этилади. Уларнинг ичида махаллани ривожлантириш
учун, кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-
қувватлаш, фондларни, табиатни сақлаш фондларни ва бошқаларни ажратиш
мумкин.
Мақсадли бюджетдан ташқари фондлар
одатда давлат хукумат
органлари ихтиёрида бўлади, лекин улар оператив бошқарилиши турли ва
шу қаторда махсус маъмурий аппарат орқали олиб борилиши мумкнн.
Бошқарув тузилмалар, фондлар билан фойдаланиши учун қонун билан
белгиланган маълум хуқуқларга ва мажбуриятларга эга.
Бюджетдан ташқари фондлар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга
ошириладн:
Корхоналар,
ташкилотларга
кредитлар,
субсидиялар
бериш
молиялаштириш йўллари билан ишлаб чиқариш жараёнига таьсир
кўрсатади;
Умуман, ижтимоий иифраструктурани молиялаштириш, субсидия,
пенсия ва нафақалар бериш йўллари аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш;
Чет эл давлатларига шу қаторда хорижий партнёрларга заёмлар бериш
ва бошқалар.
Бюджетдан ташқари фондларни ўз фаолиятини амалга оширишни
ташкил этиш давлат хукумат органларининг ихтиёрида бўлади. Уларни
жамлаш ва фойдаланиш тартиби эса тегишли қонунлар билан қатъий
белгиланади.
Инвестиция фонди
(ИФ) - юридик шахс бўлиб, учун кўпчилик капитал
эгаларининг жамоа инвестицияларини бошқаради. Инвестиция фондлари кредит
тизими ривожланган молия муассасаларининг жуда муҳим кўринишларидан
биридир.
Инвестиция фонди акцияларининг бозордаги қиймати фонднинг барча
қўйилмалари (активлари) соф бозор қийматига (мажбуриятларни чегириб),
ўзи чиқарган акциялари микдорига таксимланган қийматга мувофик келади.
Бошқача айтганда, инвестиция фонди эгалик килаётган қимматли қоғозлар
қиймати канчалик усиб борса, инвестиция фондига тегишли акциялар қиймати
ҳам кутарилади ва аксинча..
Инвестиция фондлари очик ва ёпик турда булиши мумкин.
Ёпиқ турдаги
фондлар
уз акцияларини унинг эагаларидан сотиб олишга мажбур эмас, очик
турдаги фондлар эса биринчи талабдаёқ сотиб олади.
Дастлаб инвестиция фонди ёпиқ шаклда тузила бошлади. Бундай
инвестиция фондларининг қимматли қоғозлар мажмуаси бир маротаба
шаклланади, шунга мувофиқ тарзда акцияларнинг маълум конунисми
чиқарилади. Ҳар кандай корпорацияда бўлгани каби бирламчи эмиссия
акциялари ҳам фақат муассислар ўртасида тақсимланади.
Кейинчалик четдан акциядорларни жалб қилиш мақсадида қўшимча
эмиссиялар ўтказилади, бироқ бундай жараён аввал чиқарилган акциялар
батамом жойлаштирилиб бўлгандан сўнггина рўй беради. Эмиссиялар
ўртасидаги вақт ичида акциялар сони доимий бўлади, аммо акциядорлар
таркиби тўхтовсиз ўзгариб туриши мумкии. Улар биржада ҳамиша муомалада
бўлиши ҳамда биржадан ташқари бозорда сотилиши ва сотиб олиниши мумкин,
бироқ инвесторлар томонидан фонднинг ўзига уларнинг бозордаги қиймати
бўйича топширилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |