Муаммоли маруза матни молия фанидан


Янги тарихий мактаб концепциялари



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/160
Sana01.06.2022
Hajmi3,57 Mb.
#625592
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160
Bog'liq
moliya

Янги тарихий мактаб концепциялари. 
1870 йилларда янги тарихий мактаб вужудга келдики, унга немис 
олимлари (Г.Шмоллер, М.Вебер, А.Вагнер ва бошқалар) асос солдилар. Давлат 


молиясини тадқиқ этиш билан кўпроқ А.Вагнер шуғулланди ва «давлат 
ёрдамида капитални жамғаришнинг янги имкониятлари» ҳақидаги фикр ва 
мулоҳазаларни таклиф этди. Давлат фаолияти ҳажмини (маъмурий, ижтимоий-
маданий, инвестицион ва ҳ.к.) кенгайтириш нуқтаи назардан келиб чиқиб у 
солиққа тортишнинг 9 та тамойилини ишлаб чиқди ва уларни тўртта бўлимга 
гуруҳлаштирди: 
-
етарлилик ва ҳаракатчанлик; 
-
тегишли манба ва объектнинг танлаб олинувчанлиги; 
-
умумийлик ва тенглик; 
-
аниқлик, қулайлик ва арзонлик. 
Моҳиятан ушбу тамойиллар илгаридан маълум бўлган А.Смитнинг 
тамойиларини тўлдирди. Буржуа сиёсий иқтисодий классиклари кетидан 
А.Вагнер ҳам «молия – давлат томонидан мамлакатда даромадлар ва бойликни 
адолатли тақсимлашга эришиш учун ишлатилади» – деган хулосага келди. 
Классик иқтисодчилар асарларидаги молиявий муаммолар. 
 
XIX аср ўрталаридан ва унинг охирига қадар молия фани марксистик 
дунёқараш таъсири остида эди. Капитализм шароитида молиянинг моҳияти, 
алоҳида молиявий категорияларнинг роли ва аҳамияти классик иқтисодичилар 
томонидан ишлаб чиқилди. Мазкур иқтисодчиларнинг давлат молиясига 
бағишланган йирик махсус ишлари бўлмасада, капитализм молиявий 
муаммоларининг айримлари қатор ишларда XIX аср ўрталарида Англия 
бюджети, 1840 йилларда Пруссия ва француз бюджетларининг тавсифига оид 
кўп сонли мақолаларида кенг ёритишган. Классик иқтисодчилар монополистик 
капитализмга қадар бўлган даврдаги давлат бюджетининг синфий хусусиятини 
очиб берди, давлат ноишлаб чиқариш (унумсиз) харажатларнинг ўсишининг 
халққа қарши хусусиятини ёритди, давлат заёмлари ва солиқларнинг 
баоғлиқлигини кўрсатиб берди. 
Капиталнинг дастлабки жамғарлиши усулларини ўрганар экан, 
классиклар улар таркибига биринчи навбатда молиявий усулларни – давлат 
харажатлари, давлат кредити ва солиқ тизимини киритди. Айнан шу усуллар 
капитал жамғарилишининг тез ўсишини таъминлади ва капиталистик ишлаб 
чиқаришнинг муттасил ўсиши учун моддий асос яратди. 
Классик иқтисодчилар муҳим молиявий категория бўлмиш – солиқларга 
алоҳида эътибор бердилар. Солиқларнинг моҳиятини ўрганар экан, улар доимо 
«солиқ - барча меҳнаткашларни қўшимча эксплутация қилишнинг қуролидир», 
деб ҳисоблаб келдилар. Солиққа тортиш тизимини тадқиқ этишда классик 
иқтисодчилар кўпроқ тўғри солиқларга ва аввало, даромад солиғига эътиборни 
қаратди ва солиққа тортишнинг прогрессив шаклларини ёқлаб чиқди. 
Давлат бюджетининг моҳиятини таҳлил қилар экан, классик 
иқтисодчилар «бюджетнинг асосий масаласи - унинг харажат ва даромад 
қисмининг ўзаро нисбати, яъни бюджет қолдиғи (тақчиллик ёки ортиқчалик)ни 
аниқлашдир» деб ҳисоблади ва айнан бюджет қолдиғи солиққа тортишнинг 
камайиши ёки оширилишини белгилашини таъкидлади. 


Бироқ классик иқтисодчиларнинг «молия сиёсати таъсири остида амалга 
ошувчи капитал жамғарилишининг бориши билан ишчилар синфи шароити 
ёмонлашади» деган хулосаси асосланмай қолди. Классик иқтисодчилар давлат 
ва давлат молиясининг фойда, фоизлар, рента ва иш ҳақи ўртасидаги 
нисбатларни ўзгартира олиши имкониятларини инкор этди. Бундан ташқари 
классик иқтисодчилар ортиқча ишлаб чиқариш цикли инқирозларини таҳлил 
қилишда давлатнинг иқтисодий, шу жумладан молиявий сиёсатини 
бўшаштирмаслиги лозимлигини таъкидлади. 
XIX аср охири XX аср бошлари марксистик ғояга қарши бўлган «юқори 
фойдалилик назарялари»нинг кенг тарқалиши билан хусусиятланади. Мазкур 
оқим молия соҳасини ҳам қамраб олди. Унинг асосчилари фикрларининг турли 
туманлигига қарамай меҳнатнинг қиймат назариясига қарши чиқдилар, уни 
харидорлар ҳоиши билан бегиланувчи баҳо таҳлили билан алмаштириш 
таклифини бердилар. Қатор муҳим молиявий категориялар, жумладан, давлат 
харажатлари ва солиқлар ушбу оқим вакиллари томонидан давлат ва хусусий 
шахслар ўртасида бўладиган кўп сонли битимлар сифатида талқин этилдики, 
бунга давлат хизматларининг юқори фойдалилиги солиқлар юқори 
фойдалилиги билан бевосита мутаносиблашуви лозим. 
1-жаҳон урушига қадар иқтисодий фан эркин тадбиркорлик тамойилига 
асосланган ҳамда давлат молиясининг мамлакат иқтисодиётига аралашувига 
қарши чиқди. Ишлаб чиқариш ва тақсимотни тартибга солиш 1-жаҳон уруши 
йилларидаёқ амалга ошрила бошланди. Ушбу жараён 1929-1933 йиллардаги 
жаҳон иқтисодий таназзули даврида янада кучайди. 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish