Муаммоли маруза матни молия фанидан


З.Ижтимоий кафолатларни молиявнй таъминлаш



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/160
Sana01.06.2022
Hajmi3,57 Mb.
#625592
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   160
Bog'liq
moliya

З.Ижтимоий кафолатларни молиявнй таъминлаш. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Ижтимоий 
суғурта 
жамғармаси 
ихтисослаштирилган молия-кредит муассаси бўлиб, республикада давлат 
ижтимоий суғурталаш маблағларини бошқариши керак. ИСЖнинг асосий 
вазифалари вақтинча мехнат қобилиятсизлик, хомиладорлик ва туғиш, бола-


бир ярим ёшга етгунча уни парваришлаш, ходимлар ва учунларнинг оила 
аъзоларини санаторий, курортларда даволанишини ташкил этиш, қонун-
хужжатларда назарда тутилган бошқа мақсадлар учун давлат томонидан 
кафолатланган нафақаларни таъминлашдан иборатдир. 
Корхона ва 
ташкилотларнин 
суғурта бадаллари 
Давлат бюджети 
маблағлари 
Ижтимоий суғурта йўлидан 
сотилган санаторийларга 
йўлланмалардан тушумлар 
Бошқа 
даромадла
р 
Ижтимоий суғурта жамғармаси 
Нафақа тулаш: 
-вақтиича мехнатга 
лаёқатсизлик 
бўйича; 
-хомиладорлик ва 
тугиш бўйича; 
-болаларга. 
Санаторий- 
курортларда 
даволанишг
а 
харажатлар 
Ногиронларни 
ўқитиш ва 
қайта 
ўқитиш 
Ногиронлар ва 
кексалар учун 
иитсрпатларни 
сақлаб турши 
Жамоа 
хўжаликлар
и 
аъзоларинл 
ижтимоий 
суғурталаш 
З.Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсати - бу давлатнинг 
фукаролар шахсий хаётига аралашиши эмас, балки инсон ҳақ-
хуқуқларини, жумладан, инсон хуқуқлари умумий декларацияси ҳамда 
иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги ҳалқаро 
хужжатларда ёзиб қўйилган, ҳар бир кишининг турмуш даражаси етарли 
даражада юқори бўлишини, озиқ-овқат, уй-жой, иш билан таъминлашни 
яхшилашга, саломатлигини тиклашга, маданий-маиший эхтиёжларини 
қондириш ва пенсия таъминотини йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар 
мажмуасидир. 
Аҳолииинг пул даромадлари 1998 йил 919,7 млрд сўмга тенг бўлди ва 
1997 йилга нисбатан 45,6%га ошган. 
Пул харажатлари ва омонатлари 884,9 млрд сўмга тенг бўлди ва 1997 
йилга нисбатан 45,1%га кўпайди. 
Бутун ўтган йил давомида аҳолининг пул даромадлари ўсиши 
кузатилди. Аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси динамикаси 
қуйидаги маълумотларда акс этади: 
-
1998 йилда пул даромадлари умумий хажмининг 791,4 млрд сўм ёки 
1997 йилга караганда 45,7%га ортик қисмини товарларни харид қилиш ва 
хизматлар учун ҳақ тўлашга сарфлади.
-
Айрим ўзгаришлар ҳам кузатилади; 
1 .
Ялпи даромад бўйича аҳоли қатламларининг табақаланиши. Ҳалқ 
хўжалиги тармоқларидаги юқори иш ҳақи кўрсаткичларига эга саноат ва 
хизмат 
кўрсатиш 
соҳаларида 
бандлиги 
тадбиркорлик 
билан 
шугулланувчилар сонининг ошиб бориши билан юқори даромад оладиган 
аҳоли тоифалари ошиб боради ва маълум табақаланйш пайдо бўлади. 
2.
Ишсизликнинг пайдо бўлиши ва вақтинчалик иш билан банд 
бўлмаганлиги учун тўловларнинг жорий этилиши. Баъзи бир 


корхоналарнинг махсулот сифатсизлиги окибатида бозор талаби ва 
конъюнктурасига жавоб беролмаяпти, ишлаб чиқариш қисқарияпти. Янги 
технология жорий этилиши натижасида кул мехнатига бўлган бўлган 
талаб камаймокда. 
Ижтимоий ҳимоя объектини аниқлаб олиш - ижтимоий ҳимоянинг 
муҳим шартларидан ҳисобланади. Ижтимоий ҳимоя объектига қуйидаги 
аҳоли гурухлари киради: 
1 . Ногиронлар. 
2.
Нафақахўрлар. 
3.
Ё
Ш 
болалар. 
4.
Боқувчисини йўқотган оилалар. 
5.
Ёлғиз ва хомиладор оналар. 
6.
Қашшоқлик чегарасидан кам даромад олувчи оилалар. 
7.
Вақтиича мехнат қобилиятин йўқотганлар. 
8.
Вақтинча ва умуман ишсизлар. 
9.
Ўқитувчилар, талабалар 
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг яхшилаш, учун 
самарасини кўтариш қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга боғлиқдир. 
Биринчи. Бу - ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва муттасил 
ривожлантириш. Пул қадрсизланишига қарши самарали чора-
тадбирларни амалга ошириш, ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб 
чиқаришни жадал ривожлантириш, миллий валютани ва ички истеъмол 
бозорини 
мустахкамлаш 
натижасида 
ислохотларнинг 
бошланғич 
босқичидаёқ турмуш даражасини сақлаб қолиш ва учуннинг кескин 
пасайиб кетишига йўл қўймаслик имкони яратилди. 
Умр кўриш даражаси узайди, гўдаклар ўлими, жиноятчилик 
камайди. Бизда жиноятчилик МДХ мамлакатлари орасида энг паст 
даражада. 
Иқтисодиётнинг 
барқарорлашуви, 
Инвестиция 
фаолиятининг 
кучайиши, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-кувватлаш йўли янги шичи 
ўринларини ташкил этиш, иш билан бандлик муаммоларини ҳал қилиш, иш 
ҳақи сақланиб қолмаган ёки қисман сақланиб қолган холда тўлиқсиз иш 
кунида ишлаётган ва мажбуран мехнат таътилида юрган шахслар сонини 
кескин қисқартириш учун қулай замин яратди. 
Гарчи Ўзбекистон нуфус сохасидаги вазият мураккаб бўлган, ишга 
жойланиши муаммолари ҳамма вақт кескин турган мамлакат бўлса-даромад, 
ҳозир республикада иқтисодиёт барқарор ривожланиб бораётганлиги 
туфайли бу ердаги ишсизлик энг паст даражада дейиш мумкин. Айни чоғда 
биз бундан буён ҳам иқтисодиётда таркибий жихатдан ўзгаришлар қилиш, 
энг аввало, кишолк жойларда ихчам ишлаб чиқариш корхоналари ташкил 
этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлнкни ривожлантиришни рағбатлантириш 
ҳисобига аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш сиёсатини фаол 
амалга оширмоқчимиз. 


Иккинчидан. Бу - давлат маблағлари билан бир қаторда мехнат 
жамоалари, жамоат ва хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг 
маблағларшш кенг жалб этиш. 
Аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишда маҳаллий хокимият ва 
бошқарув органларининг хуқуқлари анча кенгайтирилиши ҳамда 
маьсулияти оширилиши лозим. Улар минтақаларнинг имкониятларини 
ҳисобга олган ҳолда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш сохасида 
қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақлидир. Маҳаллий 
органларнинг асосий вазифа - одамларга ўз фаровонликларнни 
юксалтириш мақсадида мехнат килиш учун кенг имкониятлар яратиб 
беришдан иборат. 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish