фикрни мазкур минтақада жойлашган мамлакатлар рахбариятларинипг
иқтисодий яқинлашув хақидаги қатор келишувлари ҳам тасдиқлаб турибди.
Халкаро суғурта бозори сифатида дунё миқёсида суғурта фаолиятнии
олиб борувчн алоҳида мамлакатларнинг ички бозорини мисол қилиб
кўрсатнш мумкин. Жумладан, ҳозирги вақтда Япония; суғурга бозорининг
халкаро даражада муҳим ўрни бор ва кейинги ўн йилликда Япония
суғуртачилари дунё бозорида етакчилик қилиб келишмокда. Маълумотиларга
қараганда, 1992 йили жаҳондаги энг йирик 20 та ҳаётни суғурта қилувчи
компаниялар ичида 9 таси ёки 45% Японияга тегишлидир. Бу
компанияларнинг молиявий салоҳияти 869 миллиард АҚШ доллари
миқдорида баҳоланган.
Суғурта бозорлари ҳудудий бўлиниш билан бир қаторда суғурта
турларига қараб хам хилма-хил бўлиши мумкин. Хорижий мамлакатлар
тажрибаси шуни кўрсатадики, суғурта бозори фуқаролар ҳаётини
суғурталовчи хизматлар ва бошқа суғурта хизматлари бозорларига бўлинади.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, суғурта бозорининг субъектлари
нафақат суғурта компаниясидан ва суғурталанувчилардан иборат балки, яна
шундай субъектлардан ташкил топганки, уларнинг иштирокисиз бозорни
тасаввур қилиш қийин. Буни қуйидаги схемадан ҳам кўриш мумкин.
Сўзсиз суғурта бозорида суғурта компанияларининг мавқеи ниҳоятда
каттадир. Ўз навбатида суғуртачилар ҳам шаклига қараб нечта турда бўлади
(давлат, акциядорлик, давлат-акциядорлик, жамоа мулки ва хоказолар).
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳудудида битта давлатга қарашли суғурта
ташкилоти - "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси
фаолият кўрсатмокда. Узоқ йиллар мамлакатимизда яккаҳоким бўлган
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғурта Бош
бошқармаси Республика Президентининг 1997 йил 26 февралдаги Фармонига
асосан "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясига ҳамда
республика Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 14 мартдаги қарорига асосан
"Кафолат"
давлат-акциядорлик
суғурта
компаниясига
айлантирилди.
Акциядорлик суғурта ташкилотлари Ўзбекистоннинг "Хўжалик жамиятлари ва
ширкатлари тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига биноан ташкил этилади.
Бунга мисол сифатида "Мадад" суғурта агентлигини ва "АРК суғурта
гуруҳи"ни келтириш мумкин. Акциядорлардан қатор жамғармалари акция
чиқариш йўли билан ҳосил қилинади ва бу ҳолат йирик миқдорда пул
маблағларини йиғиш имкониии берадн. Натижада компаиия молиявий
жиҳатдан бақувват бўлади ва мижозлар олдидаги ишончи янада ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: