Муаммоли маруза матни молия фанидан



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/160
Sana01.06.2022
Hajmi3,57 Mb.
#625592
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160
Bog'liq
moliya

7.
 
Финансово-кредитнўй словарь. В 3 т. - М. : Финансы и статистика, 1994, 
1996, 1998.
 
13-мавзу: Давлат кредити.
Режа:
1.
 
Давлат кредитининг шакллари. 
2.
 
Заёмлар классификацияси. 


3.
 
Заёмларни тарқатиш ва қоплаш йўллари. 
4.
 
Халқаро кредит. 
 
Таянч иборалар: 

Давлат кредити;

Давлат 
цимматли 
қоғозлари;

Давлат 
хазина 
мажбуриятлари; 

Давлат 
ички 
ва 
ташқи 
қарзлари; 

Давлат заёмлари; 

Облигацияли 
ва 
облигациясиз заёмлар
 
1.Давлат кредитининг шакллари.
Давлат даромадларини молиявий йўл билан кўпайтиришнинг яна бир 
тури - бу давлат заёмларидан, яъни давлат кредитидан келадиган 
даромаддир. 
Давлат кредити 
бу шундай пул муносабатлар тартибики, 
унда давлат қарздор бўлиб, кредитор бўлиб эса юридик ёки жисмоний 
шахслар чиқадилар. 
Давлат 
кредити 
биринчи 
марта 
капиталиинг 
дастлабки 
жамғарилиши даврида, яъии ХVI-ХVШ асрда пайдо бўлган эди. Европа 
йирик мамлакатларини ҳарбий юришлари орқали давлат ҳаражатлари, 
хазинага 
тушадиган 
солиқлардан 
анчагина 
кўпайиб 
кетди. 
Ҳаражатларни даромадлар билан тенглаштиришда давлат кредити дастак 
бўлиб хизмат қилганди. 
Ҳозирги даврда эса давлат кредитлари ўзининг энг юқори 
даражасига кўтарилдилар, чунки тараққий этган давлатларнинг 
ҳаражатлари беқиёс даражада ўсиб кетади, уни қоплаш учун давлат доим 
солиқ билан биргаликда давлат кредитларига мурожаат қилади. Айниқса 
давлат кредити ҳисобига давлат бюджети тақчиллигини қоплашга 
уринилади. 
Давлат кредитлари орқали олинган маблағлар ривожланган 
давлатлар томонидан фақат ўзи эмас, балки уларни фоизлари билан 
қайтариб бериши керак. Лекин ривожланган мамлакатларда кредитни 
қайтариш учун уларнинг фақатгина битта манбаи - у ҳам бўлса солиқдан 
келадиган даромадлари мавжуддир. Шунинг учун заёмлар қанчалик кўп 
чиқарилса, уларни қайтариш учун шунча кўп солиқ даромадлари талаб 
этилади. Давлат кредити, худди солиқлар каби қўшимча моддий неъматлар 
яратилишини ёки таъминланганликни талаб этади. Лекин уларнинг бу 
моҳияти яширин хилдадир, чунки кредитор ривожланган давлатдир. 
Давлат кредити билан хусусий кредит ўртасидаги фарқни тушуниб олиш 
лозим. 
Маълум давр ичқда 
бўш 
ётган капитални банкка қуйиб, ундан фойда 
кўрадилар, яъни саноат капитали соҳасидаги инвестор бошқаларга қарз 
бериб, улардан устама фоизи билан қайтариб оладилар. Олган маблағ 
хусусий капитал эгалари томонидан ишлаб чиқаришга сарф этилади. 
Натижада ишлаб чиқариш узлуксиз давом этади, моддий неъмат ишлаб 


чиқариш кўпаяди, оқибатда мамлакатлар миллий даромадига ижобий таъсир 
этилади. Бу кредитдан унумли фойдаланишдир ва бундай кредит унумли 
кредит деб аталади. 
Давлат кредити орқали тўпланган даромадлар давлатнинг ҳарбий 
ҳаражатларига, давлат аппаратини сақлашга, бюджет тақчиллигини 
қоплашга сарф этилади. Бу эса кредитдан унумсиз фойдаланишдир. 
Шунинг учун ривожланган давлат ҳаражатларини қоплашда асосан 2 
манбадан, яъни солиқларни кўпайтириш ва янги заёмларни чиқариш 
йўлвдан фойдаланилади. 
Янги заёмларни чиқариш янги солиқларни жорий этиш каби давлат 
молияси барқарорлигига таъсир этади. Давлат заёмлари қанча кўп 
чиқарилса давлатнинг қарздорлиги шунча ўсиб боради. Шу боис қатор 
ривожланган мамлакатларда давлат қарзлари тинмай ўсмоқда. 
Юқорида кўрсатилган қарзлар фақатгина марказий давлат 
қарзларидир. Бозор иқтисодисти шароитида маҳаллий хукумат 
органлари ҳам ўз заёмлариии чиқарадилар. Бу эса ўз навбатида давлат 
қарзларини янада ошириб юборади. 
Давлат қарзларининг бу ҳолдаги систематик ўсиши, муомаладаги пул 
ва қимматли қоғозларнинг кўпайишига олиб келади, бундан мамлакат 
молияси ёмон аҳволга тушади. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат 
қарзларининг, солиқларнинг, пул эмиссиясининг ўсиб кетиши биринчи 
навбатда мамлакатдаги ижтимоий аҳволга таъсир этади, борган сари 
уларнинг кўп қисмини давлатнинг, унумсиз ҳаражатларни қоплаш учун 
олинишига сабаб бўлади. 
Бир вақтнинг ўзида давлат кредити капиталга қўшимча фойда 
келтиради, улар учун бозор доирасини кенгайтиради, инвестицион 
фаолликни молиялаштиришнинг қўшимча манбаини яратади. Давлат 
кредетининг жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги роли ана 
шуларда намоён бўлади. 
Ривожланган давлат қарзлари иккига бўлинади - ички ва ташқи. Ривожланган 
мамлакатларда давлат ички қарзларининг улуши кўпдир. Давлат қарзининг 
умумий ҳажмида ташқи қарз улушининг кўп бўлиши шу мамлакатнинг ташқи 
дунёга иқтисодий, сиёсий томондан тобе қилиб қўяди. 
Ҳозирги замон тараққиётининг хусусиятларидан бири - йирик 
ривожланган давлатлар бир вақтнинг ўзида қарздор, кредитор ва гарант 
берувчи, яъни кафил бўлиши мумкин. 
Давлатларнинг қарздорлик фаолиятларини биз юқорида кўрдик. 
Ривожланган давлатлар йирик кредитор сифатида ишлаб чиқаришга қарз 
берадилар, берилган қарз устама фоизи билан қайтариб олинади. Баъзида давлат 
кредитор сифатида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ҳисса қўшади. 
Оқибатда давлат кредити орқали мамлакат ялпи махсулоти ва миллий 
даромадини кўпайишига озми-кўпми миқдорида таъсир этади. Ривожланган 
давлат бу фаолиятини махсус кредит ташкилотлари орқали олиб боради. 
Баъзи мамлакатларда капитал қўйилмалар учун қарз бериляпти, яъни уй-
жой қурилиши, маориф, соғлиқни сақлаш ва коммунал хўжаликларни 


молиялаштиряпти чунки хусусий тадбиркорлар бу соҳаларда иш олиб 
бормайдилар. 
Францияда хусусий сектордаги саноат тармоқларига давлатнинг кредит 
бериши анчагина ривожланган. 
Англияда 
давлат 
бюджети 
маблағларидан 
миллий 
иқтисодиёт 
тармоқларига кредит бериш кенг тарқалган. 
АҚШда халқ хўжалигини электрлаштириш, қишлоқ жойларда уй-жой 
қурилишига кредит бериш бошқа мамлакатларга нисбатан кенгроқ ривожланган. 
Ҳозирги замон ривожланган давлатларида давлатнинг кафолатчи 
сифатидаги фаолияти ҳам ривожланаётир. Давлат кафил бўлиш орқали 
кредитнинг йўналишига ва ҳажмига таъсир кўрсатади. Давлат кредити 
таркибпни ўрганувчи айрим иқтисодчилар давлат кафиллигини яширин 
давлат қарзпдир деб атаяптилар, чунки бу кафкллик жавобгарлик 
демакдир. 
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитидаги 
маҳаллий 
ҳукумат 
органларининг, махсус кредит ташкилотлари ва банк кредитлари бўйича 
ҳам ривожланган давлат жавобгардир. 

Шуидай қилиб, давлат кредити бюджет тақчиллигини қоплашга, ссуда 
капитали бозорини тенглаштиришга, кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқаришни молиялангГириш манбаларини вужудга келтиришда, ишлаб чиқаршп 
кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришга сарф этилади. 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish