Муаммоли маруза матни молия фанидан


Сиёсий иқтисод классиклари концепцияларининг молиявий



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/160
Sana01.06.2022
Hajmi3,57 Mb.
#625592
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   160
Bog'liq
moliya

Сиёсий иқтисод классиклари концепцияларининг молиявий 
жиҳатлари. 
Жамият тараққиётининг барча босқичларида иқтисодий назарияларда 
молиявий концепциялар муҳим ўрин эгаллади ва умуман бюджетнинг 
иқтидиётга таъсири муаммосини сиёсий иқтисод классиклари (Буюк 
Британияда – У.Петти, А.Смит ва Д.Рикардо, Францияда – П.Буагильбер) чуқур 
ўрганган эдилар. 
Молия фанининг асосчиларидан бири Адам Смит (1723-1790) ўзининг 
«Халқ бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақидаги тадқиқот» (1776) асарида 
давлат молиясининг моҳияти ҳақидаги муҳим асосларни ишлаб чиқдики, ушбу 
таълимот ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш меҳнати ҳақидаги ғояга 
асосланади. Унинг фикрича, ишлаб чиқариш (унумли) меҳнати – бевосита 
капиталга айирбошланадиган меҳнатдир, ноишлаб чиқариш (унумсиз) меҳнат 
эса – даромад учун, яъни иш ҳақи ва фойда учун меҳнатдир. Мазкур назария 
ғояга асосланиб, А.Смит (унинг кетидан Д.Рикардо) молиявий категориялар 
(давлат даромадлари ва харажатлари)га тавсиф берди. У солиқлар ҳисобига 
олинган давлат дармадларининг барча ёки деярли барча қисми ноишлаб 
чиқариш (унумсиз) меҳнат учун сарфланишини исботлади. Шунинг учун унинг 
фикрича давлат харажатлари капиталининг жамғарилиши ва миллий дармад 
ўсиши имкониятларини камайтиради. Айнан мана шундан унинг солиқларга 
нисбатан салбий муносабати келиб чиқди. А.Смит яратилган қийматни унумсиз 
– сарфланишига олиб келувчи ва бунинг асосида ишлаб чиқарувчи кучлар 


тараққиётига ғов бўлаётган давлат харажатларини камайтириш зарур деган 
хулосага келди. 
Классик буржуа сиёсий иқтисоди концепциясининг асосий ғояси-капитал 
жамғариши учун иқтисодий қулай шароитларнинг таъминланишидир. 
Давлат харажатлари сиёсатини танқид қилар экан А.Смит уларнинг 
маълум қисми ишлаб чиқаришнинг умумий шароитини муҳофаза этиш нуқтаи-
назаридан зарурийлигини тан олган эди. А.Смит иқтисодий қарашларида солиқ 
назарясига алоҳида эътибор беришди. У солиққа тортишнинг мақсадга мувофиқ 
тизимини ташкил этишнинг тўрт асосий тамойилини ишлаб чиқди: 

солиқларнинг солиқ тўловчилар имкониятларига қараб тўланиши; 

солиқларнинг миқдори ва уларни тўлаш муддатларнинг олдиндан аниқ 
белгилаб қўйилиши; 

солиқларнинг солиқ тўловчи учун қулай вақтда тўлаши; 

солиқлар йиғишда харажатлар минимал бўлишининг таъминланиши. 
Тарихан ушбу тамойиллар янги шаклланиб келаётган буржуазия синфи 
эҳтиёжлариниакс эттириб, дворянлик ва диний идораларнинг феодал 
тизимининг асосий ижтимоий гуруҳлар сифатидаги имтиёз ва енгилликларини 
бартараф этишга қаратилган эди. А.Смит ишлаб чиққан ушбу тамойиллар 
буржуа давлатлари томонидан солиқ сиёсатини юритишда қўлланилди. Турли 
солиқ турлари (эгри солиқлар, иш ҳақига солиқ)ни таҳлил қилар экан, А.Смит 
уларга жамият иқтисодий тараққиёти нуқтаи-назаридан баҳо берилди. 
Истеъмол товарларига эгри солиқлар улар баҳосининг ўсишига олиб келдики, 
бунинг натижасида ишлаб чиқариш харажаталари янада ўсди ва оқибатда 
уларнинг сотилиши ва истеъмол даражаси пасайди. Иш ҳақига солиқни ўрганар 
экан, даромадини солиққа тортиш унинг фикрича, тадбиркор ва авансланган 
капиталнинг ўсишига ёки ишчи кучи харид қуввати ва имкониятининг 
пасайишига олиб келадики буларнинг ҳаммаси бозор талабига салбий таъсир 
кўрсатади. 
Шундай қилиб, А.Смитнинг солиқ концепцияси фақат ягона мақсадга-
капитал жамғарилишини рағбатлантириш ва ишлаб чиқарувчи кучлар 
тараққиётини жадаллаштиришга қаратилган эди. 
Давид Рикардо (1772-1823) ҳам ўзининг «Сиёсий иқтисод ва солиққа 
тортишнинг бошланиши» номли бош асарида умуман юқоридаги фикрни 
қўллаб қувватлади. Меҳнатнинг қиймат назариясидан келиб чиқиб, у «барча 
солиқлар ё капитал ёки даромадга бевосита таъсир кўрсатади» деб ҳисобланган 
эди. Агар солиқлар капиталдан олинса-унумли меҳнатни сақлаш учун 
қаратилган фондни камайтиради. 
Солиқларнинг даромадлардан тўланишида эса капиталнинг жамғарилиши 
ёки солиқ тўловчининг истеъмоли камаяди. Бирламчи эҳтиёж товарларига 
солиқ солиш улар баҳосининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида 
истеъмолчилар зарар кўради. Д.Рикардо фикрича товарлар ва иш ҳақига 
солинган ҳар қандай солиқ иш ҳақининг ўсишига ва фойданинг камайишига 
олиб келади.
Шу муносабат билан Д.рикардо «солиқлар умуман буюк фандир» деган 
хулоса қилди. Солиққа тортиш ўсиши ёки ҳукумат ҳаражатларининг ортиши 


билан халқ истеъмоли камаядики, бу ҳолат ишлаб чиқаришда ўз салбий аксини 
топади. Шунинг учунҳукуматнинг вазифаси капитал жамғарилишини 
рағбатлантиришдир. Мамлакат келгуси ишлаб чиқаришини таъминлаш лозим 
бўлган фойда солиққа тортилмаслиги лозим деб таъкидлаган эди Д.Рикардо. 
шундай қилиб, классик буржуа сиёсий иқтисоди (А.Смит ва Д.Рикардо, 
уларнинг издошлари) умуман давлат харажатлари ва солиқларга нисбатан 
иқтисодий сиёсатнинг концепциясини аниқлаб берди. XVIII аср охири ва XIX 
аср бошларида қатор ва илғор давлатларнинг молиявий сиёсати янги синф – 
буржуа манфаатларини ифода этиб, давлатнинг мамлакат хўжалик ҳаётига 
аралашмаслик тамойилига асос солдилар. 
XIX асрдаги ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда ривожланиши 
меҳант ва капитал ўртасидаги зиддиятларнинг кучайишига олиб келди. Ушбу 
даврда қатор иқтисодчиларнинг давлатнинг турли ижтимоий гурухлар 
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўз сиёсатини бир мунча ҳаётга 
мослаштириш юзасидан талаб ва таклифлари юзага кела бошлади. 
Инглиз олими Джон Стюарт Милль (1806-1873) мамлакатда ижтимоий 
тинчлик ва зиддиятларни юмшатиш мақсадида даромадларни тақсимлаш 
соҳасига қатор ўзгартиришлар киритиш лозимлиги ҳақидаги таклиф билан 
чиқди. У томонидан бойликни нисбатан тенг миқдорда тақсимлаш учун 
оқилона солиқ тизимнинг янги тамойиллари ишлаб чиқилди. Яшаш учун зарур 
бўлган даромадга тенг бўлган «солиқ олинмайдиган минимумни киритиш» 
ғояси ҳам айнан мазкур олимга тегишли эди. 
Дж.С.Милль «Хизматларнинг солиқ назарияси»ни тўлиқ ишлаб чиқдики, 
унга кўра ҳар бир инсон давлат учун ўз даромадининг бир қисмини ундан 
олинаётган мадад чора-тадбирлари учун беришлари лозим. У солиқларни 
давлат харажатлари билан бевосита бирга ҳолда ўрганди ва улар ўртасида 
қатъий боғлиқликни ёритиб берди. 
Ушбу ғояларни кейинчалик швед иқтисодчилари К.Виксель ва 
Э.Линдалар такомиллаштирдилар. 
Бизнинг замонамиздаёқ мазкур назария америкалик олим П.Самуэльсон 
қарашларининг шаклланишига таъсир этдики, унинг фикрича, «солиқларнинг 
ўсиши давлат хизматларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиши билан бирга бормоғи 
лозим». 
Швейцариялик иқтисодчи Ж.Сисмонди (1773-1842) майда товар 
хўжалигини ҳимоя этиб тараққий этган давлатлар молия сиёсатини танқид 
қилди. Унинг қарашлари айниқса, давлатнинг протекционистик сиёсатга қарши 
қаратилган эдики, бу сиёсат олим фикрича, «миллат учун зарар»дир. Бироқ, 
протекционистик сиёсатни танқид қилиш билан бирга, Ж.Сисмонди мамлакат 
халқ хўжалигида катта роль ўйнай бошлаган йирик капиталнинг ўсиб борувчи 
аҳамиятини баҳолай олади. 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish