Суғурта ҳимояси
-
конкрет объскт томонидан кўрилган зарарни
бартараф қилиш ёки қоплаш бўйича муносабатлар.
Суғурталовчи
-
суғуртани амалга оширувчи ихтисослаштирилган
ташкилот.
Суғурта қилдирувчи
-
суғурта бадалларини тўловчи ва конкрет
суғурта муносабатларида қатнашувчи жисмоний ёки ҳуқуқий шахс.
Суғурталанувчи
-
ҳаёти, соғлиги ёки меҳнатга лаёқати суғурта объекти
бўлган шахс.
Суғурта объекти ва предметлари
-
суғурталашга тегишли бўлган
моддий қийматликлар, инсон ҳаёти, соғлиги, меҳнатга лаёқати, жавобгарликлар
ва маъсулиятлар.
Суғурта_маъсулияти'>Суғурта маъсулияти
-
суғурталовчининг суғурта холатлари рўй
берганда суғурта қопламалари ёки суғурта суммаларини тўлаш бўйича
мажбурияти.
Суғурта_гувоҳномаси__-_суғурта_амалга_оширилганлигини_тасдиқловчи_хужжат.__Суғурта_таърифи'>Суғурта гувоҳномаси
-
суғурта амалга оширилганлигини тасдиқловчи
хужжат.
Суғурта таърифи
-
суғурта суммасига нисбатан фоиз ставкаси.
Суғурта
бадали
-
суғурта суммасига нисбатан белгиланган суғурта
таърифи бўйича пул тўлови.
Суғурта муддати
-
суғурта объектининг суғурталанган даври.
Суғурта
холати
-
суғурта қопламаси ёки суғурта суммаси тўланиши
керак бўлган турли салбий ва бошқа келишйлган оқибатларга олиб келувчи
ҳақиқатда содир бўлган холатлар.
Суғурта далолатномаси
-
ўрнатилган тартибда расмийлаштириладиган
ва. содир бўлган суғурта холатини ҳамда сабабларини тасдиқловчи хужжат.
Суғурта портфели
-
суғурта компанияси томонидан олинган бадаллар
йиғиндиси ёки тузилган ва тўланган шартномалар сони.
Do'stlaringiz bilan baham: |