«Техник ечимларнинг морфологик таҳлили ва синтези» - бу метод швейцариялик астрофизик Цвикки томонидан ишлаб чиқилган. Ўрганилиши лозим бЎлган техник тизим таркибий қисмлари ёки функционал морфологик белгиларидан иборат бЎлган таркибнинг рЎйхатидан аниқ муқобиллари, техник ифодалари ажратиб олинади; улар морфологик қути ёки матрица деб номланадиган жадваллар шаклида жойлашади ва ажралиб турган белгилар вариантларини бирлаштириб саралаб олиш орқали янги вазифалар ечими аниқланади. Морфологик таҳлилда бЎлғуси мутахассислар техник вазифалар ечими унсурларининг ҳар томонлама комбинациясини ясашга Ўрганадилар, чунки бу метод қуйидаги тамойилга асосланган: техник характердаги ижодий вазифаларни ечишда мувофиқлаштирувчи Ўқлар ёрдамида объектнинг муҳим тавсифларини фарқлаб оладилар. Унга қуйидагилар киради:
вазифаларни аниқ ифодалаш, янги ифодаларни топишга уриниш, иккинчи даражали ва Ўхшаш вазифаларни аниқлаш, улардан энг муҳимини ажратиб олиш;
ечимлардаги мавжуд камчиликлар, уларнинг асосий тамойиллари ва янги таклифларни санаб кЎрсатиш;
хаёлий, биологик, иқтисодий, молекуляр ва бошқа аналогларни хомаки режалаштириш;
математик, гидравлик, электрон, механик ва бошқа моделларни ясаш (улар аслида аналогларга қиёсланган ғояларни ифода қилади);
вариантлар, тобеликлар, бЎлғуси алоқалар, мантиқий Ўхшашликларни Ўрнатиш;
бу ишдан мутлақо хабари йЎқ баъзи кишиларнинг фикрларини билиш ва бошқалар.
«Функционал–фойдали таҳлил» методи - бу методнинг яратувчилари сифатида пермлик мухандис Ю.М. Соболев ва Л. Майез бошчилигидаги Американинг «Женерал электрик» фирмасининг муҳандисларидир. Бу техник объектларнинг техник-иқтисодий методи бЎлиб, уларнинг истеъмолчилик Ўзига хослиги ва бу Ўзига хосликни таъминловчи чиқимлар Ўртасидаги муносабатларни яхшилашга хизмат қилади. Бу методнинг моҳияти шундаки, объектга бажарилиши лозим бЎлган амаллар ва истеъмолчи талаблари нуқтаи назардан ёндошади. Бу метод бир қатор мураккаб конструкцияларга ишлов бериш, уларнинг технологиклиги, самарасиз чиқимларга қарши «марказлашган ҳужум» ташкил этиш, моддий ва меҳнат омилларидан самарали фойдаланишни оширишни ҳал қилишда иқтисодий самарадор метод ҳисобланади. Мамлакатимиздаги илмий ташкилотлар ва корхоналарнинг хЎжалик ҳисоби ва Ўз-Ўзини маблағ билан таъминлашга Ўтилиши бу методдан кенг фойдаланиш лозимлигини кЎрсатади. Шунингдек, функционал-фойдали таҳлил асослари олий мактабда бЎлғуси мутахассис – тадқиқотчиларга, конструкторлар, технологлар дарс сифатида Ўтилиши лозим. Бу эса олий Ўқув юртини битиргандан сЎнг бориб ишлайдиган илмий ташкилот ва корхонада маҳсулотлар конструкциясини, уни тайёрлаш технологиясини яхшилашнинг конкрет йЎлларини аниқлашга янги имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ва ускуналарни ишлатиш ҳамда ортиқ даражадаги сарф-ҳаражатларни бартараф қилишга имкон беради. Масала шундаки, функционал-фойдали таҳлил нуқтаи назардан қаралганда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча сарф-ҳаражатлари фойдали ва фойдасиз ҳамда ортиқча деб тақсим қилинади. Кейингилари яққол кЎриниб турган ва беҳуда сарфлардир. Бу метод бЎйича Ўқитишнинг самарадорлигини ошириш учун мамлакат олий Ўқув юртларида тЎпланган тажрибалардан фойдаланиб, функционал-фойдали таҳлил ва конструкцияларнинг технологиклиги бЎйича махсус курслар ишлаб чиқиш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |