Таблица 2
Влияние температуры на реакцию ДМК с аммиаком в присуцтвии
ЦБК-1
катализатора (соотношение ДМК: аммиака 1:2)
Температура
°С
Конверсия
ДМК,%
Содержание в органической части катализата, %
2,4,6-ТМП
ацетонитрил
др.соединения
300
71,5
55,5
3,5
41,0
320
75,3
56,7
7,0
36,3
340
82,4
59,5
9,2
31,3
360
85,7
61,2
9,4
29,4
380
86,5
62,4
11,2
26,4
>400
90,3
56,3
20,1
23,6
СПИСОК ЛИТЕРАТУРЫ
1.
Vishnu Ji Ram,ArunSethi, MahendraNath, RamendraPratap. The Chemistry of
Heterocycles. Nomenclature and Chemistry of Three-to-Five Membered Heterocycles. Chapter 5 -
394
Five-Membered Heterocycles. 2019, Pages 149-478. https://doi.org/10.1016/B978-0-08-101033-
4.00005-X
2.
José Sebastião, Santos Neto Gilson Zeni. Ten years of progress in the synthesis of
six-membered
N
-heterocycles from alkynes and nitrogen sources. Tetrahedron. Volume 76, Issue
4, 24 January 2020, 130876.
3.
Ботиров Б.Б., Тангяриков Н.С., Икромов А., Юсупов Д. Комплексная переработка
ацетиленсодержащихгазовых выбросов // Кимёвий технология. Назорат ва бошқарув. Илмий
техник журнал. 2008 йил №2, С.25-30.
КЕРАМИК ҒИШТ СОПОЛАКИНИНГ ТУЗЛИ ЭРИТМАЛАР
ТАЪСИРИГА БАРДОШЛИЛИГИНИ ЎРГАНИШ
Бабаев З.К., Джуманиязов З.Б., Давлетова О.
Урганч давлат университети
Орол денгизининг қуриши билан регионда бир қатор муаммолар юзага
келдики, унинг оқибатида жамиятнинг барча соҳаларида янгича ёндашувлар
инновацион технологик ечимларни жорий қилиниши талаб қилинмоқда.
Булардан бири қурилиш ва уй жойлардан фойдаланиш соҳаси бўлиб, бунда
кейинги йилларда керамик ғишт асосида қурилган иншоотларнинг турли тузлар
таъсири оқибатида емирилишининг кескин кучайиб бораётганини келтириш
мумкин. Бундай салбий таъсир оқибатида биноларнинг ташқи юзаларида
сувоқларнинг кўчиши, пойдевор қисмига яқин жойлардаги ғиштларнинг
уваланиб тўкилиб кетиш ҳоллари кўплаб учрамоқда.
Олиб борилган тадқиқотларимиз адабиётлар таҳлилида керамик ғишт
сополагининг тузли эритмалар таъсирига чидамлилигини аниқлашга оид
маълумотлар учрамади. Шундан келиб чиқиб, унинг тузли эритмалар таъсирига
чидамлилигини ўрганиш қиёсий тарзда [1] манбада баён этилган усул бўйича
аниқланди. Ушбу манбада келтирилган усул бўйича текширилаётган намуна
тўлиқ қуритилиб, тарозида тортилади, 154 соат давомида тўйинган натрий
сульфат эритмасида сақлангандан кейин масса ўзгариши аниқланди.
Тадқиқотларда дистилланган сув (ГОСТ 6709), натрий сульфат тузи (ГОСТ
4166)нинг тўйинган эритмасидан фойдаланилди.
Тажриба учун тайёрланган маҳсулотдан 5 та намуна олинади, улар
доимий оғирликка қадар қуритилади, юзалари темир четка билан яхшилаб
тозаланади, ҳар бири алоҳида қилиб тарозидан тортилади, махсус журналга
қайд қилинади. Натрий сульфат эритмасини тайёрлаш қуйидаги тартиб бўйича
амалга оширилади: 185 г сувсиз қуритилган натрий сульфат тузидан махсус
идишга солинади ва устидан 1 л ҳажмдаги иситилган дистилланган сув солиб
эритилади. Эритма (20±2)°С ҳароратга қадар совутилиб, шиша идишга
жойланади. Намуналар пластик контейнерларга жойланади ва 5:1 (эритманинг
1 см
3
ҳажмига синалаётган жисмнинг 1 см
2
сирт юзасига нисбатан) нисбатда
натрий сульфат тузининг тўйинган эритмасидан солинади ва (20±2)°С
ҳароратда 48 соат давомида сақлаб қўйилади. Сўнгра синаш учун олинган
эритма қайта ишлатиш мақсадида олдинги шиша идишга солиб қўйилади.
395
Намуналар жойланган идиш 4 соат давомида лаборатория электр қуритгичига
жойланади. Қуритгичдаги ҳарорат (105±5)°С ни ташкил қилади. Намуналар 2
соат давомида хона ҳароратига қадар совутилади, устига белгиланган
миқдорда туз эритмасидан солинади, 4 соат давомида ушлаб турилади, қайта
қуритиш учун электрик қуритгичга 4 саот жойланади, қуритилади, 2 соат
давомида хона ҳароратига қадар совутилади. Намуналар шкафдан олиниб, яна
идишга жойланади, устидан янгидан тайёрланган натрий сульфат тузи
эритмасидан солинади, олдинги тартибда (4 соат эритмада қўйиш, 4 соат
қуритиш, 2 соат совутиш) амаллар бажарилади. Бу тартибда синаш яна 9
марта такрорланади. Ҳар бир синов циклидан кейин эритма янгиланади.
Эритмада такрорлаб ушлаб туришнинг 10-циклидан кейин намуналар идишга
олиниб, 10 минут давомида ҳарорати 60±5°С бўлган иссиқ сувли идишга
солинади. Кейин идишдан олиниб, сирт юзалари мато билан артилади,
тарозида тортилади. Синов натижаларини қайта ишлаш қуйидаги тартибда
олиб борилади: намуналарнинг масса йўқотилиши
, %, қуйидаги формула
орқали 0,01 % аниқликка қадар ҳисоблаб топилади:
бу ерда:
- намунанинг синовгача бўлган массаси, г;
- намунанинг синовдан кейинги массаси, г.
Натижавий қиймат сифатида 5 та намунадан олинган ўртача арифметик
қиймат олинади. Агар 10 циклдан кейин намуналарнинг масса йўқотилиши 5
% дан ошмаса, улар тузли эритмалар таъсирига чидамли ҳисобланади.
Намуналарнинг тузли муҳитга чидамлилиги МДҲ ГОСТ 28234-89 давлат
андозаси асосида ҳам ўрганилди. [2]. Синаш қурилмаси сифатида тузли туман
билан тўлдирилган камерадан фойдаланилди. Камера тузли туманга нисбатан
мустаҳкам бўлган материалдан тайёрланган. Камера МЭК 68-2-3 (ГОСТ 28201)
талабларига жавоб бериши, яъни унда ҳарорат (40±2)°С бўлганда намлик
(93
) % га тенг бўлиши шарт.
Синов ишларида натрий хлорид (NaCl)дан фойдаланиб, қуруқ ҳолатда
унинг таркибида 0,1 % миқдоридан кўп натрий йодит ва бошқа қўшимчалар
миқдори 0,3 % дан кўп бўлмаслиги керак. Тузли эритманинг концентрацияси
массага нисбатан (5±1) % бўлиши шарт. Бунинг учун 5 оғирлик қисм тузни 95
оғирлик қисм минералсизлантирилган дистилланган сувда эритиш лозим.
Тузли эритманинг рН кўрсаткичи (20±2) ҳароратда 6,5 дан 7,2 гача
бўлиши керак. Бу кўрсаткични намуналарни камерада сақлаш вақтида
таъминлаш зарур. Буни таъминлаш мақсадида эса хлорид кислота (кимёвий
тоза маркаси) ёки натрий гидроксиддан фойдаланиш тавсия қилинади, бунда
натрий хлорид концентрацияси белгиланган меъёрдан ошмаслиги керак.
Камерага бериладиган эритманинг рН кўрсаткичини ҳар бир янги эритма
берилишида текшириб бориш керак.
396
Таҳлил учун тайёрланган намуналар тузли туман билан тўлдирилган
камерага жойланади, устидан 2 соат давомида 15°С дан 35°С гача бўлган
ҳарорат оралиғида тузли эритмадан сепиб турилади. Тузли туман тўлдирилган
камеранинг барча нуқталарида туз эритмасининг параметрлари бир хил
бўлиши керак. Бунда камерадан ҳавонинг сўрилиши бир текис бўлиши ва
конденсацияланиш ҳолати бўлмаслигига эътибор қаратиш керак.
Камерага тузли эритмани пуркаш вақти тугагандан кейин намуналарнинг
намлиги юқори бўлган камерага ўтказилади, у ерда (40±2)°С ҳароратда
намлиги (93 ) % га тенг бўлган шароитда ушлаб турилади. (МЭК 68-2-3
(ГОСТ 28201) талабларига асосан ва яна қайта тузли туманга тўлдирилган
камерага ўтказилади. Шу тарзда тажриба такрорланади, ҳар бир тажрибадан
кейин намуналар визуал текширилади, дастлабки механик мустаҳкамлигига
нисбатан солиштирилади. Тажриба натижасида олинган маълумотлар 1-
жадвалда келтирилган [3, 4].
Do'stlaringiz bilan baham: |