Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

компетентлик; методик компетентлик; ахборий компетентлик; креатив компетентлик; 
коммуникатив 
компетентлик; 
шахсий 
компетентлик; технологик 
компетентлик; 
экстремал компетентлик каби сифатлари санаб ўтилган ва тавсифланган. Муҳокама 
қилинаётган мавзу доирасида ахборий компетентликга асосий эътиборни қаратамиз. 
Ахборий компетентлик­ахборот муҳитида мавжуд бўлган зарур, муҳим, керакли, фойдали 
маълумотлар (ахборот)ни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли 
ва самарали фойдаланишни ифодалайди[3]. Ахборий компетентлик ҳар қандай касбий 
компетентликнинг асосини ташкил этади.
Афсуски, “компетентлик”, “компетенция” тушунчалари мавжуд адабиётларда айниқса, 
чет эл адабиётларидан таржима қилиб фойдаланишда турли хилликлар, турлича талқинлар 
кўпайиб кетган. Шунинг учун биз, “компетентлик” ва “компетенция” тушунчаларини талқин 
қилиш учун қуйидаги манбааларга мурожат этишни лозим топдик. Масалан, С.И.Ожегов [4, 
288] томонидан тайёрланиб чоп этилган луғатда “компетенция”, “компетентлик” 
тушунчалари қуйидагича талқин қилинган. Компетенция: 1) бирор киши яхши хабардор 
бўлган муаммолар доираси; 2) бирор кишининг ваколатлари, ҳуқуқлари мажмуаси. 
Компетенлик: 1) бирор соҳани билувчи, хабардор, соҳада мавқега эга; 2) компетенцияга эга 
шахс.
“Профессиональное образование” номли луғатида юқоридаги тушунчалар қуйидагича 
таърифланган [2, 130­131 б.].
Компетентлик: 1) маълум ижтимоий­касбий статусга эга шахс билим, кўникма ва 
малакаларнинг бажариладиган масалалар ва хал қилинадиган муаммоларнинг реал 
даражасига мос ўлчови; 2) бошқарувчи идоранинг, мансабдор шахснинг ваколатлари соҳаси; 
улар хал қилиш ҳуқуқига эга бўлган масалалар доираси.
Компетенция: 1) муайян давлат идорасининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва вазифалари 
доираси; 2) мансабдор шахс эга бўлган билимлари ва тажрибасига оид масалалар соҳаси. 
Ўрни келганда таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган луғатлардаги “компетенция” 
тушунчаси ҳар доим ҳам амалиётга мос келавермайди. Масалан, иккинчи таърифда асосий 
эътибор ҳуқуқий ҳолатларга қаратилиб қолган.
Кейинги пайтларда “компетенция” тушунчаси таълим соҳасида ҳам кенг қўлланила 
бошланди. Ҳатто, ўқувчилар компетенциясини шакллантириш ва ривожлантириш 
муаммоларига бағишланган 
тадқиқотлар 
учраб турибди. Шу 
асосида 
таълимда


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
67 
“Компетентли ёндашув” кенгайиб бормоқда. Бунда таълим мазмуни фақатгина “билимга 
йўналтирилган” компонентга келтирилмай, балки, ҳаётий муаммоларни тўлақонли ечишни 
тақоза этади. Албатта, бу ўринда предметлар бўйича билимларни эгаллашга эътибор йўқолиб 
кетмайди ва йўқолиб кетиши мумкин ҳам эмас, балки билимлардан амалиётда фаол, ўринли, 
мақсадли фойдаланишга эътибор ортади.
Мавзуга оид адабиётларни таҳлил қилиш асосида биз компетенция тушунчаси 
таркибини қуйидагича шакллантиришга жазм қилдик:
1)
фаолиятли компонент – кўникмалар, ҳаракат усуллари мажмуаси; 
2)
когнитив компонент – маълум ҳатти­ҳаракатларни амалга оширишда зарур 
бўладиган билимлар мажмуаси;
3)
мотивацияли компонент – компетенцияни қўллаш турли ҳил назарий ва амалий 
фаолият турларини бажаришда намоён бўлади. Демак, уларни эгалланиши муқаррар 
зарурият эканлигини англашни тақоза этади; 
4)
тажриба – ўқувчилар томонидан мавжуд муаииоларни ҳал қилишнинг ҳаракат 
усулларини бут­бутун тарзда интеграциялаш.
Таъкидлаш зарурки, компетентли ёндашувнинг аҳамиятлилигига қарамасдан уни 
таълим жараёнига тадбиқ этишда маълум қийинчилинларга дуч келинмоқда. Жумладан: 
1)
таянч компетенцияларни, айниқса, уларнинг тизимини тавсифлаш ва таснифлашда 
турли хилликларнинг мавжудлиги; 
2)
аксарият тадқиқотчилар томонидан компетентли ёндашувни анъанавий ёндашувнинг 
корреляция қилинган варианти сифатида қаралаётганлиги; 
3)
компетентли ёндашувни амалга оширишда учрайдиган қатор муаммоларнинг 
мавжудлиги: 
4) бу борада ҳанузгача мос дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг яратилмаганлиги; 
5) профессор­ўқитувчилар малакасининг оширилмаганлиги; 
6) компетентли ёндашувни тадбиқ қилиш учун моддий­техника ресурсларининг 
етишмаслиги; 
7) ўқувчиларда у ёки бу компетенциянинг шаклланганлик даражасини аниқловчи 
баҳолаш воситалари ва усулларнинг ишлаб чиқилмаганлиги. 
Маълумки, бўлғуси ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда қатор 
педагогик шарт­шароитлар мажмуини амалга оширилишини тақазо этади. Бунда асосан 
компетентликка эга бўлиш учун қуйидаги омиллар асосий ўринни эгаллайди. Булар: бўлажак 
ўқитувчининг ўз устида мустақил ишлай олиши ва ўз­ўзини ривожлантириш муҳим 
аҳамиятга эга. Ўз­ўзини ривожлантириш учун бўлғуси ўқитувчи ўзини ўзи таҳлил қила 
олиши ва ўзини ўзи баҳолай олиши зарур. Бўлғуси педагоглар ўз устида ишлашлари 
қуйидагиларда намоён бўлади. Яъни, ўқитувчи “ўзини ижтимоий ҳамда касбий жиҳатдан 
ривожлантириши, камолотга эришиш йўлида мақсадли, изчил, тизимли ҳаракатларини” 
амалга ошириши зарур.
Бўлғуси педагогларнинг ўз устида ишлай олишлари қуйидагиларда намоён бўлади: 
“мунтазам ва тизимли равишда ўзининг касбий билим, кўникма ва малакаларини 
такомиллаштириб бориш”; “ўз фаолиятига танқидий ва ижодий ёндаша олишида”; “жамоада 
касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиши”; “ўз­ўзининг ишчанлик қобилиятларининг 
ривожлантириб бориши”, “ўзида учрайдигин салбий одатларни бартараф этиб ва ижодий 
сифатларни ўзлаштириб бориши”. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Бермус А. Г. Проблемы и перспективы реализации компетентностного подхода в 
образовании [Электронный ресурс]. интернет­журнал «Эйдос». Режим доступа: 
http://www.eidos.ru/. 
2. Вишнякова С. М. Профессиональное образование: Словарь. Ключевые понятия, 
термины, актуальная лексика. М., НМЦ СПО, 1999. ­538 c. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
68 
3. Муслимов Н.А. ва б., Педагогик компетентлик ва креативлик асослари. ­Тошкент, 
2015.­120 бет.
4. Ожегов С.И., Шведова. Ю. Толковый словарь русского языка: 80000 слов и 
фразеологических выражений. М.: Азбуковник, 1999.­ 944 с. 
ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИНИНГ КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ҚИЁФАСИ 
ХОЛМИРЗАЕВА Н., АИОЗМИ ўқитувчиси 
 
Ҳозирги кунда таълим муассасалари фаолиятини тўла равишда фанга оид компетенция 
элементлари асосида ташкил этишга эьтибор қаратилмоқда. Таълимнинг замонавий
компетециялар асосида ташкил этиш жараёнида фанга оид компетенцияни ўзлаштирмоқчи 
бўлган ўқувчининг кайфияти, қизиқишлари, ҳаёт тарзи, дунёқараши, тафаккури, ақлий 
қобилятлари каби хусусиятлар майдонга чиқади. 
Узлуксиз таълим тизимини амалга ошириш жараёнида ёш авлодни кўнгилдагидек 
ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида гап борар экан бундай ғоят мураккаб ва кўп қиррали вазифани 
фақат юксак малака ва педагогик маҳоратга эга бўлган ўқитувчи мутахассислар билангина 
амалга оширилади. Шундай экан, ўқитувчилик катта саньатдир. Бу санъатга у ёки бу педагог 
ўз­ўзидан эриша олмайди. Шунинг учун ўқитувчилик касбига яъни соғлом авлод учун 
чинаккам мураббий бўлишга ҳавас­иштиёқи зўр, замон талабларини тез ва чуқур 
тушунадиган илмий, ижтимоий­сиёсий савиясини педагогик маҳоратини изчиллик билан 
амалга ошириб борувчи, ҳақиқий ватанпарвар ва меҳнатсевар кишилар эриша оладилар.
Шу ўринда, педагогик маҳорат тушунчасига хусусида сўз юритамиз. Педагогик 
маҳорат­ бу ўқитувчи нутқининг равон ва таъсирчанлиги ўқувчи диққатини торта оладиган, 
мавзуга мос кўргазмалар ижод қилиб ва ундан унумли фойдалана оладиган, ҳар қандай 
шароитда ҳам ўқувчи қалбига йўл топа оладиган, ҳар бир дарсда ўқувчининг қизиқиш ва 
фаолиятини ошира оладиган кишини тушунамиз. 
Педагогик маҳорат­изланиш, ижодий меҳнат маҳсули бўлиб, у ҳамма ўқитувчилар учун 
бир қолипдаги иш услуби эмас, балки у ҳар бир кишидан ўзи ишлашини талаб этади. У 
педагогика ва психология бўйича илмий билимларни, яъни илмий билимларни яъни касбий 
билимлар, касбий қобилият, педагогик этика ва педагогик техникани ўз ичига олган 
жараёндир. 
Педагогик маҳорат замирида педагогик компетентлик ётади. Педагогик компетентлик 
деганда конкрет тарихий даврда қабул қилинган меъёрлар, стандартлар ва талабларга 
мувофиқ педагогик функцияларни бажаришга тайёргарлик ва қодирликни белгиловчи 
профеционал ­ шахсий хусусиятлар тушунилади. Профессионал педагогик компетентлик 
педагогик воқеликни изчил идрок этиш ва унга изчил таъсир кўрсатиш кўникмаларини ўз 
ичига олади. Профессионал компетентлик ўз фаолияти соҳасида эркин мўлжал олишни 
назарда тутади. Инсоннинг касбий лаёқати ­муайян иш фукцияларини ўзлаштириш ва 
муайян соҳада самарали фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган қобилиятлар, жисмоний, 
руҳий ва ахлоқий фазилатларнинг зарурий мажмуи. Педагогик фаолиятга лойиқликни 
тавсифловчи шахсий фазилатлар қаторига ёшлар билан ишлашга мойиллик, киришимлилик 
(бошқа одамлар билан тил топиша олиш), сиполик, кузатувчанлик, зеҳни ўткирлик, 
ташкилотчилик қобилятлари, ўзига ўта талабчанлик киради. Педагог ўз касбий билимлари ва 
маҳоратини ошириши учун педагог фаолиятнинг таркибий тузилишини аниқ тасаввур 
қилиши лозим. 
Бугунги ўқувчи ўта талабчан, қизиқувчан, радио, телевизор, матбуот, компьютер 
орқали кўп маълумотларга эга. Шунинг учун ўқитувчи дарсга жиддий тайёрланиши керак. 
Ўқитувчи ҳар бир дарсни ноанъанавий усулда ўтиши лозим. Ўқитувчи шундай маҳоратли 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
69 
артист бўлиши керакки, энг индамас ўқувчи ҳам ўз­ўзидан дарсга киришиб, фаол 
қатнашишига эришиши лозим. 
Замонавий ўқитувчи шахсига қуйидаги фазилатлар намоён бўла олиши керак: 
1. Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган 
ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли 
маълумотларни бериб бориши лозим. 
2. Замонавий ўқитувчи илм­фан, техника ва технология янгиликлари ва ютуқларидан 
хабардор бўлиши талаб этилади. 
3. Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур ва пухта билимга эга бўлиши, ўз устида 
тинимсиз ишлаши изланиши лозим. 
4. Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта билиши, таълим­
тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда 
фаолият ташкил этиши керак. 
5. Ўқитувчи таълим­тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва бошқалардан 
унумли фойдалана олиш имкониятиг эга бўлмоғи даркор. 
6. Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилятларига эга бўлиши шарт. 
7.Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи, коммуникативлик 
лаёқатига эга бўлиши, педагогик техника, нутқ, юз, қўл­оёқ ва гавда ҳаракатлари (мимика, 
жест, пантомимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олишга эришиши лозим. 
8. Ўқитувчи юксак нутқ маданиятиги эга бўлиши ва унинг нутқи бир қатор сифат ва 
хусусиятларга эга бўлиши керак. 
9. Ўқитувчи кийиниш маданиятига (содда, озода ва бежирим кийиниш. талим­ тарбия 
жараёнида ўқувчиларнинг диққатини жалб этувчи турли хил безаклар (қимматбаҳо 
тақинчоқлар ва ёрқин рангли пардоз андоз воситалари) дан ортиқча ва ўринсиз
фойдаланмаслик, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто соч ранги ва турмагига 
мувофиқ равишда кийинишга одатланиш кабилар) эга бўлиши лозим. 
10. Ўқитувчи шахсий ҳаётда пок, атрофдагиларга ўрнак бўлиши лозим. Ўқитувчи 
шахсининг мазкур талабларни ўзида акс эттира олган ички ва ташқи қиёфаси унинг 
ўқувчилар ва ҳамкасблари ҳамда ота­оналар ўртасида обрў­эътибор қозонишини 
таъминлайди. 
Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш каби мураккаб масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш 
кўп жиҳатдан ўқитувчининг ғоявий эътиқоди, касбий маҳорати, билимдонлиги, маданияти ва 
компетентлигига боғлиқ экан бугунги кун ўқитувчилари ўз касбига маъсулият билан 
ёндашишлари, ота­оналар ва халқ ишончини олиш учун ўз устида тинимсиз ишлаб, 
билимларини бойитиб бориши лозим. 
ПЕДАГОГЛАРНИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИК ТУЗИЛМАСИНИ 
ЛОЙИҲАЛАШ ФАОЛИЯТИГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish