Муҳаммад ал хоразмий номидаги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/128
Sana12.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#781830
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   128
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING

Литература
 
1. Шаньгин В.Ф. Информационная безопасность. –
М.: ДМК Пресс.2014.
2. Ганиев С.К., Каримов М.М., Ташев К.А. Ахборот хавфсизлиги. –
Т.: 
«Фан ва технология», 2017, 372 бет.
3. William Stallings. Cryptography and Network Security Principles and 
Practices, Fourth Edition.USA, 2006. 
 
 


47 
 
 
 
 
 
 
 
 
V-
Шўьба
 
 
КОМПЬЮТЕРЛИ 
МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ 
МАТЕМАТИК УСУЛЛАРИ 
 
 
 


48 
САМАРҚАНД ТУРИЗМ МАРКАЗИДА ТУРИСТИК 
МАҲСУЛОТЛАРГА ТАЛАБНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 
ТАШКИЛИЙ
-
ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
 
У.Х.Қаландаров,
 
Б.М.Турсунқулов, Э.У. Каландарова.
 
Муҳаммад ал
-
Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети Самарқанд филиали
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон 
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш 
чора
-
тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ
-4861-
сонли 
фармонини
бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг самарали ташкил этилишини 
таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш 
давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб 
қуйидагилар белгиланган:мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан 
оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, 
туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган 
туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси шакллантирилиши ва 
амалга оширилишини таъминлаш, туризм хизматларининг ташқи ва ички 
бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий
-
маданий 
меросни кенг тарғиб қилишга, Ўзбекистон Республикасининг туризм 
қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари 
ва брендлари халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган 
фаол реклама
-
ахборот сиёсатини амалга ошириш, ички, кириш ва чиқиш 
туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари 
ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши 
мониторинги, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, 
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини 
ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек халқаро молия 
институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб 
этиш. [1]
Туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар 
жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, республика ҳудуди 
бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда 
туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган 
туризм хизматлари кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартлари ишлаб 
чиқилишини мувофиқлаштириш, туризм соҳасида хизматларни лицензиялаш 
ва 
сертификатлаштириш 
ҳамда 
лицензияланадиган 
ва 
сертификатлаштириладиган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва 
стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш 
лозим.
Туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор муносабатлари асосида 
тартибга солишни мақбуллаштириш ва туризм хизматлари бозорида 
рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган 


49 
барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар
ишлаб 
чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама 
кўмаклашиш, ушбу соҳага ахборот
-
коммуникация технологияларини фаол 
жорий этиш катта ахамиятга эга.
Ўзбекистон жумладан Самарқандда жуда катта туризм ва рекреация 
салоҳиятига эга, Республикада жами 7,4 минг маданий мерос объектлари 
мавжуд, улардан 209 таси тўртта музей шаҳарлар –
«Хива шаҳридаги Ичан
-
қалъа», «Бухоро шаҳрининг тарихий маркази», «Шаҳрисабз шаҳрининг 
тарихий маркази», «Самарқанд шаҳри» ҳудудида жойлашган ва ЮНЕСКО 
бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 
2010 

2017 йиллар давомида 
туризм хизматлари экспорти ҳажми икки баравар ошди ва 2017 йилда 546,9 
миллион АҚШ доллари, 2018 йилда эса –
1 041 миллион АҚШ долларини 
ташкил этди. 2016 йилгача хорижий ташриф буюрувчилар сонининг ўсиш 
суръати ўртача йиллик 8 фоизни, 2017 йилда –
7 фоизни ташкил қилиб, 2,69 
миллион нафардан ошди. 2018 йил якунлари бўйича республикага 5,3 
миллион хорижий туристлар ташриф буюрди. Хусусий секторни қўллаб
-
қувватлаш ва муҳофаза қилишга қаратилган чоралар кўрилгани натижасида, 
2015 йилда 398 тани ташкил қилган туризм ташкилотлари сони 2018 йил 
якуни бўйича 950 тага, меҳмонхона хўжаликлари сони –
661 тадан 900 тага 
етди.
Кейинги йилларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 
йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, шу жумладан Тошкент 
шаҳрида «Нyatt Regency Tashkent» ва «Lotte City Нotel Tashkent Palace» 
брендли меҳмонхоналарни очилиши, Андижон, Урганч ва Тошкент шаҳрида 
маданий
-
кўнгилочар боғларнинг қўрилиши, «Ангрен
-
Поп» темир йўли 
очилиши, Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларига тезюрар поездлар 
учун электрлаштирилган темир йўллари очилиши. [1]
Туризм соҳасида давлат сиёсати истиқболда ҳудудлар ва уларнинг 
инфратузилмасини комплекс жадал ривожлантиришда туризм соҳаси 
етакчилик қилиши, долзарб ижтимоий
-
иқтисодий вазифаларни ечиш, иш 
ўринларини кўпайтириш, ҳудудлар диверсификацияси ва ривожланишини 
таъминлаш, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш 
ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва имиджини яхшилашга 
қаратилмоқда. [4]
Самарқанд вилояти бўйича бепул фаолият кўрсатувчи, шу жумладан 
брон қилиш, сувенирлар, китоблар ва туризм хариталари бўйича маълумот 
берувчи ахборот тарқатувчи коммуникация объектлар сонини ошириш керак. 
Юқори туристик салоҳиятга эга бўлган ҳудудларда туризм хавфсиз 
таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларини 
ташкил қилиш, уларни замонавий техника ва транспорт воситалари билан 
таъминлаш керак булади.
Самарқанд вилоятида санаб ўтилган чора
-
тадбирларни амалга 
ошириш мамлакатимизни ривожланган туризм индустрияси ҳамда бой 
туристик салоҳиятга эга бўлган, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз давлат 
имиджини шакллантиришга, шунингдек янги туризм бозорларини 


50 
ўзлаштириш, хориждан ташриф буюрувчилар сонини
оширишга хизмат 
қилади. Вилоятда хизмат курсатувчи сохани ривожлантириш учун юқори 
малакали мутахассисларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, туризм 
соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган узлуксиз, кўп босқичли таълим 
тизимини 
яратиш, 
таълимнинг 
амалиётга 
йўналтирилган 
ва 
модернизациялашган таълим стандартлари, ўқув
-
услубий дастурлар ҳамда 
илғор ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этилса мақсадга 
муфофиқ булар эди.
Ташкилий
-
иқтисодий механизм принципларига мувофиқ, туристик 
бозор субъектларига таъсир кўрсатиш тизимли, ҳар томонлама ва 
мувозанатлашган
бўлиши керак. Бунга барча гуруҳларни мувофиқлаштириш 
ва ҳамкорликда фойдаланиш орқали эришилади. Ташкилий
-
иқтисодий 
механизм таъсирини тизимлаштириш ва мувофиқлаштириш туристик 
комплексни ривожлантиришнинг яхлит стратегик мақсадига эришиш учун 
дастурий методларни ишлаб чиқиш орқали амалга оширилиши мумкин. [2, 3]
Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий механизми методологияси ва жараёни билан бир қаторда, уни 
таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса,
принципларга биноан, 
ташкилий
-
иқтисодий механизм мавжуд ресурсларга мувофиқ ҳолда
тузилиши керак. Самарқанд шахрида туризмни ривожлантиришнинг 
замонавий ташкилий
-
иқтисодий механизмининг асосий ресурслари ахборот, 
малака, молиявий, ижтимоий
-
маданий ва коммуникацион ресурсларини 
ривожлантириш лозим.
Ушбу механизмларнинг ахборот ресурслари ҳам давлат миқёсидаги, 
ҳам туристик фаолият туристик тармоқ корхоналари миқёсида баҳолаш ва 
қарорлар қабул
қилиш учун зарур
маълумотларни, шунингдек, ташкилий
-
иқтисодий механизмни ўзи фаолият кўрсатиши ҳақидаги маълумотларни 
тўплаш ва қайта ишлашни таъминлайди. Бунда малака ресурслари муҳим 
роль ўйнайди. Чунки туризмни илмий асосда ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий механизмида алоҳида методлар ва воситаларни қўллаш 
имониятларини аниқланади. Агар лойиҳалаштирилган ташкилий
-
иқтисодий 
механизм керакли ҳажм ва сифатдаги компетенциялар билан 
таъминлансагина туризм соҳасини ривожлантириши мумкин.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish