Адабиётлар
1. Подласый И.П. Педагогика. Общие основы. Процесс обучения. М.,
2005г.
2. Подласый И.П. Педагогика. Новый курс. Учеб. для студ. высш. учеб.
заведений: в 2 книгах. М.,2002 г.
3. Топилдиев В.Р. Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг
меъёрий
-
ҳуқуқий асослари. Т.: 2015 й.
53
БИЛИМ ОЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ИМКОНЯТЛАРИ
А.С.Курбаниязов
1
, Г.М. Ширинов
1
1
Муҳаммад Ал
-
Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари
университети Самарқанд
филиали
Ахборот технологияларининг ривожи инсонятнинг билим олиш кўлами
ва имконятларини мисли кўрилмаган даражада кенгайтирди.Анъанавий
ўқитиш усуллари катта ҳажмдаги маълумотларни батафсил равишда
ўқитувчи томонидан баён этилишига, олинган маълумотларни кўп марта
такрорлаб ўзлаштиришга, ўқув жараёнида, асосан, репродуктив усулни
қўллашга ва ўқитувчининт авторитар усулда фаолият кўрсатишига
асосланган.
Бу усул асосида турли соҳа мутахассисларини тайёрлашда катта
муваффақиятларга эришилди. Аммо, техник тараққиёт замони ва бозор
иқтисодиёти талаблари нуқтаи назаридан қараганда, унинг камчиликлари ҳам
кўзга ташланади. Масалан, бу усулда ўқувчини мустақил билим олишга
ўргатишга, унинг танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга, ҳамда
ўқув жараёнини демократлаштиришга кам эътибор берилади. Бугунги кунда
ҳар бир фанда жуда кўп илмий маълумотлар тўпланганки, уларни анъанавий
ўқитиш усули билан тингловчига етказишда жиддий қийинчиликлар
туғилган.
Шунинг учун ҳам юксак техник тараққиёт ва бозор иқтисодиёти
замонида мутаҳассис рақобатбардош бўлиши учун у қўшимча билимларни
мустақил равишда ўзлаштириши зарур. Бунинг
учун
билим олувчини
таълимнинг ҳамма поғоналарида мустақил ишлашга, ижодий ва танқидий
фикрлашга ўргатиш, мантиқий фикрлаш қобилиятини шакллантиришга
эътибор бериш лозим. Бу жараёнлар замонавий педагогик технологиялар деб
аталади.
Ҳозирги
кунда замонавий педтехнологияларда репродуктив ва
продуктив усуллардан кенг микёсда фойдаланилмокда. Репродуктив усул
ўқитувчидан билимларни батафсил баён қилишга бу билимларни ўқувчилар
томонидан қабул қилиш ва такрорлаб жавоб беришларига асосланган.
Фақат бу усулда ўқувчи ва талабаларнинг фаолликлари анча паст
бўлади.
Продуктив усул шаҳсни мустақил билим олишга, тез англаш
қобилиятини
ривожлантиришга, назария билан амалиётни боғлаб олиб
бориш ҳамда илмий асосланган билимларни ўзлаштиришга йуналтирилган.
Продуктив усуллардан фойдаланиш кўпроқ мехнатни ва замонавий
техник воситалардан фойдаланишда, вақтни тежашда, тарқатма
материалларни тайёрлашда, ўқувчилардан фаоллаштириш усулларини
қуллашда, ота
-
она ва академик лицей ҳамда касб хунар коллежлари
ҳамкорлигини кучайтиришда зарурий шароитларни яратишни тақозо этади.
Замонавий педагок технологияда билим олувчиларни дарс жараёнида
фаоллигини оширишга, уларни танқидий фикрлашга ўргатишга, ақлий
54
ҳужум, гуруҳларга бўлиб ўргатиш усули ва мустақил ишлаш каби усулларга
эътибор берилади. Бундай муносабат ўзининг ижобий натижаларини беради.
Замонавий илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнига қуллашда
танқидий фикрлаш усулига алоҳида эътибор бериш керак. Танқидий
фикрлаш жараёнида маълумотлар ҳар томонлама муҳокама қилинади,
тасдиқланган илмий хулосалар ва фаннинг бошқа соҳалари билан
солиштирилади ва уларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган
оқибатлар ҳисобга олиниб, баҳс
-
мунозаралар олиб борилади. Натижада
бундай жараёнда олинган билимлар ҳақиқатни англашга олиб келади.
Танқидий фикрлаш усулида ўқитувчи тегишли шарт
-
шароитларни
яратиб, ўқувчини эркин фикрлашга, ўз фикрини эркин баён этишга даъват
этиши ҳамда демократик ўқув жараёнидан фойдаланиши муҳим омил бўлиб
хизмат қилади. Ўқувчи дарсда қанча фаол қатнашиб, ўз фикрини эркин баён
қилса, дарснинг самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Ақлий ҳужум усули ёрдамида ўқувчиларнинг дарс жараёнида
фаоллигини ошириш, ижодий фикрлаш муҳитини яратиш, муаммоли
масалаларни ҳал этишга даъват этиш ва шу йўл билан илмий
дунедёқарашини шакллантириш каби қатор муҳим элементларга эътибор
берилади. Бу усулда таҳлил қилинадиган муаммо аниқ мақсадга асосланган
ҳолда уқувчилар ҳуқмига хавола этилади.
Барча ўқувчилар учун шу масала юзасидан ўз фикрларини чекланмаган
ҳолда баён қилиш ва мулоҳазаларини айтишга имконият яратилади. Барча
ғоялар тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатий назар фикрлар инобатга олиб
борилади. Фикрлар баён қилиниб бўлгандан кейин, улар муҳокама қилинади
ва хақиқатга энг яқини қабул қилиниб, ҳулоса қилинади.
Шунингдек, аклий ҳужум усулидан хам назарий, ҳам амалий дарсларда
ўқувчиларни майда гуруҳларга бўлиб фойдаланиш мумкин. Муаммонинг
ечимини топишда гуруҳлараро рақобат усулидан ҳам фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бир ҳил муаммонинг ечимини топишда олиб борилган
гуруҳларнинг хулосалари таққосланади. Натижада, ўқувчининг ушбу
мавзуни ўрганишга бўлган қизиқиши ортади ва ўрганишнинг самарадорлиги
яхши бўлади.
Ўқитувчи ўқувчиларни мустақил ишлашлари учун барча шарт
-
шароитларни яратиб бериши зарур. Ўқитувчининг асосий вазифаси билим
олувчиларни тўғри йўлга йўналтиришдан, уларни қийинчиликларни
бартараф қилишга амалий ёрдам беришда ва ҳар бир фандан умумий
тушунчалар беришдан иборат бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, замонавий педтехнологиялар асосида
дарсларни олиб бориш, илмий
-
техник тараққиёт туфайли юзага келган билим
олиш имкониятларидан унумли фойдаланиш таълим сифатини янада
яхшилайди. Бу эса уз навбатида «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури»да белгилаб берилган рақобат бардош
мутахассисларни тайёрлаш имкониятини оширади.
55
Do'stlaringiz bilan baham: |