Назорат саволлари.
1. Майдоний транзистор (МТ) деб нимага айтилади ва нима учун уни униполяр транзистор деб ҳам аташади?
2. МТларнинг турларини келтиринг.
3. МТнинг қандай уланиш схемаларини биласиз?
4. МТ асосий иш режимларини айтинг.
5. Электрон кучайтиргичлар қайси белгиларига кўра таснифланадилар?
6. Кучайтиргичларнинг асосий характеристика ва параметрларини айтиб беринг. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада?
7– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ этиш
Ишдан мақсад: Биполяр транзисторда ясалган эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ қилиш ва динамик характеристикалари ва дифференциал параметрларини ўлчаш.
7.1. Транзистор коллектори умумий қилиб уланган кучайтиргич схемасини йиғинг. Бунинг учун У1-2 улагични 1 ҳолатга, У3-4 ни – 3 ҳолатга, У5-6 ни – 5 ҳолатга, У7-8 ни – 8 ҳолатга ўтказинг. У12-15 улагични 15 ҳолатга қўйинг, бунда юклама қаршилиги RЮ=R10=10 кОм га мос келади.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
2.1-2.3
|
1
|
3
|
5
|
8
|
15
|
3
|
кириш 2
|
7.2. 7.2 – 7.9 бандларда келтирилган ўлчашларни такрорланг. Макет юзасинг юқори қисмида жойлашган назорат нуқталарга вольтметр ва осциллограф уланг.
7.3. N3 назорат нуқта потенциалини кириши очиқ осцилограф ёки ўзгармас кучланиши ўлчайдиган бошқа асбоб ёрдамида кузатиб, G1 таминот манбаининг кучланишини 6В га келтиринг.
7.4. Ўзгармас кучланишини ўлчайдиган асбобни N4, N5 ва N2 назорат нуқталарга улаб, транзисторнинг сокинлик режими кучланишларини аниқланг. Назорат нуқталарнинг ўлчанган потенциаллари асосида, R4=3.6 кОм, R5=3.6 кОм эканлигини ҳисобга олган ҳолда, коллектор, эмиттер ва базанинг сокинлик токларини топинг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
2.4
|
1
|
3
|
5
|
8
|
15
|
4/5/ 2
|
кириш 2
|
7.5. Транзисторнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти (КU) ни топинг. Бунинг учун схеманинг киришига (“кириш 2”) генератордан 2 кГц частотали 30 мВ кучланишга эга бўлган синусоидал сигнал узатинг. Кириш кучланишини ноль потенциалли шина ва N2 назорат нуқта оралиғида ўлчанг. Чиқиш кучланишини ўлчаш учун вольтметрни N7 назорат нуқта билан ноль потенциалли шиналар орасига улаш керак.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
7.5–7.8
|
1
|
3
|
5
|
8
|
15
|
7
|
кириш 2
|
7.6. Кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг частотага боғлиқлилигини КU(f) топинг. Бунинг учун кириш кучланишини қийматини ўзгаришсиз (тахминан 30 мВ) сақлаган ҳолда унинг частотасини ўзгартиринг ва чиқиш кучланишини ўлчаб беринг (N7 назорат нуқта). Тест сигналлари частоталарининг тавсия этилган қийматлари 10 Гц, 100 Гц, 1 кГц, 10 кГц, 100 кГц ва 1 мГц ларга тенг.
7.7. Кучайтиргичнинг 2 частотада амплитуда характеристикасини UЧИҚ=f(UКИР) ўлчанг. Кириш кучланиши қийматларини тавсия этилган ўзгаришлари 10-300 мВ ни ташкил этади.
7.8. Кучайтиргич каскади динамик диапазони юқори чегарасини топинг. Бунинг учун чиқиш кучланиши осциллограммасини кузата бориб кириш сигналининг қайси қийматида ночизиқли бузилишлар бошланишини аниқланг.
7.9. Кучайтиргич киришига R7=20 Ом, R8=510 Ом, R9=3,6 кОм, R10=10 кОм резисторларни У12-15 улагич ёрдамида навбатма-навбат улаб 2 кГц частотада, 30 мВ кириш кучланишида кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг юклама қийматига боғлиқлигини КU(RЮ) топинг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
Назорат нуқтаси
|
Схеманинг кириши
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У7-8
|
У12-15
|
7.9
|
1
|
3
|
5
|
8
|
12..15
|
7
|
кириш 2
|
7.10. Таминот манбаининг кучланиши 9 ва 12 В бўлганда 4, 5, 7, 8, 9 бандларга мувофиқ ўлчашларни такрорланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |