Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим» факультети «Телекоммуникация технологиялари» йўналиши 2-босқич талабаси Кенесбаева Перийзат Исмайловнага Фикрнома Замонавий ахборот технологиялари соҳасини моҳирлик билан ўрганаётган филиалимиз талабалар сафи кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Ўз ғоялари ва ишламаларини ҳаётга татбиқ этаётган талабаларимиздан бири Кенесбаева Перийзат Исмайловна ўз имкониятини очиқ ойдин намоён этадиган ва билимга чанқоқ ёшларимиз сафидан жой эгаллаган.
Кенесбаева Перийзат ёш бўлишига қарамасдан ўндан ортиқ мақолаларнинг муаллифи бўлиб уларнинг бештаси дунёнинг етакчи давлатларида босмадан чиққан. Шу билан бир қаторда, Кенесбаева Перийзат ўз мақола ва тезислари билан 2019 йил эса Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида ва Тошкент Давлат Аграр университети Нукус филиалида ва бошқа жойларда бўлиб ўтган Республика илмий-техник анжуман ва конференцияларида ўз илмий тезислари билан қатнашди.
Кенесбаева Перийзатнинг билим даражаси аъло, рус ва инглиз тили фанларига қизиқади ва мукаммал ўрганиб келмоқда. Ўқиш йилининг бошидаёқ инглиз тилидан ўтказилган “English wеек” ҳафталигида «The best essay» йўналиши бўйича биринчи ўринни олди. Буни яққол далили сифатида 2018 йилнинг ўзидаёқ бутун дунё тан олган, инглиз тилидан тил билимини аниқлаш учун ўтказиладиган IELTS тест синовидан юқори балл эгаллаганлигини кўрсатсак ҳам бўлади. Ҳозирги кунда эса у ўзи эгаллаган билими билан тенгдошлари ўртасида ўртоқлашиш мақсадида «English wе speak» клубини йўлга қўйган.
Шу билан бир қаторда Кенесбаева Перийзат филиалимизда ўтказиладиган фан олимпиадаларида ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда. 2019 йили Инглиз тилидан ўтказилган олимпиадада фахрли II ўринни ва Қорақалпоқ тили давлат тили фанидан I ўринни эгаллаб республика босқичига йўлланма олди. Олий ўқув ўринлари ўртасида ўтказиладиган Республика босқичида эса фахрли III ўринниэгаллаб филиалимиз обрўсини яна бир поғона юқорига кўтарди.
Ҳозирги кунда Кенесбаева Перийзат ўзини дастурлаш соҳасида ҳам чархлаб боряпти ва бунинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Махсус Олимпиадаси Қорақалпоғистон бўлими ташкилотининг шахсий wеб сайтини бир гуруҳ волонтёрлар билан яратганлигини кўрсатиш мумкин. Талаба ва мактаб ўқувчиларини онлайн ўқитиш давомида эгаллаган билимларини текшириш ва уларни билим савиясини тўғри баҳолаш мақсадида «Онлайн баҳолаш» wеб иловасини ишлаб чиқди. Кенесбаева Перийзат ўз устида изланишда давом этиб, жорий йилнинг узидаёқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан тақдим этиладиган электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги «Гувоҳнома»ни 3 марта қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Қизлар орасида инфомацион технологиялар (ИТ) йўналишини яна да ривожлантириш учун Кенесбаева Перийзат Ёшлар Иттифоқи ёнида тузилган «Қизлар овози» клубининг ИТ йўналиши бўйича координатори сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Кенесбаева Перийзат фақат билим борасида эмас, маънавий-маърифий, жамоат ишларига фаол қатнашиши ва яхши натижаларга эришиши билан ёшлар орасида ажралиб туради. Бунинг ёрқин тимсоли сифатида 2019 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган Ёшлар Миллий Конференсиясида «Turism and IT» йўналиши бўйича филиалимиз номидан қатнашди ва «The best article» йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритди. Юқори билими ва жамоат ишларида ўзини фаол кўрсата олиши натижасида Кенесбаева Перийзат ўқиш кўрсаткичи 86 фоиздан юқори бўлганлиги учун ва жамоат ишларига фаол қатнашган ёшларнинг бири сифатида сараланиб ўқиш контракт суммасининг 35 фоизи Ёшлар иттифоқи томонидан қоплаб берилди. У ҳозирги кунда «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали бошланғич ташкилотида маъсулият билан иш олиб бормоқда. Кенесбаева Перийзатнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ютуқларини ҳисобга олган ҳолда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали Ахборот ресурслари марказига иккинчи даражали кутубхоначи вазифасида ўз ишини маъсулият билан олиб бормоқда.
Кенесбаева Перийзат университет ҳаётида фаол талабалардан эканлиги, қолаверса, ҳозирданоқ илмий иши устидаги фаолиятини ҳисобга олиб бугунги куннинг иқтидорли талабаларига қўйилган талабларга мос келадиган талаба сифатида, “Йил талабаси-2020” танловида номзод сифатида тавсия этилади.