Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2 курс Магистрант



Download 45,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi45,5 Kb.
#69470
TuriДиссертация
Bog'liq
raxbar xulosasi Xayitov A


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2 курс Магистрант


Хайитов Азизжон Мўминжон ўғлининг
Биометрик белгилар асосида шахсни таниб олиш алгоритмик-дастурий воситаси”
мавзудаги магистрлик дисcертациясига
Р А Ҳ Б А Р М УЛ О Ҳ А З А С И

Ҳозирги кунда биометрик технологиялар кишилик жамиятининг турли соҳаларига кириб борди ва хавфсиз шаҳар лойиҳалари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, электрон тижорат, кириш-чиқишни назорат қилиш тизимларида жуда яхши натижалар кўрсатмоқда. Ушбу ишда шахсни биометрик белгилар асосида таниб олишнинг турли усуллари тадқиқ ва таҳлил қилинган ҳамда чуқур нейрон тўрлари ёрдамида шахсни юз тасвири асосида таниб олиш масаласи ҳал қилинган. Ушбу танловни асослаш учун ҳозирда кузатув камераларининг кенг оммалашганлиги, чуқур нейрон тўрларига асосланган тизимни ишлаб чиқишда зарурий маълумотлар базаларинг кўплиги ва очиқлиги, таниб олишнинг контактсиз амалга оширилиши ҳамда гавжум жойларда қўллаш имконияти каби кўплаб омиллар келтириб ўтилган.


Бугунги кунда гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш, кириш-чиқишни назорат қилиш тизимларида қулай ва ишончли идентификация ҳамда аутентификация тизимларини ишлаб чиқишда биометрик технолигияларда фойдаланишга талаб ортиб бормоқда.
Шу сабабли ушбу диссертация ишида биометрик белгилар асосида шахсни таниб олиш усуллари таҳлили олиб борилган, чуқур нейрон тўрлари ёрдамида шахсни юз тасвири бўйича таниб олиш алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда шу алгоритмга асосланиб дастурий таъминотни яратиш ва реал маълумотларда синовдан ўтказиш амалга оширилган.
Диссертация ишининг мазмуни ва илмий йўналиши биометрик технологиялар, нейрон тармоқларини қуриш ва уларни ўқитиш, нейрон тармоқларига асосланган амалий иловалар ишлаб чиқиш олинган натижаларни соҳада амалий қўллаш ва тавсиялар тайёрлаш анча мураккаб ва долзарб ҳисобланади.
Диссертация ишининг амалий аҳамияти шундан иборатки, нейрон тармоқлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда шахсни юз тасвири асосида таниб олиш дастурий таъминот ишлаб чиқилиши кириш-чиқишни назорат қилиш тизимлари, ахборотларни ҳимоялаш, қидирувдаги одамларни видео оқимлардан излаш каби масалаларда вақтини ва ишчи кучини тежаш орқали иқтисодий самара олиб келиши мумкин.
Диссертация ишини бажаришда магистрант А. Хайитов ўзининг интизомлилигини, илмий изланувчанлигини, мустақил ишлаш қобилияти юқори эканлигини кўрсатди. Берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариб келди. Диссертация ишида чуқур нейрон тўрлари ёрдамида шахсни юз тасвири бўйича таниб олиш алгоритми-дастурий таъминотиги ўзи мустақил равишда ишлаб чиқди ва юқори аниқликдаги натижалар олди. Илмий адабиётлар ва техник журналлар билан ишлаш қобилиятини ижобий томондан кўрсатди.
Илмий раҳбар сифатида шуни таъкидлаш жоизки, диссертация иши юқори савияда бажарилиб, биометрик технологиялар ва дастурий инжиниринг соҳаларидаги муаммолар кўтариб чиқилган, уларнинг ечими аниқланган ва дастурий ишланмалар асосида юқори аниқликдаги натижалар олинган. Булар келажакда амалий жиҳатдан фойдали бўлади деб ҳисоблайман.
Юқоридаги фикрларни инобатга олган холда диссертация иши магистрлик иши талабларига тўлиқ жавоб беради. Давлат аттестация комиссиясида ҳимоя қилишга тавсия этилади.
Илмий раҳбар: т.ф.д. О. Бабомурадов


Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish